Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида ташқи савдонинг ўрни


Download 1.28 Mb.
bet21/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.6. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида ташқи савдонинг ўрни
Ривожланаётган мамлакатлар орасида Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ялпи ички маҳсулотнинг миқдори бўйича дунёда АҚШдан сўнг 2-ўринда туради. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Яқин йилларда биринчи ўринга чиқиши башорат қилинмоқда.
ХХИ жаҳон хўжалигида ўз нуфузига эга бўлган давлатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу давлат айниқса охирги 10 йилликлар ичида мисли кўрилмаган иқтисодий натижаларга эришди. 2006 йилда унинг валута заҳираси 850 млрд.АҚШ долларни ташкил қилди. Мамлакат ЯИМнинг ҳажми эса 11 трлн. юанни (тахминан 1 трлн. 400 млрд. АҚШ доллари) ташкил қилади.
ЯИМнинг йиллик ўртача ўсиши 1995 йилдан 2003 йилларгача ўртача йилига 8,5 %ни, 2003 йилда эса 14 %ни ташкил этиб, 1980-2005 йилларда ЯИМ ҳажми деярли 5 маротаба ўсди. Хитойнинг умумий ташқи савдоси 955,6 млрд. АҚШ долларини ташкил қилиб, унинг 495,4 млрд. АҚШ доллари экспортга, 460,2 млрд. АҚШ доллари эса импортга тўғри келади. Хитой 1978 йилда ташқи савдо бўйича 32-ўринни банд қилган бўлса, 2006 йилга келиб жаҳондаги энг йетакчи мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Хитойнинг экспорт маҳсулотларига асосан йенгил саноат маҳсулотлари, тўқимачилик, радиотехника ва электроника, пойафзал маҳсулотлари, озиқ-овқат ва кимё саноати маҳсулотлари киради. Импорт маҳсулотларини эса айрим нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, автомобиллар, компютер ва бошқа маҳсулотлар ташкил қилади.
Ислоҳотларни ўтказишнинг 30 йиллик даври мобайнида Хитойда ташқи савдо ҳажмининг йиллик қўшимча ўсиши 18 % дан ортиқ, яъни ЯИМ ўсишига нисбатан 2 баробар ортиқ бўлди. ЖСТга қўшилгандан сўнг, экспортнинг ўртача йиллик қўшимча ўсиши 27%ни ташкил қилди. Ҳозирги вақтда Хитой экспорт бўйича дунёда иккинчи ўринни, валута заҳиралари бўйича – биринчи ўринни эгаллайди. Хитой ташқи савдосининг ривожланиши 2.11-жадвалда келтирилган кўрсаткичлар билан тавсифланади.
6.11-жадвал. Хитой ташқи савдоси, млрд.долл.
Манба: ИМФ.Wорлд Эcономиc Оутлоок
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқироз даврида Хитой, шунингдек Шарқий Осиё мамлакатлари экспорти ривожланган мамлакатлар талабининг пасайишига тез муносабат билдирди. Хусусан, инқироз бошланган йилнинг ўзидаёқ Хитой экспортининг ўсиш суръати секинлашди - 2007 йилдаги 25,7 %дан 2008 йилда 17,3 %гача пасайди. (2.12-жадвал). 2009 йилда эса Хитой экспортининг қўшимча ўсиши бироз, яъни 14,8 фоизгача пасайиши, импорти эса 19,1 фоизга кўпайиши кутилади.
6.12-жадвал. Хитой ва Шарқий Осиё мамлакатларида экспорт динамикаси, ўтган йилга нисбатан %
Манба: Эcономиc анд Соcиал Сурвей оф Асиа анд Паcифиc-2009. Н.Й., ЭСCАП, 2009. П. 174. Wорлд
Еcономиc Ситуатион анд Проспеcтс-2009. Н.Й., УН, 2009. П. 37.
Шарқий Осиё мамлакатлари экспорти ўзгаришини кўрадиган бўлсак, 2008 йилнинг сўнгги чорагида Сингапур экспорти 14 %, Корея Республикаси ва Таиланднинг экспорти – 10 %, Тайванда – 25 % қисқарди.
Умуман 2008 йилда ЭСКАТО маълумотларига кўра, Осиё мамлакатлари ўсиш тенденсиясини сақлаб қолди. Бироқ, башоратларга кўра улар 2009 йилни пасайган кўрсаткичлар билан якунлайдилар: Шарқий Осиё (Япониядан ташқари) бўйича экспорт ўртача 6,5 %, импорт эса 7,5 % ўсади.
6.14-жадвал. Хитой ва Шарқий Осиё мамлакатларида импорт динамикаси, 2002-2008 йй., ўтган йилга нисбатан %
Манба: Эcономиc анд Соcиал Сурвей оф Асиа анд Паcифиc-2009. Н.Й., ЭСCАП, 2009. П. 174. Wорлд Эcономиc Ситуатион анд Проспеcтс-2009. Н.Й., УН, 2009. П. 150.
Инқирознинг у ёки бу секторга таъсири кўп даражада унинг миллий хўжаликдаги ўрнига боғлиқ. Хитойда энг кўп зарар кўрган тармоқларга қуйидагилар киради: электроника (3,1 %га қисқариш), тўқимачилик, тери буюмлар ва тайёр кийим-кечак (2,7 %га қисқариш), АСЕАН мамлакатларида эса бу соҳаларда мос равишда 1,4 % ва 3,1 % га қисқариш рўй берган.
Хитой ва бошқа Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг ўсиш манбаи бўлган экспорт ҳозирда улар иқтисодиётининг заифлик манбаларидан бирига айланди. Сўнгги 12 йил мобайнида ташқи савдога қарамликнинг ўсиши билан минтақа мамлакатлари экспортининг географияси ҳам ўзгариб борди. Унинг умумий ҳажмида Ҳиндистон, Хитой ва АСЕАН мамлакатлари каби шаклланаётган бозорларнинг улуши икки баробар – 1995 йилдаги 11,5 %дан 2007 йилда 23,6 %гача кўпайди. йевроиттифоқ, Япония ва АҚШнинг улуши эса 46 %дан 38 %гача камайди. Минтақанинг ўз экспорт улушини ва юқорида кўрсатилган шаклланаётган бозорларга қарамлигини кўпайтирган бошқа мамлакатларининг бозорларида ҳам ўхшаш ўзгаришлар рўй берди. Мазкур тенденсия кўпчилик экспертларнинг Осиё ривожланган мамлакатлар бозорига қарамликни камайтириш йўлига ўтганлиги тўғрисидаги фикрларни айтишига асос бўлмоқда.
Бироқ, Осиёнинг ривожланаётган мамлакатлари савдо оқимларини Хитой ва Ҳиндистонга қайта йўналтираётганига қарамай, уларнинг ялпи экспорти ЯИМга нисбатан тезроқ суръатлар билан ўсмоқда. Бу уларнинг АҚШ, ЙеИ ва Японияга экспорт қарамлиги сақланиб қолаётганлигини англатади. Дарҳақиқат, уларнинг ЯИМда АҚШга экспортнинг улуши 1995-2007 йилларда 7,9 %дан 8,4 %гача ўсди, минтақанинг жами экспорт ҳажмида эса - 12,3 %дан 16,3 %гача ўсди. Умуман олганда, Осиё ривожланаётган мамлакатларининг экспорт квотаси (ЯИМда экспортнинг улуши) деярли 8,0% га кўпайди ва 37,5 %га йетди.
Шунингдек ҳозирги молиявий инқирознинг олдинги инқирозга нисбатан мураккаб ва комплекс характерини ҳам ҳисобга олиш зарур. Хитой иқтисодиёти 2001 йилда ЖСТга қўшилганидан сўнг унинг жаҳон хўжалигига интегратсиялашуви кучайди ва мамлакат жаҳон бозори конюнктурасига жиддий муносабат билдиради. Биринчи ва иккинчи тўлқин янги индустриал давлатларга (ЯИД) келсак, жаҳон молиявий инқирози уларга янада кучли таъсир ўтказади, чунки улар минтақа ички савдосида, Хитой орқали АҚШ ва Японияга ишлаб чиқариш кооператсияси доирасида оралиқ маҳсулотларни йетказиб беришда кенг иштирок этади.
Шундай қилиб, АҚШ ва Европа бозорларидаги иқтисодий ретсессия кўпгина Шарқий Осиё мамлакатлари қатори Хитой экспортининг пасайишига олиб келади. Умуман олганда, Осиё минтақаси инқироз ҳолатларига аввалги ўн йилга нисбатан яхшироқ тайёр эканлигини кўрсатмоқда. Чунки ўтган давр мобайнида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилди, савдо ва тўлов баланслари яхшиланди, хорижий валута заҳиралари яратилди.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling