6.4. Халқаро савдо динамикаси ва ўзгаришларининг хусусиятлари
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишида халқаро савдонинг мавқеи ХХ асрда тобора ошиб борди. Бунинг асосида, биринчи навбатда, халқаро савдонингҳажми 1870-йиллардан бошлаб мунтазам равишда ўсиб бориши ётар эди(2.5-жадвал). Агар 1870-1913 йилларда экспортнинг ўртача йиллик ўсиши3,4 фоизни ташкил қилган бўлса, 1950-2005 йилларда бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил этди, савдони ЯИМдаги улуши эса ушбу даврда 4,6 фоиздан19,4 фоизгача ошди.
6.5-жадвал. Жаҳон экспорти ва жаҳон ЯИМнинг ўзгариши, 1870-2005 йй. (млрд АҚШ долл., 1990 йилдаги доимий доллар нархларида)
|
1870
|
1913
|
1870-1913 йиллардаги
ўртачайилликўсиш, %
|
1950
|
1998
|
2005
|
1950-2005йиллардагиўртача
йилликўсиш,%
|
Експорт
|
50,3
|
212,4
|
3,4
|
296
|
5817
|
8043
|
6,2
|
ЯИМ
|
1102
|
2705
|
2,1
|
5336
|
33726
|
41456
|
3,8
|
Савдо/ЯИМ,
%
|
4,6
|
7,9
|
|
5,5
|
17.2
|
19,4
|
|
Манба: Wорлд Траде Репорт 2007. - П. 244.
ХХасрнинг 50-йилларидан сўнг жаҳон иқтисодиётидахалқаро савдо тез суръатлар билан ривожлана бошлади. Жаҳон экспорти 1948 йилдаатиги 59 млрд долларга тенг бўлган бўлса, 2005 йилга келиб у 10,159 трлн долларниташкил қилди (2.6-жадвал). Ушбу давр ичида минтақаларнинг жаҳон экспортидаги ҳиссаси ҳам ўзгарди: Шимолий Американинг ҳиссаси 28,1 фоиздан 14,5 фоизгача тушган бўлса, Яқин Шарқ ваОсиёнинг улушиеса қарийб икки баробар ўсди. 1993-2005 йиллар ичида МДҲмамлакатларининг ҳиссаси ҳам икки баробардан кўпроқ ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: |