Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпоратсияларнинг роли
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
9.2. Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпоратсияларнинг роли
Трансмиллий корпоратсиялар замонавий жаҳон иқтисодиётининг энг динамик субъйектларидан бири бўлиб, пайдо бўлиш давридан бери жиддий тараққий этди. Улар ―колониал-хомашё‖ ТМКлардан бошлаб глобал компанияларгача ривожланиб борди. ТМКларнинг эволютсияси уларнинг сон ва сифат жиҳатидан ўсиши билан бирга ривожланиб борди. 30-йилларда уларнинг сони 300 та бўлган бўлса, ХХИ аср бошида 82 мингтага йетди 80-йилларда йетакчи ТМКлар глобал компанияларга (тўртинчи авлод ТМКларга) айланди. Глобал корпоратсиялар инноватсион динамизм, ички корпоратив тузилманинг мунтазам такомиллаштириб борилиши, янги фаолият соҳалари ва йўналишларини фаол излаш билан характерланади. ХХИ аср бошларида глобал корпоратсиялар орасида халқаро илмий-тадқиқот ташкилотлари ва айрим мутахассислар жуда катта корпоратсияларни (ЖКК) алоҳида ажрата бошладилар. Айрим маълумотларга кўра уларнинг сони 800 тани ташкил этади. Ушбу компаниялар ўз қўлида замонавий молиявийсаноат, технологик, интеллектуал капитал қудратини жамлаб олган. ЖКК ―жаҳон иқтисодиётининг пировард тузилмавий кучларини ва глобаллашувнинг реал омилларини» ифодалайди. Иқтисодиёт глобаллашувининг муҳим ташкилий элементи бўлиб ТМКларнинг турли шакллардаги қўшилишлари ва қўшиб олинишлари (М&А), уларнинг халқаро келишувлари (яъни стратегик алянслари) намоён бўлмоқда. Бу жараён компаниялар ўртасидаги кучларнинг УНCТАД Wорлд Инвестмент Репорт -2019. тақсимланишини ўзгартириб юбормоқда. Натижада таъсир кўрсатиш ҳудудларини биргаликда бўлиб олиш бошланмоқда, биргаликда иқтисодий ,назорат соҳаси кенгаймоқда, компаниялар салоҳияти бирлаштирилмоқда. ТМКлар иштирокида қўшилишлар ва қўшиб олинишлар шаклида капиталнинг халқаро бирлашиш (консолидатсияси) жараёни ХХ – ХХИ асрлар бўсағасида жаҳон иқтисодиётининг трансмиллийлашуви ва глобаллашувига таъсир кўрсатувчи муҳим омилгаайланди. ХХаср бошидан бери рўй берган қўшилишлар ва қўшиб олишларнинг беш ―тўлқини‖га глобаллашиб бораётган иқтисодиётнинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи уларнинг олтинчи ―тўлқини‖ қўшилди. Олтинчи «тўлқин» ХХИ асрнинг илк йилларидаги жаҳон иқтисодиётининг пасайишидан ваАҚШда фонд биржалари фаолияти инқирозидан сўнг 2013 йилда бошланган дейиш мумкин. 2017 йилда жаҳонда қўшилишлар ва қўшиб олишларнинг ҳажми рекорд кўрсаткичга -4,74 трлн. долл.га йетиб, 2000 йил даражасига нисбатан 3,4 трлн. долл.га кўпайди. 2018 йилда бошланган жаҳон моливий-иқтисодий инқирози туфайли уларнинг сони жидддий камайди. Амалда корхоналарни сотиш-сотиб олишга ихтисослашган глобал бозор шаклланди ва фаол ривожланмоқда (бунда корхоналарни сотиб олиш истагини билдирганлар уни сотувчиларга қараганда кўпроқ). Ҳозирги фаоллик асосан глобал бозор тенденсияларига, арзон заем воситаларига, хомашё товарларига юқори талабга ва БРИК (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой) мамлакатларида йирик корпоратсияларнинг пайдо бўлишигаасосланади. Унинг яна бир хусусияти бўлиб, тўғри инвеститсиялар фондларининг жадал фаолияти ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ТМКларнинг жаҳон иқтисодиётига таъсири жуда юқори. ХХИ асрнинг бошига келиб, 700 мингдан ортиқ хорижий филиалларини бошқараётган 80 мингдан зиёд компаниялар рўйхатдан ўтган. ТМКнинг қўл остидахусусий ишлаб чиқариш фондларининг тахминан 30 %, халқаро савдонинг 50 % мужассамланган. Трансмиллий корпоратсиялар томонидан жаҳон бозорларидаги деярли бутун хомашё савдоси, шу жумладан буғдой, кофе, жўхори, ўрмон материаллари, тамаки, темир рудаси жаҳон савдосининг 90 %, мис ва бокситнинг 85 %и, чой ва қалайнинг 80 %и, банан, табиий каучук ва хом нефтнинг 75 %и назорат қилинади. Улар ҳиссасига илм-фан ва техника соҳаларида патентланган ва татбиқ этилган барча янгиликларнинг 80 %и тўғри келади. ТМКнинг умумий валута заҳираси жаҳоннинг барча марказий банкларининг биргаликдаги заҳирасидан бир неча баробар кўп. Хусусий секторда бўлган пул миқдорининг 1-2 %га силжиши исталган иккита миллий валутанинг ўзаро паритетини ўзгартиришга қодир. Халқаро компаниялар бутун дунёни ягона бозор деб қарайди, кўпгина мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини амалгаоширади, хорижий сармоялар локомотиви бўлиб қатнашади ва миллий чегаралардан қатъий назар стратегик қарорлар қабул қилади. Йирик ТМКлар кўпинча ўз фаолиятини илмий-техник тараққиётини белгиловчи тез ривожланаётган саноат тармоқларига қаратади. Улар 90-йилларнинг охирида компаниянинг 100 та йирик ТМКлар рўйхатига кирган компаниялар хорижий активларининг 15 %дан юқорироғи тўғри келадиган электроника саноатига жуда фаол қизиқмоқда. Бу рўйхатларда кимё, қазиб олиш ваавтомобил саноати корпоратсиялари юқори ўринларни эгаллайди. ТМКлар катта ҳажмдаги халқаро иқтисодий битимларни амалгаошира туриб, уларда савдогарлар (тижоратчилар), тўғри ва портфел сармоядорлар, самарали технологияларни тарқатувчилар, халқаро меҳнат мигратсиясинин рағбатлантирувчи сифатида иштирок этади. ` 9.1-жадвал. Жаҳоннинг 100 та энг йирик номолиявий компанияларнинг соҳалар бўйича тақсимоти Манба: ИМФ.Wорлд Эcономиc Оутлоок. Трансмиллий корпоратсияларнинг асосий қисми жаҳондаги уч иқтисодий марказ: АҚШ, Европа Иттифоқи ва Японияга тегишлидир. Миллий иқтисодиётларни трансмиллийлашиб боришининг кучайиши кўп жиҳатдан трансмиллий корпоратсияларнинг фаолиятига боғлиқ. Ўз навбатидаАҚШнинг 500 та энг йирик трансмиллий корпоратсиялари ўрта ҳисобда 11 соҳада, энг кучлилари эса 30-50 соҳадаги ихтисослашган корхоналарга эгадирлар. Англия трансмиллий корпоратсияларининг 96 %и, Германияда 78 %и, Франсияда 84 %и, Италияда 90 %и кўп соҳали ихтисослашган компаниялардир. Кучли ишлаб чиқариш базасига эга бўлган трансмиллий корпоратсиялар ишлаб чиқаришни, товар бозорларини, самарали режалаштиришни, савдо сиёсатини юргизадилар. Режалаштириш бош компания доирасидаамалгаоширилади ва шўъба корхоналарга тарқатилади. Трансмиллий корпоратсиялар замонавий жаҳон хўжалигининг муҳим иштирокчиларигаайланди. Саноати ривожланган давлатлар учун, айнан, ТМКларнинг хорижий мамлакатлардаги фаолияти уларнинг ташқи иқтисодий алоқаларини характерини белгилаб беради. Бу давлатлар экспортида миллий компанияларнинг ўзларини хориждаги филиалларига товар йетказиб беришлари ва хизмат кўрсатишлари соҳаларидаги улуши каттадир. 80-йилларнинг иккинчи ярмида бундай фирма ичидаги савдонинг улушигаАҚШ экспортининг 14-20%, Япония экспортининг 23-29% ва Германия экспортининг 24-28% тўғри келган эди. ТМК жаҳондаги хусусий ишлаб чиқариш капиталининг 1/3 қисмини, хориждаги тўғридан-тўғри йўналтирилган инвеститсияларнинг 90 % ни назорат қилади. Халқаро корпоратсияларнинг 60 %и ишлаб чиқариш соҳаларга тўғри келаётган бўлса, 37 %и хизмат кўрсатиш соҳаларига ва 3 %и эса қазиб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига тўғри келмоқда. Американинг ―Форчун‖ журнали маълумотларига қараганда жаҳоннинг энг йирик 500 корпоратсияси ичида 4 мажмуа электроника, нефтни қайта ишлаш, кимё ваавтомобилсозлик асосий рол ўйнайди. Улардаги савдо ТМКлар фаолиятининг 80 %ни ташкил этади. 6.2-жадвал. Жаҳоннинг энг йирик ТМКларини соҳалар бўйича тақсимоти йиллар Манба: ИМФ.Wорлд Эcономиc Оутлоок. 90-йилларнинг охирида ТМКлар орасидахорижий активларнинг қиймати бўйича биринчи ўринда ―Ройял Датч Шелл‖ инглиз-голланд консерни турар эди. Йирик ТМКнинг биринчи ўнлигига 5 аАмерика компаниялари, 2 та Япония, 1 та ГФР, 1 та Швейсария компанияси кирар эди. 1995 йилда дунёнинг қудратли 100 та ТМКлари рўйхатида илк маротаба ривожланаётган мамлакатлардан чиқувчи ―Деу Корпорейшн (Жанубий Корея) ва ―Петролеус де Венесуелалар қайд этилди. Янги индустриал давлатларнинг (ЯИД) биринчи ―тўлқини орасида йирик Осиё компаниялари, биринчи навбатда Гонконг (2008 йилда дунёнинг 500 та энг йирик ТМКлари рейтингида 10 та), Жанубий Корея (ФТ-500 рейтингида 5 та), Тайван ва Сингапур (4 тадан) энг катта эришди. Лотин Америкаси ЯИД орасида Бразилия – 11 ТМК ажралиб туради. Бироқ, ЯИДларга тегишли компанияларнинг трансмиллийлашуви жаҳон бозорларида ҳарбий ТМКларнинг мақеларини жиддий пасайтираолмади. 2004 йилгачахалқарохорижий активларни харид қилиш бозорларида ривожланган мамлакатлар йетакчилик қилди. Фақатгина 2004 йилдан бошлаб, ривожланаётган мамлакатларнинг компаниялари томонидан ривожланган мамлакатлар компанияларининг бозорларини эгаллаш жараёни бошланди. Ушбу жараёндаХитой, Ҳиндистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг компаниялари муҳим рол ўйнамоқда. 2017 йилда илк бор ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатлардаги активларни харид қилиш ҳажми ривожланган мамлакатлар компанияларининг ривожланаётган мамлакатлардаги активларни харид қилиш ҳажмидан ортиқроқ бўлди. 2018 йилда дунёнинг 500 та энг йирик ТМКлари рейтингидаХитой ва Гонконг компанияларининг сони ФТ-500 рейтингида иккинчи ўринда турган Буюк Британия билан тенглашди. Фақат Хитойга тегишли бўлган корпоратсиялар сони 25 тани ташкил қилади. 2018 йилда Хитой ФТ-500 рейтингининг биринчи ўнлигидаги ўз мавқеини янадаошириб, 3 та компанияга йетказди (2016 йилда ушбу рейтингга битта ҳам хитой компанияси киритилмаган эди). Хитой ва Гонконг компанияларининг умумий капиталлашув даражаси Буюк Британияникидан юқори ва биринчи ўринда маҳкам ўрнашиб олган АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. АҚШ бу рўйхатда ҳам компаниялар сони (169 та), ҳам уларнинг умумий капиталлашув даражаси (9,6 трлн. долл.) бўйича сўзсиз йетакчилик қилади. ХХ аср охиридан бошлаб ҳинд корпоратсияларининг трансмиллийлашув жараёни кучайди. Улар Осиё ваАфрика бозорларидан сўнг 80-йилларда 1 ФТ-500 – «Финанcиал Тимес» томониданэълон қилинадигандунѐнинг 500 таэнгйирикТМКларирейтинги. Европа бозорларига ҳам ўз йиғув ишлаб чиқаришларини жойлаштира бошлади. ХХ аср бошида ҳинд капитали 93 та мамлакатдаги 1000 дан ортиқ қўшма корхоналарда иштирок этар эди. Уларнинг асосий қисми энг йирик савдо шериклари бўлган АҚШ, Буюк Британия, БАА, Малайзия, Сингапур, Непал, Таиланд, Бангладешга тўғри келади. Ҳинд капитали юқори консентратсиялашув билан ажралиб туради. ХХИ аср бошида 7 та энг йирик (Бирла, Тата, Сингхания, Шохибоғ ва бошқалар) савдо-саноат уйларининг ҳиссасига Ҳиндистон корпоратив секторини тўғри хорижий инвеститсияларини 75 % тўғри келади. Жанубий Корея, Хитой ва Ҳиндистон компанияларининг трансмиллийлашув моделлари ташқи жиҳатдан ўхшашлигига қарамай айрим фарқланишларга эга. Масалан, ҳинд компанияларининг трансмиллийлашув жараёни кўп йиллардан бери ривожланиб келади. Улар трансмиллийлашувнинг савдо моделини амалгаошириб, глобал бозорларга ўтишдан олдин бошқа камроқ ривожланган мамлакатлар бозорларида узоқ муддатли фаолият кўрсата бошлаган. Жанубий Корея ваайниқсаХитой компанияларининг трансмиллийлашув жараёни эсахалқаро бозорларга жадал кириб бориш хусусиятлари билан характерланади. Шунга қарамай, ушбу компаниялар трансмиллийлашув жараёнининг бошланғич босқичларида турибди. 90-йилларда Россия компанияларининг трансмиллийлашув жараёнибошланиб, унинг босқичлари вахусусиятлари жиҳатидан бизнеснинг байналмиллашуви ва трансмиллийлашувининг классик моделига тўлиқ мос келмайди. Ушбу жараён Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларидан фарқли равишда давлат кўмагисиз амалгаоширилди. Россия компанияларининг трансмиллийлашув жараёнининг дастлабки босқичлари ёқилғи-енергетика мажмуасининг (ЁЕМ) экспорт тармоқларининг фаолияти устунлик қилиши билан тавсифланади. Хорижий экспансия натижасида Россия компанияларининг катта ҳажмдаги молиявий маблағларининг чет элга йўналтирилиши мамлакат хусусий ташқи қарздорлигини оширмоқда (2008 йилда 400-450 млрд. долл.).2006-2007 йилларда 25 та йетакчи Россия компаниялари хориждаги ўз активларини икки баробар кўпайтирди. Глобал йетакчиликка интилаётган компанияларга УC Русал, Северстал, Йевраз, Газпром, ЛУКойл ва ЁЕМнинг бошқа компанияларини киритиш мумкин. Сўнгги йилларда Россия компанияларининг халқаро рейтинглардаги иштироки кучайиб бормоқда (Форбес ва Финанcиал Тимес рейтингларида мос равишда 29 ва 13 та компания киритилган). Уларнинг сони бўйича БРИК мамлакатлари орасидаХитойдан кейин туради. Россия компанияларининг трансмиллийлашув жараёни бошқа БРИК мамлакатларидаги мазкур жараёнлардан илмий ва техник-технологик базанинг, бошқарувчи мутахассислар тайёргарлигининг нисбатан юқори даражаси; 90-йиллардаги кескин ўзгарувчан шароитларга юқори мослашувчанлик даражаси; давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимининг паст даражаси каби хусусиятлар билан ажралиб туради. 2017–2018 йилларда Россия компанияларининг трансмиллийлашув жараёнига нисбатан давлат сиёсатидаайрим силжишлар бошланди. Миллий корпоратсияларнинг халқаро фаолиятини давлат томонидан қўллабқувватлаш шаклларига сиёсий-дипломатик, молиявий-иқтисодий ва маркетинг жиҳатдан ёрдам кўрсатиш усулларини, хорижда чет эл инвеститсиялари бўйича миллий агентликларни ташкил қилиш, хориждаги инвеститсияларни қўллаб-қувватлаш тамойиллари тўғрисидаги махсус қонуннинг мавжудлигини киритиш мумкин. Россия ҳукумати миллий бизнесгаасосан ―юмшоқ‖ ёрдам кўрсатади. Масалан, 1991–2015 йилларда Россия томонидан 57 та иккитомонлама капитал қўйилмаларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувлар имзоланиб, улардан 36 таси кучга кирган (таққослаш учун Хитой 2016 йилда 116 та шундай келишувга эга эди). Ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатларда юқори самарадорликка эришишда тобора кўпроқ «янги иқтисодиёт» омиллари (брендлар, гудвиллар, тармоқли технологиялар, ноанъанавий маркетинг ва ҳоказо) қўлланилаётганлигини ҳисобгаолган ҳолда миллий бизнеснинг хориждаги фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг янги зарурий инфратузилмасини шакллантириш долзарб ҳисобланади. ТМКлар миллий бозорлар орасидаалоқаларни мустаҳкамлаган ҳолда, умумий бошқарув остида бутун дунё бўйича корхоналарни жойлаштириб, саноатни интернатсионаллаштириш жараёнларини вужудга келтиради. Улар турли давлатларда жойлашган корхоналарнинг технологик даврини бирлаштиради, фирма ичидаги меҳнат тақсимотини амалгаоширади. ьТрансмиллий корпоратсиялар ҳозирги кунда у ёки бу давлатларнинг халқаро иқтисодий алоқалар тизимидаги тақдирини аниқловчи омилгаайланиб бормоқда. ТМКлар фаол ишлаб чиқариши инвеститсион, савдо фаолиятлари билан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни тақсимлашнинг халқаро тартибга солувчисигаайланиб бормоқда. БМТ экспертларининг фикрича жаҳон мамлакатлар иқтисодиётида интегратсион ривожланиш учун шароит яратмоқда. Трансмиллий корпоратсияларнинг жаҳон хўжалиги вахалқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини таҳлил қилганда, уларнинг фаолият кўрсатаётган давлатлар иқтисодиётидаги салбий томонларни ҳам айтиб ўтиш лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир: - ТМК фаолият кўрсатаётган давлатларнинг иқтисодий сиёсатини амалгаоширишга ҳалақит бериш; - давлат қонунларини бузилиши; - монопол нархларни ўрнатиш, ривожланаётган давлатларнинг ҳуқуқини чекловчи шартларга мажбурлаш ва ҳоказолар. Хуллас, трансмиллий корпоратсиялар хўжаликларароалоқаларнинг эътиборли томонларини доимо ўрганиб боришни, халқаро назоратни талаб қилувчи ва шунингдек, доимий равишда ривожланиб борувчи феномендир. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling