Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Download 1.28 Mb.
bet29/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

Мамлакат

Тўғри солиқлар

Егри солиқлар

Бошқ

алар

Жисмоний
шахслар ва
корпора-
тсиялардан

Мулк
солиқлари

Жами
тўғри
солиқлар

Импорт
ва
експорт
божлари

Маҳаллий
аксизлар

Жами
егри
солиқлар

Ефиопия

24,9

2,1

27,0

42,0

28,5

70,0

3,0

Ҳиндистон

15,3

1,3

16,6

17,7

62,9

80,4

3,0

Сомали

8,6

2,1

10,7

45,4

26,9

72,3

17,0

Индонезия

81,2

1,5

82,7

6,0

10,7

16,7

0,6

Конго

63,8

0,1

63,9

17,0

10,0

27,0

9,1

Кения

32,7

2,2

34,9

22,7

41,0

63,7

1,4

Покистан

18,6

0,3

18,9

40,5

40,6

81,1

0

Жанубий
Корея

26,6

1,1

27,7

16,4

51,5

67,9

4,4

Шри-Ланка

13,9

0,5

14,4

52,9

29,6

82,5

3,1

Таиланд

20,7

1,3

22,0

23,0

49,0

72,0

6,0

Миср

27,9

1,9

29,4

27,6

17,6

45,2

35,4

Филиппин

22,7

4,2

26,9

24,8

46,4

71,2

1,9

Марокко

21,3

2,5

23,8

24,7

39,1

63,8

2,4

Иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича тадбирларнинг катта қисми буджетни баланслаштириш мақсадида ҳукумат харажатларини камайтиришга қаратилган. Лекин ижтимоий ривожланиш лойиҳаларни молиялаштириш оғирлиги буджетнинг даромад қисми зиммасида бўлиши керак. Давлатнинг ички ва ташқи қарзлари жамғармалар йетишмаслигини фақат қисман қоплаши мумкин. Ва охир-оқибат давлат ўз ривожланиш дастурларини ўзининг солиқларини самарали ваадолатли йиғиш имкониятларидан келиб чиқиб ишлаб чиқиши керак. Яхши ташкил қилинган ва маҳаллий даражада бошқариладиган пул бозорлари йўқ бўлган ривожланаётган давлатларнинг кўпчилиги иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ички ресурсларнинг самарали ишлатилишини таъминлаш учун биринчи навбатда солиқ сиёсати қуролларига таянишга мажбур.

Кўпгина ривожланаётган давлатларда тўғри солиқ - бу жисмоний ва хуқуқий шахсларнинг даромади ва мулкидан олинадиган солиқ бўлиб, улар ялпи солиқдан келадиган тушумнинг 20-30 %ини ва ЯИМнинг 12-20 %ни ташкил этади. Эгри солиқлар молиявий тушумнинг асосий манбаи бўлиб, бўларга экспорт-импорт божлари, аксизлар (харид ва сотувлардан солиқлар, оборотдан солиқ) киради. 8.2-жадвалда ривожланаётган давлатларнинг даромад манбаи ва солиқлар таркиби кўрсатилган. 8.2-жадвал. Айрим ривожланаётган давлатларнинг солиқлари таркиби ва даромад манбалари (солиқлар умумий ҳажмига нисбатан %да) Мамлакат Тўғри солиқлар Эгри солиқлар Жисмоний шахслар ва корпоратсиялардан Мулк солиқлари Жами тўғри солиқлар Импорт ва экспорт божлари Маҳаллий аксизлар Жами эгри солиқлар Бошқалар





Манба: Вито Танзи, "Қуантитативе чараcтеристиcс оф тҳе тах сйстемс оф девелопинг cоунтриес." Давид Неwберй, Ничолас Стерн. Тҳе Тҳеорй оф Тахатион фор Девелопинг Cоунтриес © 2017 бй тҳе Wорлд Банк. Охфорд Университй Пресс, Инc.




Тунис

19,3

2,8

22,1

32,4

29,5

59,9

18,0

Парагвай

14,9

6,6

21,5

27,7

20,0

47,7

30,8

Еквадор

29,2

3,5

32,7

33,7

18,2

51,9

5,4

Бразилия

13,1

1,8

14,9

29,6

48,3

77,9

7,8

Гондурас

28,1

0,9

29,0

43,1

26,8

69,0

1,1

Гана

26,8

маълумотл
ар йўқ

26,8

37,1

36,0

73,1

0,1

Гватемала

12,6

1,0

13,6

23,4

32,2

55,6

29,8

Коста-Рика

15,5

2,4

17,9

20,4

32,1

52,6

29,6

Чили

20,5

2,3

22,8

3,3

53,0

56,3

10,1


Бошқа солиқларга жон солиғи, герб йиғими, миллий суғурта солиғи ва даромаддан солиқ киради ва улар жисмоний ва хуқуқий шахслардан олинишига кўра фарқланмайди.


Айтиб ўтиш жоизки, кўпгина Учинчи дунё мамлакатларида солиқ тизими (тўғри ва эгри) прогрессив эмас. Мексикага ўхшаган давлатларда эса юқори даражада регрессив ҳисобланади (кам даромадли гуруҳлар юқори даромадли гуруҳларга нисбатан ўз даромадларининг катта қисмини солиқ сифатида тўлайди).
8.3. Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия муносабатлардаги иштироки
Жаҳон хўжалигига интегратсиялашувда илғор мамлакатларнинг бой тажрибаларига таҳлилий ёндашиш ва ушбу тажрибаларни миллий хусусиятлар билан энг оптимал тарзда уйғунлаштириш зарур. Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан сўнг ўзининг мустақил ташқи иқтисодий сиёсатини олиб бориш имконияти юзага чиқди. Республиканинг ташқи иқтисодий сиёсати халқаро молиявий муносабатларда мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳолдаамалга оширилади ва у қуйидаги тамойилларгаасосланади:
• мафкуравий қарашлардан қати назар ташқи муносабатларда ошкоралик;
• тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларигааралашмаслик;
• ўзининг миллий-давлат манфаатлари устуворлигида ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобгаолиш;
• республика бирон-бир давлатнинг таъсир доирасига кирмаслиги тамойилига тўлаамал қилиш;
• тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш асосида икки томонлама, шунингдек кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва уларни ривожлантириш;
• умумеътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига риоя этиш.
Ташқи иқтисодий соҳа тармоқлари мажмуини вужудга келтирмасдан туриб, молия, банк-кредит ташкилотлари, божхонахизмати ишини халқаро меъёрлар ва талаблар даражасида йўлга қўймасдан, халқароалоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни тасаввур этиб бўлмайди. Ташқи савдо, иқтисодий, илмий ва маданий алоқаларда қуйидаги йўналишлар устувор ҳисобланади: биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш;
-иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорига кириб бориш учун, аввало қимматбахо хомашёни қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш;
-учинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, хўжалик ишларини юритувчи субъйектларгахорижий шериклар билан бевосита алоқалар ўрнатишда ўз маҳсулотларини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш борасидааниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш;
-тўртинчидан, хорижий сармояларни республика иқтисодиётига кенг кўламда жалб этиш учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шароитларни яратиш;
-бешинчидан, халқаро молиявий муносабатларнинг таркибий мажмуини вужудга келтириш;
-олтинчидан, халқаро ҳуқуқ вахалқаро молиявий муносабатлар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш.
Интегратсия муносабатлари, манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва шакллари ҳамда интегратсия турлари мавжудлигига асосланади. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида турли даражаларда – дунё миқёсида ва минтақа кўламида интегратсия жараёнларига қатнашсада, аммо бир муҳим қоидагаамал қилади, яъни бир давлат билан Яқинлашиш бошқа бир давлат билан узоқлашиш ҳисобига бўлмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий жиҳатдан ривожланган бозор тизимига эга бўлган демократик давлат ҳақидаги ҳозирги замон тушунчаларига мос равишда жаҳон ҳамжамиятига киришиши мумкинлигигаасосланади. Мамлакат жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик ўрнатган такдирдагина, яъни халқаро меҳнат тақсимотида ўзининг муносиб ўрнини топганда, минтақа ва бутун дунё хавфсизлик тизимларини барпо этишда фаол иштирок этгандагина уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг янги сифат босқичгаолиб чиқиш имкониятлари кенгаяди.
Ўзбекистон Республикаси ривожланиш ва тараққиёт йўлига қадам қуйиб, иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги кўпгина нуфузли халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзолари сафига кириб бормоқда. Қисқа вақт оралиғида республикаХВФ, Жаҳон банки, ХМТ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Осиё ва Тинч океани ижтимоий-иқтисодий комиссияси (ОТИК), ЙЕТТБ, Халқаро Молия корпоратсияси (ХМК), Ҳамдўстликнинг минтақавий иқтисодий ташкилоти (ҲМИТ) ва шу каби қатор халқаро молиявий ташкилотларга қабул қилинди. Жаҳон ҳамжамиятидаги интегратсиялашув ҳақида сўз борганда, БМТ фаолиятида Ўзбекистоннинг иштироки эътиборга лойиқдир. Фақат БМТгинахавфсизликни сақлаш ва таъминлашга қаратилган дипломатиядан то тинчлик ўрнатишга қаратилган оператсияларда қатнашишгача бўлган воситаларга эга.
Жаҳон ҳамжамиятига интегратсиялашувнинг стратегик мақсади — давлатларнинг турли минтақавий бирлашмалари билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Ўзбекистон минтақавий халқаро ташкилотлар: ЙЕИ, ЕвропадаХавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЙЕХХТ), Шимолий Атлантика блоки (НАТО), Қўшилмаслик Ҳаракати ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик қилмоқда.
1996 йилнинг июл ойида Флоренсияда Ўзбекистон билан ЙЕИ Кенгаши ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Имзоланган ушбу битим Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлашга қаратилган яна бир муҳим ҳисса бўлиб, бу шерикчилик иқтисодий, маланий, илмий ва сиёсий соҳаларни қамраб олади. Жаҳон банки билан биргаликда Ўзбекистонда миллий валутани мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва тўлов балансини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш ва корхоналар даражасидаги ислоҳотларни амалгаошириш учун тикланиш қарзи бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ваамалгаоширилди.
Хулоса Глобал иқтисодиётнинг вужудга келишини нафақат товарлар ва хизматлар экспортининг улкан кўламлари, балки капитални олиб чиқиш, қимматли қоғозлар, банк депозитлари, қарз талаблари ва мажбуриятлари шаклидаги мулкчилик ҳуқуқлари савдоси намоён этмоқда. Халқаро фонд ва валута бозорларидаги айланмалар савдоайланмаларидан ўнлаб, баъзан юзлаб мартаортиқдир. 1997 йилда жаҳон аксиялар савдоси айланмаси 40 трлн. доллар, мамлакатлар ўртасида валутани харид қилиш ва сотиш ҳажми 400 трлн. доллар деб баҳоланган эди. 2016 йилда турли кредит ресурсларининг ҳажми улкан миқдорга – 182 трлн.долларга йетди.
Бир мамлакатдан бошқа мамлакатларга капиталларнинг каттаоқими уларнинг иқтисодий ривожланишининг ўзаро боғлиқлигини пайдо қилади. ТМКлар ўзларининг ташкилий, ишлаб чиқариш ва маркетинг тизимларини чет мамлакатлар ҳудудларига ёйиб, шу йўл билан товар, хизмат, капитал ва технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиб, ушбу мамлакатлар ўртасидаги ўзароалоқаларга таъсир этди. Шунингдек жаҳон иқтисодиётининг интегратсиялашув жараёнларидахалқаро ташкилотлар ролини алоҳида эътироф этиш зарур.
Халқаро валута фонди (ХВФ) – бу БМТнинг махсус ташкилоти. У 1944 йилда Бреттон-Вудсдаги валута-молия масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ конференсиясида ташкил топган ва ўз фаолиятини 1946 йилдан бошлади. ХВФнинг вазифаси унгааъзо бўлган мамлакатларнинг олтин ва АҚШ долларида ифодаланган валута заҳираларини тартибга солиш ҳамдааъзо мамлакатларнинг валута паритетларининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Глобаллашув жараёнлари ўтиш иқтисодиётили мамлакатларда тегишли иқтисодий сиёсатни олиб боришини тақозо этади. Бу вақтда иқтисодий сиёсатнинг вазифаси нафақат жаҳон ҳўжалиги жараёнларида иштирок этишдан олинадиган нафни максималлаштириш, балки ушбу вазиятда келиб чиқиши мумкин бўлган хавфни ҳам минималлаштиришдан иборатдир. Жаҳон молия бозорларининг ўсиши, улар рақобатдошлигининг ошиши ва фаолият доираларининг кенгайиши даромад даражаси паст бўлган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига янада интегратсиялашишига имконият яратади. Лекин бир қатор сабаблар туфайли ривожланаётган давлатларнинг жаҳон иқтисодиётида тўлақонли қатнашиш имкониятлари хали мавжуд эмас.
ХХИ аср бошида ривожланмай қолиб кетган давлатларнинг ижтимоийиқтисодий аҳволини сезиларли даражада яхшилаш учун самарали халқаро тизим яратилиши керак. Зарур ислоҳотлар сифатида кўпинча қуйидагилар таъкидланади:
- бундан буёғига иқтисод қилишнинг қатъий дастурларини амалга оширолмайдиган ривожланаётган давлатларнинг қарзгахизмат кўрсатиш бўйичаоғирликни камайтириш;
- БМТ томонидан ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш кўрсаткичига донор-давлатлар ЯММнинг 0,7 %ига эришиш учун ёрдам ҳажмини кўпайтириш;
- ривожланаётган давлатларга, айниқса, ҳудудий савдо блокларини шакллантираётганларга нисбатан протексионистик тадбирларни бекор қилиш орқали уларнинг жаҳон савдосидаги улушини кўпайтириш;
- ХВФ ва Жаҳон банкини ислоҳ қилиш.
Таянч иборалар: Капитал экспорти, қимматли қоғозлар, банк депозитлари, қарз талаблари ва мажбуриятлари, халқаро фонд ва валута бозорлари, кредит ресурслари, халқаро ташкилотлар, Халқаро валута фонди (ХВФ), молиявий ислоҳот.

Назорат учун саволлар:


1. Глобаллашув шароитида ўтиш иқтисодиётили мамлакатларда давлат молия сиёсатини олиб бориш хусусиятларини тушунтиринг.
2. Халқаро молия муносабатларида ривожланаётган мамлакатларнинг иштирок этиши қандай хусусиятларга эга?
3. Ривожланаётган мамлакатларда нима учун молиявий тизимлар ислоҳотларини ўтказиш зарур?
4. Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия муносабатларда иштирок этиш тамойиллари нималардан иборат?
10-МАВЗУ. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИГРАСИЯСИ МУАММОЛАРИ
РЕЖА
10.1. Жаҳон иқтисодиётида халқаро ишчи кучи мигратсиясининг динамикаси
10.2. Жаҳон молиявий инқирозининг ишчи кучи бозорига таъсири
10.3. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг ташқи мигратсия жараёнларидаги иштироки

10.1. Жаҳон иқтисодиётида халқаро ишчи кучи мигратсиясининг динамикаси


Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда дунёда мигрантларнинг улуши кўрсаткичининг барқарорлиги кузатилади. 4.1-жадвал маълумотларига кўра, 1960-2018 йилларда ушбу кўрсаткич жуда оз миқдорда, яъни 2,7 % дан 2,8 %гача ўсди. Таққослашни осонлаштириш учун бу маълумотларга собиқ СССР ва Чехословакия киритилмаган. Бунинг сабаби бу давлатларнинг негизида барпо бўлган янги мустақил давлатлар мигрантлар сонининг сунъий ўсишига олиб келади. Масалан, 1991 йилда Совет Иттифоқи тарқалиб кетгандан сўнг, 28 млн. киши бир зумда халқаро мигрантларга айланди, чунки статистика бўйича мигрант -бу ўзи туғилган мамлакатдан ташқарида яшаётган шахсдир.
10.(8.)1-жадвал. 1960-2018 йилларда халқаро мигрантларнинг минтақавий тақсимланиши
1991 йилдан сўнг СССРда кишиларнинг кўчиб юриши ўзига хос сабабларга ва хусусиятларга эга. Бир томондан, рўйхатга қўйиш тартибининг сусайиши кишиларнинг ҳаракатчанлигини оширди. Бошқа томондан, миллий чегараларнинг мустаҳкамланиши кишиларнинг кўчишини камайтирди. Бундан ташқари 1991 йилдан кейинги кўчиш кишиларнинг ўз келиб чиқиш мамлакатига қайтиш характерига эга.
Ҳақиқий аҳволни аниқлаш учун 1991 йилгача ва ундан кейинги даврда аҳолини рўйхатдан ўтказиш маълумотлари таҳлил қилинган. Бунда, СССР республикаларида чет элда туғилган фуқаролар сони бирозгина ўсгани, яъни 1959 йилдаги 10 % дан 1989 йилда 10,6 % гача ўсганини кўриш мумкин.1990 йилдан сўнг турли мамлакатларда турли тенденсиялар кузатилади. Масалан, Россияда мигрантлар сони аҳолининг 7,8 % дан 9,3 % гача ўсди. Бошқа мамлакатларда уларнинг абсолют миқдори камайиб борди. Масалан, СССР ҳудудида 1990 йилда 30,3 млн киши хорижда туғилган бўлса, 2000 йилда уларнинг сони 27,4 млн кишини, 2015 йилда эса – 26,5 млн кишини ташкил қилди. Бу кўпчилик аҳолининг ўз ватанига қайтиб кетиши билан тушунтирилади. 2015-2019 йиллар мобайнида жаҳонда мигрантлар сони 18,7 миллион кишига ўсди. Жорий ўн йилликда умуман дунё бўйича халқаро мигрантлар сонининг қўшимча ўсиш суръатлари 1990-йилларга нисбатан ўсди.
Агар 1990-1995 йилларда дунё бўйича халқаро мигрантлар сонининг ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати йилига 1,3 %ни ташкил қилган бўлса, 1995-2000 йилларда – 1,5%, 2010-2015 ва 2015-2019 йилларда – 1,8% ни ташкил этди (4.1-расм). 4.1-расм. Халқаро мигрантлар сонининг ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати, %
 Шу билан бирга, агар халқаро мигрантлар сонидан қочоқлар сонини айириб ташласа, уларнинг сони олдинги беш йилликларда (1990-2015 йиллар) янада тез ўсди, лекин 2015-2019 йилларда халқаро мигрантларнинг ушбу
 Доклад о развитии человека 2019. ПРООН, 2019. С.32. ―тозаланган‖ гуруҳининг ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати қочоқларни ҳисобга олган ҳолатдагидан бирмунча камроқ (йилига 1,7 %).
4.2-расм. 2015-2019 йилларда дунёнинг йирик минтақаларида халқаро мигрантлар сонининг ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати, %
 1900-2015 йилларда ривожланган мамлакатларда халқаро мигрантлар сонининг қўшимча ўсиш суръатлари ривожланаётган мамлакатларга нисбатан сезиларли юқори эди, бироқ 2015-2019 йилларда ўзаро нисбат ўзгарди: ривожланаётган мамлакатларда халқаро мигрантлар сонининг қўшимча ўсиш суръатлари (қочоқларни ҳисобга олган ҳолда) ривожланган мамлакатларда халқаро мигрантлар сонининг қўшимча ўсиш суръатларидан (қочоқларни ҳисобга олган ва айирган ҳолда) юқори бўлди ва йилига 2 %гача кўтарилди. Агар ривожланаётган мамлакатларда халқаро мигрантларнинг умумий сонидан қочоқларни айириб ташласа, қўшимча ўсиш суръати бирмунча пасаяди (1,6%), холбуки илгари айнан шу гуруҳ тезроқ ўсган эди.2015-2019 йилларда дунёнинг йирик минтақаларида халқаро мигрантлар сонининг ўртача йиллик қўшимча ўсиш суръати айниқса Жанубий Африкада (7,3%) ва Жанубий Европада (5,2%) юқори бўлди. Шарқий Африка ва Ўрта Осиёда халқаро мигрантлар сонининг қисқариши кузатилади (4.2-расм).
СССРнинг 5 та собиқ Ўрта Осиё республикаларидан 4 тасида (Қозоғистондан ташқари) халқаро мигрантлар сонининг қисқариши рўй берди. Энг кўп пасайиш Қирғизистонда – йилига 5 %ни ташкил қилса, қолганларида тахминан йилига 1,5 фоизни ташкил этади. 1
Ҳар бир мамлакатда халқаро мигрантлар сони нафақат иммигратсия ва эмигратсиянинг маълум баланси натижасида, балки уларнинг табиий камайиши (ўлиши) ҳисобига шаклланади. Мутахассислар 2005-2010 йилларда халқаро мигрантлар сонининг умумий қўшимча ўсиши 24,4 млн кишини, бу даврда ўлганлар сони 5,7 млн кишини ташкил қилишини ҳисоблаб, натижада халқаро мигрантлар сонининг 18,7 млн кишига кўпайганлигини эътироф этадилар.
Кўриб чиқилаётган даврда ривожланган мамлакатларда соф халқаро мигратсия 14,7 миллион кишини, ривожланаётган мамлакатларда – деярли 9,7 миллион кишини ташкил қилади. Европада бу кўрсаткич – деярли 8,1 миллион кишини, шу жумладан Жанубий Европада – 3,8 миллион кишини, Шимолий ва Ғарбий Европада -1,5 миллион кишидан иборат миқдорни ташкил қилди. Шимолий Америкада – 5,8 миллион кишига тенг. Осиёга соф мигратсия 2005-2010 йилларда деярли 6,8 миллион кишини, шу жумладан Ғарбий Осиёга - 4,2 миллион киши, Жануби-Шарқий Осиёга - 1,2 миллион ва Жанубий Осиёга – 0,8 миллион кишини ташкил қилади.
Халқаро мигратсия ҳисобига 2015-2019 йилларда ривожланган мамлакатлар аҳолиси ўртача йилига 2,2% ўсди, ривожланаётган мамлакаталар аҳолиси эса 0,5 %га пасайди. Халқаро мигратсия кўп жиҳатдан жаҳон аҳолиси тизимида давом этаётган демографик силжишларга жавоб тариқасида ривожланмоқда. Ривожланган мамлакатлар аҳолининг кексайиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган меҳнат қилувчиларнинг боқимандаларга нисбатан йетишмаслиги муаммосини ҳал қилишга мажбур, ривожланаётган мамлакатларда эса уларнинг иқтисодиёти учун меҳнатга лаёқатли аҳолининг ортиқчалиги босимига дуч келмоқда.
2055-2019 йилларда ривожланган мамлакатларнинг ривожланаётган мамлакатлар билан мигратсион айирбошлашнинг ўртача йиллик салдоси йилига 2,7 миллион кишини ёки 2,2% ни ташкил қилади. Ривожланаётган мамлакатлар аҳолисини мигратсион қисқаришининг жадаллиги бирмунча пастроқ – 0,5%, 49 та энг паст ривожланган мамлакатлар гуруҳида мигратсион қисқариш 315 минг кишини, ёки йилига ўртача 0,4% ташкил қилган.
Мигратсион айирбошлаш натижасидаабсолют кўрсаткичларнинг энг кўп камайиши Осиёда, ўртача 1,1 миллион кишига пасайиш кузатилади. Шунингдек, мигратсион айирбошлаш натижасида Лотин Америкаси аҳолиси (804 минг кишига) ваАфрикааҳолиси (1,0 миллион кишига) камайди. Шимолий Америкааҳолиси, аксинча, 2015-2019 йилларда мигратсион қўшимча ўсиш ҳисобига йилига ўртача 1,2 миллион кишига, Европа – 1,3 миллион кишига кўпайди. Мигратсион қўшимча ўсишнинг жадаллиги Шимолий Америкада, мигратсион камайиш эса – Лотин Америкасида энг юқори бўлди (10.3-расм).
4.3-расм. 2015-2019 йилларда дунё минтақалари бўйича мигратсиянинг ўртача йиллик салдоси, минг киши ва %
Дунёнинг йирик минтақалари орасидааҳолининг жадал мигратсионўсишини Жанубий Европада (йилига ўртача 4,9%), ундан кейингиўринларда Шимолий Америкада (3,6%) ваАҚШда (3,3%) мавжудлигини
Доклад о развитии человека 2019. ПРООН, 2019. С.35. таъкидлаш лозим. Умуман Шарқий Европа бўйича мигратсионқўшимча ўсиш (аниқроғи камайиш) нолга Яқин бўлди (4.4-расм). 4.4-расм. 2015-2019 йилларда дунё минтақалари бўйича мигратсиянинг ўртача йиллик салдоси, минг киши ва %
Айни вақтда, Африка аҳолисининг мигратсион камайиши шароитида,умуман Шимолий Африка аҳолисининг мигратсион қўшимча ўсиши(йилига ўртача 2,4%, яъни Ғарбий Европа кўрсаткичидан юқори ва Шимолий Европа кўрсаткичидан бироз паст даражада) кузатилади. Австралия ва Янги Зеландия аҳолисининг жадал мигратсионқўшимча ўсиши (йилига +4,4%) ҳолатида, Океаниянинг орол қисмида, айниқса Полинезияда (йилига минус 8,5%) аҳолининг мигратсионкамайишини кўриш мумкин.
2015-2019 йилларда йиллар бўйича соф мигратсия жадаллиги баҳоларимавжуд бўлган дунёнинг 206 та мамлакати ва ҳудудларидан 10 тасида, шу жумладан Қатар, Сингапур, Ғарбий Сахрои Кабир, Макао (КНР), БАА, Либерия, Исландия, Қувайтда у 10 %дан юқори бўлди. Соф мигратсия жадаллиги Ирландия, Люксембург, Иордания, Бурунди ва Испанияда 8-9% атрофида намоён бўлди. БМТ мутахассисларининг баҳолашича, 2015-2019 йилларда 86 та мамлакатнинг аҳолиси мигратсион қўшимча ўсишҳисобига кўпайди.
Шундай қилиб, дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ва ҳудудларидааҳоли бошқа мамлакатлар ва ҳудудлар билан мигратсион алмашув ҳисобигакўпайди. 10 % дан юқори жадалликка эга мигратсион камайиш 11 тамамлакатлар ва ҳудудларда – Полинезия ва Микронезия, Зимбабве, Грузия ва Гайананинг айрим мамлакатларида кузатилади. Ривожланган мамлакатларга кўчиб келаётган халқаромигрантларнинг кўпчилик қисми ривожланаётган мамлакатлардан келибчиқувчилардир. 2010-2017 йиллардаАҚШ ва Канадага келганиммигрантлар орасида 80% ни ривожланаётган мамлакатлардан келибчиқувчилар ташкил қилади. Австралия, Буюк Британия ва Испаниягакўчиб келганлар орасида уларнинг улуши 50-60%га тенг. ЛекинГерманияга келганлар орасида уларнинг улуши 1/3 қисмдан ҳамкамчилик1.
Пул ўтказмалари. БМТ маълумотларига кўра, ҳозирги кундажаҳонда 200 млн.дан ортиқ киши ўз ватанини тарк этиб, чет элда яшайди. Демак, мигрантларнинг умумий сони айрим мамлакатларнинг, масалан, Бразилиянинг аҳолисидан (2008 йилда 192 млн киши) кўпдир.2
Уларнинг пул ўтказмалари кўпинча нафақат уларнинг оилалари учун энг муҳимқўшимча доимий даромадларнинг манбаига, балки умуман мамлакат учун ҳам валута тушумларининг муҳим манбаигаайланади. Сўнгги йилларда илмий жамоатчилик, халқаро ташкилотлар ватадбиркорлик тузилмаларининг мамлакатлараро пул ўтказмаларга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Бу маблағлар кўпчилик мамлакатлар, биринчигалда камбағал мамлакатлар учун ташқи молиялаштиришнинг йирик барқарор манбаи сифатида қаралади.
Ҳозирги молиявий инқироз даврида жаҳон ва минтақавий миқёсдабундай пул ўтказмаларнинг роли, кўлами ва йўналишларининг қандайўзгараётганлиги долзарб масалагаайланган. Бу айниқса ривожланаётган, шу жумладан Африка мамлакатлари учун муҳим аҳамиятга эга. Пул ўтказмалари халқаро мигратсиянинг бевосита ва энг сезиларли самарасини намоён этади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, кейинги йилларда уларнинг миқдори бир неча баробар ўсди: 2017 йилда пулўтказмаларнинг умумий ҳажми бутун жаҳон бўйича 380 млрд. долларниташкил қилди, бу 1990 йилга (102 млрд.долл.) нисбатан уч баробардан ортиқ, 2016 йилга (296 млрд. долл.) нисбатан эса 7 % кўпдир. Ривожланаётганмамлакатларга расмий қайд этиладиган маълумотларга кўра 246 млрддоллар юборилган. Ҳақиқатда эса улар анча кўпдир. Умуман олганда ривожланаётган мамлакатларга мигрантларнинг расмий ва норасмийтрансфертлари Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларига тақдиметиладиган Тараққиёт расмий ёрдам миқдоридан тахминан уч баробарортиқ ҳамда уларга йўналтирилаётган тўғридан-тўғри сармояларнингдеярли 65 %ини ташкил қилади.
Ривожланаётган мамлакатларга трансфертларнинг улуши тез ўсмоқда. 1990 йилда у 55 % га, 2010 йилда – 60%, 2017 йилда эса – 75 % га йетди. 2
БМТ экспертларининг баҳоларига кўра, 2017 йилда ривожланаётган мамлакатларга мигрантларнинг пул ўтказмалари миқдори ЯИМнинг 1,9%ни, ривожланган мамлакатларга пул ўтказмаларининг улуши эса – ЯИМнинг 0,4% ни ташкил қилади. 4.5-расм. Асосий дунё минтақалари бўйича мигрантларнинг пул ўтказмалари, 2017 йил, жорий курс бўйича млрд. долл. ва ЯИМнинг фоизи мигрантларнинг пул ўтказмалари кўринишидаги маблағларнинг энг кўп ҳажми Осиёга (145 миллиард АҚШ доллари) ва Европага (125) тўғри келади, аҳамияти бўйича эса Африка олдинда туради – уларнинг миқдори ЯИМнинг 3,1% га тўғри келади (4.5-расм).
Пул ўтказмаларининг асосий қисми кам сонли мамлакатларда жамланган. 2017 йилда 30 та йирик қабул қилувчи давлатларга уларнинг умумжаҳон ҳажмининг 75% тўғри келади, бунда уларнинг 12 таси ривожланган мамлакатлар ҳисобланади (4.6-расм). Пул ўтказмалари глобал ҳажмининг 1/3 қисми камайиб бориш тартибида Ҳиндистонга (39 миллиард АҚШ доллари), Хитойга (33), Мексикага (27), Филиппинга (16) ва Франсияга (14) тўғри келади.
4.6-расм. 2017 йилда пул ўтказмаларининг асосий қисмини қабул қилувчи 30 та мамлакат, жорий курс бўйича млрд. долл. ва ЯИМнинг фоизи Пул ўтказмалари фақат иккита йирик қабул қилувчи давлатларда
ЯИМнинг юқори фоизини – Ливанда (24%) ва Иорданияда (22%) ташкил қилади. Шунингдек, 2017 йилда 1 миллиард АҚШ доллари ва ундан кўп миқдорда пул ўтказмалари қабул қилган мамлакатлар орасида уларнинг ЯИМдаги улуши 20 % дан ортиқ бўлган мамлакатларга Гондурас (22%), Молдавия (34%), Тожикистон (45%), Лесото (28%) киради. Пул ўтказмаларининг ривожланаётган мамлакатларнинг турли минтақалари бўйича тақсимланиши 4.2-жадвалда кўрсатилган.
4.2-жадвал. Мигрантларнинг ривожланаётган мамлакатларга расмий пул ўтказмаларининг асосий оқимлари, млрд. долл.
Манба: ҳттр://www.wорлдбанк.орг
Олинадиган трансфертлар ҳажми бўйича Лотин Америкаси ва Кариб хавзаси (2017 йилда жами ўтказмаларнинг 25 %), сўнгра Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океан минтақаси (24 %), шунингдек Жанубий Осиё (18 %) давлатлари йетакчилик қилади. Шу билан бирга уларнинг энг юқори қўшимча ўсиш суръатлари Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида (сўнггги 5 йил ичида 175 %), шунингдек Сахрои Кабирнинг жанубидаги Африка (116 %) ва Лотин Америкаси мамлакатларида (115%) кузатилади. Сахрои Кабирнинг жанубидаги Африка мамлакатларидан мигрантларнинг расмий каналлар бўйича ўтказилган пул маблағларининг улуши бошқа мамлакатларга нисбатан паст бўлсада, ўсиш тенденсиясига эга (2012 йилда 4,3 % ёки 5 млрд доллар, ва 2007 йилда 4,6 % ёки 11 млрд доллар). Замонавий Африка – энг юқори ҳаракатчан аҳолига эга минтақалардан бири бўлиб, бу анъанавий характерга эга. Бу йерда мавжуд мигратсия моделлари Африка мустамлакаларининг озод этилишидан анча илгари шаклланган. Бутун дунёда мигратсия жараёнлари энг аввало иқтисодий сабабларга кўра содир бўлиб, ишчи кучининг бир мамлакат доирасида қишлоқ ва шаҳар ўртасида, битта субминтақанинг турли мамлакатлари ўртасида, ёки нихоят қитъадан ташқарига кўчишида намоён бўлади. Африка қитъасидаги давлатлараро ишчи кучи мигратсиясида одатда турли иқтисодий ривожланиш даражасига эга мамлакатлар қатнашади. ҳар бир субминтақада битта ёки бир нечта нисбатан кучли иқтисодиётга эга мамлакатлар мавжуд бўлиб, улар қўшни мамлакатлардан ишчи кучини ўзига жалб қилади. Асосий мигратсия оқимлари қирғоқбўйи ёки минерал хомашёга бой мамлакатларга йўналган.
Ишчи кучини экспорт ва импорт қилувчи мамлакатлар орасида биринчилари устунлик қилади. Африкада йирик ишчи кучи йетказиб берувчи мамлакатларга Жазоир, Ангола, Бенин, Гана, Миср, Камерун, Марокко, Сенегал, Тунис киради. Бунда араб мамлакатлари асосан қитъадан ташқарига экспорт қилади. Африкаликларни тортувчи асосий марказлар – бу Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳисобланади. Бу жараёнда Франсияга асосан Сенегал, Мали, Жазоир, ва Марокаш фуқаролари, Италияга – Марокаш, Тунис, Жазоир, эфиопия, Сомали ва Сенегал фуқаролари, Испанияга – Марокаш, Гана, Нигерия, Германияга – Марокаш, Тунис ва Миср, Нидерландияга – Марокаш ва Конго Демократик Республикаси фуқаролари кўчиб боради. АҚШда кўп миқдорда Нигерия ва Гана ишчилари рўйхатга олинган. 2017 йилда эмигрантларнинг умумий сони 32,808 млн. кишини ёки жами Африка қитъаси аҳолисининг 3,7 % ни ташкил қилди. Бунда 1 млн.дан кам аҳолига эга мамлакатларда мигрантларнинг ўртача улуши 20 %ни, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли ярмисини ташкил қилади.

10.2. Жаҳон молиявий инқирозининг ишчи кучи бозорига таъсири


Маълумки, ҳозирги вақтда жаҳонда рўй бераётган молиявий инқироз ва унинг оқибатлари жаҳон иқтисодий тизимининг турли соҳаларига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Одатда ретсессия узоқ муддатли иқтисодий тенденсияларга кучли таъсир ўтказмайди. Бироқ ҳозирги инқироз аҳоли даромадлари ва бандлигига узоқ муддатли, балки хатто доимий таъсирга эга бўлади, ва бу таъсир ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда турлича намоён бўлади.
Ҳозирда кўплаб мутахассис ва экспертлар томонидан жаҳон молиявий инқирозининг глобал тус олиши ва иқтисодий инқироз жараёнларининг кучайиши ретсессия ва иқтисодий пасайишни, инвеститсион фаоллик кўлами чекланиб боришини, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши ҳамда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талофотлар содир бўлиши мумкинлиги эътироф этилмоқда 1 .
Хусусан, 2018 йилда жаҳон миқёсида бевосита хорижий инвеститсиялар оқими 20% гача пасайганлиги кузатилган. 2019 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг пасайиши, бевосита хорижий инвеститсиялар кўламининг янада пасайишини кузатилиши ҳамда халқаро савдо ҳажми қарийб 15% га пасайиши эҳтимол қилинмоқда. Бу ҳолат эса ишсизлик даражасининг ортиши билан боғлиқ жиддий ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу ўзўзидан ижтимоий трансфертларнинг кўпайиши ҳисобига давлат харажатларининг ўсишига олиб келади.
Шунга кўра, ҳукуматлар даражасида инқироздан чиқиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда бандлик масалаларини, талабни рағбатлантириш орқали ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга қаратилган кескин чораларни кўриш масаласини кўндаланг қилиб қўймоқда. Молиявий инқироз тезда меҳнат бозоридаги инқирозга айланди. ИХРТда ишсизлик даражаси 2019 йилда 8,4 % га йетади деб тахмин қилинади. АҚШда ишсизлик аллақачон бу даражадан ошиб кетди, 2019 йил май ойида 2017 йил декабрига нисбатан 6 млн иш жойи йўқотилган, ишсизларнинг умумий сони эса 14,5 млн дан ортиб кетди. Испанияда 2019 йил апрелда ишсизлик даражаси 15 %га мигрантлар орасида эса 28 %га йетди 2.
Инқироздан энг кўп жабр кўрган ҳудудларга мигрантларнинг кўпчилик қисми яшайдиган мамлакатлар, яъни ривожланган мамлакатлар киради. Инқирознинг мигрантларга салбий таъсири нафақат ИХРТ аъзо-мамлакатларида, балки Форс кўрфази, Шарқий Осиё ва Ғарбий Африкада ҳам кузатилади. Меҳнат бозоридаги инқироз энг аввало мигрантлар учун ёмон таъсир кўрсатади, чунки мамлакатлар инқирозли ҳолатларда биринчи навбатда хорижий ишчиларни бўшатади. Ўртача олганда мигрантлар ёшроқ бўлиб, пастроқ малакага ва иш стажига эга, одатда вақтинчалик лавозимларда ишлайди ва циклли ривожланувчи тармоқларга жамланган. Бу эса пасайиш пайтида энг заиф ҳисобланган гуруҳга хос тавсифлардир. Ўтказилган таҳлиллардан маълум бўлдики, иқтисодий пасайиш даврида мигрантлар номигрантларга нисбатан кўпроқ иш йўқотади. 1998-2018 йилларда 14 та Европа мамлакатининг ЯИМ ва ишсизлик бўйича чораклик кўрсаткичлари асосида аниқланишича, ретсессияни бошдан кечирган мамлакатларда мигрантлар орасида ишсизлик даражаси бошқа гуруҳларга нисбатан тезроқ ўсади. ИХРТ аъзо-мамлакатларида мигрантлар юқори даражада цикли ривожланувчи тармоқларга – қайта ишлаш саноати, қурилиш, молия, кўмас мулк, мехмонхона ва ресторан хўжалиги каби тармоқларда жамланган. ИХРТнинг деярли барча юқори даромадга эга аъзо-мамлакатларида мигрантларнинг 40 % шу тармоқларда меҳнат қилади ва бу соҳаларда иш жойларининг энг кўп қисқариши кузатилади.
Ишчиларнинг кўчишига инқирознинг нақадар кучли таъсир этишини аниқлашда бир қанча омилларни ҳисобга олиш керак. Ушбу омилларга ватанида ва чет элда бевосита ривожланиш истиқболлари, мигратсия, чет элда яшаш ва қайтиш таваккалчилигини англаш ва кучайиб борувчи тўсиқлар киради. Ишчиларни жалб қилувчи айрим асосий мамлакатлар қайтиш учун қулай имкониятлар (бонуслар, чипталар, ижтимоий тўловлар бўйича йирик маблағлар) яратиб берди ва мамлакатга кириш ва яшаш бўйича тўисқларни кўпайтирди.
2018 йил мобайнида инқирознинг кучайиши натижасида ривожланган мамлакатларга мигрантлар оқимининг қисқарганини кўриш мумкин. Бирлашган Қиролликда мамлакатда яшаётган хорижликлардан миллий суғурта карточкаларига талабномалар сони 25 % камайди. АҚШ Аҳолини рўйхатдан ўтказиш бюроси томонидан ўтказилган тадқиқотлар 2017 йил сентябрдан 2018 йил августигача мескикалик мигрантлар оқимининг 25 % камайганини кўрсатди. Бу тенденсияларнинг 2018 ва 2019 йилларда ҳам давом этиши кутилади. Бироқ бундай тескари оқимлар пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. 1970-йилларда Европа мамлакатларининг гастарбайтерлар учун дастурлар тажрибаси кўрсатишича, тескари оқимларнинг ҳажми қабул қилувчи мамлакатга қайтиш истиқболларига, мамлакатнинг ижтимоий таъминот тизимига, оила аъзоларининг эҳтиёжлари ва ўз ватанидаги шартшароитларга боғлиқ. Ҳозирча инқирознинг мигратсия моделларига таъсири ноаниқ. Аввалги ретсессияларнинг кўрсаткичлари инқироз турли оқибатларни келтириб чиқаришини кўрсатади. Австралия, Аргентина, Бразилия, Канада, Бирлашган Қироллик ва АҚШ каби айрим мамлакатлар ўрганилганда, 1850-1920 йилларда мамлакатда иш хақининг пасайиши иммигратсияга чекловларнинг заифлашишига олиб келган. Айрим олимларнинг таъкидлашича, Европада узоқ муддатли иқтисодий стагнатсия, таркибий ишсизлик ва малакасиз ишчи кучига пасайган талаб даврини бошлаб берган 1973 йилдаги нефт инқирози мигратсия моделларига шундай таъсир кўрсатдики, натижада нисбатан бойроқ Яқин Шарқ Янги ишчи кучини жалб қилувчи марказга айланди. 1980-йилларда Мексикада импорт ўрнини қоплаш сиёсатининг таназзулга учраши АҚШга оммавий мигратсия оқимини келтириб чиқарди ва бу ҳолат 1986 йилда АҚШда иммигратсион ислохотнинг ўтказилиши билан бехосдан рағбатлантирилди. Шу билан бирга 1990-йиллар охирида рўй берган Жануби-Шарқий Осиёдаги молиявий инқирознинг халқаро мигратсион оқимларга узоқ муддатли таъсири унча кузатилмайди.
Ҳозирги босқичда рўй бериши мумкин бўлган тузилмавий ўзгаришлар тури ва кўламини аниқ айтиб бериш қийин. Айрим олимларнинг фикрича, ривожланган мамлакатларнинг муайян тармоқларида инқирознинг бошланиши ва фаол ривожланиши ривожланаётган мамлакатлар, айниқса, Осиё мамлакатларининг ўрнини кучайтириши ва хатто жаҳониқтисодиётининг тубдан бошқача тус олишига олиб келиши мумкин. Жаҳон молиявий инқирозининг пул ўтказмалар ҳажмига таъсирини таҳлил қиладиган бўлсак, дастлабки маълумотларга кўра, инқироз бошланганда Европа мамлакатларидан Африкага пул ўтказмалар миқдори ошди. Бунга сабаб, кўпчилик мигрантлар меҳнат қилаётган мамлакатлардаги банк ҳисобларини ёпиб, пул маблағларини ўз юртига ўтказа бошладилар ва 2018 йилда бу кўрсаткич рекорд даражага йетди. Бироқ кейинги даврда уларнинг миқдори анча қисқарганлиги табиийдир. Асосий ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларда бошланган ва глобал тус олган 2019 йилдаги иқтисодий инқироз ривожланаётган мамлакатларга пул ўтказмаларининг ҳажмини қисқаришига олиб келди. Ўтказмаларга кучли боғланган мамлакатларда, шу жумладан Бангладеш, Миср, Салвадор ва Филиппинда пул оқими жиддий қисқарди.
Инқироз турли мамлакатлар ва турли минтақаларда пул ўтказмалар ҳажмига ҳар хил таъсир кўрсатди. Башоратларга кўра, Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари нисбий ва миқдорий жиҳатдан энг кўп қисқаради. Бу Европа Иттифоқига аъзолик ва Россиядаги кучли иқтисодий кўтарилиш орқасидан келган кучли тескари оқим билан тушунтирилади. Молдова ва Тожикистонда ЯИМда пул ўтказмаларнинг улуши дуне бўйича энг юқори (мос равишда 45 ва 38 фоиз) бўлиб, улар2019 йилда 10 % га тушади. Салвадорда ЯИМнинг 18 % ни ташкил қилувчи пул ўтказмаларнинг жиддий фоизли қисқариши рўй беради. Сахрои Кабирдан жанубдаги Африкага пул ўтказмаларнинг ¾ қисми инқироздан ката зарар кўрган АҚШ ва Европадан келиб тушади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига ҳануз таъсирини кўрсатмоқда. Буни дунёнинг аксарият мамлакатларида ишсизлик даражаси ортиб бораётганида кўриш мумкин. Россияда ҳам бу кўрсаткич анча баланд.
Мамлакатнинг мустақил касаба уюшмалари федератсияси маълум қилишича, айни пайтда Россияда 2,6 миллион киши ишсизлар расмий рўйхатига олинган. Рўйхатга олинмаганлари билан қўшиб ҳисоблаганда эса ишсизларнинг умумий сони 2019 йил январ ойи охирида 6,8 миллион кишини ташкил этган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 24 февралидан 3 мартигача бўлган муддатда Россияда ишсизлик 0,1 фоизга камайган бўлсада, аммо йил давомида ишсизлик даражасининг яна пасайишига умид қилиб бўлмайди. Ишсизлик даражаси яна ортиб, биринчи галда фан ва халқ таълими, саноат, қурилиш материаллари ва кўмир ишлаб чиқариш соҳаси ходимларининг маълум қисми ўз ишларидан айрилишлари мумкин.
Мустақил касаба уюшмалари федератсияси мамлакатдаги 8674 та йирик ва ўртача корхоналарда доимий мониторинг олиб боради. Жорий йилнинг январ-феврал ойларида ушбу корхоналарнинг 56 фоизида иш куни қисқартирилган, шу билан бирга ходимлар маошлари ҳам. Феврал охирида мазкур корхоналарнинг 40 фоизида иш ўринларини қисқартириш режага киритилган. Демак, 2018-2022 йилларда Россияда умумий ишсизлик 9 миллионга йетиши мумкинлиги тўғрисидаги башоратлар асоссиз эмас. 1
10.3. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг ташқи мигратсия жараёнларидаги иштироки
Жаҳон иқтисодиётининг ХХИ асрдаги интегратсиялашуви ва либераллашуви жараёнида меҳнат мигратсиясининг аҳамияти мунтазам ошиб бормоқда. Глобаллашув жараёнлари, мамлакатни модернизатсиялаш, ишлаб чиқаришни диверсификатсиялашга қаратилган, собитқадамлик билан босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётда янги соҳалар ва касб-ҳунарлар пайдо бўлишига, меҳнат ресурслари оқимларининг ўзгаришига олиб келади.
Ўзбекистонда ҳам ташқи меҳнат мигратсияси жараёнлари кучаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда кўчиб келганлар сони 136821 кишини ташкил қилиб, кўчиб кетганлар сони 188500 кишини ташкил қилган, яъни кўчиб кетганлар сони 51679 кишига кўпдир. 2019 йилда республика бўйича келганлар сони 140,0 минг кишини, кетганлар сони 179,6 минг кишини ташкил қилди. Мигратсия қолдиғи минус 39,6 минг кишини ташкил қилди.
2018 йилда ташқи мигратсия кўламлари 4.3-жадвалда кўрсатилган. 4.3-жадвал. Марказий Осиё мамлакатларида 2018 йилдаги мигратсия жараёнлари 2 Мамлакатлар
Манба: Демескоп Wееклй
Демескоп Wееклй маълумотларига кўра, Ўзбекистондан чет элларга меҳнат қилишга йўл олаётганларнинг 80,0 % Россияда иш топишни афзал кўрадилар. Ўзбекистондан Россияга ишга кетганлар ва уларнинг пул ўтказмалари тўғрисидаги маълумотлар 4.4-жадвалда келтирилган. Шу билан бирга, Қозоғистонга МДҲ мамлакатларидан келган меҳнаткаш-мигрантларнинг 57,6 % ни ҳам Ўзбекистон фуқаролари ташкил этадилар.
Расмий маълумотларга мувофиқ Ўзбекистондан кетган меҳнат ресурсларининг 85 % МДҲ мамлакатларига тўғри келади. Шу жумладан, уларнинг 58,3 % Россия, 25,6 % - Қозоғистон, 4,7 % - Жанубий Корея, 1,3 % -Туркияга тўғри келади. Мамлакат ташқи мигрантларининг 0,6 % -Европа Иттифоқи мамлакатлари, 0,4 % - Бирлашган Араб Амирликлари, 0,2 % - бошқа мамлакатлар, шу жумладан, АҚШга йўл олган. 3
Ташқи меҳнаткаш-мигрантларнинг ярмидан кўпроғи мавсумий ишчилардир. Ташқи мигрантларнинг атиги 2-3 фоизига яқини малакали ва юқори малакали меҳнат фаолияти билан банддир.
1 www.стат.уз
Тадқиқотчилар ХХ аср охирларигача Марказий Осиё мамлакатлари туб аҳолиси учун меҳнат мигратсияси хос бўлмаган деб кўрсатишади. 1 Бироқ, Ўзбекистонда меҳнат мигратсияси доим, ҳам ички (мамлакатнинг бошқа вилоятларига чиқадиган ишчилар), ҳам ташқи (СССРнинг бошқа республикаларига бориб ишлайдиган кишилар) мигратсия кўринишида мавжуд бўлиб келган. Бунда охиргиси ҳам ташкиллаштирилган шаклларда (Совет Иттифоқидаги янги қурилишлар, йер ўзлаштиришлар даврида меҳнат "вахталари" ва б.), ҳам ташкиллаштирилмаган (асосан, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари билан савдо) шаклларида амалга ошган. Шунингдек чекланган ҳажмда бўлса ҳам хорижий меҳнат мигратсияси мавжуд бўлган. Чет элга бориб ишлаш жараёнининг ташаббускори бўлиб ишчи эмас, балки давлат номидан иш кўрувчи бошқарув органлари ёки ишлаб чиқариш тузилмалари ҳисобланади. Ўзбекистонда шундай мигратсияда малакали геологлар, сув хўжалиги мутахассислари, шифокорлар, қурувчилар иштирок этган. Меҳнат мигратсиясининг замонавий даври олдингиларидан ўз кўлами, тавсифи ва иштирокчилар таркиби билан фарқ қилади. Айниқса, мигратсион оқимларнинг йўналиши жиддий ўзгарган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистондан эмигратсиянинг учта йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Марказий Осиёга (чегара олди ҳудудлардан Қозоғистон ва Қирғизистонга). Умумий мигрантлар сонининг 50-65% - бу хосил теримига ёки уй-жой қурилишига келган мавсумий ишчилардир, атиги 2-3% қонуний равишда ҳамда меҳнатнинг малакали ва юқори малакали соҳаларида ишлайди.
2. МДҲнинг Европа қисмига. Меҳнаткашлар-мигрантларнинг асосий оқими Россияга, нисбатан кам қисми Украинага (бу асосан қрим татарлари), Белоруссияга жўнайди.
3. Узоқ хориж мамлакатларига. Бу йерда АҚШ, Европа, Араб мамлакатларини, асосан БАА, Миср, Бахрайн, Қувайт, Саудия Арабистони; Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, асосан Жанубий Корея, Таиланд, Индонезия, Малайзияни келтириш мумкин.
Ўзбекистонга ишга келганлар тўғрисида гапирганда, ноқонуний меҳнат мигратсиясининг бир нечта йўналишлари мавжуд 1:
• Мигрантларнинг 60% Тожикистондан, 20% - Туркманистон ва Қирғизистондан, Ўзбекистонда ушбу мамлакатлар билан виза режими амал қилиши ушбу йўналишларни қийинлаштиришига қарамай, келади;
• Ўзбекистонга Афғонистондан Тожикистон орқали келувчилар сони умумий оқимнинг 2-4% ни ташкил қилади;
• Хитойдан - Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали;
• Эрон, Покистон, Ҳиндистондан - Туркманистон орқали.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан республикамиз фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини ташкил этишни тартибга солишга доир бир қатор қарорлар қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорларда ташқи меҳнат мигратсиясини давлат томонидан бошқариш, республикамиз фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетишини ташкил этиш тизими ва унинг механизмлари белгилаб берилган. Республикамиз фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги ―Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 505-сонли қарори билан тартибга солинади.
1 cаталог.фмб.ру/узбекистан10.штмл
Ҳукуматнинг ушбу қарори билан республикамиз фуқароларини чет элларда ишга жойлашишини таъминлайдиган меҳнат органлари инфратузилмасини ташкил этиш кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Мазкур Низомга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат мигратсияси масалалари агентлиги ҳамда Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эгаликлари белгилаб қўйилган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида ташқи меҳнат мигратсияси соҳасида ҳукуматлараро, идоралараро шартномлар, битимлар тузилган тақдирда уларнинг ижросини таъминлаш Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тасарруфий ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат мигратсияси соҳасида Ҳукуматлараро битим тузилган бўлиб, унинг тузилиши икки мамлакат Ҳукуматлари ўртасида меҳнат мигратсиясини ташкил этишнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиш, меҳнат мигратсияси борасида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш, қолаверса, мазкур
давлатлар ҳудудида қонуний меҳнат қилиш истагида бўлган фуқаролар учун зарур шарт-шароитларни таъминлашни ўз ичига олади. Ушбу Ҳукуматлараро битим Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федератсияси ўртасида меҳнат мигратсияси жараёнини ҳуқуқий тартибга солиш, меҳнат кучларининг эркин ҳаракати учун қулай шароитлар яратиш ҳамда меҳнаткаш-мигрантларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашни назарда тутади. Шунингдек, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг меҳнат мигратсия соҳасидаги асосий шерикларидан бири. 2005 йилдан 2016 йилгача Ўзбекистондан Кореяга 18 минг фуқарони стажировка тизими бўйича ишлашга жўнатиш ташкил этилди.
Корея ҳукуматининг қарорларига кўра 2017 йил 1 январдан бошлаб стажировка тизими бекор қилинди ва Кореяга хорижий ишчиларни қабул қилишнинг ягона тизими сифатида бандликни ҳал этиш тизими бўлиб қолди. 2016 йил 28-30 март кунлари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан Корея Республикаси Меҳнат вазирлиги ўртасида ишчиларни Кореяга бандликни ҳал этиш тизими жўнатиш юзасидан Меморандум имзоланди. Мазкур тизимга мувофиқ ўтказилган тестларни муваффақиятли топширган фуқароларимиз Кореяда ишлаш шарафига муяссар бўлмоқдалар. 2017-2018 йилларда 10 мингга Яқин фуқаро Кореяда ишлаш хуқуқини қўлга киритди. Меҳнат мигратсиясининг оқилона ҳолатини таъминлаш учун жаҳон тажрибасини кўриб чиқиб бизнинг мамлакатга ҳар томонлама мос келадиганларини жорий қилиш фойдадан холи бўлмайди. Жаҳон тажрибасидан шулар маълумки, ишчи кучини экспорт қилувчи давлат ўз ишчи кучларининг малакаси ошишига, ишлаб чиқаришнингянги техника ва технологиялар билан таъминланишига ва асосийси мамлакатга валута оқими кириб келишига эришади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнат мигратсиясининг оқилона ҳолатини таъминлаш борасида анча ишлар амалга оширилган. Келгусида ҳам худди шундай ишларни давом эттириш лозимлигини кўзда тутган ҳолда қуйидаги таклифларни бериш мумкин:
- чет мамлакатда ишламоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл ишчилари билан бемалол рақобатлаша оладиган қилиб тайёрлайдиган курсларни ташкил қилиш (тил ўрганиш, махсуслаштирилган курслар);
- мамлакат ишчилари ишлаётган мамлакатдаги элчихоналарнинг ходимларни доимий равишда назорат қилиб туришини кучайтириш;
- чет элга чиқиб ишламоқчи бўлганларга турли имтиёзлар бериш (масалан, маълум давр давомида чет элда ишлаб валута кириб келишига ҳисса қўшган бўлса, айрим турдаги моддий бойликларни олиб киришга тўсқинлик қилмаслик) керак;
- жаҳон стандартларига мос келадиган малакали кадрларни тайёрлашдир.
Юқоридаги хулоса ва тавсияларни амалда тадбиқ этиш республикада меҳнат мигратсияси борасидаги мавжуд муаммоларни илмий асосда йечишга кўмак беради ва меҳнат мигратсиясининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили бўлишига хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Назорат учун саволлар:
1. Халқаро ишчи кучи мигратсиясининг қандай асосий кўринишлари мавжуд?
2. Халқаро ишчи кучи мигратсиясининг асосий йўналишлари ва мигрантларни ўзига жалб қилувчи марказларни айтиб беринг.
3. Жаҳон иқтисодиётида халқаро ишчи кучи мигратсиясининг риожланиш хусусиятлари нимадан иборат?
4. Жаҳон молиявий инқирози ишчи кучи бозорига қандай таъсир ўтказди?
5. Глобаллашув шароитида Ўзбекистоннинг ташқи мигратсия жараёнларидаги иштирок этиш хусусиятларини тушунтиринг.
9-МАВЗУ. ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА ТРАНСМИЛЛИЙ КОРПОРАТСИЯЛАР
РЕЖА
21.1. Трансмиллий корпоратсияларнинг моҳияти
21.2. Жаҳон иқтисодиётида трансмиллий корпоратсияларнинг роли
21.3. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ТМКлар фаолияти
21.4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ТМКларнинг тутганўрни
21.1. Трансмиллий корпоратсияларнинг моҳияти

21.1. Трансмиллий корпоратсияларнинг моҳияти


Халқаро компаниялар миллий капитални бошқа давлатларга тадбиркорлик фаолиятини амалгаошириш мақсадидаолиб чиқувчи ташкилотлардир. Замонавий халқаро компанияларнинг кўпчилик қисми трансмиллий корпоратсияларни, ташкилий шакли бўйича эса консернларни ифода этади. Улар илгариги турли давлатлар капиталининг оддий бирлашуви ва иштирокчилари ўз капиталларининг мулкдори бўлиб қолган картеллар, синдикатлар, трестлардан маълум даражада фарқланади. Уларга тескари ҳолда
ХХасрнинг типик консерни одатда турли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича диверсификатсияланган капиталнинг ягона мулкдоридир. БМТ методологияси бўйичахалқаро корпоратсияларгаанъанавий равишда узоқ вақт мобайнида йиллик айланмаси 100 млн. доллардан ортиқ ва камида 6 та давлатда филиали бўлган фирмалар киритилган. Кейинги йилларда бошқа бир кўрсаткич, яъни резидент-давлатдан ташқарида сотилган маҳсулотлар миқдори ҳам киритилди. Бу кўрсаткич бўйича жаҳонда Швейсариянинг ―Нестле фирмаси (98%) илғорлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Замонавий халқаро компаниялар трансмиллий, яъни бир миллатли ёки кўпмиллатли бўлиши мумкин. Трансмиллий корпоратсиялар бош компания ичигаолувчи субъйектлар тизимини ифодалайди. Бош компания бошқа давлатлардаги хорижий филиалларининг активларини назорат қилади ваодатда уларнинг капиталида ўз улушига эга бўлади.
Трансмиллий корпоратсияларнинг ҳуқуқий режими ташкил топган филиаллар ва шўъба корхоналари орқали турли давлатларда фаолият юритишни назарда тутади. Бу корпоратсиялар нисбатан мустақил бўлган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий тадқиқот, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хизматларига эгадирлар. Умуман улар ягона ишлаб чиқариш – сотиш мажмуини ташкил этиб, бу мажмуада ҳиссадорлик капиталга фақат таъсисчи давлат эгалик қилади. Шу билан бирга филиал ва шўъба корхоналари аралаш корхоналар бўлиши ва уларда миллий капитал устунлик қилиши ҳам мумкин.
Трансмиллий корпоратсияларнинг оптимал бошқаруви асосий корпоратсия томонидан хорижий филиалларни узлуксиз бошқариб туриш имкониятини яратиши керак. Лекин айни пайтда бу бошқарув хорижий филиаллар менежерларига маҳаллий бозор хусусиятлари ва маҳаллий қонунчиликка мос равишда истеъмолчилар талабларини қондирувчи қарорлар чиқариш имкониятини бермоғи лозим.
Асосий корпоратсия ТМК корхоналари тизимининг маъмурий марказидир. Унинг вазифалари қаторига одатда бошқа корпоратсиялар билан қўшилиши, янги филиаллар сотиб олиш ва самарасиз корхоналарни тугатиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилиш; корпоратсия ва филиалларнинг узоқ муддатли ишлаб чиқариш, инвеститсия ва молия сиёсатини шакллантириш; хорижий филиалларнинг молияси ва ИТТКИ (НИОКР) назорат қилиш киради.
Хорижий филиалларнинг асосий ташкилий шакллари қуйидагича:
1 - бўлим (бранч) – асосий корпоратсия бу хорижий филиалга тўлиқ эгалик қилади ёки бу корхона ТМК қўшма корхонасининг бир қисми ҳисобланади. Бўлимлар бир неча шаклларда бўлиши мумкин: асосий корпоратсиянинг хориждаги ваколатхонаси; ҳамкорлик, шу жумладан хорижий шериклар билан; мулк шаклида (кемалар, самолётлар, газ ёки нефт қазиб олувчи платформалар).
2 - шўба корхонаси (субсидиарй) – хорижда жойлашган бундай корхонада асосий корпоратсия аксияларининг ярмидан кўпига эгалик қилади. Шунинг учун ҳам асосий корпоратсия ҳал қилувчи овозга ҳамда корхонага раҳбар тайинлаш ҳуқуқига эга.
3 - ассотсиатсиялашган корпоратсия (ассоcиате) – бу корхона аксияларининг 10% дан 50% гача асосий корпоратсияга тегишли бўлади. Асосий корпоратсия корхонани тўлиқ назорат қилмасада, уни бошқаришда иштирок этади.
4 - Кўпмиллий корпоратсиялар (КМК) – ишлаб чиқариш ва илмий тадқиқотчилик асосида бир неча давлат миллий корпоратсияларини бирлаштирувчи халқаро корпоратсиядир. Бунга 1907 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Англия-Голландия ―Роял-Датч Шелл‖ консернини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу корпоратсиянинг ҳозирги кундаги капитали 60/40 нисбатда тақсимланган. Кўпмиллий корпоратсияларга машинасозлик, электрон инженерликка ихтисослашган Европада машҳур бўлган Швейсария – Шветсия АББ (Асеан Броwн Боверй) корпоратсиясини мисол қилиш мумкин.
2 Кўп миллатли компанияларда турли миллатлар капиталларининг бирлашуви вужудга келади. Биринчи кўп миллатли компания ―Юнилевер‖ кимётехнология консерни 1929 йили ―Маргарин Юни‖ (Голландия) ва ―Левер Бразерз (Буюк Британия) фирмаларининг бирлашиши натижасида вужудга келди. Шу даврдан бошлаб у деярли 60 та давлатда 500дан ортиқ хорижий филиаллари бўлган энг йирик халқаро компаниялардан бири даражасигача ўсиб йетди. ―Юнилевер‖ компанияси иккита штаб-квартирага эга - бири Лондонда, иккинчиси - Роттердамда жойлашган.
Трансмиллий ва кўпмиллий корпоратсиялар қаторига халқаро корпоратсиялар ичида ажралиб турувчи глобал корпоратсияларни (ГК) ҳам қўшиш керак. Улар 80-йилларда вужудга келган бўлиб, йилдан-йилга кучга кириб бормоқда. Глобал корпоратсиялар замонавий жаҳон молия капиталининг бутун қудратини намоён этиб, кўпроқ кимё, электротехника, электрон, нефт, автомобил, ахборот, банк ва бошқа бир неча соҳалар бўйича глобаллашиб бормоқда.
Трансмиллий корпоратсиялар пайдо бўлишининг умумий сабабларидан бири миллий - давлат чегараларидан чиқиб кетган ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши асосида ишлаб чиқариш ва капиталнинг байналмилаллашуви – йирик корпоратсиялар томонидан хорижий мамлакатларда ўз бўлимларини ташкил этилиши ва миллий корпоратсияларнинг трансмиллий корпоратсияларга айланиши орқали экспансия характери бўлишлигидадир. Капитал олиб чиқиш халқаро корпоратсияларнинг шаклланиши ва ривожланишининг энг муҳим омилидир.
Трансмиллий корпоратсияларни вужудга келишининг аниқ сабаблари қаторига ҳаддан ташқари кўп фойда олишга интилиш омилларини ҳам кўрсатиш мумкин. Ўткир рақобат, бу курашда тирик қолиш зарурияти ҳам халқаро миқёсда ишлаб чиқариш ва капиталнинг консентратсияси ўз навбатида ТМК пайдо бўлишига олиб келди.
Жаҳон хўжалигида рўй берувчи иқтисодий жараёнларнинг объйектив натижаси сифатида вужудга келган трансмиллий корпоратсиялар қатор ўзига хос хусусиятларга эга. ТМК халқаро меҳнат тақсимотининг фаол иштирокчиси бўлиб, унинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Трансмиллий корпоратсиялар капиталининг ҳаракати, одатда, корпоратсия жойлашган давлатда бўлаётган иқтисодий ва бошқа жараёнлардан мустақил равишда рўй беради. Трансмиллий корпоратсиялар, одатда, йирик инвеститсиялар ва юқори малакали персонал талаб қилувчи юқори технологияли, илмий инқилобий соҳаларга кириб борди. Ушбу соҳаларда трансмиллий корпоратсиялар томонидан монополия қилиш тенденсияси сезилмоқда.
Халқаро корпоратсияларни вужудга келиши ва ривожланишига мисол қилиб, ўз қўлида жаҳоннинг кундалик электр жиҳозлари ва саноат ускуналари бозорларини 25 %ни ушлаб турган ―Електролукс‖ ТМКни кўрсатиш мумкин. 1912 йилда икки швед корпоратсияларининг бирлашиши натижасида вужудга келган
―Електролукс‖ корпоратсияси 1920 йиллардаёқ Австралия ва Янги Зелландия бозорига чиқиб, у йерларда ҳам ўз ишлаб чиқаришини ташкил қилган эди. Оҳирги ўн йилликларда ―Електролукс‖ трансмиллий корпоратсияси АҚШда учинчи ўринда турувчи ―Вестингауз‖, ―Гибсон‖ ва бошқа маркалар остида кундалик техник асбоб-ускуналар чиқарувчи ―Уайт Консолидейтед‖ корпоратсиясини, Италия ва бутун Жанубий Европада энг йирик электр товарлари ишлаб чиқарувчи ―Занусси фирмаси ва шунингдек, ГФР асосий электр товарлари маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ―АЕГ‖ фирмасини сотиб олган эди. Бу уч фирмани қўшиб олгандан сўнг ―Електролукс‖ 75 мамлакатда кундалик электротехника асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича ривожланган тизимга эга бўлиб, бу соҳада жаҳоннинг йетакчи корпоратсияларидан бирига айланди. 90-йилларнинг ўрталарида бу трансмиллий корпоратсиянинг корхоналарида 110 мингдан ортиқ киши ишлаб, унинг йиллик айланмаси 2017 йилда 16 млрд долларни ташкил этган эди. Ўз экспансиясини кенгайтиришда, трансмиллий корпоратсиялар жаҳон бозорини ўзлаштиришнинг турли шаклларидан фойдаланадилар. Бу шакллар кўп жиҳатдан шартномага асосланади, ҳиссадорлик капиталида бошқа фирмаларнинг қатнашишига боғлиқ эмас. ТМК иқтисодиётининг бундай шаклларига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) литсензия бериш; 2) франчайзинг; 3) бошқарув шартномалари; 4) техник ва маркетинг хизматларини кўрсатиш; 5) корхоналарни ―калит остида‖ топшириш; 6) вақт бўйича чекланган қўшма корхоналар тузиш шартномалари ваалоҳидаоператсияларни амалгаошириш бўйича келишувлардир.
Литсензион келишувлар жаҳон мамлакатларида жуда ҳам кенг тарқалгандир. 2010 йилларда ТМКнинг литсензион келишувларининг ҳажми 1970 йилларга нисбатан қарийб 12 баробарга ўсган эди. Литсензион келишув юридик шартнома бўлиб, унга кўра литсензия берувчи литсензия олувчига маълум муддатга тўлов эвазига маълум ҳуқуқларни беради.
Литсензия бериш трансмиллий корпоратсиянинг ички фирма шартномалари бўйича ҳам, техник – технологик беришнинг ташқи каналлари бўйича ҳам амалга оширилади.
Франчайзинг – узоқ муддатга мўлжалланган литсензион келишувдир. Бунда франчайзер мижоз – фирмага маълум ҳуқуқлар беради. Бу ҳуқулар ўз ичига маълум тўловлар эвазига савдо маркаси ёки фирма номидан фойдаланиш, шунингдек, техник ёрдам кўрсатиш, ишчи кучи малакасини ошириш, савдо ва бошқариш бўйичахизмат кўрсатиш соҳаларни олади. 80-йилларнинг охиридан бошлаб бошқарув ва маркетинг хизматларини кўрсатиш каби трансмиллий корпоратсиялар экспансияси шакли жаҳон мамлакатларида тарқалмоқда. Бошқарув хизматларини кўрсатиш бўйича шартномага кўра, корхонани оператив назорат қилиш маълум тшлов эвазига бошқа корхонага берилади.
Техник хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартномага кўра трансмиллий корпоратсиялар ушбу фирма фаолиятининг қандайдир маҳсус томонига боғлиқ бўлган техник хизматларни амалга оширадилар. Кўпинча бундай шартномалар машина ва ускуналарни ремонт қилиш, ―ноу-хау‖дан фойдаланиш бўйича маслахатлар, аварияларни тузатиш ва сифатни назорат қилиш билан боғлиқ бўлади. Кейинги йилларда заводларни ―калит остида‖ топшириш ҳақидаги шартномалар кенг тарқалмоқда. Бунда трансмиллий корпоратсия маълум объйектни режалаштириб, уни қуриш учун зарур бўлган барча (иш) фаолиятини амалга ошириш жавобгарлигини олади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling