Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Минтақавий савдо блоклари доирасидахалқаро савдони эркинлаштириш жараёнлари


Download 1.28 Mb.
bet23/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.8. Минтақавий савдо блоклари доирасидахалқаро савдони эркинлаштириш жараёнлари
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида либераллашув жараёнлари мутлоқ кўпчилик давлатлар учун савдо самарадорлигини кенгайтириш ва оширишнинг энг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Хусусан, ХВФ баҳолашига кўра, агар ривожланган мамлакатлар савдо тўсиқларини минимал даражагача пасайтиришса, улар билан ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги савдо 14 %гаошар эди. Барча давлатларда савдо ва капитал ҳаракатининг тўлиқ эркинлаштирилиши ривожланган мамлакатлар ўртасидаги савдонинг 40 %га, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги савдонинг 63 % га, ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги савдонинг 94 %га кенгайишига олиб келган бўлар эди.
Бошқа маълумотларга кўра, савдо тўсиқларининг бекор қилиниши савдо иштирокчилари даромадларининг йиллик ўсишини 250-620 млрд. долларга йетказиши мумкин, унинг 30-50 %и ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади. Жаҳон банки ҳисобларига кўра, савдонинг тўлиқ эркинлаштирилиши шундай иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкинки, бу 2015 йилга келиб 300 млн. кишини камбағаллик ҳолатидан олиб чиқади.
Таҳлилнинг кўрсатишича, савдонинг эркинлаштирилиши экспортерлар ва импортерлар учун ҳаттоанъанавий энг сезгир тармоқларда ҳам фойдалидир. Кембридж университетида ўтказилган тадқиқотларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига тарифлар ва субсидияларнинг бир дақиқалик бекор қилиниши ривожланган мамлакатлар учун ЯИМнинг 0,43 %и (тахминан 100 млрд.долл.) ва ривожланаётган мамлакатлар учун ЯИМнинг 0,51 %и (30 млрд. доллардан ортиқ) даражасида иқтисодий самара келтириши аниқланган.
Ривожланган мамлакатларда тўқимачилик ва кийим-кечак импорти бўйича қўлланиладиган турли тариф ва нотариф тўсиқлар ривожланаётган маммлакатлардаги 27 млн. иш жойи билан баҳоланади. Демак бу тўсиқларнинг йўқотилиши уларга катта фойда келтиради. Айни вақтда АҚШ халқаро савдо комиссияси ҳисоб-китоблари энг асосий импорт тўсиқларининг олиб ташланиши мамлакат фаровонлигини йилига 14,4 млрд. долларга (миллий ЯИМнинг 0,1 %и) ошириб, унинг 13 млрд. долл. тўқимачилик ва кийимкечак савдосининг эркинлаштирилиши ҳисобига тўғри келади. Энг юқори савдо тўсиқларининг бекор қилиниши натижасида 17,4 минг янги иш ўринлари ташкил этилади.
Кўптомонлама савдо либераллаштирилишининг жаҳон хўжалиги тизимида ресурслардан янада тўғри ва самарали фойдаланиш эвазига келтирадиган иқтисодий самаралари билан бирга, айрим мамлакатлар учун, айниқса ўзгарган рақобат шароитларига мослашувнинг илк босқичида вақтинчалик зарар келтириши мумкин. Ҳар қандай вазиятда савдо эркинлаштирилишидан олинадиган самаралар иштирокчи мамлакатлар учун бир хил бўлмайди, чунки баъзи давлатлар рақобатбардош миллий ишлаб чиқаришга ва жаҳон бозорларида мустаҳкам ўринларга эгалиги сабабли кўпроқ фойдаолади.
Сўнгги йилларда кўпгина давлатларнинг ихтисослашуви минтақавий интегратсиялашув ва ўзаро савдонинг эркинлаштирилиши жараёнларининг кучли ва баъзан ҳал қилувчи таъсири натижасида шаклланди. Минтақавий савдо келишувлари аъзо-мамлакатларнинг бозорига ўзаро имтиёзли кириш, ЖСТдаги камситишларсиз киришни таъминловчи аъзоликдан фарқли равишда, нафақат бошқа мамлакатлардан мол йетказиб берувчилар билан тенг рақобат шароитларини, балки энг асосийси, жиддий афзалликларга (божларни камайтирилиши ёки бекор қилиниши, нотариф ва бошқа тўсиқларнинг чекланиши ёки олиб ташланиши каби) эга бўлишини билдиради. Бундан ташқари, энг илғор иқтисодий бирлашмаларда интегратсион жараёнлар товар айирбошлаш билан чекланмасдан, хизматлар савдоси, капитал ва фуқаролар ҳаракатланишини ҳам қамраб олади. Бу эса қўшимча самара келтиради.
Умуман ҳозирги кундахалқаро савдонинг ярмидан ортиғи имтиёзли асосда амалга оширилмоқда. Интегратсион жараёнлар ҳозирги вақтда кенг қамровли, универсал характер касб этди. ЖСТ котибияти маълумотларига кўра, 2002 йил июнда расман эълон қилинган 250 дан ортиқ минтақавий савдо келишувлари (МСК), шу жумладан 170 таамал қилаётган МСК мавжуд. Уларнинг миқдори 70-йиллар ўрталарида 50 та, 1995 йилда – 125 та эди. Яна тахминан 70 та МСКлар ЖСТ санксияларисиз амалда фаолият юритмоқда. 2005 йил якунига келиб бундай келишувлар сони 300 тага йетди.
ЖСТнинг 152 та аъзосидан фақат Япония ва Монголия ҳеч бир минтақавий савдо келишувида иштирок этмайди. Барча минтақавий савдо келишувларининг деярли 90 % эркин савдо ҳудуди (ЕШ), қолган қисми ягона ташқи савдо сиёсати ўтказувчи божхона иттифоқи шаклида қайд этилган.
ХХИ аср бошида жаҳонда қуйидаги энг асосий минтақавий савдо келишувлари ва интегратсион ташаббуслар намоён бўлмоқда:
- Канада Чили ва Коста-Рика билан ЭШ ҳақида шартномалар тузган.
Жанубий Америка Умумий бозори (МЕРКОСУР), Салвадор, Гватемала, Гондурас, Никарагуа, Сингапур билан музокаралар олиб бормоқда. Кариб умумий бозори (КАРИКОМ, 15 мамлакат) билан ЭШ ташкил қилиш масаласи ўрганилмоқда;
- АҚШ Иордания билан ЭШ ҳақида шартнома тузган, Чили, Корея Республикаси, Сингапур ва Туркия билан музокаралар олиб бормоқда. Австралия билан келишувни имзолаш имконияти ўрганилмоқда;
- Мексика Чили, Салвадор, Гондурас, Гватемала, ЙЕАСТ ва Исроил билан ЭШ ҳақида шартномалар тузган. МЕРКОСУР, Эквадор, Перу, Уругвай, Сингапур, Япония, Корея Республикаси билан ЭШ тузиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда; - Кариб ҳамжамияти ва Кариб умумий бозори (КАРИКОМ) Доминик Республикаси ва Куба билан ЭШни ташкил этиш ҳақида шартнома тузган;
- Марказий Америка умумий бозори (МАУБ, 5 мамлакат) Чили билан ЭШ ҳақида, Анд ҳамжамияти (5 мамлакат) – Бразилия билан, МЕРКОСУР - Панама билан ЭШ ташкил этиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. 2000 йил августда Жанубий ва Марказий Америкадаги божхона иттифоқлари (МЕРКОСУР, Анд ҳамжамияти, КАРИКОМ, МАУБ) ўртасида блоклараро келишувларни имзолаш ташаббуси билдирилди. 2005 йилда Шимолий, Марказий ва Жанубий Американинг (Кубадан ташқари) барча 34 мамлакатини бирлаштирувчи Панамерика ЭШни ташкил этиш вазифаси қўйилган, савдодаги нотариф тўсиқлар бўйича ишлар олиб борилмоқда;
- Европа Иттифоқи (27 мамлакат), ЖАР, Чили ва Мексика билан ЭШ ҳақида шартнома имзолаган. ЙЕИ–МЕРКОСУР, ЙЕИ–Форс кўрфази мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши доирасида блоклараро ЭШ ҳақида музокаралар олиб борилмоқда;
- Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассотсиатсиясига (АСЕАН) аъзо-мамлакатлар 2005 йилда тарифлар эркинлаштирилишини тугатиш ва ЭШ тузиш ҳақида қарор қабул қилдилар;
- Корея Республикаси Чили, Мексика, Таиланд, Янги Зеландия билан ЭШни ташкил этиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Сингапур Янги Зеландия билан ЭШ ҳақида шартнома тузган, Австралия ва ЙЕАСТ мамлакатлари билан музокаралар олиб бормоқда. Таиланд Австралия, Хорватия, Чехия билан ЭШ тузиш имкониятларини ўрганмоқда. Хитой АСЕАН билан ЭШ ҳақида музокаралар олиб бормоқда;
- Африка қитъасида 5 йетакчи иқтисодий бирлашма ЭШ ва Божхона иттифоқини шакллантиришни якунлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамиятининг (ЕКОВАС, 7 мамлакат) кўпчилик аъзо-мамлакатлари 2001 йилдан ягона ташқи тарифларни киритди ва жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишини эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалгаоширди. 2004 йилда ЭШни шакллантиришни назарда тутувчи Жанубий Африка Ривожланиш ҳамжамиятини (САДК, 10 мамлакат) ташкил этиш ҳақидаги шартнома тасдиқланди. САДК-МЕРКОСУР блоклараро келишувини имзолаш имконияти ўрганилмоқда. Шарқий ва Жанубий Африка умумий бозорининг аъзо-мамлакатлари (20 та давлат) 2000 йил октябрдан ЭШ режимига ўтдилар. Марказий Африка иқтисодий ва молиявий ҳамжамияти (6 мамлакат) ўз мақсади сифатида иқтисодий иттифоқни ташкил қилишни эълон қилди. Ғарбий Африка Иқтисодий ва валута иттифоқининг 8 тааъзо-мамлакатлари 2000 йилдан божхона иттифоқи режимида фаолият кўрсатмоқда. 2001 йилда Африка мамлакатлари раҳбарлари Африка иттифоқини ташкил этиш ҳақида эълон қилдилар. Унинг олдига қўйилган мақсад – 2028 йилдаАфрика иқтисодий ва валута иттифоқини ташкил этиш;
- Форс кўрфази мамлакатларининг ҳамкорлик кенгаши (6 мамлакат) 1999 йил ноябрда 2005 йилда ягона ташқи тарифларни ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилди. Араб мамлакатлари лигаси (14 мамлакат) 2007 йилда умумий бозорни шакллантириш мақсадини ўз олдига қўйди.
Замонавий интегратсион жараёнлар учун қуйидаги асосий белгилар ва тенденсиялар хос:
- икки томонлама минтақавий савдо келишувлар сонининг тез кўпайиши ва географик таркибининг кенгайиши;
- илғор минтақавий савдо келишувларининг интегратсиянинг янада юқори даражалари томон ривожланиши;
- мамлакатларнинг бир вақтнинг ўзида турли даражали интегратсия моделларида иштирок этиши;
- минтақавий интегратсион мамлакатларни шакллантириш ва улар атрофида кенг доирадаги мамлакатларнинг бирлашиши;
- блоклараро минтақавий савдо келишувларнинг пайдо бўлиши.
Буларнинг барчаси минтақавий савдо келишувларининг халқаро меҳнат тақсимотини ривожлантиришнинг иқтисодий-ҳуқуқий қуроли сифатидаги аҳамиятини оширади.
Охирги ўн йилликда уч марта кўпайган МСКларнинг тез ўсиши аъзо-мамлакатларнинг нафақат учинчи мамлакатлар олдида ўз маҳсулотларининг баҳо рақобатбардошлигини ошириш учун афзалликларга эга бўлишга интилиши билан, балки трансмиллий ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, ТМК манфаатларини ва уларгахизмат қилувчи савдо сиёсатининг глобаллашуви билан бевосита боғлиқ.
Назорат учун саволлар:
1. Глобал иқтисодиётнинг шаклланишидахалқаро савдо қандай рол
ўйнади?
2. Глобал бозорларнинг шаклланиш хусусиятларини тушунтиринг.
3. Ташқи савдони тартибга солишда қандай усуллардан фойдаланилади?

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling