Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


-МАВЗУ. МИНТАҚАВИЙ ВА МИЛЛИЙ МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet27/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

7-МАВЗУ. МИНТАҚАВИЙ ВА МИЛЛИЙ МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАРИ
РЕЖА
16.1. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида халқаро молия муносабатларининг ўрни
16.2. Ривожланаётган мамлакатларда молиявий тизимлар ислоҳотлари.
16.3. Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия муносабатлардаги иштироки

16.1. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида халқаро молия муносабатларининг ўрни
Ўтган 50 йиллик муддат жаҳон иқтисодиётида муҳим глобаллашув жараёнлари юз берганлиги билан ажралиб туради. Миллий хўжаликларнинг жаҳон иқтисодиётига тобора интегратсиялашиб бориши халқаро ресурслар ҳаракатининг ҳажмлари ва характерига таъсир қилиш даражасига чиқиб бормоқда. Халқаро савдонинг янада кенгайиши имкониятлари, фақатгина халқаро келишувларни молиялаштирувчи банк сектори имкониятлари билангина чегараланиб қолмоқда. Жаҳон молия бозорларининг ўсиши, улар рақобатдошлигининг ошиши ва фаолият доираларининг кенгайиши даромад даражаси паст бўлган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига янада интегратсиялашишига имконият яратади. Жиддий молиявий муаммолар домига тушиб қолган (инвеститсиялар ва асбоб-ускуналар, хомашё, эҳтиёж қисмлар импорти ҳажмининг чегараланганлиги, шунингдек, улар томонидан тузилган савдо шартномаларига ишончнинг пастлиги) Учинчи дунё мамлакатлари кенгайиб бораётган жаҳон молия бозорларида қатнашишни фаоллаштирган ҳолда ривожланишнинг янги имкониятларини очиши ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда танлов ва қарорлар хилма-хиллигини ошириши мумкин.
Лекин ҳозирги даврда ханузгача Учинчи дунё мамлакатлари халқаро бозорлар глобаллашувидан ютадими ёки йўқми аниқ эмас. Бир қатор сабаблар туфайли ривожланаётган давлатларнинг жаҳон иқтисодиётида тўлақонли қатнашиш имкониятлари хали мавжуд эмас. Миллий бозорлар тобора очиқлашиб бораётган бир пайтда жаҳон бозорларига чиқиш хали ҳам қийин бўлиб қолмоқда. Масалан, Учинчи дунё мамлакатлари маҳсулотларига нисбатан протексионизм охирги ўн йилликда сезиларли даражада кучайди, шунингдек, бу гуруҳдаги давлатларнинг қарз олиш фоизлари саноати ривожланган давлатларнинг худди шу кўрсаткичидан беш баравар каттадир. Шундай қилиб, халқаро бозорлар глобаллашуви жаҳон бозорига чиқиш имконияти бўлган давлатлар ўртасидаги савдо муносабатларидаги трансаксион харажатларни камайтиради ва шу билан бирга глобаллашув натижаларидан фойдалана олмаган давлатларнинг нисбий йўқотишларини кўпайтиради.
Ҳатто глобаллашув жараёнларида бевосита қатнашиб келаётган ривожланаётган давлатлар учун ҳам узоқ муддатли ривожланиш истиқболлари умуман ноаниқдир. Ҳозирги даврда молиявий маблағларни йер шарининг исталган нуқтасига ўтказиш деярли бир зумда амалга оширилиши мумкин. Трансмиллий корпоратсиялар горизонтал ва вертикал ишлаб чиқариш интегратсиясига эга глобал фабрикаларни кўплаб давлатларда ташкил қилмоқда. Бой давлатларнинг кичик гуруҳи халқаро товарлар ва хизматлар оқимининг тобора катта қисмини амалга оширмоқда. Бу хилдаги глобаллашувнинг оқибатлари икки томонлама бўлиши мумкин. Бир тарафдан алоҳида давлатлар, айниқса, Учинчи дунё мамлакатларининг кучи ва таъсири камайиб кетади. Айниқса, Шимолий Америка, Осиё-Тинч океани ҳудуди ёки Европадаги қайтадан шаклланаётган ҳудудий савдо блоклари билан қайсидир даражада боғлиқ бўлмаган ривожланаётган давлатларни янада қийин даврлар кутмоқда.
Бошқа тарафдан эса молиявий бозорларнинг барқарорсизлиги билан боғлиқ рисклар ошиб бормоқда, юқори технологиялардан фойдаланмайдиган ишлаб чиқарувчилар учун жаҳон бозорига чиқиш қийинлашиб бормоқда. ХХИ аср бошида ривожланмай қолиб кетган давлатларнинг ижтимоий иқтисодий аҳволини сезиларли даражада яхшилаш учун самарали халқаро тизим яратилиши керак. У молия, атроф-муҳит, халқаро ресурслар ҳаракати ва технологиялар трансферти соҳаларидаги глобал муаммоларни ҳам ҳал қила олиши керак. Зарур ислоҳотлар сифатида кўпинча қуйидагилар таъкидланади:
1. Бундан буёғига иқтисод қилишнинг қатъий дастурларини амалга оширолмайдиган ривожланаётган давлатларнинг қарзга хизмат кўрсатиш бўйича оғирликни камайтириш.
2. БМТ томонидан ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш кўрсаткичига – донор-давлатлар ЯММнинг 0,7 %ига эришиш учун ёрдам ҳажмини кўпайтириш.
3. Ривожланаётган давлатларга, айниқса, ҳудудий савдо блокларини шакллантираётганларга нисбатан протексионистик тадбирларни бекор қилиш орқали уларнинг жаҳон савдосидаги улушини кўпайтириш.
4. ХВФ ва Жаҳон банкини ислоҳ қилиш.
Охирги бандга нисбатан шуни айтиш мумкинки, ХВФ кўпроқ ривожланган давлатлар ва халқаро банкларнинг молиявий низоларини ҳал қилиб берувчи халқаро политсия вазифасини эмас, балки ривожланиш институти ролини бажариши керак. Банк раҳбарияти молиялаштириш шартларини ишлаб чиқишда ―егилувчанлик‖ни амалга ошириши, яъни қатий шартлардан иложи борича воз кечиши ва катта қарзлар юки остида қолиб кетган давлатлардан стандарт барқарорлаштириш дастурларнинг қатъий шартлари бажарилишини талаб қилгандан кўра, асосий эътиборини бу давлатларнинг миллий иқтисодиётлари ўсишини таъминлаш муаммоларига қаратиши керак. Учинчи дунё мамлакатларига овоз беришда катта квота берилиши керак, фонд сиёсатини ишлаб чиқувчи бўлинмаларда фаол иштирок этиш йўллари очилиши керак, шунингдек, махсус қарз ҳуқуқларига эга бўлиш учун кўпроқ имконият берилиши керак. Жаҳон банки ҳам ХВФ сингари 1980-йилларда иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиш учун кредитлар беришнинг ноқулай (ноегилувчан) қатъий дастурини ишлаб чиқди, оқибатда бу дастур қарз олувчи қашшоқ давлатларга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирди. Дастлаб, бой давлатлар жамғармаларини йиғиш ва шу маблағлар ҳисобига ривожланаётган давлатларда хусусий инвесторлар қўл урмайдиган лойиҳаларни (инфраструктура лойиҳалари, соғлиқни сақлаш ва таълимга харажатлар) кредитлашни мақсад қилган банк кейинчалик аслида Учинчи дунё мамлакатларидан ресурсларни тортиб оладиган бўлиб қолди (1990 йилда 500 млн.доллардан кўпроқ).
Жаҳон банкининг иккита бўлими қарзлар бериш билан шуғулланади. Энг йирик бўлим – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ҳозирги даврда жаҳон фоиз ставкаларига боғланган сузувчи фоиз ставкаларида кредитлар беради. Бу ХТТБнинг дастлабки фаолият консепсиясидан аниқ четга чиқишдир: у дастлаб ривожланаётган давлатларни фоиз ставкалари тебранишларидан ҳимоялаш ва бу гуруҳдаги давлатларга бериладиган қарзларни қисман ўз фондлари ва қисман саноати ривожланган донордавлатларнинг ёрдами ҳисобига субсидиялашни мақсад қилган эди.
Иккинчи бўлим – Халқаро ривожланиш ассотсиатсияси (ХРА) – аҳоли жон бошига ЯММ (1992 йилда) 700 доллардан кам бўлган давлатларга имтиёзли кредитлар бериш (фоизсиз, 40-50 йилга) билан шуғулланади. Аммо, ХРАнинг Жаҳон банки умумий кредитлаш ҳажмидаги улуши 20-25 %дан
ошмайди.
Бозор иқтисодиётига асосланган барқарорлаштириш дастурларини ўн йил давомида кенг тарғиб қилиб келган ХВФ, ва айниқса, Жаҳон банки ёрдам дастурларини тузишда қатъийликка ҳожат йўқлигини тушуниб йетган ҳолда яна ўз эътиборини қашшоқликка қарши муаммоларга қарата бошлади. 90-йиллар давомида бу халқаро ташкилотлар олдига Шимолдан Жанубга ўтказиладиган ресурслар ҳажмини ошириш, ва молиялаш шартларини ёрдамни қабул қилувчи давлатларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига мослаштириш масалалари қўйилган. Юқорида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилиши Учинчи дунё мамлакатларининг глобал бозорларга интегратсиялашиши ва жаҳон савдоси кенгайишидан манфаат кўришга шароит яратган бўларди.
Ушбу тадбирларни амалга оширилишининг долзарблиги ҳозирги молиявий инқироз даврида янада ортмоқда. Жаҳон молиявий инқирози туфайли ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг Яқин истиқболлари ноаниқлиги, жаҳон савдоси ҳажмлари эса 1982 йилдан бери илк бор қисқаришининг рўй бериши кузатилади. Иқтисодий пасайиш хомашё товарлари нархларининг тушишига олиб келди.
Жаҳон банкининг башоратларига кўра, жаҳон савдоси ҳажми 2022 йилда 2,1 %га қисқаради, бу эса ривожланаётган мамлакатлардан экспортнинг камайишини кўрсатади. 2022 йилда кредитлаштириш шароитларининг кучайиши ва юқори ноаниқлик натижасида сармояларнинг қўшимча ўсиши секинлашади. Ривожланган мамлакатларда инвеститсиялар ҳажми 1,3 %га, ривожланаётган мамлакатларда эса – 2022 йилдаги 13 % ўрнига 2023 йилда 3,5 % қўшимча ўсади.6 Иқтисодий пасайиш кўпгина ривожланган мамлакатларни қамраб олиши туфайли, уларнинг айримлари савдо тўсиқларини қўллайди деган хавфлар мавжуд. Кўптомонлама савдо тизими шубхасиз синовлар даврини бошидан кечиради. Чунки ривожланган мамлакатлар маҳаллий саноатни дотатсиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.
Халқаро савдо жаҳон иқтисодиёти ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлардан бирилигича қолади. 2017 йилда ривожланаётган мамлакатлар савдоси ҳажми деярли 8 %га кўпайди, ушбу мамлакатларга соф хусусий капитал оқими эса илк бор рекорд кўрсаткичга – 1 трлн.долларга йетди. Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши атиги 1 %ни, ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари эсааввалги 6,5 % ўрнига 4,5 %ни ташкил этади.
Савдо, ҳозирги молиявий инқироз ва жаҳон иқтисодиётининг кутилаётган пасайиш муаммолари БМТ томонидан Дохада (Қатар) 2018 йил 29 ноябрдан 2 декабргача ўтказилган Молиялаштириш ва тараққиёт масалалари бўйичаХалқаро конференсияда ҳам муҳокама этилди. Ушбу анжуман 2019 йилда Монтеррей шаҳрида (Мексика) бўлиб ўтган конференсиянинг ўзига хос давоми бўлиб ҳисобланади. Унда тараққиётга кўмаклашиш бўйича янги вазифалар қўйилган эди. Амалда барча мамлакатлар халқаро савдо ривожланишини ва халқаро молиявий оқимлар ҳаракатини таъминлашлари зарур, чунки бу жаҳон иқтисодий пасайиши зарарларини камайтиради деб таъкидланади. Бундан барча мамлакатлар, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар ҳам самараолади.
Халқаро Молия корпоратсияси (ХМК) амалга ошираётган савдони молиялаштиришнинг глобал дастурига қўшимча равишда жаҳон банки ҳозирги вақтда савдони қўллаб-қувватлаш соҳасида хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтирмоқда, хусусан, Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш механизмини яратмоқда. Бу механизм 30 млн. АҚШ долларлик буджетга эга бўлиб, Яқин уч йилда паст даромад даражасига эга мамлакатларга савдога кўмаклашиш ва уларга ушбу соҳада техник ёрдам кўрсатишда мамлакат салоҳиятини ўстириш бўйича фаолият сифатини ошириш имконини беради. У ривожланаётган мамлакатларга халқаро савдода иштирок этиш билан боғлиқ харажатларини қисқартиришга, ва шу йўл орқали жаҳон савдоси афзалликларидан тўлароқ фойдаланишга, шу жумладан импортга нисбатан стандартларга риоя этишда ёрдам беришга қаратилган, бу эса уларга ўз экспорт маҳсулотларини жаҳон бозорига муваффақиятли олиб чиқиш имконини беради.
Жаҳон банкининг савдони ривожлантиришга ажратиладиган имтиёзли ва оддий кредит ресурслари ҳажми 2013 молия йилидаги 560 млн. АҚШ долларидан 2018 йилда деярли 1,4 млрд. АҚШ долларгача йетди. Асосий ўсиш минтақавий интегратсияга, экспортни ривожлантиришга, рақобатбардошликни оширишга ва савдони кенгайтиришга кўмаклашувчи савдо инфраструктурасини ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар улушига тўғри келади. 2018 йилда кредит ресурслари 35 мамлакатга заемлар ва ўнта кўпмамлакатли заёмлар кўринишида берилди, маблағларнинг кўп қисми Европа ва Марказий Осиё, шунингдек Сахрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатларига тўғри келади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling