Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


-Мавзу. Глобаллашув ва халқаро савдонинг ривожланиш тенденсиялари


Download 1.28 Mb.
bet16/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6-Мавзу. Глобаллашув ва халқаро савдонинг ривожланиш тенденсиялари
РЕЖА
1. Глобал иқтисодиётнинг шаклланишида халқаро савдонинг ўрни
2. Глобал бозорларнинг шаклланиши ва уларнинг хусусиятлари
3. Глобаллашув шароитида ташқи савдони тартибга солиш усуллари
4. Халқаро савдо динамикаси ва ўзгаришларининг хусусиятлари
5. Халқаро савдода ривожланган мамлакатларнинг тутган ўрни
6. Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида ташқи савдонинг ўрни
7. Халқаро савдони ривожланишида халқаро ташкилотларнинг роли
8. Минтақавий савдо блоклари доирасидахалқаро савдони эркинлаштириш жараёнлари
Таянч иборалар:
Глобал иқтисодиёт, халқаро савдо, товарлар ва хизматлар экспорти, товар айланмаси, халқаро савдонинг ―олтин асри‖, ГАТТ, ЖСТ, минтақавий савдо блоки, ривожланган мамлакатлар, ривожланаётган мамлакатлар, либераллашув, эркин савдо, протексионизм.


1. Глобал иқтисодиётнинг шаклланишида халқаро савдонинг ўрни
Дунё мамлакатлари ва халқларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлиги, ривожланиш даражаси, маданият, тарихий анъаналардаги барча фарқларга қарамай, шундай босқичга ўтдики, бу босқични―глобаллашув деб атамоқдалар. Янги тушунча иқтисодиёт, сиёсат ва маданиятга ҳам бирдек тааллуқлидир. Бироқ айнан иқтисодиёт глобаллашуви барча глобаллашув жараёнларининг негизини ташкил этади ва ўрнатилган жаҳон тузилмасига таҳдид солади. ХХ асрда глобал иқтисодиёт кучли динамизм билан ривожланди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида савдонинг ўсиш суръатлари жаҳон ялпи маҳсулотининг ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ ривожланди (6.1-жадвал)
6.1-жадвал. Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши (йиллик қўшимча ўсишлар, %)




Ялпи ички маҳсулот



Жаҳон товарлар ва хизматлар савдоси

ЯИМда товарлар ва хизматлар экспортининг улуши



1983-1992

3,5

5,4

16,0

1997-2006

3,9

6,6

25,7

1999

3,7

5,8

22,9

2000

4,7

12,4

24,8

2002

2,8

3,4

24,4

2003

4,0

5,4

25,3

2004

5,1

10,3

27,3

2005

4,3

7,0

28,7

2006

4,3

7,4

29,7

* ХВФ башорати
Манба: Wорлд Эcономиc Оутлоок. ИМФ, Септембер 2005, п. 205, 233.
Жадвал маълумотларига кўра, ўтган асрнинг сўнгги йилларида жаҳон экспорти ялпи маҳсулотга нисбатан 1,7 марта тезроқ кўпайди. Бу алоҳида мамлакатларнинг миллий хўжалиги тобора кўпроқ даражада ташқи бозорга ишлаётганлигини, экспорт эса глобал маҳсулотнинг чорак қисмидан ошиб кетганини кўрсатади.
Иқтисодий глобаллашув қатор янги сифат белгиларига эгалиги туфайли унииқтисодий ҳаёт байналмилаллашувининг алоҳида босқичига ажратиш мумкинки, бу босқич ўтган асрнинг боши ёки ўрталарига нисбатан фарққилади. Хўжалик фаолиятининг ўзаро боғлиқлиги ҳозирги вақтда нафақат кучлироқ намоён бўлмоқда, балки глобал даражага чиқиб, деярли барча мамлакатларни қамраб олади. Албатта, энг аввало саноати ривожланган мамлакатлар иқтисодиётлари ўзаро бирикиб кетади, лекин бошқа мамлакатлар ҳам турли тезлик ва жадаллик билан умум жаҳон жараёнларига жалб этилади. Компютер техникаси ва электрон телекоммуникатсияларнинг тез ривожланиши, юқори тезликка ва тежамкорликка эга транспортнинг пайдо бўлиши барча қитъалар ва давлатларни бир-бирига Яқинлаштирди, халқаро айирбошлашнинг кескин ўсиши учун керакли шарт-шароитларни яратди.
Мамлакатдан мамлакатга кўчаётган товарлар ва хизматлар, капитал ва ишчи кучи оқимлари, глобал компаниялар ваахборот тизимлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар ва корпоратсиялар фаолияти глобал иқтисодиётни ташкил этадики, унга барча миллий хўжаликлар у ёки бударажада қўшилади. Глобал иқтисодиётдаги ҳар қандай узилишлар хавф-хатарларни олиб келади.
Иқтисодий глобаллашувнинг эришилган даражаси кўпгина башоратлардан ўтиб кетди. Юқорида келтирилган жаҳон товарлар ва хизматлар экспорти ва жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўртасидаги ўзаро нисбат глобал ўзаро боғлиқликнинг ҳақиқий кўламларини камайтиради. Чунки жаҳонЯИМ нинг 60 % хизматларга тўғри келади, уларнинг кўп қисми эса (таълим, тиббий хизмат кўрсатиш, давлат бошқаруви, улгуржи ва чакана савдо) халқаро савдонинг предмети ҳисобланмайди. Бу савдо қилинмайдиган (нонтрадабле) деб аталувчи, яъни халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматлардир. Жаҳон савдосида иштирок этмайдиган хизматлар чиқариб ташланган жаҳон ЯИМда товарлар экспортининг улуши умумий жаҳон ЯИМ ҳажмида товарлар экспортининг улушига нисбатан анча кўп(айрим ҳисобларга кўра, деярли 50 %).4
Ангус Меддисоннинг (АҚШ) ушбу методикадан фойдаланган ҳолда 1992 йил учун олган натижаси 31 % га тенг. 2.2-жадвалда хизматлар ҳисобга олинмаган ҳолда фақат товарлар экспорти келтирилади. Агар хизматла экспорти ҳам ҳисобга олинса, 1992 йил учун ушбу кўрсаткич яна 20 % га кўпайиб, 37 %ни ташкил этган бўларди. Юқорида келтирилган кўрсаткичлар миллий ишлаб чиқаришнинг халқаро савдодаги иштироки ўтган асрнинг бошига нисбатан жуда юқори даражага йетганлигини кўрсатади.
6.2-жадвал. Жаҳон ялпи маҳсулоти ва жаҳон товарлар экспорти
(млрд. долл., 1990 йил баҳоларида)

Кўрсаткичлар

1820

1870

1913

1950

1992

ЯИМ

695

1128

2726

5372

27995

Халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматлар сиз ЯИМ



622

909

1933

3422

12094

ЯИМда халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматларнинг улуши, %



10,5

19,4

29,1

32,3

56,8

Товарлар экспорти

7,26

56,25

236,3

375,8

3786

ЯИМда халқаро савдода иштирок этмайдиган хизматлар сиз экспортнинг улуши, %

1,2

6,2

12,2

11,0

31,3



Манба: Ангус Маддисон, Мониторинг тҳе Wорлд Эcономй, ОЕCД, Парис, 1995, пп. 20, 39, 227, 239.
Мамлакатлар ички ишлаб чиқаришнинг жаҳон бозорига йўналтирилганлик даражаси бўйича кенг фарқланади. Уларнинг кўпчилигида бу даража глобаллашув таъсири остида кўпаймоқда. 100 йил (1890-1990 йиллар) ичида товарлар экспорти ва ЯИМнинг ўзаро нисбати Германияда 15,9 % дан 24,0 % гача; Франсияда – 14,2 % дан 17,1 % гача; Италияда – 9,7 % дан 15,9 % гача; Японияда – 5,1 % дан 8,4 % гача; АҚШда – 5,6 % дан 8,0 % гача кўпайди. Лекин, масалан Англияда –Британия империясининг тарқалиб кетиши сабабли ушбу даража – 27,3 % дан 20,6 % гача камайди. Агар бу кўрсаткичлар фақат товар экспортига тегишли бўлса, қуйидаги маълумотлар 1995 ва 2006 йилларда айрим мамлакатлар ЯИМда товарлар ва хизматлар экспортининг улушини аксеттиради (2.3-жадвал)
6.3-жадвал. Товарлар ва хизматлар экспорти (ЯИМга нисбатан %,миллий валутада ҳисобланган)

Мамлакатлар

1995

2006

Белгия

72,6

84

Буюк Британия

28,2

25

Германия

...

31

Нидерландия

53,0

65

Россия

...

34

АҚШ

11,1

9

Франсия

23,5

26

Хитой

14,6

32

Япония

...

12

Манба: Интернатионал Финанcиал Статистиcс, ИМФ, 2007.


Бошқа шароитлар тенг бўлганда йирик мамлакатлар Белгия, Нидерландия каби кичик мамлакатларга нисбатан кўпроқ ички бозорга таянган ҳолда ривожланишга қодир. Умуман олганда, ҳозирги вақтда қатор мамлакатлар учун жаҳон бозори миллий бозорга қўшимча сифатида эмас, балки халқ хўжалиги амал қилишининг зарурий шартигаайланди.
Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришда ташқи бозорнинг роли ички бозорнинг ролига тенглашади. Бу байналмилал ўзаро боғлиқлик ва кооператсиянинг янги сифатдаражаси бўлиб, замонавий даврнинг алоҳида ҳодисаси сифатида глобал иқтисодиёт тўғрисида гапиришга имкон беради.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling