Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Download 1.28 Mb.
bet1/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)


1-Мавзу; Глобал иқтисодий ривожланиш фанининг предмети ва вазифалари.
Режа

  1. Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси.

  2. Фаннинг мақсади ва вазифалари

ХХ асрнинг охирги чораги жаҳон иқтисодиёти ўз тараққиётининг янги босқичига ўтиши бошланганлиги билан тавсифланади. Бу янги босқич олдинги ривожланиш босқичларидан тубдан фарқ қилади. Дунё мамлакатлари ва халқларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлиги, уларнинг ривожланиш даражаси, маданият, тарихий анъаналардаги барча фарқларга қарамай, шундай босқичга ўтдики, бу босқични ―глобаллашув деб атамоқдалар.
Глобаллашув тушунчаси иқтисодиёт, сиёсат ва маданиятга ҳам бирдек тааллуқлидир. Бироқ айнан иқтисодиёт глобаллашуви барча глобаллашув жараёнларининг негизини ташкил этади ва ўрнатилган жаҳон тузилмасига таҳдид солади. Глобаллашувни иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, у жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига олиб келади. Жумладан, глобаллашув натижасида трансмиллий корпоратсиялар , уларнинг турли кўринишдаги халқаро бирлашмалари фаолиятининг таркиб топиши ва кенгайиши, халқаро ишлаб чиқариш кооператсияси ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражага ўтиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятининг янада кучайиши рўй беради.
Иқтисодий глобаллашув қатор янги сифат белгиларига эгалиги туфайли уни иқтисодий ҳаёт байналмилаллашувининг алоҳида босқичига ажратиш мумкинки, бу босқич ўтган асрнинг боши ёки ўрталарига нисбатан фарқ қилади. Хўжалик фаолиятининг ўзаро боғлиқлиги ҳозирги вақтда нафақат кучлироқ намоён бўлмоқда, балки глобал даражага чиқиб, деярли барча мамлакатларни қамраб олади. Албатта, энг аввало саноати ривожланган мамлакатлар иқтисодиётлари ўзаро бирикиб кетади, лекин бошқа мамлакатлар ҳам турли тезлик ва жадаллик билан умумжаҳон жараёнларига жалб этилади. Компютер техникаси ва электрон телекоммуникатсияларнинг тез ривожланиши, юқори тезликка ва тежамкорликка эга транспортнинг пайдо бўлиши барча қитъалар ва давлатларни бир-бирига яқинлаштирди, халқаро айирбошлашнинг кескин ўсиши учун керакли шарт-шароитларни яратди.
Мамлакатдан мамлакатга кўчаётган товарлар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучи оқимлари, глобал компаниялар ва ахборот тизимлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва корпоратсиялар фаолияти глобал иқтисодиётни ташкил этадики, унга барча миллий хўжаликлар у ёки бу даражада қўшилади. Глобал иқтисодиётдаги ҳар қандай узилишлар эса хавф-хатарларни олиб келади. Бунга 2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози яққол мисол бўлади.
Шу сабабли ҳозирги кунда глобаллашув кўпчилик мамлакатлар томонидан уларнинг миллий манфаатлари ва ўзлигига таҳдид сифатида қабул қилинмоқда. Ўзбекистон ҳам глобаллашув натижасида очилаётган имкониятлар билан бир қаторда жиддий хавф-хатарларга дуч келмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек, «Барчамиз бир ҳақиқатни англаб йетишимиз лозим – Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади» деган сўзларини яна бир бор эсга олиш муҳимдир.
Ўзбекистоннинг глобаллашув жараёнларидаги иштироки ушбу жараён оқибатларининг маълум даражада иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан дарак беради. Шу сабабли глобаллашув шароитида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда унинг замонавий хусусиятларини эътиборга олиш, пухта ўйланган оқилона иқтисодий сиёсатни юритиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз тарихи, маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилувчи ҳамда бошқа мамлакатлар олдидаги мажбуриятларига риоя қилувчи тенг ҳуқуқли шерик сифатида, жаҳон иқтисодиётига интегратсиялашишнинг ўз йўлини танлаб олди ва ундан оғишмай бормоқда.
Бу йил барчамиз она юртимиз, Ўзбекистонимизнинг янги тарихидаги энг буюк ва қутлуғ саналардан бири – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллик шонли байрамини кенг нишонлаймиз. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон жаҳон хўжалигида ўзининг муносиб ўрнини топишга муваффақ бўлди. Изчил юқори ўсиш суръатлари, юртимизда барпо этилган банкмолия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизатсия қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги, шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молия ташкилотлари томонидан эътироф этилмоқда.
Айни пайтда биз ўз вақтида танлаб олган иқтисодий тараққиёт моделининг нақадар тўғри эканини ва амалда ўзини тўла оқлаганини ҳаётнинг ўзи яна ва яна тасдиқлаб бермоқда. Ушбу моделнинг тамойиллари асосида мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизатсия қилиш бўйича ҳар томонлама ва чуқур ўйланган тадрижий тараққиёт дастурини изчил амалга оширганимиз инқирознинг, жаҳон бозоридаги кескин ўзгариш ва беқарорликнинг иқтисодиётимизга, молия ва банк тизимига салбий таъсирини сезиларли даражада камайтириш имконини берди.
Йигирма йтти йиллик мустақил тараққиётимиз мобайнида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 3,5 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробарни, аҳолининг реал даромадлари 3,8 баробарни ташкил этди. Шунингдек ижтимоий-гуманитар соҳада эришилган марралар – аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатларининг 5 баробар кўпайгани, турмуш даражасининг сезиларли равишда яхшилангани ва бунинг натижасида оналар ўлими 2 баробардан кўпроқ, болалар ўлими 3 баробар камайгани, одамларнинг ўртача умр кўриши 67 ёшдан 73 ёшга, жумладан, аёлларнинг ўртача умр кўриши 75 ёшга йетгани диққатга сазовор.
Айни пайтда жаҳон миқёсида глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз дунёда юз бераётган туб ўзгаришларни ҳисобгаолишимиз, эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз зарур. Чунки рўй бериши мумкин бўлган турли фалокатлар, жаҳон иқтисодиётининг юксалиши ва инқирозини олдиндан кўриш имконини берадиган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, аниқ мақсад ва устувор йўналишларни ўз ичига олган тараққиёт дастури ва уни амалга ошириш стратегиясига эга бўлган мамлакатгина пировард натижада муваффақиятга эришади. Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг глобаллашуви шароитларида миллий иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи омилларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Касбий фаолияти хўжалик соҳаси билан боғлиқ ҳар бир мутахассис учун ўз фаолиятидаалоҳида корхона доирасидаги жараёнларга жаҳон бозорининг таъсир қилиш омилларини у банк, завод ёки савдо компанияси бўлишидан қатъи назар, билиши ва ҳисобгаолиши керак бўлади. Бунда халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий кўринишларининг глобаллашуви хусусиятларини таҳлил қилиш, уларга мослашиш омилларини ўрганиш макро ва микродаражада жаҳон ва миллий хўжалик конъюнктурасидан муваффақиятли хабардорликнинг зарурий шарт-шароити ҳисобланади.
Шу сабабли ―Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви фани жаҳон иқтисодиёти вахалқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида йетук мутахассисларни тайёрлашда, Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизатсиялаш жараёнида мамлакатнинг жаҳон хўжалигига самарали интегратсиялашувини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

2-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ КОНСЕПСИЯЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ, РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА ЁъНАЛИШЛАРИ


РЕЖА
1. Глобаллашув тушунчасининг моҳияти
2. Глобаллашув жараёнини ҳаракатлантирувчи омиллар
3. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг асосий хусусиятлари
4. Глобаллашувнинг ижобий ва салбий оқибатлари
5. Глобаллашув шароитида ўтиш иқтисодиётили мамлакатларнинг ривожланиш тенденсиялари
Таянч иборалар:
Жаҳон иқтисодиёти, глобаллашув, байналмилаллашув, молиявий марказлашув, ахборотлар, глобал олигополия, трансмиллий корпоратсиялар, глобал бозор, очиқ иқтисодиёт, халқаро меҳнат тақсимоти, фан-техника тараққиёти.


1. Глобаллашув тушунчасининг моҳияти
Жаҳон иқтисодиётида ХХ-ХХИ асрлар бўсағасида глобаллашув тушунчаси тобора кенг қўлланилмоқда. Глобаллашув муаммолари тарихчилар, иқтисодчилар, технологлар, файласуфлар ва кўплаб мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари ҳамда жамият вакиллари томонидан муҳокама қилинмоқда. Глобаллашув тарафдорлари ва унга қарши бўлганларнинг мавжудлиги ушбу тушунча турлича талқин қилинишини англатади. Глобаллашув тарафдорларининг фикрича, глобаллашув иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, аҳоли фаровонлигини оширади, янги иш ўринлари яратилишига имкон беради. Глобаллашувга қарши бўлганлар эса, у савдо экспансиясининг кучайиши, иқтисодий жиноятларнинг ортиши (қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ноқонуний реекспорт, наркотик моддалар савдосининг ошиши ва ҳ.к.) атроф-муҳит ифлосланиши, техника хавфсизлигига амал қилмаслик, болалар меҳнатидан фойдаланиш ва бошқа нохуш ҳодисалар билан боғлиқ муаммолар ривожланаётган мамлакатларда кучайишига олиб келади деб ҳисоблайдилар. Умуман олганда глобаллашув жараёнини тўхтатиб бўлмайди. Таҳлилчилар глобаллашув жаҳон иқтисодий ривожланишининг у ёки бу ижтимоий-иқтисодий, технологик ва экологик тенденсияларга қандай таъсир кўрсатишини ўрганишлари лозим бўлади.
―Глобаллашув тушунчаси илк бор америкалик олимлар томонидан киритилган. Т.Левитт 1983 йилда ―Бозорларнинг глобаллашуви номли мақоласида глобаллашувни олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истемол товарлари стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ янги тижорат воқелиги деб атаган.1

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling