Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


-МАВЗУ.ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet24/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

7-МАВЗУ.ГЛОБАЛ МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАРИ
РЕЖА
15.1. Глобал молия бозорларининг шаклланиши
15.2. Халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг халқаро молия муносабатларидаги ўрни
15.3. Глобаллашув шароитида ўтиш иқтисодиётили мамлакатларда давлат молия сиёсати


15.1. Глобал молия бозорларининг шаклланиши
ХХ асрнинг сўнгги йилларида собиқ Иттифоқнинг парчаланиши, мамлакатлар ўртасида иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтиши, миллий хўжалик алоқаларининг интегратсиялашуви билан глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви юз берди. Глобаллашув натижасида жаҳон хўжалигининг таркибий қисмига айланиб бораётган мамлакатларнинг сони ортиб бормоқда. Бу миллий даражадаги ҳуқуқий, иқтисодий ҳамда технологик тўсиқларнинг йўқолишига, унинг ўрнига халқаро иқтисодий хўжаликнинг умумий иқтисодий қонуниятлари ва халқаро хўжаликнинг функсионал алоқаларини татбиқ этилишига олиб келмоқда. Мамлакатлар ҳаётидаги глобаллашув – иқтисодий муносабатлардаги товарлар, хизматлар, капитал ҳамда фонд бозорларидаги савдо ва сиёсатга доир тартибларнинг тобора эркинлашуви орқали намоён бўлмоқда.
Жаҳон иқтисодий ва молиявий муҳитининг шаклланишига таъсир этган сезиларли ўзгаришлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- 1950-йиллардан бошлаб АҚШ корпоратсияларининг ўз хорижий фаолиятларини кенгайтиришга интилиши. Жаҳон бозорида Европа ва Япония корпоратсиялари фаолиятининг сезиларли ўсиши, халқаро майдонда улар ва АҚШ корпоратсиялари ўртасидаги рақобатнинг кучайиши;
- 1957 йилда Лондонда Британия ҳукуматининг фунт-стерлинг устидан назорат ўрнатишига жавоб тариқасида йевродоллар бозорининг юзага келиши;
- 1958 йилда дастлаб ―Умумий бозор деб аталган Европа Иқтисодий Ҳамкорлиги (ЕИҲ) – ҳозирги Европа Иттифоқининг (ЙЕИ) ташкил топиши;
- ХХасрнинг 60-йилларида Япония иқтисодиётини тез суръатлар билан ўсиши, Узоқ Шарқ бизнес фаолиятида янги имкониятларнинг вужудга келиши;
- 1971-1973 йилларда Бреттонвудс тизимини қулашигаолиб келган жаҳон молия инқирозлари, валутанинг белгиланган курси тизимидан сузувчи валута курсларига ўтиш;
- 1971-1979 йиллардаги биринчи ва иккинчи нефт инқирозларининг жаҳон иқтисодий тизимига босим ўтказиши. Ушбу даврда нефт экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилотининг (ОПЕК) нефт нархини сезиларли даражада ошириши;
- 1982 йилда ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ жаҳон қарздорлик инқирозининг бошланиши;
- 80-йилларда Япониянинг халқаро молиявий куч ва жаҳон капиталининг манбаси сифатида йетакчи мамлакатгаайланиши;
- 1987 йилда "Катта йеттилик" мамлакатлари томонидан Парижда Лувр битимининг имзоланиши. Улар ўз валута курсларининг долларга нисбатан тор тебраниш доирасида сунъий равишдаалмаштириш орқали кучсизланиб бораётган долларни қўллаб-қувватлашни режалаштирдилар. Шунингдек, ушбу мамлакатлар келишилган иқтисодий сиёсат юритишни мўлжалладилар;
- 1987 йилда ЙЕИҲ ягона Европаактини қабул қилиш орқали 1992 йилда яхлит Европа бозорини ташкил қилишни режалаштирилиши. Бунда мазкур ташкилотнинг Ғарбий Европа молиявий ва иқтисодий ҳолатига сезиларли таъсир этиши кутилади;
- 1989-1992 йилларда Шарқий Европа мамлакатларининг ўз сиёсий йўналишларини ўзгартириши. Уларнинг коммунистик дунё қарашдан кўп партиявийликка, марказдан режалаштириладиган иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига ўтиши жаҳондаги сиёсий, иқтисодий ва молиявий ҳолатга чуқур таъсир этди;
- 1992 йилдан кейин яхлит Европа бозорининг юзага келиши, 1993 йил ноябр ойидан Шимолий Америка эркин савдо битимининг (НАФТА) кучга кириши, 1993 йилдаОсиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЕС) конференсияси ва бошқа жараёнлар ўтган асрнинг 90-йилларида минтақавий ривожланишни жадаллаштирди.
ХХИ аср бўсағасида жаҳон иқтисодиётида тўрттаасосий анъана кузатилади. Биринчидан, хомашё экспортигаасосланган ҳамда саноати ривожланган мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги ўзгаришлар. Хом ашё йетказиб берувчи мамлакатлар ва саноати ривожланган мамлакатлар ўртасидаанъанавий иқтисодий алоқалар мавжуд бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатлар модели қуйидагича эди: хомашё йетказиб берувчи мамлакатлар хомашёни экспорт қилиб, олинган валута тушумларидан саноат маҳсулотлари импортини молиялаштирганлар.
ХХасрнинг 70-йилларида "Рим клуби" номи билан машхур Ғарбий Европа олимлари ―дунё миқёсида тез орада табиий ресурсларнинг глобал тақчиллиги юзага келади‖ деб башорат қилган эдилар. Ушбу мулоҳазаларгаасосланиб, кўпгина хом ашё йетказиб берувчи мамлакатлар хомашё сотиш эвазига валута тушумини ошириш мақсадида картелларга бирлашдилар. Аммо саноат технологияси ва қишлоқ хўжалик соҳасининг кескин ривожланиши хомашёга бўлган талабнинг қисқаришига таъсир кўрсатди ва натижада хом ашё баҳосининг пасайиши юз берди.

Иккинчидан, саноати ривожланган мамлакатларда қўл меҳнатига асосланган ишлаб чиқаришдан, билим ва малакага асосланган ишлаб чиқаришга ўтилди. Жаҳон иқтисодий тузилмасидаги ушбу ўзгаришлар натижасида бандлик таркибида юқори малака талаб қилувчи мутахассисларга эҳтиёж ортиб, нисбатан паст малакали мутахассисларга талаб пасайиб борди.


Ахборот алмашувининг осонлиги тадбиркорлик фаолиятини, кичик бизнес ва шахсий ташаббусни рағбатлантирди. Илмий-техник тараққиёт ютуқларидан фойдаланиш билимни ва юқори малакани талаб қилди, шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлиги ва рақобатбардошликни ошириш учун инсон капиталига инвеститсия қилишнинг аҳамияти ортди.
Учинчидан, жаҳон иқтисодиётида халқаро капитал ҳаракатининг сезиларли даражадаортиши. Ушбу ўзгариш халқаро савдога нисбатан халқаро капитал ҳаракатининг тез суръатда ўсиши билан юз берди. Халқаро молия статистикасининг маълумотларига кура, жаҳон экспорти ҳажми 1981 йилдаги 2000 млрд. АҚШ долларидан 1991 йилда 3447 млрд. АҚШ доллари даражасигача, яъни 1,5 марта ўсган. Шу вақт мобайнида халқаро облигатсиялар эмиссияси 23 млрд. доллардан 342 млрд. АҚШ долларигача, яъни деярли 15 марта ўсди. Бундан ташқари, учта йетакчи халқаро молия бозорларида кўплаб хорижий валуталарнинг айланмаси сезиларли даражада ўсди. 1986 йилдан 1992 йилгача Лондондахорижий валутанинг кунлик ўртачаайланмаси 90 млрд. доллардан 303 млрд. АҚШ долларигача ортди. Шу даврда Ню-Йоркдаги кунлик айланма 50 млрд. доллардан 192 млрд. долларгача, Токиода 48 млрд. доллардан 128 млрд.
АҚШ долларигачаортган.
Глобал иқтисодиётнинг вужудга келишини нафақат товарлар ва хизматлар экспортининг улкан кўламлари, балки капитални олиб чиқиш, қимматли қоғозлар, банк депозитлари, қарз талаблари ва мажбуриятлари шаклидаги мулкчилик ҳуқуқлари савдоси намоён этмоқда. Халқаро фонд ва валута бозорларидаги айланмалар савдоайланмаларидан ўнлаб, баъзан юзлаб мартаортиқдир. 1997 йилда жаҳон аксиялар савдоси айланмаси 40 трлн. доллар, мамлакатлар ўртасида валутани харид қилиш ва сотиш ҳажми 400 трлн. доллар деб баҳоланган эди.
Давлатлар, халқаро ташкилотлар, банклар, хусусий компаниялар томонидан бериладиган халқаро кредитлар улкан ҳажмларда амалга оширилмоқда (7.1-жадвал).

7.1-жадвал. 2016 йилда халқаро кредит ресурслар ҳажми (млрд. долл.)



Кўрсаткичлар

Дунё

АҚШ

Европа
иттифоқи

1. Жаҳон ЯИМ

41255

11734

9616

2. Жаҳон валута заҳиралари
(олтиндан ташқари)

3866

175

281

3.Фонд бозорларининг
капиталлашуви

37168

16324

9270

4.Қарз қоғозлари (давлат ва
хусусий)

57843

22307

19261

5.Тижорат банклари активлари

57316

8497

27993

3,4,5 қаторларнинг йиғиндиси

152327

47127

56524


Манба: Глобал Финанcиал Репорт, ИМФ, 2016.


Жадвал маълумотларининг кўрсатишича, 2016 йилда турли кредит ресурсларининг ҳажми улкан миқдорга – 152 трлн. долларга йетди. Бу капиталнинг ҳаммаси ҳам халқаро трансаксияларда иштирок этмайди. Чиқарилган қимматли қоғозларнинг 20 % халқаро мажбуриятларни ифодалайди. Бир мамлакатдан бошқа мамлакатларга капиталларнинг катта оқими уларнинг иқтисодий ривожланишининг ўзаро боғлиқлигини пайдо қилади. Тўртинчидан, трансмиллий корпоратсияларнинг қўшма корхоналарни ташкил этиш учун халқаро инвеститсиялари ва ҳамкорлик битимларида диверсификатсия даражасининг ортиши. Бундаасосий ўзгариш сифатида ТМКлар ва уларнинг турли мамлакатлардаги қўшма корхоналари сонининг ўсиб боришини кўриш мумкин. ТМКлар ўзларининг ташкилий, ишлаб чиқариш ва маркетинг тизимларини чет мамлакатлар ҳудудларига ёйиб, шу йўл билан товарлар, хизматлар, капитал ва технологияларни ишлаб чиқаришга жалб этиб, ушбу мамлакатлар ўртасидаги ўзароалоқаларга таъсир этди. Қўшма корхоналар халқаро бизнес интегратсиясининг кенг тарқалган шаклигаайланди. Шунингдек жаҳон иқтисодиётининг интегратсиялашув жараёнларида халқаро ташкилотлар ролини алоҳида эътироф этиш зарур. Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), Халқаро валута фонди (ХВФ), Жаҳон банки (ЖБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙЕТТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) каби халқаро институтлар ҳамда йетакчи мамлакатлар раҳбарлари ва молия вазирларининг ҳар йили бўлиб ўтадиган учрашувларининг халқаро муносабатларни тартибга солишдаги аҳамияти ортиб бормоқда. Технологиялар бўйича, атроф-муҳитни асраш, молия институтларининг фаолияти, бухгалтерия ҳисоботлари, миллий статистика (миллий ҳисоблар тизими) ва бошқаларга ягонаандозаларни қўллаш кенгаймоқда. Ушбу андозалар таълим ва маданий соҳаларга ҳам ёйилмоқда.
Халқаро ташкилотлар орқали макроиқтисодий сиёсатнинг ягона мезонлари татбиқ этилмоқда. Валута-кредит, солиқ, ташқи иқтисодий сиёсат, бандлик соҳаси бўйича қўйиладиган талабларнинг бирхиллашуви юз бермоқда, халқаро рақобат қоидалари ишлаб чиқилмоқда. Бу жараёнлар қанчалик жадал суръатлардаамалгаоширилмасин, замонавий жаҳон иқтисодиёти ўта глобал ҳолатда фаолият юритаётгани йўқ, балки у глобаллашув жараёнларининг дастлабки босқичларини бощдан кечирмоқда.
Ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатларнинг жаҳон бозорига интегратсиялашуви узоқ муддатли жараён ҳисобланади. Баъзи миллий бозорларнинг очиқ, баъзиларининг қаттиқ тартибга солинадиган ҳозирги ҳолати билан глобаллашувнинг асосий тамойилларидан бири бўлган либераллашув ўзаро номувофиқ кўринишни ҳосил қилмоқда. Халқаро товарлар, хизматлар ва капитал алмашинувининг эркинлашиш анъанаси кенгаяётган бир пайтда, ҳар бир давлат экспорт ва импортни тартибга солишнинг маълум усулларини сақлаб қолмоқдалар. Уларнинг асосий мақсади таркибий қайта қуриш ва инқироз даврининг қийинчиликларини йенгиб ўтиш, миллий хавфсизликни таъминлаш – такрор ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминловчи (енергетика, транспорт, алоқа вах.к) ва мамлакат мудофаа қобилияти каби стратегик соҳаларни молиявий таъминлаш, савдо шериклардан муносиб имтиёзларни олиш, шунингдек буджет тушумларини оширишдан иборат бўлмоқда. Амалдаги бундай протексионизм фискал муаммоларни ҳал этишдан кўра кўпроқ таркибий сиёсат ўтказиш воситаси ҳисобланади.
Ҳозирги шароитда эркин савдо ғояси (либераллашув) билан протексионизм ўртасида нафақат қарама-қаршилик юзага чиқмоқда, балки миллий хўжаликни жаҳон хўжалигига қўшилиш самарасини максимал таъминлаш мақсадидахўжаликни тартибга солишнинг юқоридаги икки усулининг оптимал бирикмасидан фойдаланилмоқда. Бундай бирикманинг шакл ва нисбатлари маълум вақтдаги прагматик манфаатлардан келиб чиқиб аниқланади.
Халқаро иқтисодий муносабатларда глобаллашув билан бирга интегратсия жараёнларининг яна бир шакли, яъни маълум географик жойлашувгаасосланган ҳудудий интегратсия (ҳудудийлашув) юз бермоқда. Ўсиб борувчи глобаллашув, ҳудудийлашув, иқтисодиётнинг трансмиллийлашуви ва интегратсия натижасида эски давлатлараро тартибга солиш механизми тубдан ўзгарди. Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар иккитомонлама муносабатлар чегарасидан чиқиб, кўптомонлама тус олмоқда.
Аммо ―миллий хўжалик мажмуи‖, ―мамлакатнинг миллий иқтисодий манфаатлари тушунчалари ўз маъносини сақлаб қолмоқда. Миллий хўжалик ҳамон ишлаб чиқариш, алмашув, тақсимот ва истеъмол, шунингдек иқтисодий фаолиятнинг асосий марказидир.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling