Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг халқаро молия муносабатларидаги ўрни
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
7.2. Халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг халқаро молия муносабатларидаги ўрни
Давлатлараро ҳар томонлама ҳамкорликнинг бир кўриниши сифатида халқаро ташкилотлар ва фондлар юзага чиқмоқда. Улар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий соҳаларда умумий тусдаги мақсадларга эришиш учун давлатлар, миллий институтлар, нодавлат ассотсиатсияларини бирлаштиради. Халқаро ташкилотлар ўз фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштириш учун ўз фондларини ташкил этадилар. Давлатлараро келишувлар асосида иштирокчи давлатларнинг ягона молия ва кредит сиёсатларини амалгаошириш учун пул маблағларининг давлатлараро мақсадли фондлари тузилади. Давлатлараро фондлар (ташкилотлар) даромадларини шакллантириш усуллари ва молиялаштириш тусига кўра бир нечта турларга бўлинади. Биринчи турга молия-кредит ташкилотларининг давлатлараро ва халқаро фондлари киради. Улар низом капиталида иштирок этувчиларга мақсадли кредитлар ажратадилар ва мақсадли фондларни ташкил этадилар. Бу ташкилотлар фаолияти давомидаолган даромадларидан улушига кўра дивиденд тўлайдилар ҳамда турли мақсадлар учун заҳира фондларини шакллантирадилар. Мазкур ташкилотлар жумласига Халқаро Инвеститсия банкини (ХИБ), Халқаро Иқтисодий Ҳамкорлик банкини (ХИҲБ), ЙЕТТБ, ХВФни киритиш мумкин. Халқаро банклар ва фондларнинг низом капиталининг шаклланишида, олинган даромадларни тақсимлаб, турли фондларни ташкил этишда молия муносабатлари катта рол ўйнайди. Миллий ва халқаро молия-кредит институтларининг маблағлари, халқаро иштирокчи-ташкилотлар фонди, манфаатдор мамлакатларнинг валута фондлари ва буджет маблағлари тўланадиган бадалларнинг манбаси ҳисобланади. ЙЕИида ҳам қатор давлатлараро фондлар ташкил этилган, жумладан, ЙЕИининг буджети, Европа Тараққиёт фонди, Европа Валута Ҳамкорлик фонди ва бошқалар. Иккинчи тур ташкилотларинг буджетлари иштирокчиларнинг ҳар йиллик бадаллари эвазига ташкил этилади. Бундай ташкилотларга маълум соҳалардаги миллий ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи халқаро ва умумжаҳон институтлари киради. Уларга БМТ, Халқаро вақт бюроси, Атом энергетикаси бўйичахалқароагентлик, Денгиз алоқаси бўйичахалқаро ташкилот, Илмий хизматчиларнинг умумжаҳон федератсияси ва бошқаларни киритиш мумкин. Учинчи тур халқаро ташкилотларга вақтинчалик тусга эга бўлган илмий дастурлар ва конгрессларни киритиш мумкин. Уларни молиялаштириш қатнашувчи иштирокчилар томонидан амалгаоширилади. Масалан, Халқаро биология дастури (1964-1974 йй.), Халқаро геодинамик лойиҳа (1971-1980 йй.), Халқароосойишта қуёш йили (1964-1965 йй.), 1957 йилдан бошлаб ҳар икки-уч йилда чақириладиган Халқаро тоғ конгресси ва бошқалар. Ушбу ташкилотлар турли мамлакат олимлари билан яхлит илмий тадқиқотлар олиб боради. Туртинчи тур халқаро ташкилотлар халқаро илмий лабораториялар, институтлар, иттифоқлар, яхлит ва соҳалар ассотсиатсиялари, маълум илмий соҳалар бўйича бюролардан иборат. Улар мамлакатларни, миллий илмий ташкилотларни, ассотсиатсияларни, илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган алоҳидаолимларни бирлаштиради ва улар фаолиятини мувофиқлаштиради. Ушбу ташкилотлар йиллик улушли бадаллар, конференсияларда иштирок этувчиларни рўйхатгаолиш бадаллари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, даврий илмий нашрлардан даромадлар ҳисобидан ташкил этиладиган буджетлар ҳисобидан молиялаштириладилар. Мазкур ташкилотларга мисол қилиб миллий ва қўшма дастурлар бўйича ишлайдиган Кучли магнит майдонлари ва паст харорат бўйичахалқаро фонд, Халқаро математик марказ ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бешинчи тур халқаро ташкилотлар фаолиятнинг маълум соҳаларига кўмаклашиш ва тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни йиғиш билан шуғулланадилар. Масалан, Халқаро Ёввойи табиат фонди давлат, жамоат ташкилотлари вахусусий шахслардан ёввойи ҳайвонлар ва табиатни қўриқлаш учун маблағларни йиғувчи нодавлат ташкилотдир. Ушбу ташкилот бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда маълум тадбирларни молиялаштиради. Фонд ўзининг нашрига эга бўлиб, уни сотишдан олинадиган даромадлар фонд буджетининг даромад манбаларидан бири ҳисобланади. "Олимпия бирдамлиги" фонди ривожланаётган мамлакатларнинг миллий олимпия қўмиталарига молиявий ёрдам кўрсатиш учун тузилган. Мазкур фонд миллий олимпия қўмиталарининг бадаллари, хусусий компаниялар, фирмалар вахусусий шахсларнинг хайриялари, Халқаро олимпия қўмитасининг инвеститсион ва нашриётчилик фаолияти натижасида олинган даромадлари ҳисобидан шакллантирилади. Фондгаолимпия ўйинларини телевизион ёритишдан олинган даромадларнинг 1/3 келиб тушади (олимпия ўйинларини телевизион ёритишдан олинган даромадлар мос равишдаХалқароОлимпия қўмитаси, "Олимпия бирдамлиги" фонди ва Олимпия спорт турлари бўйичахалқаро федератсия ўртасида тақсимланади). Фонднинг буджети ҳар йили тасдиқланади. Асосий тадбирларни амалгаошириш бўйича ҳудудларга йўналтириладиган маблағлар харажатларнинг 75-85 фоизини ташкил этади. Ушбу тадбирларга: йиғинлар ўтказиш, хакамлар мажлисини ўтказиш, спорт буюмларини сотиб олиш, миллий олимпия қўмиталарига молиявий ёрдамлар кўрсатиш ва бошқаларни киритиш мумкин. Бошқа маблағлар нашриётчилик фаолиятига ва жорий харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади. Юқорида кўриб ўтилган фондларни таркибий тузилиши, мақсади, вазифаларини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида биринчи тур фондлар – молия-кредит ташкилотларига мансуб ХВФ ҳақида маълумотларни келтирамиз. Халқаро валута фондининг ташкил топиши ва ривожланиши. ХВФ БМТнинг махсус ташкилоти бўлиб, уни тузиш тўғрисидаги келишув 1944 йилда Бреттон-Вудсдаги валута-молия масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ конференсиясида имзоланган. 1945 йилнинг 27 декабрида ушбу келишув кучга кирган. ХВФ амалда ўз фаолиятини 1946 йилдан бошлади. Бреттонвудс келишувига мувофиқ ХВФнинг вазифаси унгааъзо бўлган мамлакатларнинг олтин ваАҚШ долларида ифодаланган валута заҳираларини тартибга солиш ҳамдааъзо мамлакатларнинг валута паритетларининг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу келишувга кўрааъзо-мамлакатлар ўз валуталарини белгиланган курслар асосидахалқаро жорий оператсиялар бўйича алмашинувларини таъминлашлари шарт эди. Шунингдек мазкур мамлакатлар валута оператсияларини чегаралаш бўйича мавжуд тўсиқларни бекор қилишлари керак эди (амалда 181 мамлакатдан атиги 60 мамлакат ушбу талабни бажарган). ХВФнинг низом фонди аъзо мамлакатларга ўрнатиладиган квоталар асосида тўланадиган бадаллардан ташкил этилади. Квоталар ҳар бир аъзо-мамлакатнинг молиявий бадал ҳажмини аниқлаш; пропорсионал равишда ХВФ кредитлари ҳажмини аниқлаш; овозлар сонини аниқлаш учун хизмат қилади. Квоталар ҳажми мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва унинг жаҳон иқтисодиёти ҳамдахалқаро савдодаги ролига боғлиқ бўлади. Квота ЯИМ, импорт ва экспорт ҳажми, олтин-валута заҳиралари ҳажми кўрсаткичлари асосида ҳисобланади. Квоталар ҳажми ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади. Квоталар ҳажмидан келиб чиққан ҳолдаХВФ бошқарув органларида овозлар сони мамлакатлар ўртасида тақсимланади. Ҳар бир мамлакат 250 та овозга эга ва ҳар бир қўшимча 100000 СДР учун 1 та овоз қўшиб берилади. Ҳозирда бошқарув органидаовозларнинг энг кўпи АҚШга тегишли – 17,7 фоиз. Бугунги кундаХВФнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: • валута сиёсати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш; • валута сиёсати соҳасида баланслашган ривожланишда ҳамкорлик қилиш; • юқори бандлик даражаси ҳамда реал даромадларни таъминлаш ва рағбатлантириш, барчааъзо-мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатини асосини ташкил этувчи, ишлаб чиқариш потенсиалини ривожлантириш учун жаҳон савдосининг баланслашган ўсишини барқарорлаштириш; • валута барқарорлигини таъминлаш ва аъзо-мамлакатлар ўртасида валута муносабатларини соддалаштириш, шунингдек рақобат муҳитини шакллантириш нуктаи назаридан келиб чиққан содда валута девалватсиясини олдини олиш; • кўп тармоқли тўлов тизимларини ташкил этишда иштирок этиш, шунингдек валутани ўтказиш билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш; • аъзо-мамлакатлар тўлов баланслари тақчиллигини йўқотиш учун маблағлар бериш. Олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун ХВФ ўз функсия ва тамойилларини ишлаб чиққан. ХВФ тамойиллари: • тартибга солишдан четга чиқиш мақсадидахалқаро валута тизими ёки валута курси манипулятсиясини тақиқлаш; • валута инқирозларига бархам бериш мақсадида валута бозорларида интервенсияни амалгаошириш мажбурияти; ХВФнинг функсиялари: • кодексда келишилган муносабатларгаамал қилиш халқаро валута сиёсати ва давлатлараро тўловлар айланмаси соҳаларида ҳамкорлик қилиш; • тўлов баланси тақчиллигини йенгиб ўтиш учун молиявий ёрдам; • маслаҳат ва ҳамкорлик қилиш. Ўз вазифаларини амалгаошириш мақсадидаХВФ ўз ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан хорижий валутада кредитлар ёки аъзо-мамлакат тўлов балансини тенглаштириш мақсадида СДР тақдим этади. Молиявий оператсиялар фақатгинааъзо-мамлакатнинг расмий органлари: хазиначилик, марказий банк, валутани барқарорлаштирувчи фондлар билан биргаамалгаоширилади. ХВФ ресурсларини олишни тартибга солувчи қоидалар барчааъзо-мамлакатлар учун бир хил. Жорий оператсиялар бўйичахорижий валутага эҳтиёж сезган мамлакат, кредитнинг зарурлигини исботлаши шарт. Бундай кредитларнинг ҳажмлари қуйидаги шартлар орқали тартибга солинади: қарздор мамлакатнинг миллий валутаси унинг квотасини йил давомида 25 фоизидан ва умумий ҳисобда квота ҳажмининг 200 фоизидан ортиб кетмаслиги керак. Кредитлар бўйича фоизлар ҳар бир молия йили учун даромад вахаражатларни баҳолаш асосида амалгаоширилади. Бундан ташқари, ХВФ таркибидаалоҳида кредит турлари бўйича бир неча махсус фондлар ташкил этилган. Ушбу фондлардан аксарият ҳолларда, бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда савдо ва тўлов тизимидаги қийинчиликларни бартараф этишга кредитлар ажратилади. Ушбу кредитлар одатда 4-10 йил муддатларда қайтарилиши мўлжалланади. Кейинги йилларда ХВФнинг даромади паст бўлган ривожланаётган мамлакатлардаги таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек ўрта муддатли макроиқтисодий барқарорлаштириш дастурларигаажратиладиган кредитлар салмоғи ортмоқда. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling