Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат учун саволлар
Таянч иборалар:
Глобаллашув, халқаро компания, трансмиллий корпоратсия, кўпмиллий корпоратсия (КМК), тадбиркорлик фаолияти, хорижий филиал, бош компания, бўлим (бранч), шўъба корхонаси (субсидиарй), ассотсиатсиялашган корпоратсия (ассоcиате), литсензион келишувлар, франчайзинг, хорижий инвеститсиялар, глобал молиявий-иқтисодий инқироз, инвеститсион муҳит. Назорат учун саволлар: 1. Трансмиллий корпоратсиялар деганда нимани тушунасиз? 2. Кўпмиллий корпоратсияларга таъриф беринг. 3. Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпоратсиялар қандай рол ўйнайди? 4. Трансмиллий корпоратсияларнинг фаолият соҳаларини тушунтиринг. 5. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ТМКлар фаолиятига қандай таъсир кўрсатди? 6. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ТМКлар қандай аҳамиятга эга? 7. Ўзбекистон иқтисодиётига ТМКларни жалб қилиш учун қандай имкониятлар мавжуд? 10-. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ВА МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТА`МИНЛАШ МУАММОЛАРИ РЕЖА 10.1. Иқтисодий хавфсизлик тушунчасининг моҳияти 10.2. Иқтисодий хавфсизликнинг турлари 10.3. Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ташқи омилларнинг роли 10.1. Иқтисодий хавфсизлик тушунчасининг моҳияти Жаҳон ривожланиши замонавий жараёнларининг муҳим йўналиши бу жаҳон иқтисодиёти глобаллашувидир. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш билан бирга хорижий инвеститсияларни жалб қилиш, фан, техника ва технология ҳаракатининг тезлашиши асосида иқтисодий глобаллашув хавф ва таҳдидларнинг ўсишига ҳам олиб келмоқда.Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз (2008 й.) натижасида ижтимоий муаммолар кўпайишини, ишсизлик даражаси ошишини, турмуш даражаси пасайишини, жаҳон иқтисодиёти салбий жараёнларидан миллий иқтисодиёт ҳимояланмаганлигини глобаллашувнинг салбий томони билан боғланиб келинаяпти. Шундай фикрда бўлганлар иқтисодий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш долзарб эканлигини таъкидлайдилар. 90-йилларнинг бошидан иқтисодий хавфсизлик муаммоси алоҳида кескинлик ва долзарбликка эга бўлди. Бу замонавий глобаллашув шароитида «иқтисодий хавфсизлик» тушунчасининг ниҳоятда мураккаблиги ва кенгқирралилиги билан боғлиқдир. Анъанавий ёндашувлар ва усуллар бу ҳодисани тўлиқ тавсифлаб бермайди, демак барқарор иқтисодий муносабатларни сақлашнинг амалий усулларини ва аввалдан айтиб бериш мумкин бўлган йўлларини ҳам кўрсатмайди. Глобаллашув жараёни жаҳон хўжалигининг барча жабҳаларини қамраб олаётган бир шароитда ривожланган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётли кўпгина мамлакатларда демографик ҳолат ёмонлашмоқда, яъни нафақа олувчилар сони ишчилар сонига нисбатан кўпроқ суръатлар билан ошмоқда, бошқа тарафдан малакали ишчиларнинг, айниқса юқори технологик соҳаларда, йетишмаслиги сезилмоқда. Жаҳон бозорларидаги нархларнинг, йетакчи мамлакатларнинг жаҳон бозоридаги валута курсларининг тебранишлари билан боғлиқ хавфлар иқтисодиёти хом ашёга йўналтирилган ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир этади ёки инқирозга учрашига сабаб бўлиши мумкин. Доллар курсининг пасайиш тарафга тебраниши ривожланувчи мамлакатлар товарларининг рақобатбардошлигини пасайтиради, агар доллар курси кескин ошса кўп мамлакатлар аҳолиси учун импорт товарларини харид қилиш қийинлашади, уларнинг ички ишлаб чиқариши рақобат йўқлиги туфайли сусаяди. Кўриниб турибдики, иқтисодий хавфсизлик кўлами ҳам, даражаси ҳам хилма-хил. Шунинг учун ҳам кўп мамлакатларнинг олий органлари даражасида иқтисодий хавфсизликни бир хил тушунчаси йўқ. Шунингдек, иқтисодий хавфсизликнинг устуворлик ва унга эришишни таъминлаш масалалари бўйича аниқ консепсия ва стратегия ҳам мавжуд эмас. Иқтисодий хавфсизлик ғоялари ва у билан боғлиқ бўлган «иқтисодий хавфсизлик» тушунчаси мамлакатимизга республикамиз мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг кириб кела бошлади. Иқтисодий хавфсизлик давлатнинг миллий хавфсизлигини таъминловчи асосий бўғинлардан бири, мамлакат иқтисодий эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш йўллари, воситалари ва усулларига асосланувчи қарашларнинг йиғиндисидир. Консептуал кўринишда у давлат иқтисодий потенсиалининг ҳолатидан келиб чиқадиган иқтисодий хавфнинг асосий омиллари таҳлилига асосланади. Давлатнинг хавфсизлиги кучсиз ва самарасиз иқтисодиётда, айниқса ижтимоий низоларга тўла жамиятда таъминланиши мумкин эмас, чунки иқтисодий хавфсизлик ва ижтимоий хавфсизлик‖ ўзаро боғлиқ тушунчалар бўлиб, бир-бирини тўлдиради. Иқтисодий хавфсизлик асосида ривожланиш ва ривожланиш барқарорлигини таъминловчи муҳитга ўхшаш муҳитни ташкил этувчилар ётади. Ривожланишсиз иқтисодий тараққиёт бўлиши мумкин эмас. Барқарорлик бу, жамиятнинг фавқулодда ҳолатларда ҳамда ўз манфаатларини қондириш қобилияти, вазиятни тиклаш имкониятидир. Иқтисодий хавфсизлик тушунчаси илк бор ресурсларни чегараланганлиги тўғрисидаги масаланинг кескинлашиши билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлди. Иқтисодий хавфсизлик тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. Уларни умумлаштирган ҳолда, иқтисодий хавфсизлик – бу давлат иқтисодий тизимига таъсир қилувчи ва унинг энг кам чиқим билан, босқичма-босқич барқарор ривожланиши, шу асосида жамиятнинг потенсиал имкониятларини ҳар томонламаамалгаошириш учун, миллий манфаатлар энг кўп ифодаланишига имкон берувчи (ички ва ташқи) шарт ваомиллар йиғиндиси, шунингдек, давлатнинг турли хил хавфлар ва йўқотишларга қарши туриш қобилиятидир деб таърифлаш мумкин . Демак, ташқи иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётган шароитда, иқтисодий хавфсизликка дахл қилувчи, мамлакатнинг миллий манфаатларига зарар йетказиши мумкин бўлган омиллар ва шароитлар киради. Улар иккига – ташқи ва ички хавфларга бўлинади. Ўзбекистон учун ташқи хавфларга қуйидагилар киради: - Ўзбекистон Республикасини хомашё базаси ва паст сифатли, рақобатбардош бўлмаган маҳсулотларни ўтказиш бозори сифатида сақлаб қолиш; - мамлакатни хорижий бозорларга чиқишига, уни халқаро молияиқтисодий ва савдо тартиблаш механизмларида иштирокига, янги технологияларга эришишига тўсқинлик қилиш; - Ўзбекистонни глобал жаҳон савдо тизимига (ЖСТ) ва Марказий Осиё минтақаси доирасидаги иқтисодий интегратсиясига тўсқинлик қилиш; - ташқи транспорт, ахборот ва илмий-техника коммуникатсиялар тизимининг ривожланмаганлиги ва бошқалар. Мамлакатнинг ички хавфларига қуйидагилар киради: - тоталитар тузумдан қолган иқтисодиётдаги қайта ишлаш соҳасининг чуқур ривожланмаганлиги, тармоқ ва ҳудудий диспропорсиялар; - ер-сув ва баъзи бир турдаги муҳим минерал хомашё ресурсларини чекланганлиги; - иқтисодиётга, айниқса баъзи минтақаларда, юқори демографик босим; - иқтисодиётнинг кўп соҳаларидаги ишлаб чиқаришнинг юқори чиқимига ва рақобатбардош бўлмаган маҳсулот чиқаришгаолиб келадиган паст техник даражаси; - иқтисодиёт соҳасида янги ҳуқуқий асоснинг шаклланишини ва уни амалгаошириш механизмларини яратиш ишларининг охирига йетказилмаганлиги; - бошқарувга ёндашишнинг маъмурий-бошқарув тизимига хос бўлган усуллари ва эскича иқтисодий фикр юритиш ретсидивларини сақланиб қолиши, баъзи бошқарув бўғинларидахўжалик фаолиятининг бозор тамойиллари ва механизмларини йетарли даражада тушунмаслик; - иқтисодиётнинг турли секторлари ва соҳаларида бозор ўзгаришларини даражаси ва динамикаси, шунингдек шаҳар ва қишлоқ орасидаги фарқлар; - бозор инфратузилмасининг ривожланмаганлиги; - молия, банк-кредит ва валута тизимларида пул айланишининг беқарорлашиш хавфи; - иқтисодий соҳада жиноятни тарқалиши, хўжалик субъйектларини ҳуқуқий ҳимоя механизмини мукаммал эмаслиги ва бошқалар. Масалан, Ўзбекистондаасосий энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиши тўғрисидаги маълумотлар 8.1-жадвалда берилган. 8.1-жадвал. Ўзбекистондаасосий энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўсиши Манба: ИшмухамедовА.Э. Иқтисодийхавфсизлик. Ўқувқўлланма. Т.: ТДИУ, 2004. 10.2. Иқтисодий хавфсизликнинг турлари Иқтисодий хавфсизликни икки тургаажратиш мумкин: халқаро ва миллий. Халқаро иқтисодий хавфсизлик бу жаҳон ҳамжамиятининг ҳар бир аъзо мамлакати ўз ижтимоий ва иқтисодий стратегиясини мустақил танлаш ва амалга оширишни таъминлайдиган, ташқи ва сиёсий босим бермайдиган ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка таяниладиган халқаро келишувлар ёрдамида амалга ошириладиган тушунчадир. Халқаро иқтисодий хавфсизликнинг ҳуқуқий кафолатлари қуйидагиларда намоён бўлади: - ҳар бир давлатнинг, унинг ижтимоий ва сиёсий тузилишидан қати назар тенглик тамойилининг тан олиниши; - ривожланиш йўлини эркин танлаши; - табиий ресурслардан ва иқтисодий салоҳиятдан фойдаланишда давлат суверенитетини тан олиш ва иқтисодий баҳсларни куч ишлатмасдан ҳал этиш. Миллий иқтисодий хавфсизлик - миллий манфаатларни ички ва ташқи таҳдидлардан, ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини йетарлича ҳимоялашни таъминлаб бераоладиган иқтисодий ҳолатгаайтилади. Кўпгина мамлакатлар ўз иқтисодиётларини эркинлаштириш орқали изчиллик вааста-секинлик билан жаҳон бозорига чиқиш мақсадидаолиб бораётган сиёсатларида иқтисодий хавфсизликнинг янгидан-янги таҳдидлари билан тўқнаш келмоқдалар. Хўжалик фаолияти соҳаларидаги иқтисодий хавфсизлик турлари 8.1-расмда тасвирланган. 8.1-расм. Хўжалик фаолияти соҳаларидаги иқтисодий хавфсизлик турлари Мустақил Ўзбекистон йигирма йил мобайнида жуда катта, асрларга тенг йўлни босиб ўтди ва бугун юртимиздаолиб борилаётган ислоҳотлар ҳеч қачон ортга қайтмайдиган жараёнгаайланди. Бу, аввало, истиқлолнинг, уни мустаҳкамлаш, шунингдек хавфсизлик ва тинчлик учун олиб борилаётган тинимсиз курашнинг натижасидир. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлик борасидаги миллий устуворликларига тўхталишни лозим топдик. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг асосий устувор йўналишлари миллий манфаатлар, реал ва потенсиал хавфларга боғлиқ равишда аниқланади ва ўз ичига қуйидагиларни олади: 1) Бозор иқтисодиётини шакллантиришга, реал мулкдорлар синфини шакллантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотларни кетма-кет ўтказиш. 2) Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожланишини рағбатлантириш. И Қ Т И С О Д И Й Х А В Ф С И З Л И К Ишлаб чиқариш-хўжалик соҳасидаги хавфсизлик; Молиявий хавфсизлик, Хўжалик-истеъмол соҳасидаги хавфсизлик, Энергетик хавфсизлик, Технологик хавфсизлик, Экологик хавфсизлик, Тўловсизлик, Қарздорлик, Озиқ-овқат хавфсизлиги, Ижтимоий хавфсизлик, Транспорт коммуникатсион соҳасидаги хавфсизлик. 3) Мулкдорларнинг ҳуқуқлари вахусусий мулкни ҳимоялаш, иқтисодий фаолият эркинлигини таъминлашни амалий-ҳуқуқий механизмларини шакллантириш. 4) Барқарор ва динамик иқтисодий ўсиш асосида инсонларни муносиб ҳаёт шароитларини ташкил этиш. 5) Инвеститсион фаолиятини фаоллаштириш, жаҳон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришини ташкил этиш ҳисобига мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигига эришиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришларини амалгаошириш. 6) Макроиқтисодий барқарорлик, молия пул-кредит тизимлари барқарорлигини таъминлаш, миллий валутани кучайтириш. 7) Аграр секторда туб ислоҳотларни амалгаошириш, қишлоқда бозор механизмини ривожлантириш, дехқонлардахўжайинлик хиссини уйғотиш. 8) Табиий, минерал хомашё, иқтисодий ва илмий-техника салоҳияти оқилона ишлатиш, мамлакат ҳудудларини мажмуий ривожлантириш. 9) Иқтисодиётни фавқулодда ҳолатларда барқарор ишлашини таъминлаш. 10) Ташқи иқтисодий интегратсияни фаоллаштириш, хорижий капитални кенг киритиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш, экспорт ва импорт таркибини такомиллаштириш ва бошқалар. 10.2-жадвал. Иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари Умуммиллий иқтисодий даражада Ҳудудий даражада 1. Турмуш даражаси ва сифати 1. Аҳоли даромадлари 2. Инфлятсия 2. Чакана нархлар даражаси 3. Ишсизлик даражаси 3. Уй-жой билан тамъинланганлик 4. Иқтисодий ўсиш 4. Қочоқ ва эмигрантларнинг сони 5. Буджет камомади ва давлат қарзи 5. Ҳудуднинг ЯИМдаги улуши 6. Ташқи қарз 6. Ҳудуднинг тўлов баланси 7. Жаҳон иқтисодиётигаинтегратсиялашув даражаси 7. Экспорт-импорт 8. ―Хуфёна иқтисодиёт фаолияти 9. Мулк таркиби 10. Солиқ тизими Манба: ИшмухамедовА.Э. Иқтисодий хавфсизлик. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ, 2004. Иқтисодий хавфсизликнинг текшириш предмети давлатнинг ташкил этилган ва мувофиқлашган иқтисодий муносабатлар йиғиндиси сифатидаги иқтисодий тизимидир. Иқтисодий хавфсизлик соҳасида давлат фаолиятининг вазифалари қуйидагилардан иборат: - келгусида ижтимоий-иқтисодий тизим ва давлатни беқарорлаштирувчи қисқа ва узоқ муддатли омиллар мониторинги ва тавсифи; - бу омилларнинг зарарли таъсирини юқотадиган ёки юмшатадиган иқтисодий сиёсат ва институтсионал ўзгаришларни иқтисодий ислоҳотларнинг ягона дастури чегарасида шакллантириш. Иқтисодий хавфсизлик иншоотлари – бу хавфсизлик сиёсатининг асосий мазмуни ва стратегик мақсадини ташкил этувчи, реал мавжуд бўлган ҳодиса, жараён ва муносабатлардир. Иқтисодий хавфсизлик иншоотларига шахс, жамият, давлат ҳам киради. Иқтисодий хавфсизлик муаммоларини ўз иншоотлари – мамлакатнинг иқтисодий тизими бўлгани каби, бошқа мумкин бўлган фаолият соҳалари билан ўзаро таъсири кесишишидаги иншоотлар: харбий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ахборот вах.к. иншоотлари ҳам бор. Иқтисодий хавфсизликнинг муҳим меъёри шахс, гуруҳ, жамият ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига риоя қилиш, уларнинг хавфсизлик таъминланишига ўзаро жавобгарлигидир. 10.3-жадвал. Ижтимоий-иқтисодий таҳдидлар Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари асосида тузилган Иқтисодий хавфсизлик субъйектлари бўлиб функсионал ва соҳа вазирлик ва бошқармалари, солиқ ва божхонахизматлари, банклар, биржалар, жамғармалар ва суғурта компаниялари, мос қўмиталар, шунингдек маҳсулот, иш вахизматлар ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар, истеъмолчилар жамиятлари киради. 10.3. Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ташқи омилларнинг роли Давлатлар томонидан иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлашга бўлган ҳаракат кўплаб мураккаб муаммоларнинг пайдо бўлишигаолиб келмоқда, уларнинг бири иқтисодий хавфсизлик муаммоси бўлиб, яъни жаҳон хўжалиги билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг муқобил шарт-шароитларини аниқлаб олиш муаммосидир. Асосан, ўзининг йетарли энергия ва хомашё заҳираларига эга бўлмаган саноати ривожланган мамлакатлар учун иқтисодиётнинг очиқлиги, уларнинг янада тараққий этишида бевосита таъсир кўрсатадиган муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Дунёдаги қолган мамлакатларнинг барчаси ҳам ўзаро савдо муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадидахалқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этмоқдалар, бу эсахалқаро меҳнат таксимоти субъйектларининг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро боғлиқлигининг кучайишига ва ташқи салбий таъсирлардан ҳимояланиш мақсадида ихтисослашув ва кооператсиядан олинадиган фойдаларни ҳисоб-китоб қилиш заруратининг пайдо бўлишигаолиб келмоқда. Бунинг натижасида миллий иқтисодиётнинг беқарор таваккалчилиги пайдо бўладики, бунда дунёдаги барча мамлакатлар ўзининг очиқлик даражасидан келиб чиқиб, абсолют хавфсиз бўлган савдо (тижорат) муносабатларига киришаолмайдилар. Шунинг учун ҳам ташқи савдо ривожланаётган бир пайтда, дунёнинг қайсидир мамлакатларидагина, ўзаро алоқадорликдан келиб чиқиб, нисбий иқтисодий хавфсизлик хукм суриши мумкин бўлади. Жаҳон хўжалигининг глобаллашуви шароитида ўзаро алоқадорлик моҳиятан ўзида маълум бир алоқаларни намойиш этадиган иқтисодий боғлиқликларгаолиб келиши мумкин, бундай шароитда ташқи омиллар у ёки бу ҳолатларнинг ривожланишида салмоқли таъсир кўрсатади. Мослашувчанлик дейилганда, давлатларнинг ташқи омиллар келтириб чиқарадиган зарарли ҳолатларга нисбатан таъсир қилаолиш қобилияти тушунилади, шу орқалигина, ташқи сабабларга ёки умуман барҳам бериш, ёки унинг оқибатларини умуман тугатиш, ёки мавжуд имкониятларнинг ортиқча қисмини бошқа бир мамлакатларга қаратиш лозим бўлади. Мослашувчанликнинг мавжуд бўлиши, маълум бир чегаравий чекланишларга эга бўлади. Мослашувчанлик билан боғлиқ бўлган чора-тадбирлар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: - савдо муносабатларининг диверсификатсияси; - кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши ва жадаллаштирилиши; - тежаш ва зарурий заҳираларнинг яратилиши; - экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришнинг шаклланиши. Алоқадорлик энг аввало иқтисодий мослашувчанликда ўз аксини топади. Иқтисодий мослашувчанлик дейилганда, миллий иқтисодиётнинг ташқи омиллар салбий таъсирига, яъни ушбу ҳолатларнинг ёмон оқибатларини бартараф этиш мақсадида, уларга нисбатан маълум бир имкониятлар қўлланилгунга қадар бўлган таъсирчанлиги тушунилади. Иқтисодий заифлик алоқадорликнинг анча юқори даражаси бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий заифлик дейилганда, хаттоки ички ҳолатлар тўғриланиб ёки ёппасига ўзгартирилгандан кейин, мослашувчанлик ҳаддан ташқари ортиқча бўлган шароитда ҳам ташқи омиллар таъсирининг муқаррарлиги тушунилади. Иқтисодий заифлик шундай вазиятда юзага келадики, бунда мослашувчанлик ортиқчалигининг бир қатор танқидий нуқсонларига йўл қўйилган бўлади. Айнан иқтисодий заифлик тўлиқ бўлмасада, иқтисодий хавфсизлик муаммосини вужудга келтиради. Таҳдид иқтисодий хавфсизликни издан чиқаришнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Таҳдид - бу моддий, меҳнат, илмий-техникавий заҳираларга ва маркетинг тизимига бўлган имкониятларнинг чекланишидир. Таҳдид икки турга бўлинади: 1. Мақсадли таҳдид; 2. Иқтисодий турмуш шароитига бўлган таҳдид. Таҳдиднинг иккала тури ҳам давлатнинг олдиндан мўлжалланган фаолиятларидан ёки жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш тенденсияларидан келиб чиққан ҳолда юзага келади. Таҳдиднинг зарурий дастаклари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - иқтисодий блокада қилиш; - тўсиқлар ўрнатиш; - заифликлар тизимини яратиш; - дискриминатсия қилишнинг ҳар хил усулларини қўллаш. Ана шу тартибда, миллий иқтисодиёт хавфсизлигини қандайдир ҳолат сифатида баҳолаш мумкин бўлади, бунда товарлар вахизматлар билан таъминланганлик даражаси, миллий иқтисодиётнинг самарали фаолият юритишига таҳдид соладиган ташқи омилларнинг таъсиридан ҳимояланган бўлади. Агар ЯИМ даражаси олдиндан кўзда тутилган ёки тўсатдан содир бўлган ташқи янгиликларга бевосита боғлиқ бўлмаса, у ҳолда миллий иқтисодиёт барқарор бўлади. Агар ЯИМ даражаси ташқи омилларга таъсирчан бўлса ва мазкур ташқи омиллар оқибатларини зарарсизлантириш мумкин бўлмаса, у ҳолда иқтисодий хавфсизлик даражаси беқарор бўлади. Умумий хавфсизлик шунинг учун ҳам кафолатлар берилишини ўзида ифода этадики, шу пайтга қадар жаҳон хўжалиги доирасида ҳар хил иқтисодий боғлиқликларнинг мавжудлигидан, хеч бир мамлакат на иқтисодий, на сиёсий бўлган бирёқлама ютуқларни қўлга киритаолмайди. Иқтисодий ҳавфсизликни таъминлашни ҳисобга олмаслик мамлакат иқтисодий ривожланишида ёмон оқибатларгаолиб келади. Бунга 2001 йилнинг 11 сентябрдаги Ню-Йорк, Вашингтонда уюштирилган террористик актлар мисол бўлаолади. Террористик акт натижалари АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларда ретсессия суръатларини ўсишида намоён бўлади. Хавфсизлик масалаларини иқтисодий ривожланиш билан чамбарчас боғлиқлиги кўриниб турибди. Шундай қилиб, юқори технологиялар ишлаб чиқариш соҳасидаги муаммолар – ҳаво транспорти, суғурта соҳаси, туризм томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг қисқартириши билан тўлдирилган эди. Натижада иш жойларини йўқотиши, компаниялар, аҳоли даромадини пасайиши, товар вахизматларнинг жаҳон ички бозорларида нархини кўтарилиши рўй берди. Ривожланган мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш муаммолари ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатлар иқтисодиётини ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, АҚШдаги террористик актлар ва унга жавобан Америка томонидан ҳарбий ҳаракатлар натижасида, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги ҳарбий, террористик ҳаракатлар натижасида 10 млнга яқин аҳолининг турмуш даражаси пасайди. Таянч иборалар: Миллий манфаатлар, хавфсизлик, иқтисодий хавфсизлик, иқтисодий таҳдидлар ва зиддиятлар, ташқи ва ички хавфлар, халқаро иқтисодий хавфсизлик, миллий иқтисодий хавфсизлик, иқтисодий хавфсизлик кўрсаткичлари, энергетик хавфсизлик. Назорат учун саволлар: 1. Иқтисодий хавфсизлик тушунчасини ёритиб беринг. 2. Миллий иқтисодий хавфсизлик деганда нимани тушунасиз? 3. Иқтисодий хавфсизликнинг қандай кўринишларини биласиз? 4. Глобаллашув шароитида иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ташқи омиллар қандай рол ўйнайди? 5. Миллий иқтисодий хавфсизлик таҳдидлари нимадан иборат? 6. Хорижий инвеститсияларни жалб этиш билан боғлиқ хавфсизликни таъминлашда нималарга эътибор бериш зарур? 1 Глобализациямировогохозяйства: Учеб. пос / Под ред. М.Н. Осьмовой, А.В. Бойченко. - М.: ИНФРА-М, 2006. С.1. 2 «Национальный семинар по наращиванию потенsиала в Центральной Азии для регулирования процесса глобализации» ЭСКАТО, Центр экономических исследований Республики Узбекистан, 2003. 3 Г.Ленs, http://www.contr-tv/discuss/353 4 Богомолов О.Т. Мировая экономика в век глобализации. Учебник. М. 2007. С. 15. 5 Handbook of International Trade and Statistics. UNCTAD. New York and Geneva. - P. 14; WTO Annual Report 1999, International Trade Statistics, WTO. 1999.-P.9. 6 www/rosbalt.ru Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling