Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Download 1.28 Mb.
bet13/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6-МАРУЗА.( 6 соат ) ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ МУАММОЛАРИНИНГ ГУРУҲЛАНИШИ
РЕЖА
10.1. Глобал энергетик муаммо ва уни ҳал этиш йўллари
10.2. Молиявий ва иқтисодий инқирозлар
10.3. Антиглобализм феномени
Таянч иборалар:
Жаҳон иқтисодиёти, иқтисодий глобаллашув, ўзаро боғлиқлик, глобал муаммолар, экологик муаммо, озиқ-овқат муаммоси, демографик муаммо, иқтисодий муаммолар, энергетик муаммо, молиявий ва иқтисодий инқироз, халқаро институтлар, Мингйиллик ривожланиш декларатсияси, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ).
10.1. Глобал энергетик муаммо ва уни ҳал этиш йўллари
Бутун дунё мамлакатлари учун юзага келувчи имкониятларн кенгайтиришда ҳамда турмуш сифатини оширишда энергетик ресурслар жуда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда жаҳон хўжалигида энергия ресурсларига бўлган талаб ошиб бормоқда. Марказий Осиё ваайрим МДҲ мамлакатларида катта ҳажмда ёнилғи-енергия заҳиралари мавжудлиги туфайли минтақада энергетик хавфсизлик муаммоси унчалик сезилмайди. Айрим МДҲ давлатлари, нефт қазиб чиқариш бўйича йетакчи давлатлар қаторидан жой олган (4.1-жадвал). 2006 йилда ушбу давлатлар жаҳон нефт савдосининг 14,2 фоизини таъминлаб беришди.
4.1-жадвал. Айрим МДҲ давлатларида нефтни қазиб олиш ҳажми, млн. Т

Мамлакат

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

Россия

304,3

304,8

323,3

348,1

379,6

421.4

458.8

470.0

Қозоғистон

25.9

30.1

35.3

40.1

48.2

52.4

60.6

62.6

Озарбайжон

11.4

13.9

14.1

15.0

15.4

15.5

15.6

22.4

Туркманистон

6.4

7.1

7.2

8.0

9.0

10.0

9.6

9.5

Манба: Центральная Азия и Кавказ. 2017. № 6. с. 43.; ВР Статистиcал Ревиеw оф Wорлд Энергй, Жуне 2017.


Бироқ самарали, ишончли ва экологик жиҳатдан хавфсиз энергия таъминоти бутун инсоният олдида турган глобал вазифа вахалқаро иқтисодий хавфсизликнинг асосий муаммоси ҳисобланади. Барча жиҳатларни қамраб ьолган ушбу муаммони ҳал этиш учун бир қанча биринчи даражали ва ўзароалоқадор муаммоларни ҳисобгаолиш зарур, булар: 1
• нефтнинг юқори бўлиб бораётган ва ўзгарувчан нархи;
• энергетик ресурсларга борган сари ўсиб борувчи талаб (ҳисобларга кўра, у 2030 йилга бориб 1,5 баробардан кўпга ўсади ва ушбу талабнинг 80 фоизи заҳиралари чекланган қазиб олинувчи ёқилғи ҳисобига таъминланади);
• кўпгина давлатларда энергия импортига ўсиб борувчи боғлиқлик;
• энергетика соҳасининг барча тармоқларида йирик инвеститсияларга бўлган талаб;
• атроф-муҳитни ҳимоялаш зарурияти ва иқлим ўзгаришидаги муаммоларни ҳал қилиш;
• ҳаётий муҳим энергетик инфратузилмани табиий ва бошқа таҳдидларга бардош бераолмаслиги.
Ушбу муаммоларнинг глобал характердалигини ҳамда энергетика ресурсларини ишлаб чиқарувчи, транзит ва истеъмол қилувчи давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқликни борган сари ошиб бориши сабабли глобал энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида барча манфаатли томонлар ўртасида шерикчилик алоқаларини ривожлантириш зарур. Мазкур мақсадларга эришишнинг энг яхши йўли — самарали, рақобатбардош жаҳон энергетик бозорларини ташкил этишдир. Глобал энергетик муаммоларни ҳал қилишда миллий ҳукумат ва тегишли халқаро ташкилотлар муҳим ўрин эгаллайди. Ривожланаётган мамлакатларда яшовчи 1,6 млрд кишини электренергиясига ва 2,4 млрд кишини ёқилғи ресурларга ҳозирда бундан махрум бўлган қатий таъминотини таъминламай туриб, глобал энергетик хавфсизликкахам, БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига ҳам эришиб бўлмайди. Халқаро ҳамжамият учта ўзароалоқадор муаммони энергетик хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва экология муаммоларини самарали ҳал қилиш имкониятига эга.
Енергетик камбағаллик ҳажмини камайтириш бўйича қатий чора-тадбирлар билан бирга иссиқхоналардан чиқувчи газларнинг ҳажмини қисқартириш, атроф-муҳит ҳолатини глобал миқёсда яхшилаш, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамдаатмосферанинг ифлосланиш даражасини қисқартириш бўйича умумий мақсадларни амалгаошириш зарур. Бу борада ривожланаётган давлатларни энергия ресурсларидан фойдаланишга бўлган имкониятини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш муҳимдир.
Глобал энергетик хавфсизликни таъминлашда барча истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи давлатларнинг умумий манфаатини ҳисобгаолган ҳолда, "Саккизлик гуруҳи"га кирувчи йетакчи давлатлар раҳбарларининг 2006 йил 16 июлда Санкт-Петербургдаги йиғилишида глобал иқтисодий ўсишнинг асосида қуйидагиларни эълон қилдилар:
• энергетик ресурсларни транспортировкаси ва транзити доирасидаги хизматларни амалгаошириш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва йетказиб бериш учун бозорларнинг очиқлиги, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш;
• энергетик хавфсизлик доирасида ўзаро боғлиқлик масалаларини барча манфаатдор томонлар орасида диалог ва фикрлар алмашинуви ва келишувларни ривожлантириш;
• ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси камбағал қатламини энергетик муаммоларини ҳал қилишга кўмак бериш.
Глобал энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бир қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни кўзда тутади:
- глобал энергетик бозорларни барқарорлигини ошириш;
- энергетик тармоқларида инвеститсия муҳитини яхшилаш;
- энергетика самарасини кўтариш ва энергияни тежаш;
- энергия турларини диверсификатсиялаш;
- ҳаётий муҳим энергетика инфратузилмасининг хавфсизлигини таъминлаш;
- энергетик камбағаллик кўламини қисқартириш.
Глобал энергетик бозорларни барқарорлигини ошириш. Глобал энергетик тизимнинг самарали фаолият олиб бориши учун эркин, рақобатбардош ваочиқ бозорларнинг мавжудлиги ҳаётий муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Қонунчиликни такомиллаштириш, уни аҳамият даражасини ошириш, солиққа тортиш ва тартибга солишнинг самарали тизимини жорий этиш ва мустаҳкамлаш, талаб ва таклиф муносабатларига нисбатан муносиб сиёсатни олиб бориш глобал энергетик хавфсизликни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Барча давлатлар томонидан нефт банки маълумотларини яратиш, нефт бозори ва бошқа энергетик ресурсларининг ҳолатлари ҳақида маълумот берувчи ягона статистик маълумотлар стандартларини яратиш ва тарқатиш каттааҳамиятга эга. Энергия ресурслари билан таъминлашда инқироз ҳолатлари рўй берганда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ҳаракатлари ўртасида ўзаро келишув, халқаро энергетик агентлиги доирасида энергетика соҳасида фавқулоддаги вазиятларда тўғри ёндашувдахалқаро тажрибани кенг ёйишни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Энергетика тармоқларида инвеститсия муҳитини яхшилаш. Ишлаб чиқарувчи, транзит ва истеъмол қилувчи давлатлардаолдиндан кўра оладиган назорат тизимини жорий этиш, инвеститсия соҳасида бозор тамойилларигаасосланган қонунчиликни яратиш, энергия ресурсларига бўлган талабнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли башоратини ишлаб чиқиш, солиққа тортишнинг аниқ ва кетма-кетлик асосидаги тизимини яратиш ҳозирги даврда долзарб масала ҳисобланади. Глобал ишлаб чиқарувчи энергия занжирининг барча бўғинларида инвеститсияни халқаро ва миллий миқёсда жалб этаолишни таъминловчи қуйидаги чораларни қабул қилиш зарур:
• энергия самарадорлигини оширувчи технологияларни жорий этиш;
• экологик талабларга жавоб берувчи самарали технология ваусулларни жорий этиш;
• энергияни қайта яратилувчи ва муқобил (алтернатив) манбаларини кенг кўламда ишлатишни рағбатлантириш;
• нефт ва газ қазиб чиқаришнинг самарасини ошириш;
• нефт-газни қайта ишлаш қувватларининг самарасини ошириш;
• суюлтирилган табиий газни (СТГ) глобал бозорини ривожлантириш;
• энергия маҳсулотларини транспортда ташиш ва сақлаш инфратузилмасини ташкил этиш ва модернизатсиялаш;
• энергияни узатувчи кучларнинг ва тармоқларнинг хавфсизлигини ва самарасини ошириш.
Енергетик хавфсизлик учун энергетик тармоқларда инсон ресурсларини ривожлантириш ва малакали ишчилар билан таъминлаш, шунингдек, узоқ муддатли энергетик хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган энергиянинг янги ва инноватсион манбаларини ишга солиш айниқса муҳимдир. Энергия самарасини кўтариш ва энергияни тежаш. Энергия ресурсларни тежаш уни ишлаб чиқаришга тенг деб ҳисоблаш мумкин. Кўпинча энергияни тежаш унинг ўсувчи талабини таъминлаб беришда, экологик жиҳатдан жавоб берувчи ва рентабелли усул ҳисобланади.
Енергия самарасини ошириш ва уни тежаш глобал энергетик хавфсизликни мустаҳкамлайди, инфратузилмага бўлган юкни пасайтиради ва иссиқхона газларининг ҳажмини қисқартириш ҳисобигаатроф-муҳитни яхшилашни таъминлайди. Барча ресурс циклига тегишли бўлган интегратсиялашган ёндашув асосида уни оптималлаштириш бўйича тегишли чораларини ―3 Р ташаббуси‖ (Редуcе – қисқартириш, Реусе – такрорий ишлатиш, Реcйcле – қайта ишлаш) орқали амалгаошириш мақсадга мувофиқ. Ушбу соҳадаги устувор чоралар қаторига қуйидагилар киради:
- углеводородларни қайта ишлашдаги экологик ва самаралик даражасини ошириш;
- факеллардаги йўловчи газларини ёниш даражасини минималлаштириш ва уларни ишлатишни кенгайтириш;
- энергетик инфратузилмани мукаммаллаштириш, шунингдек, транспортировка вақтида нефт ва нефт маҳсулотларини йўқотишларини, газ таъминлаш тизимидан газни чиқиб кетишини минималлаштириш;
- жаҳон нефт истеъмолининг 2/3 қисми транспорт тармоғига тўғри келади, шунинг учун ҳам бу истеъмол секторигаалоҳида эътибор бермоқ лозим.
Транспорт янада экологик ва самарадор бўлиши учун қуйидаги тадбирларни амалгаошириш керак:
• транспорт тармогида энергия самарасини ошириш учун илғор тажрибаларни ўзароалмашишни амалгаошириш;
• миллий имкониятларни эътиборгаолган ҳолда самарали транспорт воситаларидан ва экологик тоза дизел ва гибрид двигателлардан истеъмолчиларни фойдаланишга ундовчи чораларни яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш;
• янги технологиялар асосида транспорт воситалари учун энергия манбаларининг бошқа турларини фойдаланишини рағбатлантириш, автотранспортлар учун биоёқилғидан фойдаланиш, шунингдек, сиқилган ва суюлтирилган табиий газни кенг кўламда ишлатиш;
• транспорт воситаларида замонавий технологиялар, материаллар ва асбоб-ускуналарни ишлатишни кенг кўламда жорий этиш, бу билан двигателларни фойдали коеффитсент ҳаракатини вааеродинамик характеристикаларини яхшилаш;
• водород иқтисодиёти‖ни ташкил этишга ёрдам бериш мақсадида бензин/водород ёқилғи ҳамда водород ёқилғиси элементларидан транспорт воситаларида фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш.
Енергия турларини диверсификатсиялаш. Энергия турларини диверсификатсияси глобал энергетик хавфсизлик доирасида таваккалчиликни пасайтириш имкониятини беради. Ядро энергетикасининг ривожланиши, энергиянинг қайта тикланувчи турлари бўлган қуёш, шамол, геотермал, гидроенергия ва биомасса турларидан кенг кўламда фойдаланишга руҳсат этади.
Муқобил энергия турларидан фойдаланиш даражасини ошишига қарамасдан, углеводородлар ушбу юз йилликда ҳам энергия истеъмолини умумий таркибидаасосий ролни ўйнайди.Шу сабабли углеводородларни самарали қазиб чиқаришни таъминловчи инноватсион технологияларни (шу жумладан, нанобио-технологияларни) жорий этишни амалгаошириш, уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни экологик таъсирларини камайтириш каттааҳамиятга эга. Ҳаётий муҳим энергетик инфратузилмани хавфсизлигини таъминлаш. Жаҳон энергетик инфратузилмасининг хавфсизлиги ўзаро боғлиқ ва алоқадордир. Энергетик инфратузилмани глобал характерини ҳисобгаолиб айтиш мумкинки, ҳеч қайси давлат ушбу соҳадаги хавфни ўзидан соқит қилишкучига эга эмас.
Ҳаётий муҳим энергетик инфратузилмани хавфлари ва таҳдидлари билан курашда қуйидагиларни эътиборгаолиши лозим:
- энергетик инфратузилмаобъйектларидаги энг жиддий хавфли жойларини аниқлаш ва категорияларгаажратиш;
- террористок актлар билан боғлиқ таҳдидларни баҳолаш;
- энергетиканинг барча тармоқларидахавфсизликни таъминлаш борасидаги жаҳон тажрибасини умумлаштириб ахборот маълумотларини ишлаб чиқиш ва тарғибот қилиш;
- инфратузилмани критик муҳим объйектларини ҳимоялашни мукаммаллаштириш доирасидахалқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Енергетик камбағаллик кўламини қисқартириш. 2000 йилда БМТнинг саммитида қабул қилинган Минг йиллик мақсадларига эришиш таркибида барча мамлакатларнинг энергия ресурслари таъминотига бўлган имкониятини ошириш масаласи ҳам кўрилган. Энергетик камбағаллик муаммосини йечмай туриб, умуман олганда камбағаллик ҳажмини радикал ҳолатда қисқартиришга, соғлиқни сақлашни ривожлантиришга, инсонларни тоза ичимлик суви билан таъминлашга, санитар ҳолатларни яхшилашга, қишлоқ хўжалиги самарасини оширишга ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарасини оширишга, ривожланаётган мамлакатлардаги корхоналарга инвеститсияларни жалб этиш ҳисобига янги ишчи ўринларини яратишга эришиб бўлмайди.
Ёнилғи-енергия маҳсулотларини нархи ошиши ҳисобига содир бўлган макроиқтисодий шокларни ривожланаётган мамлакатлар йенгаолишига ёрдам бериш вааҳолини камбағал қатламини энергия таъминотига бўлган имкониятини яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирларни қўллаш муҳимдир. Энергетик жиҳатдан камбағал ривожланаётган давлатларни ишончли, замонавий, тўхтовсиз энергетик хизматларга бўлган таъминотини яхшилаш учун ҳамкорликни амалдаги иккитомонлама ва кўптомонлама механизмини такомиллаштириш каттааҳамиятга эга. Энергетика-минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг муҳим қисмидир. Энергия ресурс бозорлари фақатгина локал тармоқда мавжуд бўлган ҳолатлари қадимда қолди. Аввал нефт, кейинчалик газ бозорлари минтақавий, сўнгра глобал ҳолатда ривожлана бошланди. Нефт ва газ фақатгинахалқаро савдода муҳим омил бўлишидан ташқари, энергия ресурсларини ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи давлатлар ўртасида ўзаро иқтисодий таъсир этувчи муҳим омилга ҳам айланди. Жаҳон хўжалигининг нефт-газ комплекси йевроатлантика ваОсиё Тинч океани минтақаларида ўсиб бораётган рақобат асосида ривожланмоқда. Шунинг учун ҳам охирги йилларда ҳар бир минтақавий ташкилотларда энергетика муаммолари биринчи ўринга чиқа бошлади. Ушбу масалаларни ҳал этишда Европа Иттифоқининг энергетика жамғармаси алоҳида ўринга эга бўлиб, у:
• энергетик йетишмовчиликни йенгиб ўтишга қаратилган лойиҳаларни қисман молиялаштиришга қаратилган грантлар ажратади;
• маҳаллий энергия манбаларини ишлатишда ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини энергетик самарасини ошириш ва тежаш доирасида ривожланаётган давлатларга илғор технологияларни беришга ёрдам беради. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида келишилган энергетик сиёсатни халқаро форумларни ташкил этиш орқали ҳамкорликни амалга оширади. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг қабул қилинган Хартиясида (1-модда) энергетика соҳасида самарали минтақавий ҳамкорликни рағбатлантириш асосий вазифаларидан бири деб эътироф этилган. Бу борада Шанхай ҳамкорлик ташкилотигааъзо давлатларнинг вазирликлари ва идоралари энергетика соҳасида мувофиқ ишчи гуруҳлар томонидан тайёрланган лойиҳаларни амалгаошириш ишлари бошлаб юборилди.
Нефт-газ конларини аниқлаш ва нефт-газ транспорт йўлакларини қуриш соҳаларида ушбу ташкилотда ҳамкорликларни амалга оширишга алоҳида эътибор берилмоқда, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг энергетик консепсиясида энергия хом-ашёсини (нефт, табиий газ) ишлаб чиқарувчи (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон) ва уни истеъмол қилувчи мамлакатлар (Хитой, Тожикистон, Қирғизистон) эътироф этилган.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling