Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ТМКлар фаолияти


Download 1.28 Mb.
bet31/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

9.3. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ТМКлар фаолияти
2018 йилда бошланган ва жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солган глобал молиявий-иқтисодий инқироз бугунги кунда ҳам дунё иқтисодиётига ўз салбий таъсирини ўтказиб келмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек: ―Бугун дунё иқтисодиётидаги аҳволни таҳлил қилар эканмиз, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози ҳали-бери ниҳоясига йетгани йўқ, деб айтишга барчаасосларимиз бор.
Маълумки, ТМКлар тўғри хорижий инвеститсиялар (ТХИ) оқимида муҳим рол ўйнайди. Глобал молиявий-иқтисодий инқироз даврида тўғри хорижий инвеститсиялар (ТХИ) оқимлари сезиларли камайди. Тадқиқотлар кўрсатишича, ТХИларнинг глобал оқимлари 2013 йилдан 2017 йилгача узлуксиз ўсиб борди ва 2007 йилда рекорд даражани – 1979 млрд долларни ташкил қилди, 2018 йилда 14 % га, яъни 1697 млрд долларгача, 2019 йилда эса 900-1200 млрд долларгача пасайди. Шунга қарамай, 2020 йилда уларнинг аста-секин тикланиши ва 2021 йилда қўшимча ўсиши кутилади 2
Товар вахизматларга талабнинг пасайиши ТМКларни ўз инвеститсион дастурларини қисқартиришга мажбур қилди. Дастлаб ТХИ ривожланган мамлакатларда 29 % пасайган бўлса, айни вақтда ривожланаётган мамлакатларда ва Жануби-Шарқий Европа ҳамда МДҲнинг ўтиш иқтисодиётили мамлакатларида мос равишда 17 % ва 26 % кўпайиб борди. Уларнинг глобал ТХИ оқимларидаги улуши мос равишда 2007 йилда 27 % ва 5 % ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 37 % ва 7 % гача кўпайди (9.3-жадвал). Бироқ, 2008 йил охири ва 2019 йил бошларида бу мамлакатлар ҳам инқирознинг ТХИ оқимига таъсиридан азият чека бошладилар.
9.3-жадвал. 1990-2018 йилларда глобал ТХИ кириб келиш ҳажмида учта асосий иқтисодий тизимларнинг улуши (фоизда)
Манба: Wорлд Инвестмент Репорт 2008: Транснатионал Cорпоратионс.анд тҳе Инфраструcтуре Чалленге.ТНCс ин инфраструcтуре индустриес //Неw Ёрк анд Генева: Унитед Натионс, 2018.
Корпоратсиялар фойдасининг камайиши вааксиялар нархларининг кескин пасайиш ҳолати халқаро қўшилиш ва қўшиб олишлар жараёнига (инглизча мергерс анд аcқуиситионс - М&Ас) ҳам таъсир кўрсатди, бу эса ТХИларнинг ривожланган, шунингдек тобора кўпроқ ривожланаётган мамлакатларга кириб боришининг асосий усулларидан биридир (9.4-жадвал).
9.4-жадвал. 1987-2019 йилларда 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ баҳоланган халқаро М&Ас
Манба: Wорлд Инвестмент Репорт 2018: Транснатионал Cорпоратионс.анд тҳе Инфраструcтуре Чалленге.ТНCс ин инфраструcтуре индустриес //Неw Ёрк анд Генева: Унитед Натионс, 2018.
Тўғридан-тўғри сармоялар нисбатан узоқ муддатли ва уларнинг асосий мақсади – ишлаб чиқариш хизматларини молиялаштириш ва кенгайтириш ҳисобланади, шу сабабли улар бош компания томонидан синчиклаб ўрганилади. Бошқа томондан, компания ичида қайта сармояланган даромад ва кредитлар оқимлари ТМКнинг қисқа муддатли ликвидлик ёки қулай солиққа тортишгаасосланган қизиқиши билан аниқланади. 2018-2019 йилларда ривожланаётган мамлакатларга ТХИ кириб келиши ривожланган мамлакатларга қараганда камроқ камайди, чунки уларнинг молиявий тизимлари АҚШ ва
Европанинг банк тизимлари билан унчалик кучли боғланмаган эди. Бундан ташқари ТХИ оқимлари, капиталнинг портфел сармоялар ва банк ссудаси сингари бошқа ҳаракатланиш шаклларига нисбатан эгилувчанроқ бўлди, чунки ТХИ узоқ муддатли тавсифга эга. ХВФ мутахассисларининг фикрича, 2019-2020 йилларда ривожланаётган мамлакатларга ТХИ оқимлари қисқаради, лекин умуман олганда юқорилигича қолиши ва тахминан 400 млрд АҚШ долларига тенг соф кириб келиш ҳажмларига эга бўлиши кутилади. Ривожланаётган мамлакатларга портфел капитал ва кредитлашнинг соф оқимлари аксинча, салбий кўрсаткични намоён қилади (9.5-жадвал).
9.5-жадвал. 2010-2019 йилларда ривожланаётган мамлакатларга капиталнинг соф оқимлари (млрд долл)
-Манба: Wорлд Инвестмент Репорт 2010: Транснатионал Cорпоратионс.анд тҳе Инфраструcтуре Чалленге.ТНCс ин инфраструcтуре индустриес //Неw Ёрк анд Генева: Унитед Натионс, 2019.
ЮНКТАД томонидан ўтказилган 2019-2021 йиллар учун Жаҳон Инвеститсион истиқболлар шарҳи (WИПС) кўрсатишича, энг катта ҳажмдагит жаҳон ТХИ ва аксиялар жамланган Шимолий Америка ва ЙеИнингривожланган мамлакатларида ТМКларнинг инвеститсион режаларинингқисқариши кузатилади. 2009 йилда ривожланган мамлакатларга ТХИ оқими 29 % га, яъни 962 млрд АҚШ долларига қисқарди. Бу асосан М&Анинг халқаро сотувлар нархининг беш йиллик ўсишдан сўнг 39 %га тушиши ҳисобига рўй берди. Европада М&А бўйичахалқаро битимлар 56 %, Японияда - 43 % қисқарди.
2018 йилдаАҚШдан, Европа мамлакатларидан ТХИнинг чиқиб кетиши камайган бўлса, фақатгина япон ТМКлари 2009 йил бошида ўзларининг ТХИ чиқиб кетишини кўпайтиришга эришди. Улар глобал молиявий-иқтисодий инқироз натижасида фирмалар нархининг пасайишидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб, хорижий харидлари ҳажмини кўпайтирди. Япон компанияларининг халқаро М&Ас қиймати 2019 йилда рекорд даражага, яъни 54 миллиард АҚШ долларига йетди ва Японияни энг кўп ТХИ чиқиб кетган мамлакатлар гуруҳига қайтарди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling