Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
-МАВЗУ:ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ГЛОБАЛЛАШУВ ОМИЛЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.1. Иқтисодий интегратсия доирасида ўзар о боғлиқлик
5-МАВЗУ:ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ГЛОБАЛЛАШУВ ОМИЛЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
РЕЖА 7.1. Иқтисодий интегратсия доирасида ўзаро боғлиқлик 7.2. Иқтисодий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ривожланиш истиқболлари. Таянч иборалар: Хўжалик ҳаёти байналмилаллашуви, халқаро иқтисодий интегратсия, илмий-техника инқилоби (ИТИ); «очиқлик» даражаси, эркин савдо ҳудуди, божхона иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий иттифоқ, технологик шартшароитлар, давлатчилик, минтақавий блок, минтақавийлашув, глобаллашув, минтақавий савдо келишувлари, имтиёзли режим. 7.1. Иқтисодий интегратсия доирасида ўзар о боғлиқлик Реал интегратсия – бу миллий иқтисодиётларнинг бирикиб кетиши бўлиб, бунда шерик мамлакатларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнлари миллий чегаралардан ташқарига чиқади ва бирлашманинг бошқа мамлакатларининг ўхшаш жараёнлари билан қўшилиб кетади, улар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар эса ҳар бир аъзо-мамлакатлар миллий хўжалигининг уйғунлашган таркибий қисмигаайланади. Интегратсиялашув жараёнлари тўртинчи технологик уклад шаклланган ёки шаклланаётган минтақаларда чуқурлашади ва кенгаяди. Бунга Европа Иттифоқи мисол бўлаолади. Унинг марказий қисмида (ЙЕИ-15) товарлар, хизматлар, капитал ва меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракатланиши йўлида деярли барча тўсиқлар олиб ташланган. Бу йерда миллий давлатларни сақлаб қолган ҳолда ўз моҳиятига кўра ягона иқтисодий макон шаклланган бўлиб, унда барчахўжалик юритувчи субъйектлар учун бир хил ички ва ташқи ҳаракат қоидалари вахатто ягона валута – йевро жорий этилган. Тарихда бундай дастлаб мустақил ваанча фаровон мамлакатларнинг ихтиёрий равишда, хеч қандай зўрлашларсиз ва босимларсиз ўз моддий, молия, интеллектуал ва бошқарув ресурсларини бирлаштириш мисоли бўлмаган. Европа иттифоқи ҳозирча ягона бунчалик илгарилаб кетган интегратсион блок ҳисобланади. Паст ривожланган минтақаларда сиёсатчиларнинг хеч қандай уринишлари ушбу жараёнларни кучайтиришга ва рағбатлантиришга қодир эмас. Гап шундаки, бундай минтақалар мамлакатлари бир-биригаанча чекланган турдаги товарларни, асосан қишлоқ хўжалиги ёки ёқилғи-хомашё маҳсулотларини таклиф этишлари мумкин. Бундан ташқари улар технологик жиҳатдан қолоқлиги туфайли мана шу товарларни ҳам катта меҳнат харажатлари билан ишлаб чиқарадилар. Меҳнат хақи харажатлари пировард маҳсулот қийматининг катта қисмини ташкил қилади. Бундай мамлакатларнинг барчасида меҳнат бир хил арзон бўлиб, иш хақи даражасидаги фарқларнинг йўқлиги бир хил товарларнинг нарх рақобатбардошлигидан фойдаланиш имконини бермайди. Демак, Рикардонинг битта товар гуруҳида давлатларароайирбошлашнинг фойдалилигини аниқлаб берувчи нисбий устунликлари бундай минтақаларда юқори эмас. Бу устунликлар ривожланган мамлакатлар билан савдодагина кўзга ташланади, чунки у йерда меҳнат анча қиммат туради. Шу сабабли чекка макроминтақаларнинг асосий экспорт оқимлари ривожланган мамлакатларга йўналтирилади. Бундай минтақалар ўртсаида инвеститсиялар ва юқори технологияли хизматларни айирбошлаш имкониятлари эсаанча паст. Шу сабабли жаҳон иқтисодий маконида миллий хўжаликларнинг юқори ўзаро боғланиши мавжуд бўлган минтақалар билан бирга бундай боғланишлар паст ва заиф бўлган минтақалар мавжуд. Ўзаро боғлиқликни аниқлашнинг энг оддий усули – бу ЮНКТАДнинг йиллик статистик тўпламларидаанъанавий бериладиган мазкур бирлашманинг аъзо-мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдонинг уларнинг умумий савдосидаги улуши ҳисобланади. Лекин бу кўрсаткич миллий хўжаликларнинг ўзаро бирлашиш даражасини тахминан кўрсатади. Уни аниқроқ қилиб, мамлакатнинг ўз иқтисодий шерикларига нисбатан иқтисодий очиқлик даражаси ёрдамида кўриб чиқиш мумкин. Бу очиқлик икки жиҳатга: савдо-сиёсий ва такрор ишлаб чиқариш жиҳатларига эга. Савдо-сиёсий очиқлик давлат макроиқтисодий сиёсатининг ташқи савдо, фискал, валута ва бошқа йўналишлари билан аниқланади. Умамлакатларароалоқаларни давлат чегарасининг икки томонидаги резидентлар ва норезидентларнинг иқтисодий ўзаро ҳаракатларини мураккаблаштирувчи сунъий (ҳукумат жорий этган) тўсиқлардан озод қилиш даражаси билан ўлчанади. Бу маънода мамлакатнинг энг маъқул очиқлиги – мамлакат ичида резидентлар учун берилган бундай тўсиқлардан холи эркинликдир. У ёки бу мамлакатнинг савдо-сиёсий очиқлигини аниқлаш анча мураккаб, чунки расмий импорт тўсиқлари (тариф ставкалари) турли нотариф тўсиқлар, демпингга қарши чоралар билан алмаштирилади ёки кучайтирилади. Бундан ташқари, пасайтирилган миллий валута курсининг протексионистик самарасини ҳам ҳисобгаолиш керак. Такрор ишлаб чиқариш очиқлиги – бу миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалик алоқалари тизимига жалб этилганлик даражаси. У мамлакат экспорти ва импорти ҳажмининг унинг ЯИМ ҳажмига нисбати билан ўлчанади. Экспорт ва импорт – бу исталган мамлакат миллий иқтисодиётини ташқи муҳит билан уйғун боғлаб турувчи иккита жуда муҳим каналдир, унинг такрор ишлаб чиқариш циклининг икки таркибий қисмидир. Миллий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёни яхши амал қилиши учун ула ташқи савдоайланмаси орқали амалгаоширилиши керак. Айрим ғарб тадқиқотчилари бу жиҳатни сунъий кўринишга эга савдо-сиёсий очиқликдан фарқли ўлароқ, табиий очиқлик деб атайдилар. Бироқ такрор ишлаб чиқариш очиқлиги мустақил, савдо-сиёсий очиқликка қарши турувчи омил сифатида қаралмайди, чунки унинг импорт каби таркибий қисми кўп жиҳатдан протексионизм даражасига, экспорт қисми эса - ташқи бозорларда миллий компанияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш усулларига боғлиқдир. Шундай қилиб, такрор ишлаб чиқариш очиқлиги маълум маънода савдо сиёсати билан тузатилади, лекин умуман олганда у бирор миллий хўжаликнинг ҳолатини акс эттирувчи объйектив шароитлар билан аниқланади. Шунинг учун икки ёки бир нечта мамлакатларнинг интегратсиялашув даражасини баҳолашда уларнинг ўзаро савдо режимларини либераллаштириш эмас, балки айнан такрор ишлаб чиқариш очиқлиги муҳимроқ. Такрор ишлаб чиқариш очиқлик даражаси мамлакатнинг техникиқтисодий ривожланиш даражасига, унинг ички бозорининг ҳажми ва табиий ресурслар билан таъминланганлигига боғлиқ. Бу омилларнинг биринчиси юқорида кўриб ўтилди. Лекин бир хил техник-иқтисодий ривожланиш даражасида ҳам такрор ишлаб чиқариш очиқлиги мамлакат ички бозорининг ҳажмига боғлиқ. У қанчалик катта бўлса, бу йерда ишлаб чиқарилган товарлар вахизматларнинг шунчалик кўп қисми мамлакат ичида истеъмол қилинади, ташқи сотиш бозорларига эҳтиёжи ва истеъмол ва инвеститсион товарлар вахизматлар импортига қарамлик шунчалик кичик бўлади. Тахминан бир хилривожланган йетти мамлакатдан энг йириги бўлган АҚШнинг иқтисодиёти товарлар вахизматлар экспорти ва импортига камроқ боғлиқ, Америкагақараганда 62 марта кичик ички бозорга эга Ирландияда эса импорт бўйича такрор ишлаб чиқариш очиқлиги деярли 70 %, экспорт бўйича – 80 % га тенг (5.4-жадвал). Жуда кичик ички бозорга эга Луксембургда эса бу иккала кўрсаткич 100 % дан анчаортиб кетади. 1Бу қонуният ривожланаётган мамлакатларда ҳам амал қилади. 5.4-жадвал. 2005 йилдаайрим ривожланган мамлакатларнинг такрор ишлаб чиқариш очиқлиги Манба: УНCТАД Ҳандбоок оф Статистиcс 2006/07. Генева, 2007. Ниҳоят, такрор ишлаб чиқариш очиқлиги мамлакатнинг табиий ресурслар – энергия ресурслари, саноат учун хомашё вааҳоли учунозиқ-овқат билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Бу жиҳатдан камроқ таъминланган мамлакат ўз эҳтиёжларини импорт ҳисобига қондиришга мажбур, бу эса савдо балансини мувозанатлаштириш учун экспортникўпайтиришни талаб қилади. Лекин айни вақтда табиий ресурслар билан таъминланганлик одатда дастлабки саноатлаштириш босқичларидан юқори технологияли ишлаб чиқаришларни шакллантиришга ўтишни сусайтиради ва шу орқали мамлакатнинг жаҳон хўжалик алоқаларига тортилишини орқага суради. Шундай қилиб, мамлакат қанчалик юқори техник-иқтисодий ривожланиш даражасига, ялпи маҳсулотнинг кичик ҳажмига ва табиийресурслар билан кам таъминланган бўлса, унинг такрор ишлаб чиқаришочиқлик даражаси шунчалик юқори бўлади.Бирор интегратсион гуруҳнинг аъзо-мамлакатларининг ўзаро такроришлаб чиқариш очиқлигининг катталиги уларнинг иқтисодиётлари қанчалик бир-бирига сингиб кетганлигини кўрсатади. Турли савдо-иқтисодий блоклардоирасида бундай сингиб кетиш даражасини таққослаш учун уларнинг ҳарбирида унинг ўртача даражасини билиш зарур. Бироқ унинг ўртачадаражасини топиш камида иккита қийинчиликка эга. Улардан биринчисишундаки, йирик, ўрта ва майда мамлакатларнинг бир-бирига нисбатан турли. Луксембург очиқлиги ғалати туюлиши мумкин. Лекин ЯИМ – бу моддий ишлаб чиқаришда ва хизматлар соҳасида қўшилган қийматлар (хомашё ва бошқа оралиқ маҳсулотлар қийматисиз) йиғиндиисидир, экспорт ҳажми эса қўшилган қийматдан ташқари хомашё, бошқа оралий маҳсулотлар, товарни хорижга этказиб бериш қийматларини, шунингдек қўшимча қиймат солиғини ўз ичига олади. даражадаочиқликка эга. Масалан, 2005 йилда Мексиканинг товарлар экспорти бўйичаАҚШга нисбатан очиқлиги 23,9 %, импорт бўйича 15,5 % ни ташкил қилади. АҚШ эса Мексикага нисбатан экспорт бўйича атиги 0,95 % ва импорт бўйича 1.4 % очиқ. Бу Мексика ҳақиқатан ҳам ўзининг Шимолий қўшниси билан интегратсиялашаётганини билдиради, лекин шу билан бирга Шимолий қўшниси унга деярли боғланмаганлигини кўрсатади. Шунинг учун гуруҳга катта ва кичик мамлакатлар қўшилган бўлса, уларнинг бир-бирига нисбатан ўртача такрор ишлаб чиқаришочиқлигини ҳисоблаш жуда қийин. Ўртача тортилган очиқлик (уларнингўзаро савдоси ҳажмининг умумий ЯИМга фоизли нисбати) ҳам ҳолатнинотўғри акс эттиради. Агар гуруҳда паст очиқликка эга катта мамлакатларустунлик қилса, пасайтирилган натижаолинади, ва аксинча. Ушбу статистик муаммони четлаб ўтиш учун ҳар бир блок ичида катта ва кичик мамлакатларнинг нотўғри акс этувчи таъсирини йўқотишкерак. Бунда энг оддий усул – мазкур блокнинг барча мамлакатларининг блок ички очиқлигининг ўртача тортилган қийматидан эмас, балки ўртача арифметик қийматидан фойдаланишдир. Энг илгарилаб кетган ЙеИ-15 интегратсион блокида бешта йирик ва ўнта ўртача ва кичик мамлакатлар мавжуд. 1993-2005 йиллар мобайнида Ғарбий Европа интегратсион мажмуасининг ядросини ташкил қилувчи 15 та ЙЕИ мамлакатининг блок ички очиқлиги 22,5 %дан 41,5 % гача ташкил қилади (бундахизматлар савдоси ҳисобгаолинмаган). Хизматлар савдосини ҳисобгаолганда уларнинг ҳозирги кундаги очиқлиги 45 % атрофида, ва кейинги даврда янадаортиши кутилади. Иккинчи қийинчилик турли мамлакатлар ЯИМ ҳажмини ҳисоблаш билан боғлиқ. Халқаро таққослашлар учун уни жорий ёки доимий АҚШ долларида ифодалашади. Бундай кўрсаткичлар ҳақиқий аҳволни акс эттирмайди, чунки камроқ ривожланган мамлакатлар валуталарининг алмашув курслари уларнинг ҳақиқий харид қувватига нисбатан пасайтирилган, ривожланган мамлакатларнинг валута курслари эса кўтарилган бўлади. Натижада камроқ ривожланган мамлакатларнинг ЯИМ ҳажми унинг ҳақиқий миқдорига нисбатан пасайтирилган, ривожланган мамлакатларда эса кўтарилган бўлади. 2004 йилда масалан, Хитой ЯИМ юаннинг харид қуввати паритети (ҲҚП) бўйича ҳажми унинг АҚШ долларигаалмашув курси бўйича ҳажмидан 4,3 мартаортиқ эди, Ҳиндистонда бу нисбат 4,9 ни, Эфиопияда – 7, Чадда – 8,4 мартани ташкил этади. БМТ ва Жаҳон банки бу тафовутларнинг олдини олиш учун янги статистик валута бирлиги – ҲҚП бўйича ҳисобланган халқаро долларларни қўлламоқдалар. ҲҚПни аниқлашнинг моҳияти мазкур мамлакат учун характерли товарлар мажмуаси қийматини АҚШдахудди шундай мажмуа қиймати билан солиштиришдан иборат. Бу усул камчиликлардан бутунлай холи эмас, лекин у ЯИМларнинг ҳақиқий ҳажмларининг ва у билан боғлиқ бошқа кўрсаткичларнинг ўзаро нисбати тўғрисида, кўрсаткичларни валутаалмашув курслари асосида таққослашга қараганда, аниқроқ тасаввур беради. Шу сабабли кейинги ўринда биз халқаро долларларда ҳисобланган минтақавий ЯИМлар асосидаги очиқлик кўрсаткичлари тўғрсида гапирамиз. 5.5-жадвалда 11 та савдо-иқтисодий блокларда иқтисодий интегратсиянинг ютуқларини баҳолашнинг учта тури келтирилган. Ушбу блокларда ҳам ривожланган, ҳам янги саноатлашган, ўтиш иқтисодиётли, ривожланаётган ва энг паст ривожланган мамлакатлар иштирок этади. Биринчи баҳо – аъзо-мамлакатларнинг умумий товар экспорти ҳажмида блок ички экспортнинг улуши. Иккинчиси – блок ички экспорти ва импортининг ҲҚП бўйича ҳисобланган ЯИМга ўртача тортилган фоизли нисбати. Учинчиси – мазкур блокнинг барча мамлакатлари кўрсаткичларининг тортилмаган ўртача қиймати. Агар бу кўрсаткичларни 5.1-расм маълумотлари билан солиштирсак, у ёки блокнинг аъзо мамлакатларининг ўзароочиқлик даражаси ушбу блоклар мансуб бўлган макроминтақаларда қайта ишлаш саноатининг ривожланиш даражасига деярли тўлиқ мос келади. Бу қжнуният фақат МДҲга тегишли эмас: 2005 йилда у моддий ишлаб чиқаришда қайта ишлаш саноатининг улуши бўйича Жанубий Африка ва Жанубий Америка гуруҳларидан орқада қолишига қарамай, блок ички очиқлик даражаси бўйичаолдинда эди. Бу МДҲ доирасида блок ички очиқлик даражасининг ўсиб бориши эмас, балки пасайиб бориши билан тушунтирилади. Совет Иттифоқи барбод бўлгандан сўнг бу очиқлик юқорилиги тушунарли ҳолдир, лекин аъзо-мамлакатларнинг блокдан ташқари савдо шерикларига қайта йўналиши билан у пасайиб боради. 1995 йилда блок ички очиқлик тортилган кўрсаткич бўйича бу йерда 6,7 % ни, тортилмаган кўрсаткич бўйича – 10,9 % ни ташкил қилган бўлса, 2005 йилга келиб мос равишда 5,3 ва 10,3 % гача қисқарди. МДҲнинг дезинтегратсия жараёни хали блок ички очиқлиги аъзо-мамлакатларнинг техник-иқтисодий ривожланиш даражасига мос келувчи нуқтагача йетиб келмаган. Евроиттифоқ-15 59,7 55,5 19,4 18,2 37,6 24,2 23,8 48,0 НАФТА 55,8 34,2 5,6 5,3 10,9 10,5 10,4 20,9 АСЕАН 25,1 26,8 6,1 6,7 12,8 9,5 8,3 17,2 МДҲ 18,0 32,8 2,6 2,7 5,3 4,0 6,3 10,3 САКУ(2002й) 6,2 26,2 0,3 1,1 1,4 2,2 7,4 9,6 МЕРКОСУР 13,0 20,2 1,0 1,1 2,1 2,3 4,0 6,3 ЕКОВАС 10,6 11,0 1,5 1,4 2,9 2,0 3,6 5,6 САМ(2003й) 0,8 0,7 0,1 0,1 0,2 1,6 3,0 4,6 МАУБ 33,9 22,9 2,2 2,0 4,2 2,0 2,3 4,3 УМА 2,0 28,6 0,2 0,4 0,6 0,6 0,7 1,3 СЕМАК 16,6 6,0 0,2 0,2 0,4 0,6 0,3 0,9 НАФТА – Шимолий Америка эркин савдо келишуви (3 мамлакат, 1994 йилдан бери амал қилади). АСЕАН – Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ассотсиатсияси (10 мамлакат, 1997 й). САКУ – Жанубий Африка божхона иттифоқи (5 мамлакат, 1989 й). МЕРКОСУР – Жанубий Конус умумий бозори (4 мамлакат, 1991 й). ЕКОВАС – Ғарбий Африка давлатларининг иқтисодий ҳамжамияти (15 мамлакат,1975). САМ - Араб Мағриб иттифоқи (5 мамлакат, 1989 й). МАУБ – Марказий Америка умумий бозори (5 мамлакат, 1961 й). УМА –Тинч океан орол давлатлари гуруҳи (4 мамлакат, 1988 й). СЕМАК - Марказий Африка иқтисодий ва валута ҳамжамияти (6 мамлакат, 1994 й). Манба: УНCТАД Ҳандбоок оф Статистиcс 2006/07. Кўриб чиқилган турли блокларнинг кўпчилиги ҳақиқий интегратсиядан узоқда. Лекин улар қанчалик узоқда? Бу саволга жавоб бериш учун блок ички очиқлигининг қайси даражасида миллий хўжаликларнинг сингиб кетишини орқага қайтариб бўлмас жараёнгаайланишини аниқлаш керак. Бошқача айтганда, қай даражадаги очиқлик иқтисодий интегратсияни ўз-ўзидан такрор ишлаб чиқариладиган ва ривожланадиган жараёнгаайлантириш учун зарур ва йетарли? Евроиттифоқ – муваффақиятли минтақавий интегратсиянинг сўзсиз намунаси экан, унинг тажрибасида ушбу нуқтани аниқлашга уриниб кўриш мумкин. Россиялик иқтисодчи олим Ю.Шишковнинг фикрича, бу даража 27-30 % тортилган ёки 35-39 % тортилмаган блок ички очиқлик даражасига тўғри келади. Айнан шу даражада 80-йилларнинг иккинчи ярмида бу Йерда аъзо мамлакатлар ўзаро савдосини оддий либераллаштиришдан миллий макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини келишиш ва яқинлаштиришга қатъий ўтиш амалга оширилдики, бу миллий иқтисодиётларнинг тўхтовсиз бирикиб кетишини таъминлайди. Ҳозирги вақтда бу даражага энг яқинлашган интегратсион гуруҳ НАФТАдир, АСЕАН бироз орқада. МДҲнинг учинчи ўрни ҳақиқатга мос келмайди, чунки бу йерда блок ички очиқлиги пасайиб бормоқда. Бошқа гуруҳлар объйектив сабабларга кўра бу даражадан хали жуда узоқда. 5.6. Иқтисодий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ривожланиш истиқболлари. Замонавий глобаллашаётган дунёда барча мамлакатлар тез ёки суст даражада янада юқори технологик укладлар томон, ва демак, янада мураккаблашган тармоқ ички савдоси тузилмаси, ишлаб чиқариш жараёнининг тақсимоти ва ишлаб чиқариш кооператсиясининг турли-туман шакллари томон ривожланиб бормоқда. Табиийки, бу жараёнларнинг барчаси миллий иқтисодиётлар доираси билан чекланмайди ва чегаралардан ташқарига чиқиб кетади. ЮНКТАД мутахассислари таъкидлашича, ишлаб чиқариш кўлами, унумдорлик ва технологик ноу-хауларнинг маълум даражасидан ўтиб кетган фирмалар тобора фаолроқ чет элда савдо қилишга интилади. Экспорт сотиш бозорларини кенгайтиради ва ишлаб чиқариш кўлами миқёсидан иқтисод қилишдан тўлароқ фойдаланиш имконини беради, шу билан бирга фирмаларни янги маҳсулотлар ва жараёнлар, шунингдек янги рақобат хатарлари билан синайди. Бунда ўхшаш иқтисодий тузилмага ва технологик салоҳиятга эга мамлакатлар ўртасидаги бу жараён маълум ривожланиш даражасига йетгандан сўнг тезлаша бошлайди. 2 Натижада миллий иқтисодиётларнинг такрор ишлаб чиқариш очиқлиги тезроқ ўсади. Амалиёт кўрсатишича, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг миллий иқтисодиётларининг очиқлиги энергетик инқирозни бошдан кечиргандан сўнг, 80-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ошмоқда. Бу тенденсия айниқса, ҳозирги ўн йилликнинг бошидан кучайди. Бу йерда гап минтақавий интегратсия иштирокчиларининг блок ички очиқлиги тўғрисида эмас, балки миллий иқтисодиётларнинг умуман барча ташқи шерикларга нисбатан очиқлиги тўғрисида бормоқда. Блок ички очиқлик умумийнинг бир қисми сифатида доим анча кичик бўлади. Шунга қарамай, умумий очиқликнинг ўсиб бориши асосида минтақавийлашув жараёнларига тобора кўпроқ мамлакатларни жалб қилиш учун шароитлар йетилади. Уларнинг ўзига тенг ёки юқори технологик укладга эришган бошқа мамлакатлар билан ўзаро ҳаракат қилиш қобилияти аста-секин ортиб боради. Бундай жалб қилиш асосан уч шаклда: мавжуд кўптомонлама блокларга янги мамлакатларнинг қўшилиши, бундай блоклар билан имтиёзли савдо муносабатларини ўрнатиш (еркин савдо зоналари, божхона иттифоқлари шаклида), иккитомонлама иттифоқларни ташкил қилиш кўринишидаамалгаошади. Биринчи вариантга яна йевроиттифоқни яққол мисол қилиш мумкин. У олтита ташаббускор мамлакатдан бошланган эди, ҳозир 27 мамлакатни ўз ичигаолади. ЙЕИга қўшилаётган янги иштирокчилар бу йерда ўрнатилган қатъий қоидаларгаамал қиладилар. Шунингдек, АСЕАН ва ривожланаётган макроминтақаларнинг бошқаайрим блоклари ҳам кенгайди. Бироқ кўпчилик ҳолларда янги мамлакатларнинг кўптомонлама интегратсион блокларга қўшилиши анча юмшоқ шаклдаамалгаошади. Кўп томонлама алъянслар ўз атрофига мазкур блокка қўшилиш истагига ёки қобилиятига эга бўлмаган мамлакатларни тўпловчи ўзигахос ўзакни ташкил қилади. йевроиттифоқ билан эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувларни турли вақтларда Швейсария, Исландия, Норвегия, ЖАР, Мексика, Хорватия, Чили ваАлбания имзолаган. 1996 йилдан бери Туркия ЙЕИ билан божхона иттифоқи таркибида. 1995 йил ноябрида 2010 йилга келиб йевроиттифоқ ва Жанубий Ўрта йер денгизи мамлакатлари ўртасида иккитомонлама имтиёзли муносабатлар тизимини яратишга қарор қилинган. Эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувлар Сурия, Фаластин автономияси, Тунис, Исроил, Марокко, Иордания, Ливан, Миср ва Жазоир билан тузилган. Пировард мақсад сифатида келажакда Европа-Ўрта йер денгизи эркин савдо зонасини ташкил қилиш қаралади. Европа эркин савдо ассотсиатсияси ҳам турли мамлакатлар билан шундай имтиёзли келишувларни тузган. Сўнгги 15-20 йилда бундай алянсларнинг сони тез кўпаймоқда. Натижада жаҳон иқтисодий ҳамжамиятида ЖСТда алоҳида мамлакатларнинг иштирокидан кўра кўпроқ эркинликка эга ҳуб анд спокес‖ (марказий ўзак ва туташ симлар) савдо кластерлари шаклланмоқда. Бундай кластернинг ўзигахос модели НАФТАатрофида шаклланмоқда. 1994 йил охирида Ғарбий ярим шарнинг 34 мамлакатининг панамерика саммитида (фақат Куба иштирок этмади) 2005 йилдан кечиктирмасдан иккала Американинг ―Аляскадан бошлаб Оловли йергача‖ эркин савдо зонаси – Фрее Траде Ареа оф Америcас (ФТАА) тўғрисидаги келишувни имзолашга келишиб олинди. НАФТАда ЙеИдаги каби ягона ташқи савдо сиёсати бўйича жавоб берувчи миллат устки органларнинг йўқлиги сабабли алоҳида Лотин Америкаси мамлакатлари билан келишувлар иккитомонламаасосда блокнинг ҳар бир мамлакати билан имзоланади. АҚШ эркин савдо ҳудуди (ЕШ) тўғрисида Чили билан шартнома имзолаган, Гватемала, Гондурас, Никарагуа ва Салвадор билан музокараларни якунлаган ва Коста-Рика билан давом эттирмоқда. Шунингдек Боливия, Колумбия, Панама, Перу билан бу музокараларни бошламоқчи. Ўз навбатида Канада Чили ва Коста-Рика билан ЭШ тўғрисидаги шартномаларни имзолаган, Доминик Республикаси, Анд гуруҳи мамлакатлари ва Кариб хавзаси умумий бозори аъзолари билан музокараларни режалаштирмоқда. Мексика бундай шартномаларни Чили, Никарагуа, Салвадор, Гондурас ва Гватемала билан имзолаган. Шундай қилиб, минтақавий интегратсион жараёнлар йирикроқ ёки кичикроқ блоклар доирасидаамалгаошадиган дастлабки босқич ўз ўрнини эски ёки янги саноатлашган мамлакатлардан иборат мустаҳкам ўзакка ва ўртача ривожланган мамлакатлардан иборат чекка қисмларга эга янги савдо-иқтисодий тузилмаларнинг шаклланишига бўшатиб беради. Бундай тузилмалар чегарасида нафақат йирик бозор ҳудудини, юқори инноватсион салоҳиятни ва қўшни мамлакатларга киритишга тайёр ортиқча капитални жамлаган кучли ўзак томонидан табиий жалб қилувчи кучлар ҳаракат қилади. Шунингдек, бу ўзак томонидан истиқболли номзод-мамлакатларга уларнинг минтақавий блокка қўшилишга тайёргарлик кўриш босқичида ҳам,улар қўшилганидан сўнг кучли рақобат шароитларига мослашишини тезлаштириш мақсадида ҳам катта молиявий ва техник ёрдам кўрсатилиши муҳим аҳамият касб этади. Масалан, йевроиттифоқ ўн йиллар мобайнида Шарқий Европанинг номзод-мамлакатларига йирик миқдорда ёрдам кўрсатган. Бу ёрдамлар ЙЕИга янги мамлакатлар қўшилганидан сўнг ҳам амалгаоширилмоқда: 2004-2006 йилларда улар яна 40,2 млрд. Йевро миқдорида турли субсидияларни олдилар. Бу уларнинг ривожланган мамлакатлар ҳамжамиятига қўшилиш билан боғлиқ кўпгина муаммоларни ҳал этишни жиддий осонлаштиради. Замонавий босқичнинг яна бир муҳим тенденсияси – бу кўптомонлама савдо-иқтисодий блоклардан воз кечиш ва иккитомонлама келишувлар томон йўналишдир, улар шерикларга кўпроқ ҳаракатланиш эркинлигини, алоҳида қизиқиш уйғотувчи товарлар ва хизматлар турлари бўйича имтиёзлар тўғрисида келишиб олиш, ва келишувлар мазмунининг ўзини диверсификатсиялаштириш имконини беради. 90-йиллар ўрталаригача улар ягона ҳолларни ташкил этган бўлса, 1995 йилда 13 та иккитомонлама келишувлар амал қиларди, сўнгра бу жараён янада ривожланиб, 2007 йилда уларнинг сони 68 тага йетди. ЖСТ маълумотларига кўра, бу тенденсия кучайиб боради. 2006 йил охирида амал қилаётган савдо-иқтисодий блоклар ичида кўптомонлама келишувлар атиги 20%ни ташкил қиларди, музокаралар босқичида турган ёки имзоланиб, хали кучга кирмаган келишувлар ичида улар бор-йўғи 6 %га тенг, лойиҳалаштирилаётганлар орасида эса битта ҳам йўқ эди. Шу билан бирга иккитомонлама алянслар нафақат қўшни мамлакатлар ўртасида, балки бир-биридан узоқ жойлашган мамлакатлар ўртасида кўпроқ юз беради. Масалан, АҚШ Австралия, Исроил, Сингапур, Иордания, БАА ва Уммон билан, Ҳиндистон – Чили ва Маврикий билан, Сингапур – Иордания, Перу, Чили билан, Япония – Мексика билан шундай келишувларга эга. Шундай қилиб, жаҳон иқтисодий макони иккитомонлама ва кўптомонлама савдо-иқтисодий келишувлар тармоғи билан тобора кенг қопланмоқда. Бу шуни англатадики, ЖСТ бошчилигида либераллаштирилаётган халқаро савдо билан бирга минтақавий бозор маконлари тобора кўпроқ пайдо бўлмоқда, улар протексионистик тўсиқлардан янада холи бўлганлиги сабабли миллий иқтисодиётларнинг қўшилиши учун қулайроқ имкониятлар яратади. Миллий хўжаликлар ўртасида расмий имзоланган ёки норасмий келишувлар шаклидаги савдо-иқтисодий алоқалар шароитида иккита ўзаро бирбирини тўлдирувчи тенденсияларнинг ривожланишини кутиш мумкин. Бир томондан, ―ҳуб анд спокес‖ кластерларининг ва бутун геоиқтисодий ―галактикалар‖нинг шаклланиши давом этади. Иккинчи томондан, ушбу кластерларнинг ва ―галактикалар‖нинг ўзи зиддиятларни четлаб ўтиш учун бир-бири билан ўзаро ҳаракатланиш йўлларини топиши керак. Бундай ўзаро амал қилишга уринишлар бошланган. Масалан, ЙеИ ва МЕРКОСУР, ЙеИ ва Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши (КМХК) ўртасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномалар имзоланган. ЙеИ яна олтита минтақавий гуруҳлар – ЭКОВАС, СЕМАК, ИСА, КАРИКОМ, САДК ва УМА блоклари билан бу борада музокаралар олиб бормоқда. ЙЕФТ САКУ билан шартномага эга ва МЕРКОСУР ҳамда КМХК билан музокаралар олиб бормоқда. МЕРКОСУР САКУ билан эркин савдо зонаси тўғрисида келишиб олди ва КМХК билан музокаралар олиб бормоқда. Истиқболда бундай блоклараро келишувларнинг янада кўпайиши кутилади. Бу тенденсияларнинг иккаласи ҳозирги кунда тез шаклланаётган минтақавий ва минтақалараро савдо-иқтисодий блоклар тармоғи вақт ўтиши билан бутунжаҳон эркин савдо зонасигаайланиши мумкин. ЖСТнинг барча ёки деярли барчааъзоларини қамраб олувчи бундай глобал тизим кўп жиҳатдан ушбу ҳукуматлараро ташкилот ўрнини эгаллаши, ёки хеч бўлмаганда унинг халқаро савдони ривожлантиришга ёрдам берувчи механизм ролини камайтириши мумкин. Шу билан бирга бундай истиқбол иқтисодий глобаллашув ва минтақавийлашув ўртасидаги мавхум зиддиятни олиб ташлайди. Бу уларнинг нафақат ҳудудий мос келиши туфайли, балки хўжалик ҳаёти байналмилаллашувини ривожлантириш ва чуқурлаштиришдаги ролининг яқинлашуви туфайли рўй беради. Тўртинчи, кейин эса бешинчи технологик укладнинг бутун дунё бўйича тарқалиши билан миллий иқтисодиётларнинг ҳам глобал даражада, ҳам макро ва микроминтақалар даражасида ўзаро боғлиқлиги кучайиб боради ва уларни улкан интегратсион аралашмага айлантирадики, бу йерда давлат чегараларининг аҳамияти камаяди, ва хатто йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Албатта, бу фақат тахмин холос. Балки, хўжалик ҳаёти байналмилаллашувининг амалда ривожланиши кутилмаган қийинчиликларга дуч келиши ва ўз йўналишини ўзгартириши мумкин. Лекин дунё ҳамжамияти одида миллий иқтисодиётларни ўзаро боғлиқлигининг кучайишидан бошқа йўл йўқ. Миллий хўжаликлар ва уларни ҳимояловчи мустақил давлатлар даври аста-секин, лекин изчил ўтмишгаайланмоқда. Назорат учун саволлар: 1. Халқаро иқтисодий интегратсиянинг моҳиятини тушунтиринг. 2. Интегратсион гуруҳларнинг қандай асосий кўринишлари мавжуд? 3. Глобаллашув ва интегратсиялашув жараёнларининг ўзаро боғлиқлигини қандай тушунтириш мумкин? 4. Минтақавий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ўзаро ҳаракат тенденсияларини тушунтиринг. 5. Иқтисодий интегратсиялашув ва глобаллашув жараёнларининг ривожланиш истиқболлари қандай баҳоланади? Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling