Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИНИНГ ХАРАКАТЛАНТИРУВЧИ КУЧЛАР


Download 1.28 Mb.
bet6/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

3-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИНИНГ ХАРАКАТЛАНТИРУВЧИ КУЧЛАР
РЕЖА
5.1. Халқаро иқтисодий интегратсиянинг моҳияти
5.2. Интегратсион бирлашмаларнинг туркумланиши
Таянч иборалар:
Хўжалик ҳаёти байналмилаллашуви, халқаро иқтисодий интегратсия, илмий-техника инқилоби (ИТИ); «очиқлик» даражаси, эркин савдо ҳудуди, божхона иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий иттифоқ, технологик шартшароитлар, давлатчилик, минтақавий блок, минтақавийлашув, глобаллашув, минтақавий савдо келишувлари, имтиёзли режим.

5.1. Халқаро иқтисодий интегратсиянинг моҳияти
Халқаро иқтисодий интегратсия миллий хўжаликлар ўртасида ўзаро барқарор алоқаларнинг ривожланиши ва меҳнат тақсимоти негизида юзага келган мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан бирлашуви бўлиб, ишлаб чиқариш тузилмаларининг турли даражада ва турли кўринишдаги ўзаро алоқадорлигини ифода этади. Жаҳон иқтисодиётида интегратсион жараёнлар тўғрисида мутахассислар орасида ягона қарашлар консепсияси мавжуд эмас. Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар интегратсион жараёнлар мамлакатлар ўртасида янги товар оқимларини шакллантириш орқали «ресурслар чекланганлиги» муаммосини бартараф этиш йўли деб талқин этишса (бу орқали мамлакатларда нисбатан серхаражат товарлар ишлаб чиқариш йўқотилиб, технологик айирбошлашни кенгайтириш имконияти пайдо бўлади, бу эса ўз навбатида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига (ИТТКИ) харажатларни камайтириш имконини беради). Бошқа бир гуруҳ олимлар интегратсияни талаб этувчи дастлабки туртки сифатида ноиқтисодий омилларни илгари суради (масалан, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳ.к.лар). Учинчи бир гуруҳ иқтисодчилар эса интегратсия бу ишлаб чиқаришни барқарор ўсиши, ижтимоий-сиёсий барқарорлик каби мақсадларга осонроқ ва тезроқ эришиш имкониятини беради деб ҳисоблашади. Хуллас, у ёки бу назарий ёндашувларни умумлаштирган ҳолда шуни қайд этиб ўтишимиз мумкинки, интегратсия - бу ҳудудий миқёсда сифат жиҳатдан янги иқтисодий муҳитни яратиш йўли орқали миллий хўжаликлар комплексларини ўзаро яқинлашиши ва бир-бирига кириб бориши жараёнидир.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий муносабатларда интегратсион жараёнлар иккита асосий кўринишда, яъни, биринчидан, микро – трансмиллий корпоратсияларнинг ташкил этилиши орқали, иккинчидан, макро – иқтисодий сиёсатни давлатлараро мувофиқлаштириш сиёсати орқали амалга оширилади. Микромиқёсдаги интегратсион жараёнлар бир-бирига яқин жойлашган мамлакатларнинг хўжалик юритувчи субъйектларининг капиталларини ўзаро таъсир доираси орқали амалга оширилади. Яъни, улар ўртасида иқтисодий битимлар тизимининг шаклланиши, кичик шахобчалар, шўъба корхоналар ташкил этилиши орқали юз беради.
Маълумки, фирма ва ишлаб чиқариш корхоналар ўртасида алоқаларнинг тез ривожланиши, товар алмашувида хизмат кўрсатиш, капитал ва ишчи кучларининг мамлакатлар ўртасида эркин ҳаракатини таъминлашга, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий, ташқи иқтисодий ва шунингдек мудофаа, молия-валута соҳасидаги ҳаракатлар ягона сиёсатга келишишга қаратилган давлатлараро тартибга солиш заруриятини туғдиради. Бунинг оқибатида, ягона валута, инфратузилма, молиявий фондлар, умумий давлатлараро бошқарув органларига эга бўлган иқтисодий мажмуалар Жаҳон хўжалиги ривожланишининг замонавий босқичида турли шакллардаги интегратсион жараёнларни кўришимиз мумкин. Кундан кунга хўжалик ҳаётда интегратсион жараёнлар чуқурлашиб, кенгайиб бормоқда. Буни биз интегратсион жараёнларни боришини халқаро иқтисодий муносабатларда савдодан тортиб, илмий-ахборот, товар айирбошлашгача бўлган турли кўринишларини бир-бирига қўшилиб боришида кўришимиз мумкин. Маълумки, иқтисодий интегратсион жараёнлар асосида бир қатор объйектив омиллар ётади, уларнинг ичида энг муҳимлари қуйидагилардан иборатдир:
- хўжалик ҳаётининг янада байналмилаллашуви;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви;
- умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий-техника инқилоби (ИТИ);
- миллий иқтисодиётда «очиқлик» даражасини кучайиши.
Жаҳон иқтисодиётида ва халқаро иқтисодий муносабатларда ушбу омилларнинг барчаси бир-бирлари билан ўзаро алоқадорликда ривожланиб боради. Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интегратсиянинг объйектив шаклларидан бири байналмилаллашув мамлакатлар ўртасида барқарор иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши ва такрор ишлаб чиқаришнинг миллий хўжаликлар доирасидан четга чиқиш жараёнларини акс эттиради (енг аввало, халқаро меҳнат тақсимоти асосида). Байналмилаллашувнинг ўсиши ва ривожланишида, айниқса, трансмиллий корпоратсияларнинг таъсир доираси каттадир. ЮНКТАД маълумотига кўра, ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиётида 80 мингдан ортиқ ТМКлар ва уларнинг 800 мингдан ортиқ шохобчалари ва шўъба корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда. Дунёдаги 100дан ортиқ энг йирик корпоратсияларнинг 1/3 қисми АҚШга қарашлидир.
Жаҳон иқтисодиётида халқаро иқтисодий интегратсион жараёнларривожланишининг иккинчи омили – халқаро меҳнат тақсимоти тузилмасидаги чуқур ўзгаришлар ҳисобланади (бу асосан ИТИ таъсири остида юз беради). Халқаро меҳнат тақсимоти атамаси, бир томондан, мамлакатларнинг маълум бир маҳсулотлар ишлаб чиқаришига ихтисослашувини билдирса, иккинчи томондан ишлаб чиқариш мажбуриятларининг фирма ичида ва фирмалараро тақсимланишини ифодалайди. Умумжаҳон аҳамиятга эга бўлган ИТИнинг ҳозирги босқичи байналмилаллашувни ҳам бозор, ҳам ишлаб чиқариш соҳасида сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқади. ИТИ ташқи иқтисодий алоқаларнинг замонавий ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролини ошишини таъминловчи муҳим омилдир. Хуллас, ИТИ жаҳоннинг у ёки бу мамлакатларида алоҳида бир ажралган ҳолда тўлақонли ривожланиб бора олмайди.
Кейинги йилларда жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларига дунё мамлакатларининг янада чуқурроқ кириб бориши натижасида миллий иқтисодиётнинг «очиқлик» даражаси янада ортиб бормоқда. Турли мамлакатларга тегишли фирмаларнинг кооператсиялашуви натижасида ишлаб чиқариш ва инвеститсия соҳасида йирик халқаро мажмуалар вужудга келмоқда. Очиқ иқтисодиётнинг шаклланишида давлатларнинг экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантириш соҳасидаги олиб бораётган ташқи иқтисодий стратегияси катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Бунда, одатда хориждан капиталлар, технологиялар ва малакали кадрларнинг кириб келишига имконият берувчи ҳуқуқий асосларни яратилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling