Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Глобаллашувнинг ижобий ва салбий оқибатлари


Download 1.28 Mb.
bet4/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

4. Глобаллашувнинг ижобий ва салбий оқибатлари
Глобаллашувнинг бир қатор ижобий ва салбий оқибатларга эга. Глобаллашув жараёнининг ижобий томонларини қуйидагича тавсифлашмумкин.Глобаллашув натижасидахалқаро меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувчуқурлашиб боради. Бунда маблағ ва ресурслар самарали сарфланади.Глобаллашув жараёнининг асосий устунликларидан бири, харажатларнингқисқариши, нархларнинг пасайиши ва барқарор иқтисодий ўсишгаолибкелувчи ишлаб чиқариш миқёсидаги иқтисод қилиш ҳисобланади.
Глобаллашувнинг ижобий жиҳатларидан яна бири эркин савдоданкеладиган ютуқ барча мамлакатларни қаноатлантиради. Глобаллашувда рақобатнинг кучайиши янги технологияларни яратилишини ва мамлакатларўртасида кенг тарқалишини таъминлайди. Ушбу шароитдахорижий тўғриинвеститсиялар суъратининг ошиши жаҳон савдосининг ўсишигаолиб келади.
Глобаллашувнинг яна бир афзаллиги хорижий давлатларнинг илғор илмийтехник, технологик ва малакали даражадаги қисқа муддатда ва нисбатан кам харажат талаб қиладиган янгиликларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида иқтисодий қулайликка эришишидир.
Глобаллашув жараёнидахалқаро рақобат кучайиб, миллий бозордаги ички рақобатчиларга ташқи бозордаги кучли рақиблар ҳам қўшилади.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жараёни энг аввало истеъмолчиларгақулай, бунда рақобат уларга нархларни пасайтириш ва танлаш имкониятиниберади.
Глобаллашув илғор технологияларни тарқалиши ва глобал миқёсдагиишлаб чиқаришнинг ратсионаллашуви натижасида меҳнат унумдорлигиниошишигаолиб келиши, шунингдек жаҳон миқёсидаги инноватсияларниамалиётга узлуксиз тадбиқ этиши мумкин.Глобаллашув давлатларга молиявий ресурсларининг асосий қисмини айланишини таъминлашга кенг имконият беради. Глобаллашув жаҳон ҳамжамиятини бирлашишини турли соҳалардаги ҳаракатларни фаоллаштиришни талаб қилувчи инсоният учун умумий бўлган муаммоларни, энг аввало экологик муаммоларни ҳал қилиш учун жиддий асос яратади.
Умуман олганда, кўпчилик мутахассислар, глобаллашувнинг пировард натижаси жаҳондаги мамлакатларда фаровонликни ошишигаолибкелади, деб умид қиладилар. Юқорида қайд қилиб ўтганимиздек, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви турлича талқин қилинмоқда. Бу жараёнга нафақат олимлар, мутахассислар ва экспертлар балки турли мамлакатларнинг фуқаролари ҳам турлича муносабат билдирмоқда. Глобаллашув жараёнлари ривожланган мамлакатларда ҳайриҳоҳлик билан, ривожланаётган мамлакатларда эса хавотир билан қабул қилинмоқда. Бунинг сабаби шундаки, глобаллашув жараёнининг афзалликлари барча мамлакатларга тенг тақсимланмайди.
Шунинг учун глобаллашувдан ким фойда кўради, деган саволмунозараларга сабаб бўлаётган энг асосий масалалардан бири ҳисобланади.
Замонавий глобаллашув жараёнлари энг аввало саноати ривожланган мамлакатлар мавқеини мустаҳкамлаб, уларга қўшимча афзалликлар беради. Халқаро меҳнат тақсимоти доирасида глобаллашув жараёнининг кенгайиши паст ривожланган мамлакатлар мавқеини салбий ўзгаришига сабаб бўлиб, уларни глобаллашув жараёнини субъйектларига эмас, балки обеъктларига айлантириши мумкин.
Демак глобаллашув жараёнларининг алоҳида мамлакатлар иқтисодиётига ижобий таъсирининг даражаси ушбу мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрнига боғлиқ. Амалда афзалликларнинг асосий қисмибой давлатларга ёки индивидларга тегади.
Глобаллашув шароитида марказлаштирувчи кучларнинг марказлашиши билан боғлиқ бўлган бузғунчилик таъсири юзага чиқиши мумкинки, бу мамлакат ичидаги анъанавий алоқаларнинг узилишига, ижтимоий муаммоларнинг кучайишига, мазкур жамият учун бегона бўлган салбий оқибатлар туфайли барча мамлакатларда юзага келадиган муаммолар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
- глобаллашувдан келадиган афзалликларнинг миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ўртасида бир хил тақсимланмаслиги;
- миллий иқтисодиётда саноатлашишнинг секинлашуви.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling