Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Молиявий ва иқтисодий инқирозлар


Download 1.28 Mb.
bet14/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

10.4. Молиявий ва иқтисодий инқирозлар
Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, иқтисодиётнинг очиқлиги ривожланишни жадаллаштириш мақсадида ташқи омиллардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. У миллий хўжаликдахорижда ўзлаштириб бўлинган илғор технологиялардан, машина ва ускуналарнинг янги авлодларидан, ишлаб чиқаришни ва сотишни бошқаришнинг замонавий тажрибасидан фойдаланиш кўламларини кенгайтиришга, чет элдан қўшимча моддий ва молиявий ресурсларни жалб қилишга, халқаро ишлаб чиқариш кооператсиясига қўшилишга имконият яратади. Бироқ иқтисодиёт ―очиқлиги‖ нафақат бозор ислоҳотларини жадаллаштиради, балки иқтисодий ривожланишда, айниқса ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётли мамлакатлар учун маълум хавф-хатарларни ҳам вужудга келтиради. Миллий ишлаб чиқарувчиларни хорижий рақобатчилар томонидан сиқиб чиқариш, алоҳида тармоқларнинг жаҳон конъюнктурасига, саноати ривожланган мамлакатларнинг савдо ва саноат сиёсатига боғлиқлигининг ўсиш хавфи пайдо бўлади. ХХ ва ХХИ асрларда жаҳон иқтисодий ривожланишига иккита янги ҳолатлар таъсир кўрсатди.
Биринчидан, конъюнктура ўзгаришларини тартибга солишга қаратилган давлат иқтисодий сиёсат тизими аста-секин шакллантирилди.
Иккинчидан, жаҳон иқтисодий тузилмасида молиявий (аксиядорлик капитали институтининг, капитал, валута, қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари бозорлари тизимларининг шаклланишида ифодаланувчи) соҳа кескин ўсди.
Жаҳон иқтисодиётининг мазкур соҳасининг ривожланиши натижасида молиявий оператсиялар ҳажми моддий неъматлар билан иқтисодий оператсиялар ҳажмидан анчаортиб кетди. Бозор механизмининг амал қилишида даврий такрорланувчи инқирозлар ўзининг намоён бўлиш шаклларини аста-секин ўзгартирди. Агар саноатлаштириш даврида молиявий бузилишлар (банкларнинг касодга учраш шаклида) асосан кейинги саноат пасайишларигаолиб келган бўлса, саноатлаштиришдан кейинги даврда бундай яққол кетма-кетлик ўз шаклини ўзгартира бошлади. Молиявий соҳа шунчалик йирик кўламга эришдики, бу уни ўз қонуниятлари бўйича ривожланувчи нисбатан мустақил иқтисодий блоккаайлантирди.
Хусусан, молиявий соҳани устун равишда ва ишлаб чиқариш соҳасини нисбатан камроқ қамраб олувчи инқирозлар келиб чиқди. Молиявий хўжаликнинг бундай ―мустақиллиги‖ молиявий бузилишларнинг ҳам нисбий ―мустақиллигини‖ келтириб чиқарди. Бу эса жаҳон молиявий инқирозларини рўй беришигаолиб келади Молия воситаларининг чегара билмаслиги ва валута курсларидаги ўзгаришлар устидаги ўйинлар молиявий инқирозларнинг вужудга келиш сабабларидир. ХВФ маълумотларига кўра, охирги йилларда жаҳонда 160 та валута ва 50 дан ортиқ банк инқирозлари, шу жумладан Мексика инқирози (1994 й.), Осиё инқирози (1997-1998 й.), Бразилия ва Россия инқирозлари (1998 й.) бўлиб ўтди.
ХХ асрнинг 90-йилларида Осиё мамлакатларига кириб келган миллиардлаб сармоялар 1997 йилдан ҳаммага яхши маълум бўлган жаҳон молиявий инқирози даврида тўсатдан ўз йўналишини ўзгартириб, миллионлаб одамларни яна қашшоқликка махкум этиб, барча қитъалардаги мамлакатларга таъсир кўрсатди. Шунинг учун ҳам 1997-1998 йиллардаги молиявий инқироздан сўнг кўплаб мамлакатларда иқтисодий глобаллашувнинг ижобий жиҳатлари билан биргаликда салбий томонларига ҳам жиддий эътибор бериш бошланди. Локал иқтисодий инқирозларнинг бошқа минтақаларга тез тарқалиши 1997-1998 йилларда рўй берган, кейинчалик жаҳон молиявий инқирози туфайли рўй берган Осиё ва Лотин Америка молиявий инқирозига сабаб бўлди. Инқироз шуни кўрсатдики, бу мамлакатларда қанчалик иқтисодий муваффақиятларга эришилган бўлмасин, аммо уларнинг молиявий тизими барқарорлик босқичига йетмаган ва минтақадаги бошқа алоҳида мамлакатларнинг молиявий бозорларидаги салбий жараёнларга қарши тура олмайди. Бу молиявий инқирозлар жаҳон капитал бозорлари конъюнктурасини ёмонлашишига ва жаҳон бозорида муҳим минерал хомашёларнинг нарх конъюнктурасининг пасайиб кетишига олиб келди. Замонавий молиявий инқирозларнинг ўзигахос хусусияти уларнинг бир вақтда бир нечта мамлакатларда пайдо бўлиши ва минтақа бўйлаб тез тарқалишидан иборат. Молиявий ―епидемия‖нинг хусусияти шундаки, улар ҳатто мамлакатларнинг молиявий бозорлари иқтисодий жиҳатдан ўзаро кам боғланган вазиятда ҳам тарқалиш имкониятига эга бўлади. Бу энг аввало, молия бозорлари шаклланаётган мамлакатларга тегишли. Бир мамлакатдаги инқироз бошқа ўхшаш макроиқтисодий шароитларга эга мамлакатларнинг валуталарига чайқовчилик ҳужумлари учун туртки бўлиши мумкин.
Енди ҳозирги кунда ҳам давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига тўхталсак. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг ―Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари‖ номли асарларида жаҳон молиявий инқирозининг мазмунмоҳияти, келиб чиқиш сабабларига батафсил тўхталиб ўтилган. «Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди.
Дунёнинг йетакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва аксияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишигаолиб келди. буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди»
2007 йил ёзида АҚШ да юқори қалтисликка эга субприме туридаги ипотека кредитлари тизимида рўй берган ипотека инқирози молиявий бозорларга ўтди. йетакчи банклар балансида ипотека кредитларининг ҳосиласи бўлган кўп миқдордаги мураккаб қарз инструментлари мавжудлиги аниқланди. Ушбу активлар ноликвид активларгаайланиб, уларнинг қийматини аниқлаш имкони бўлмади. Ипотека активлари бўйича кенг кўламли ҳисобдан чиқаришлар жаҳон молия тизимида ликвидлилик камомадига олиб келди, банклар бир-бирига қарз бермай қўйди. Инқироз янги бозорларни қамраб ола бошлади: юқори таваккалчиликка эга ипотекадан оддий, кейин эса, истеъмол кредитларига, кўчмас тижорат мулкига ва ниҳоят, корпоратив секторга ёйилди.
Молиявий инқироз АҚШ кетидан бошқа мамлакатларга ҳам таъсир этиши кузатилади. 2008 йил охирида Японияда Никкеи япон фонд индекси АҚШ ретсессияси хавфи таъсирида 3,86 % йўқотди. Асосан АҚШ га маҳсулот экспорт қилувчи компаниялар ва банклар аксиялари энг кўп зарар кўрди. Сўнгра Ҳиндистон фонд бозорида пасайиш рўй берди: Мумбайдаги БСЕ асосий биржа индекси 7,14 % га, 1356,3 пунктгача, НСЕ Миллий биржа индекси эса – 8,6 % га пасайди. Ҳиндистондан сўнг Хитой фонд бозорларидааксия нархлари тушиб кетди. Гонконгнинг Ҳанг Сенг индекси 5,49 %, Шанхай фонд биржаси индекси эса 5,14 %га пасайди. Жанубий Кореяда Сеул биржасининг йетакчи индекси – КОСПИ кун якунлари бўйича 2,95 % га пасайди. Европада ҳам асосий Европа индекслари ўртача 5-7 %га пасайди.
4.2-жадвал. Дунёнинг асосий фонд индекслари динамикаси

2018 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирозининг асосий хусусиятларидан бири – жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида молиявий, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги мутаносиблик ва нисбатларнинг кескин издан чиқиши натижасидаги беқарорлик ва чуқур танглик ҳолатларининг вужудга келиши, яъни молиявий-иқтисодий инқирозга айланишидир. Мутахассислар жаҳон иқтисодиётини ривожланиш истиқболларини турлича белгиладилар. Айримларнинг фикрича, 2009 йилнинг 2-3 чораклари охиридаёқ жаҳон иқтисодиёти ўсишга юз тутади, лекин улар камчиликни ташкил қилади. Халқаро валута жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан 15 декабрда Испанияда бўлиб ўтган пресс-конференсияда берган маълумотига кўра, жаҳон иқтисодиёти молиявий инқироздан 2009 йил охири - 2010 бошларида чиқа бошлайди.
Жаҳон банкининг ―2009 – Глобал иқтисодий истиқболлар‖ номли маърузасида жаҳон ЯИМ 2008 йилда 2,5 % га, 2009 йилда эса 0,9 %га ўсиши башорат қилинади. Ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатлари пасайиб, 2007 йилдаги 7,9 % ўрнига 2009 йилда 4,5 %ни ташкил этади, даромад даражаси юқори бўлган мамлакатларда эса иқтисодиёт салбий кўрсаткичларни намоён этади. Маърузада жаҳон молиявий инқирози туфайли ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсишнинг Яқин истиқболлари ноаниқлиги, жаҳон савдоси ҳажмлари эса 1982 йилдан бери илк бор қисқаришининг рўй бериши таъкидланади. Жаҳон савдоси ҳажми 2009 йилда 2,1 %га қисқариб, ривожланаётган мамлакатлардан экспорт камаяди.
Халқаро савдо жаҳон иқтисодиёти ривожланишини ҳаракатга келтирувчи кучлардан бирилигича қолади. 2007 йилда ривожланаётган мамлакатлар савдоси ҳажми деярли 8 %га кўпайди, ушбу мамлакатларга соф хусусий капитал оқими эса илк бор рекорд кўрсаткичга – 1 трлн. долларга йетди. Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши атиги 1 %ни, ривожланаётганмамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари эса аввалги 6,5 % ўрнига 4,5 %ни ташкил этади деб башорат қилинмоқда. ЖБ ҳисобларига кўра иқтисодий ўсишнинг 1 %га пасайиши камбағал аҳолининг 20 млн. кишига кўпайишини билдиради. Жаҳон савдосининг кутилаётган пасайиши ривожланаётган мамлакатларни орқага суриб юбориш ва сўнгги йилларда тараққиёт соҳасида эришилган ютуқларни йўқотиш хавфига эга. Иқтисодий пасайиш даврида ривожланган мамлакатларнинг айримлари савдо тўсиқларини қўллаш, хусусан маҳаллий саноатни дотатсиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Шу сабабли Жаҳон банки бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятига ўз кучларини бирлаштириш ва савдони жонлантиришга чақирмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози бошланиши билан унга қарши биргаликда курашиш мақсадида ―Катта йигирмалик‖ деб ном олган давлатлар гуруҳи ташкил этилган эди. Ушбу гуруҳ таркибига ЯИМ ҳажми жаҳон ЯИМнинг 90 фоизини ташкил этувчи 20 та ривожланган ва ривожланаётган йирик давлатлар, жумладан, Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Мексика, Хитой, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франсия, ЖАР, Жанубий Корея, Япония, Европа Иттифоқи давлатлари киради. Катта йигирмалик‖ гуруҳи жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига қарши курашиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бу борадаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш мақсадида вақти-вақти билан саммитлар ўтказиб туради. Дастлабки саммит 2008 йилнинг ноябр ойида Вашингтон (АҚШ)да, кейинчалик 2009 йил апрелда Лондон (Буюк Британия)да, 2010 йил ноябрда эса Сеул (Жанубий Корея)да ўтказилди. Хусусан, Сеул саммитида АҚШ ва Хитойнинг валута сиёсати, Халқаро ҳисоб-китоблар банкини назорат қилиш бўйича Базел қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган жаҳон банк соҳаси учун янги қоидалар,
Халқаро валута фондини ислоҳ қилиш каби масалалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари, саммит тасдиғига жаҳон иқтисодиёти ўсиши ва ижтимоий тараққиётнинг ―Сеул консенсуси‖ деб ном олган янги консепсияси киритилди. У ―Вашингтон консенсуси‖ номи билан танилган тараққиётнинг олдинги мезонини алмаштириши лозим эди. ―Вашингтон консенсуси‖ 1980 йилларнинг сўнгидан бошлаб амал қилиб, ўзига ўта либерал (еркин) бозор ғояларини сингдирган эди. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг вужудга келиши билан ушбу ғоялар инкор этила бошлади. Сеул саммити ниҳоясида Якуний декларатсия қабул қилиниб, унда хусусан, 2013 йилга бориб ривожланган мамлакатларнинг буджет тақчиллигини камида 2 баробарга қисқартириш мажбурияти белгиланди. ―Катта йигирмалик‖ гуруҳининг навбатдаги учрашувлари 2011 йилнинг ноябрида Франсияда, 2012 йили эса Мексикада ўтказилиши режалаштирилган. Жаҳон мамлакатлари томонидан қабул қилинган барча чора-тадбирларга қарамай, глобал молиявий-иқтисодий инқироз бугунги кунда ҳам дунё иқтисодиётига ўз салбий таъсирини ўтказиб келмоқда. Президентимиз таъкидлаганларидек: ―Бугун дунё иқтисодиётидаги аҳволни таҳлил қилар эканмиз, жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози ҳали-бери ниҳоясига йетгани йўқ, деб айтишга барча асосларимиз бор. Ҳақиқатан ҳам, энг ривожланган мамлакатлардаги ЯИМнинг ўсиш суръатлари аксарият ҳолларда инқироздан олдинги даражага йетмаганини кўриш мумкин.
10.2-расм. Айрим ривожланган мамлакатларда ЯИМнинг ўсиш суръатлари (олдинги йилга нисбатан фоизда)

2017 2018 2019 2020*
АҚШ Япония Буюк Британия Германия
*Изоҳ: 2020 йилда тезкор ҳолда олдиндан олинган маълумотлар келтирилган.
Расмда ифодаланган 2020 йилдаги тезкор олинган маълумотларга кўра, ЯИМнинг ўсиш суръати АҚШда 1,5 фоизни, Японияда 1,7 фоизни, Буюк Британияда 0,9 фоизни, Германияда 3,6 фоизни ташкил этган. Фақат Германия ўзининг иқтисодий ўсиш суръати бўйича инқироздан олдинги давр кўрсаткичларига йетган. Бироқ, умумий ҳолда жаҳон иқтисодиётидаги ўсиш суръатларини барқарор деб бўлмайди. Бу хулосанинг тўғрилигини ривожланган мамлакатларда ҳамон ишсизлик юқори даражасида сақланиб қолаётгани ҳам яна бир бор тасдиқлайди (10.3-расм).
10.3-расм. Ривожланган мамлакатларда ишсизлик даражаси

*Изоҳ: 2020 йилда тезкор ҳолда олдиндан олинган маълумотлар келтирилган.
Расмдан кўринадики, ривожланган мамлакатларда ишсизлик даражаси кескин равишда ортиб бормоқда. Хусусан, инқирознинг дастлабки палласидаги иқтисодиётга кескин таъсири пасайганига қарамай, ишсизлик даражаси АҚШ ва Германияда 10,6 фоизни, Буюк Британияда 9,3 фоизни, Японияда 6,2 фоизни ташкил этмоқда. Аксарият ривожланган мамлакатларнинг тажрибасида жаҳон молиявийиқтисодий инқирози кўрсатаётган салбий таъсирларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари орасида ҳар қандай йўл билан банк-молия тизимини сақлаб қолишга уриниш ҳолатлари кенг намоён бўлди. Жумладан, АҚШ биринчилардан бўлиб узоқ йиллар давомида хусусий банклар сифатида фаолият кўрсатиб келган тўртта йирик банкни миллийлаштирди, яъни уларни давлат маблағлари ҳисобидан сотиб олиш орқали банкротликдан сақлаб қолди. Шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатларида банк тизимининг юқори рискли активларини давлат томонидан кафолатлаш орқали узоқ муддатли молиялаштириш тадбирлари амалга оширилди. Натижада, банк-молия соҳасида ликвидлик даражаси пасайган бир паллада давлатлар турли йўллар билан йирик ҳажмдаги маблағларни ушбу соҳага йўналтира бошлади.
Давлатларнинг инқироз даврида ўз иқтисодиётига, айниқса, молиябанк соҳасини сақлаб қолиш мақсадида айнан шу соҳага улкан маблағларни йўналтириши, ўз навбатида, бир қатор давлатларда, аввало, ривожланган мамлакатларда катта миқдордаги давлат буджети тақчиллиги ва давлат қарзларини келтириб чиқарди, молиявий номутаносибликнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Бугунги кунда бозорни пул ресурслари билан зўр бериб тўлдириш давом этаётгани фонд ва хомашё бозорларида сунъий равишда ошириб борилган спекулятив нархларнинг янада кўтарилиб кетишига, таъбир жоиз бўлса, молиявий кўпикларнинг баттар авж олишига, инфлятсиянинг жиловлаб бўлмас даражада ўсиш хавфининг кучайишига олиб келмоқда. 1
Инфлатсия бозор иқтисодиёти шароитида макроиқтисодий беқарорликнинг кўринишларидан бири бўлиб, ҳозирги даврда барча мамлакатлар учун умумий бўлган ҳолат ҳисобланади. Реал қийматга эга бўлмаган қоғоз пулларнинг муомалага кириб келиши инфлятсиянинг асосий сабаби ҳисобланади. Чунки қоғоз пулларни жамғарма сифатида муомаладан чиқариш кам самарали ва ишончсиз восита бўлиб, улар пуллар ҳажми ортиб кетган шароитида ҳам муомалада қолади. Натижада муомалада ортиқча қоғоз пулларнинг кўпайиши мавжуд ялпи талабни янада кучайтириб, нархларнинг ў сишини тезлаштиради.
Инфлатсия даражасининг реал маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан тезроқ суръатларда ўсишини МДҲнинг бир қатор мамлакатлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин (4.4-расм). Реал ЯИМнинг 2010 йилдаги ўсиш суръатлари ҳамда шу йилнинг январ-декабр ойларидаги инфлятсия суръатлари нисбати Россия, Украина ва Қирғизистонда салбий кўринишга эга бўлган. Қозоғистон Республикасида реал маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиш суръати жуда оз даражада (107,1/107,3) мфарқ қилган бўлса, мамлакатимизда бу кўрсаткич ижобий кўринишга эга бўлган, яъни инфлятсиянинг ўртача йиллик ўсиши 106,1 фоиздан иборат бўлгани ҳолда, реал ЯИМнинг ўсиш даражаси 108,5 фоизни ташкил этган.
10.4-расм. Айрим МДҲ давлатларининг 2020 йилда ЯИМ ва инфлятсия кўрсаткичлари (олдинги йилнинг шу даврига нисбатан фоизда)

Жаҳон иқтисодиётидаги барқарорлик кўп жиҳатдан турли мамлакатларнинг ташқи савдо ва бошқа иқтисодий алоқаларда кенг қўлланиладиган эркин конвертатсия қилинувчи асосий валуталарга нисбатан ишончига ҳам боғлиқ. Жаҳон миқёсида конвертатсия қилинадиган асосий валуталарнинг беқарорлиги жиддий хавотир уйғотмасдан қолмайди. Бу, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатларнинг ушбу валуталарга бўлган ишончига жиддий путур йетказмоқда.
Кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий таъсири ва оқибатларини юмшатиш, айниқса, молия-банк соҳасини унинг хуружларидан зудлик билан ҳимоя қилиш, тўлов балансини яхшилаш, аҳоли ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ишончсизлик ва саросиманинг олдини олиш ҳамда бошқа мақсадлар йўлида пул муомаласи қонуниятларига хилоф равишда амалга оширилган хатти-ҳаракатлар жаҳон миқёсида конвертатсия қилинадиган асосий валуталарнинг беқарорлигини янада кучайтирмоқда. Бу эса, олтин-валута заҳирасининг салмоқли қисмини дунёнинг эркин конвертатсия қилинадиган асосий валуталари асосида шакллантирган давлатларда ва умуман, ўз иқтисодий фаолиятида ушбу валуталардан фойдаланадиган ҳар қандай мамлакатда ташвишли ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Харид қуввати кучли бўлган валуталарга нисбатан ишончнинг пасайиши бевосита ташқи савдо алоқаларида беқарорликни келтириб чиқармоқда, пировардида эса жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
4.5. Антиглобализм феномени
Антиглобализм – бу глобаллашув жараёнларнинг ҳозирги кунда намоён бўлаётган баъзи жиҳатларига (трансмиллий корпоратсияларнинг гегемонлигига ва турли хил халқаро савдо ташкилотларига, асосан Жаҳон савдо ташкилотига эътирозлар, шунингдек глобал тенгсизлик, ТМКларнинг гегемонлиги, бир қутбли дунёнинг шаклланиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, миллий урф-одатларнинг йўқолиб кетиши ва х.к.лар) қарши йўналтирилган сиёсий ҳаракатдир.
«Антиглобализм» атамаси 1998 йил июнда Франсияда пайдо бўлди. Франсияда бир нечта нашриётлар, ижтимоий ассотсиатсиялар ва касаба уюшмалари қўшилиб, ―АТТАC (Ассоcиатион фор тҳе Тахатион оф Финанcиал Трансаcтионс фор тҳе Аид оф Cитизенс) ташкилотига асос солишди ва ―Тобин солиғи‖ни киритишмоқчи бўлишди. Тобин солиғи 1972 йилда Джеймс Тобин томонидан киритилган бўлиб, барча молиявий оператсиялардан 0,1 фоизини қашшоқликни йўқотиш ва учинчи дунё мамлакатлари иқтисодиётини ривожлантиришга йўналтирилиши кўзда тутилган. Бундан ташкари, АТТАC ташкилоти ривожланаёттан мамлакатларнинг қарзларини кечишни ҳам талаб қилди. Кейинчалик антиглобалистларнинг қатори кенгайди: марксистлар, патсифистлар, ҳайвонлар ғамхўрлари, вегетарианлар, анархистлар, "яшиллар", изолятсионистлар, касаба уюшмалари, диний камчиликни ташкил қилувчилар, ёшлар, экологик, талабалар ва урушга қарши ҳаракатлар, инсон ҳуқуқи соҳасидаги курашчилар, истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоячилари, хомилаабортига қаршилар, ишсизлар қўшилди. 2001 йилда Порту-Алегреда антиглобалистларнинг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди.
Хусусан, бу йерда Франсиянинг олти сотсиалист вазири ва Белгиянинг бош вазири ҳам иштирок этди. Кейинчалик Сиетл, Прага, Генуя, Барселона, Давос ва бошқа шаҳарларда, шунингдек, глобаллашувни маъқуллайдиган “Катта йеттилик” давлатлари, ХВФ, Жаҳон банки учрашувлари ўтадиган шаҳарларда бундай чиқишлар одатий ҳол бўлиб қолди. Антиглобаллашув ҳаракатнинг фаоллиги йилдан-йилгаошиб бормоқда (4.3-жадвал).
4.3-жадвал. Антиглобаллашув норозиликларнинг хронологияси

Манба: А.А.Исаджанов Жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви. Т.: ЖИДУ, 2018, 153-бет.
Антиглобаллашув норозиликлар кўпинча расмий саммитлар вахалқаро учрашувларга мослаб ўтказилиб, паралелл саммитлар деб ҳам атала бошланди. 1988-2001 йиллар давомида 70 га яқин параллел саммитлар ўтказилган. 1
Антиглобалистлар ҳар куни дунёнинг турли бурчакларида ҳар хил ижтимоий форум, митинг ва турли хил намойишлар ўтказишади. 2003 йилгача дунёда 2500 та антиглобалистик ташкилотлар рўйхатдан ўтган. Охирги йилларда улар томонидан ўтказилган тадбирлар қаторига қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин. 1999 йил июнда Келнда антиглобалистларнинг биринчи йирик намойиши бўлиб ўтди. 2000 йилда антиглобалистларнинг информатсион тармоғи Индй Медиа ташкиллаштирилди. 2001 йил январда Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида антиглобалистларнинг Умумжаҳон ижтимоий форуми бўлиб утди. Унда 122 давлатдан 20 минг вакил йиғилди. 2001 й. Генуядаги "Катта саккизлик"нинг учрашувини бузиш учун 300 минг антиглобалистлар йиғилишди. Қарама-Қарши кучлар тўқнашиши натижасида бир вакил ва бир политсия ходими қурбон бўлди, 300 дан ортиқ киши каттиқ жароҳат олди. 2006 йил январда Каракасда
Умумжаҳон ижтимоий форуми бўлиб ўтди. Охирги йилларда юқорида айтиб ўтилган АТТАС ташкилотидан ташқари қуйидаги антиглобалистик лойиҳалар ҳам ташкил топди:
•«Глобал ҳаракат». Катта мегаполис ва қишлоқ районлари кўчаларида катъий норозиликларни мунтазам равишда ўтказишга қаратилган ҳаракат;
• «Блек Блок» («Блаcк Блоc»). Магазин ваофисларни талон-тарож қилишга ва политсия билан тўқнашувларга ихтисослашган, анархизм позитсиясида турадиган, капитализм, давлат ва урушларга қарши ҳаракат;
• «Учинчи позитсия» («Тҳе Тҳирд Поситион»). Ташкилот Лондонда ташкил топди. Мафкуравий асоси – қаршиликнинг агрессив усулларини қўлловчи энг чап ва энг ўнг томон дунё қарашига эга бўлганлар гуруҳи;
• «Я Баста». Италян ташкилоти, Чяпас ҳаракатини қўллаб қувватловчи ва неолиберализмга қарши гуруҳ;
• «Хактивист». Хакер активистларнинг уюшмаси бўлиб, улар асосан сиёсий масалалар бўйича ҳаракат қилишади;
• Радикал экологлар (йетакчи Ралф Найдер ва назариётчи Мюррей Букчин). Улар тотал экологик талофатларни фақат бозор иқтисодиётига қарши кураш орқали олдини олиш мумкин деган ғояни илгари суришади. Антиглобалистлар глобаллашувнинг асосан қуйидаги салбий оқибатларини далил сифатида келтиришади:
• бой ва камбағал давлатлар даромадлари орасидаги фарқнинг катталашиб кетаётганлиги;
• ягона маданиятнинг устунлиги, эркин ижоднинг камайиши, стандарт фикрлашнинг кўпайиши;
• табиатга нисбатан йиртқичларча муносабат, экологик муаммоларни ―четлаб ўтиш‖, ифлос ишлаб чиқаришларни ―учинчи дунёга кўчириш;
• капитални ошириш мақсадида неолиберализм ғояларининг равнақ топиши, ривожланмаган мамлакатларни хомашё базасига айлантириш. Маълумки, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг самарадорлиги уч омилга боғлиқ: олға сурилаётган фикрларнинг машхурлиги ёки қанчалик замондан орқада қолганига; ташкилий тузилмасига; молиявий манбасининг барқарорлигига. Одатда оммавий ахборот воситаларида биринчи икки таомил кўп талқин қилинсада, ҳаракатнинг ҳаётини учинчи омил аниқлайди. Ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат сингари, антиглобалистик ҳаракатнинг ҳам молиявий манбаси қуйидагилар:
• мажбурий ёки ихтиёрий аъзолик бадали;
• тарафдошларнинг қўшган ҳиссалари;
• ҳаракатгаоид адабиёт ва товарларни сотишдан тушган маблағ (символлар ва агитатсион материаллар)
• давлат ва турли хил фондларнинг грантлари;
• маданий ва таълимгаоид тадбирларни амалга оширишдан тушган маблағ (филмларни намойиш қилиш, адабиётларни сотиш, фестиваллар, конференсиялар, тренинглар, семинарлар вах. к.)
Антиглобалистлар ҳам одатда буюртма асосида намойиш, норозилик, фестивал ва бошқа тадбирларни ўтказишади. Одатда бундай намойишлар Жаҳон савдо ташкилоти, Халқаро Валута фонди, Жаҳон Банки, Катта саккизлик, НАФТА ва Европа Иттифоқининг йиғилиш саммитларига қарши уюштирилади. Антиглобалистларни безовта қиладиган яна бир масалалардан бири бу "юқумли" молиявий инқирозлардир.
Антиглобалистлар асосан Ғарбнинг катта капиталистик гуруҳларига ва ТМКларига қарши турмоқдалар. Уларнинг фикрича, либерализм ғоялари орқали ТМКлар бутун дунёни бошқаришга интилишади ва шу билан бирга миллий қадриятларни топташади. Антиглобалистлар ХВФ ва Жаҳон Банки тавсия этган сиёсатни юргизган мамлакатлар кўпинчаачинарли ҳолатларга тушиб қолаяпти деб ҳисоблайдилар.
Назорат учун саволлар:
1. Жаҳон иқтисодиётида глобал муаммоларнинг пайдо бўлиш абаблари нимадан иборат?
2. Глобал муаммо деганда нимани тушунасиз?
6-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОСИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ МУАММОЛАРИНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
РЕЖА
12.1. Инноватсион фаолиятнинг асосий тушунчалари
12.2. Глобаллашув шароитида инноватсион ривожланишнинг аҳамияти
12.3. Глобаллашув жараёнининг инноватсион фаолиятга таъсири
Таянч иборалар:
Инноватсия, техника, технология, илмий ғоя, эволютсион инноватсия, револютсион инноватсия, интегратсион ҳамкорлик, ишлаб чиқаришнинг постиндустриал усули, инноватсияларнинг глобаллашуви, технологик йўналишлар, ахборот ва коммуникатсион технологиялар, соғлиқни сақлаш ва ҳаёт ҳақидаги фанлар, атроф-муҳит, энергетика, ишлаб чиқариш тизимлари, транспорт, материаллар.

12.1. Инноватсион фаолиятнинг асосий тушунчалари


Замонавий иқтисодий фанда инноватсия тушунчасига кўплаб таърифлар берилган. Инноватсия – бу фан ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланишга асосланган техника, технология бошқарув соҳасида янгилик киритиш, ва шунингдек бозорда тан олинган моддийлашган энг янги илмий ғоядир. Бу тушунчага янада кенгроқ ёндашиш ҳам мумкин: бу ғоялар, изланишлар, ишланмалар трансформатсияси натижаси, ижтимоий ишончга кишиларнинг амалий фаолиятида қўллаш орқали интилувчи янги ёки такомиллаштирилган илмий-техник ёки ижтимоийиқтисодий йечим. Менежментда инноватсиялар харидорлар томонидан янги ёки янада такомиллашган деб қабул қилинувчи нафларни таклиф этувчи товарлар ёки хизматларни яратиш ва тақдим этиш деб таърифланади. Бироқ, инноватсияларга тегишли асосий хусусиятлар орасида қуйидаги тавсифларни ажратиш мумкин:
- янгилик;
- бозор талабини қондириш;
- тижорат орқали сотиш.
Янгилик нуқтаи назаридан инноватсияларга қуйидагилар киради:
- бозорда сотиладиган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот;
- янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён;
- ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ва тижорат, молиявий ва бошқа турдаги фаолиятни юритишнинг янги шакллари;
- янги бошқарув жараёнлари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг янги йечимлари ва х.к.
Бозор талабини қондириш нуқтаи назаридан инноватсиялар қуйидаги турларга бўлинади:
1) эволютсион, улар мавжуд товарлар, хизматлар ва бошқаларни такомиллаштиришдан (модификатсиялаш) иборат ва бозорнинг таниш эҳтиёжларига жавоб сифатида яратилади; улар технология жиҳатдан ноёб ҳисобланмайди, лекин истеъмолчилар талабларини қондиришда жуда фойдали ва муваффақиятли ҳисобланади. Эволютсион инноватсиялар мавжуд таниш йечимни унинг тавсифларини яхшилаган ҳолда бозорга таклиф қилади;
2) револютсион, улар янгилик киритишдан сўнг пайдо бўлиши мумкин бўлган эҳтиёжни қондиришга йўналтирилган. Бундай инноватсия нисбатан кам ва кутилмаганда пайдо бўлади. Амалда улар янги бозорни яратади.
Кутилаётган фойдалар ва зарарларнинг ўзаро нисбати – у ёки бу инноватсион ғояни амалга ошириш мезонидир. Янги илмий-техник ишланма, татбиқ этиш натижасидан олинадиган фойда, ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш харажатларини иқтисод қилиш, материал сиғимини, энергия сиғимини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва бошқалар шаклида иқтисодий самара келтирмаса, инноватсия ҳисобланмайди. Инноватсиялар – инноватсион фаолият натижасидир. Инноватсион жараён – бу инноватсияларни амалга ошириш жараёни, тўпланган билимлар, технологиялар ва бошқаларни такомиллаштиришга қаратилган фаолият.
Инноватсион фаолият илмий-техник фаолиятдан фарқ қилади. Илмий-техник фаолият билимлар иқтисодиётини ўстиришга, инноватсион фаолият эса уни тижоратлаштиришга, истеъмолчига йетказишга йўналтирилган. Айнан хўжалик субъйектларининг доимий инноватсион фаолияти ривожланган мамлакатлар ва уларнинг минтақалари рақобатбардошлигини ошириш қуроли ҳисобланади. Инноватсияларни тижоратлаштириш – мамлакат иқтисодий ўсишининг кучли омили, чунки унинг натижалари бўлиб, меҳнат унумдорлигини ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларини такомиллашиши, трансформатсия харажатларини қисқариши, барча турдаги ресурслардан унумлироқ фойдаланиш ва бошқалар ҳисобланади.
Техник қайта юклашни биринчи бўлиб амалга оширувчи корхона инноватсион корхона деб номланади. Бу каби ишларни кейинроқ амалга оширувчи корхона такрорловчи (имитатор) корхона ҳисобланади. Инноватсион фаолият тараққиёти бир текис ривожланувчи жараёндир. Доим мазкур соҳада асосий қўшимча ўсишни таъминлаган йетакчи тармоқлар, тармоқости соҳалар ва корхоналар мавжуд. Мамлакатда компанияларнинг инноватсион фаоллик даражаси маҳсулотлар, хизматлар, технологик жараёнларнинг янги ёки такомиллаштирилган турларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан шуғулланувчи корхоналарнинг умумий корхоналар сонига нисбати сифатида аниқланади. Инноватсион инфратузилма фундаментал ва амалий тадқиқотларни, лойиҳавий, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларни, лойиҳаларни бевосита амалга оширувчи ёки уларга хизмат кўрсатувчи, шунингдек илмий-техник фаолиятга молиявий, маркетинг, ахборот-маслаҳат, ҳуқуқий ва бошқа хизматларни кўрсатувчи, ўз функсиялари ва мулкчилик шакллари бўйича турли кўринишдаги институтсионал тузилмалар тармоғини ифодалайди.
Ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларда илмий-техник тараққиётнинг жадаллашиши ва тарқалиши миллий, минтақавий ва тармоқ даражасида инноватсион тизимларнинг шаклланишига ва амал қилишига кўмаклашди. Инноватсион тизим таркибига қуйидагилар киради:
- инноватсион жараённинг бевосита иштирокчилари;
- инноватсион фаолият билан шуғулланувчи ёки уни қўллабқувватловчи институтлар;
- давлат бошқарув органлари;
- инноватсион фаолият олиб борилаётган муҳит;
- ушбу жараён иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқалар;
- ахборот тарқатиш, технологиялар трансферти ва инноватсияларни ёйиш каналлари;
- инноватсион фаолиятни амалга ошириш учун зару бўлган барча ресурслар йиғиндиси сифатида инноватсион салоҳият.
Жаҳон амалиёти иқтисодий ривожланишнинг иккита моделини ишлаб чиқди: 1) хомашё; 2) инноватсион.
Хомашё моделини акс эттирувчи иқтисодиётда ЯИМ таркибида бирламчи сектор ва қазиб олиш саноати устунлик қилади, ташқи иқтисодий алоқалар хомашё ва кам қайта ишлов даражасига эга товарлар экспорти, юқори технологик маҳсулот импорти устунлиги, халқаро иқтисодий муносабатларнинг мураккаброқ шаклларининг паст даражада ривожланганлиги, халқаро меҳнат тақсимотида пассив рол, ишлаб чиқаришнинг заиф технологик жиҳозланганлиги, аҳоли турмуш даражасининг пастлиги ва иқтисодий қолоқлик билан тавсифланади.
Иқтисодий ривожланишнинг инноватсион модели ЯИМда юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш саноати тармоқларининг, ва юқори технологиялар билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган хизматлар соҳасининг устун бўлишини назарда тутади. Мамлакатнинг халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви илғор характерга эга, корхоналар ташқи иқтисодий алоқаларнинг турли шаклларида фаол қатнашади, интеллектуал капитал йетакчи рол ўйнайди, компаниялар активларида эса номоддий активлар юқори улушга эга. Мазкур моделни ривожланган мамлакатлар амалга оширадилар, ўтиш иқтисодиётли мамлакатлар ва энг яхши ривожланаётган мамлакатлар эса инноватсион асосда иқтисодий ривожланишга интиладилар.

5.2. Глобаллашув шароитида инноватсион ривожланишнинг аҳамияти


ХХИ аср бошларида йетакчи саноати ривожланган мамлакатлар ва ҳудудларда ―янги иқтисодиёт‖ деган тушунча шаклланмоқда, унинг асосида икки ўзаро боғлиқ жараён – ахборот инқилоби ва глобаллашув ётади. Хорижий илмий адабиётларда ―билимлар иқтисодий ўсиш ва корпоратив фойданинг дастлабки манбаи бўлган жамият‖ янги иқтисодиёт деб аталмоқда ва уни постиндустриал ривожланиш доминантасига айланади деб ҳисоблайдилар.
Жаҳон хўжалиги ривожланишининг замонавий босқичида мамлакатларнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни уларнинг тараққиётнинг инноватсион жиҳатларини яратиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, илмий-техник тараққиёт ютуқларидан амалиётда фойдаланиш қобилияти билан аниқланади.
Муваффақиятли инноватсион ривожланишга таъсир қилувчи асосий омиллар қуйидагилардан иборат:
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га юқори харажатлар;
- инноватсион инфратузилманинг мавжудлиги;
- тадқиқот марказлари ва бизнес ўртасидаги алоқа;
- давлатнинг рағбатлантирувчи роли;
- илғор ахборот ва телекоммуникатсион технологиялардан фойдаланиш;
- ижодий турдаги юқори малакали ресурсларнинг мавжудлиги.
Мамлакатда илм-фанга харажатлар даражасини баҳолашдаги асосий кўрсаткич - илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га харажатларнинг ЯИМга нисбатан фоизларда ифодаланган миқдоридир. 1.1-жадвалда 1996-2002 йилларда жаҳон мамлакатлари ва уларнинг гуруҳлари учун мазкур кўрсаткичнинг миқдорлари келтирилган. 1994-2001 йилларда дунёда ИТТКИнинг абсолют ҳажмининг йиллик қўшимча ўсиш суръати 4,6 %ни ташкил қилади. 2002 йилда ИТТКИга глобал харажатлар атиги 1 % га ўсди, бу жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръатларини умумий пасайиши билан боғлиқ. ИТТКИнинг ЯИМга фоизли нисбати ЙеИ ва Осиё-Тинч океан минтақаси мамлакатларида анча юқори.
Саноати ривожланган мамлакатларнинг инноватсион ривожланишининг ўзига хос хусусияти ИТТКИни молиялаштиришда хусусий секторнинг қандай ўрин эгаллашидан иборат. Шуни таъкидлаш кеаркки, ИТТКИ ҳажмининг қўшимча ўсиш суръати саноатга нисбатан хизматлар соҳасида юқорироқ, йирик фирмалар эса кичик фирмаларга нисбатан бирмунча фаолроқ. Инноватсион фаолият билан шуғулланаётган компаниялар сони аввалгидек ишлаб чиқариш соҳасида устунлик қилади.
5.1-жадвал. Жаҳон мамлакатлари ва уларнинг гуруҳларининг ИТТКИга харажатлари, ЯИМга нисбатан % да
Манба: Кузык Б.Н., Яковец Ю.В. Россия – 2050: стратегия инновационного прорыва. М.: Экономика, 2004, с 170.
ИТТКИга ажратмаларнинг абсолют миқдори бўйича АҚШ йетакчи мамлакат ҳисобланади – 2000 йилда 264 млрд. долл. (ЯИМнинг 2,6 %). Ҳам молиялаштириш манбалари, ҳам ИТТКИ натижаларини ўзлаштириш бўйича хусусий сектор йетакчилик қилади – умумий ИТТКИ ҳажмининг 75 %, кейинги ўринларда университетлар – 11 %, давлат илмий муассасалари – 7 % ва фойда кўрмайдиган ташкилотлар – 2,5 % туради. Молиялаштиришнинг асосий йўналишлари – бу ахборот технологиялари, автомобилсозлик ва аерокосмик саноат. Американинг Пфизер, Форд, Генерал Моторс, ИБМ корпоратсиялари – илмий харажатларнинг абсолют миқдори бўйича дунё йетакчилари ҳисобланади.
Инноватсиялар шунингдек Европа Иттифоқи корхоналарининг хўжалик фаолиятида ҳам муҳим ўрин эгаллайди. ЙЕИ 2010 йилда энг рақобатбардош ва динамик ривожланаётган билимлар иқтисодиётига айланишга интилмоқда. Устувор тармоқлар бўлиб аерокосмик, фарматсевтика ва электроника саноати, шунингдек коммуникатсия асбобускуналарини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бироқ техник тараққиёт устуворликлари ИТТ таъсири остида қайта белгиланади. Масалан, ЙЕИнинг илмийтадқиқот дастурларида тирик организмлар генетикасини ўрганиш ва инсон ҳаётини узайтириш соҳасидаги ишлар аста-секин тобора кўпроқ рол ўйнамоқда.
Ривожланган мамлакатларга мансуб бўлмаган мамлакатлар ичида ИТТКИгаажратмаларнинг абсолют миқдори бўйичаХитой йетакчилик қилади. 2001 йилдаХитой жорий харид қобилияти паритети бўйича 59,8 млрд.долл. миқдорида ИТТКИ амалгаоширди ва ушбу кўрсаткич катталиги бўйича дунё мамлакатлари ичида учинчи ўринни эгаллади. Хитойдан олдинги ўринларни АҚШ (2001 йилда 282 млрд. долл.) ва Япония (104 млрд.долл.) эгаллайди.
Тадбиркорлик соҳасининг илмий ишланмалари ва тадқиқотларининг амалий натижаси патент ҳисобланади. Дунёнинг йетакчи мамлакатларида патентлашнинг тармоқ тузилмасини таҳлил қилиш асосидаАмерика ИТТКИ устун равишда компютер технологиялари ва тиббиёт билан, Япония ИТТКИ – ахборотни қайта ишлаш тизимлари, Германия ИТТКИ – механик тизимлар, двигателлар, тормозлар ваорганик кимё билан боғлиқ деб тавсифлаш мумкин.
5.3. Глобаллашув жараёнининг инноватсион фаолиятга таъсири
ХХИ аср бошидаги глобал муаммолар орасида турли мамлакатлар ва ҳудудларнинг технологик ривожланиш даражасини Яқинлаштириш, улар ўртасидаги тафовутни қисқартириш асосий муаммогаайланмоқда, чунки улар иқтисодий, демографик, экологик, ижтимоий-маданий соҳалардаги ривожланиш ўртасидаги фарқланишларгаолиб келмоқда.
Замонавий глобал технологик дуне кўп укладлидир. Бир мамлакатлар гуруҳида бешинчи технологик уклад – ишлаб чиқаришнинг индустриал ва постиндустриал усули ўртасидаги ўткинчи уклад устунлик қилади, ва 2001-2002 йиллардаги инқироздан сўнг постиндустриал жамиятга мос келувчи ҳамда такрор ишлаб чиқариш самарадорлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини кўтариш учун янги имкониятлар берувчи олтинчи укладни ўзлаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатларнинг бошқа катта гуруҳида учинчи уклад билан бирга ва бешинчи уклад элементларига эга тўртинчи укладнинг устунлиги кузатилади. Улар рақобатбардошлик жиҳатидан биринчи гуруҳдан орқада ва ривожланишнинг кеч индустриал босқичида турибди. Ўзбекистонни ҳам ушбу гуруҳга киритиш мумкин. Учинчи гуруҳ мамлакатларида эрта индустриал ва индустриалгача бўлган технологик укладлар, майда товар, ярим феодал ва натурал-патриархал иқтисодий укладлар устунлик қилиб, иқтисодиётнинг аграр турини, паст меҳнат унумдорлиги даражасини, кўпчилик аҳолининг камбағаллигини асослаб беради. Ушбу гуруҳлар ўртасидаги фарқларни Жаҳон банки маълумотлари ҳам тасдиқлайди.
Юқори даромадли мамлакатлар (957 млн. киши – сайёрааҳолисининг 15,6 %ига эга 53 мамлакат) 2001 йилдааҳоли жон бошига даромад ўртача жаҳон кўрсаткичидан 5,2 марта (харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича 3,6 марта) ортиқ бўлган; уларнинг ЯИМда 70%ни хизматлар ва атиги 2 %ни қишлоқ хўжалиги эгаллаган бўлса, экспорт таркибида – 82% тайёр маҳсулотлардан ва 18 %и хомашё товарларидан иборат бўлди.Бу юқори индустриал мамлакатлар, уларда бешинчи технологик уклад устунлик қилади ваолтинчи укладни шакллантириш учун ишончли негиз мавжуд. Қарама-қарши қутбда паст даромадли 66 мамлакат жойлашган бўлиб, уларда 2506 млн. киши – дунеаҳолисининг 40,9 %и яшайди. Бу йерда жон бошига даромад даражаси ўртача дуне кўрсаткичидан жорий валута курси бўйича 11,9 марта, ХҚП бўйича 3,9 марта кам;
ривожланган мамлакатлардан орқада қолиш мос равишда 61,7 ва 12,2 мартани ташкил этади.
ЯИМнинг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги эгаллайди (24 % - ўртача жаҳон кўрсаткичидан 6 марта кўп), саноат ва хизматлар соҳаси улуши ўртча жаҳон кўрсаткичидан анча паст. Иқтисодиётда эрта индустриал ва индустриалгача бўлган укладлар устунлик қилади. Экспортда хомашё товарлари 48 %ни ташкил этади.
Ўртача даромадларга эга мамлакатларда (умумий аҳолиси 2667 млн кишига ёки жаҳон аҳолисининг 43,5 %га тенг 62 мамлакат) жон бошига даромад ўртача жаҳон кўрсаткичидан жорий курс бўйича 2,8 марта ваХҚП бўйича 17% пастдир. Қишлоқ хўжалигига ЯИМнинг 10 %и тўғри келади (ўртача дунё кўрсаткичидан 2,5 марта кўп), саноат – 36 % (ўртача дунё даражасидан 6 фоиз марта кўп) вахизматлар – 54 %га тенг. Улар юқори даромадларга эга мамлакатларгахос хизматлар иқтисодиётига Яқинлашмоқда. Уларнинг экспортидахомашё товарлар ўртача дунё кўрсаткичидан юқори (22 % ўрнига 39 %). Ушбу мамлакатлар гуруҳида тўртинчи технологик уклад устунлик қилади.
Глобаллашув тенденсиялари инноватсион майдонни ҳам қамраб олиб, унга ўз таъсирини ўтказмоқда (бу ўз-ўзидан ХХаср охири - ХХИ аср бошининг базис инноватсияси ҳисобланади). Агар индустриал даврда базисли инноватсиялар бир ёки бир нечта мамлакатда пайдо бўлиш, шаклланиш фазаларидан ўтган ва кейин дунё бўйича тарқалган бўлса, ҳозирги вақтда улар аввал бошиданоқ ўзаро зич боғланган мамлакатларнинг олимлари, инженерлари, тадбиркорлари, ТМК, давлат ва давлатлараро ташкилотларининг интегратсион ҳамкорлиги предметигаайланган. Бу инноватсияларни ўзлаштириш ва тарқатиш, жамиятнинг технологик базасининг трансформатсиялашуви муддатларини жиддий қисқартиради, кўламларини кенгайтиради, ишлаб чиқаришнинг постиндустриал усулинингшаклланиш жараёнини тезлаштиради.
Бироқ бу жараён биртекис ва осон эмас. Глобаллашувнинг замонавий устун бўлган неолиберал модели инноватсиялар глобаллашувининг бир томонлама ривожланишига олиб келмоқда, унинг мевалари йетакчи мамлакатларга ва ТМКларга тегмоқда, интеллектуал ва инноватсион ресурслар қолоқ мамлакатлардан жалб этилиб, уларнинг инноватсион трансформатсиялашувини секинлаштирмоқда.
Глобаллашувнинг неолиберал моделидан гуманистик-ноосферавий моделига ўтиш глобал инноватсион майдонда туб ўзгаришларни талаб қилади. Бу қуйидагиларда намоён бўлади:
Биринчидан, инноватсияларнинг илк манбаси бўлмиш илмий салоҳият мамлакатлар бўйича бир текис тақсимланади. Ҳозирги вақтда бу йерда ўсиб борувчи қутблашув кузатилади. Жаҳон банкининг илмий журналлардаги мақолалар ва резидентлардан патентларга буюртмаларнинг тақсимланиши ҳақидаги маълумотлари ҳам буни тасдиқлайди. 1999 йилда юқори даромадли мамлакатларга мақолаларнинг 85,5 %, паст даромадли мамлакатларга эса 2,7 % (Россияда – 3 %) тўғри келар эди. 2000 йилда мамлакатларнинг биринчи гуруҳига резидентлардан патентларга буюртмаларнинг 92,4 %, паст даромадли мамлакатларга – 0,8 % тўғри келади. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган тадқиқотларга ва ишланмаларга ички харажатлар 2002 йилда АҚШда 991 долларни, Японияда – 816, Германияда – 666 доллар, Россияда – 98, Полшада – 67, Туркияда – 40, Мексикада – 36 долларни ташкил этди, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда бир неча марта камроқ кўрсаткичлар кузатилади. Юқори даромадли мамлакатларда 2001 йилда литсензиялар сотувидан олинган даромадлар паст даромадли мамлакатларга нисбатан 2641 марта кўпроқ. ―Ақлли кишиларнинг кетиб қолиши‖ ушбу ҳолатни янада кескинлаштиради: АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари деярли бепул юқори малакали олимлар ва дастурчиларга эга бўлмоқдаки, уларнинг ҳар бирини тайёрлаш учун юз минглаб ва ҳатто миллионлаб доллар талаб этиларди.
Базисли инноватсияларни, янги авлод техникасини ўзлаштириш ва тарқатиш илмий хизматларсиз мумкин эмас. Қолоқ мамлакатларда энг аввало ушбу мамлакатлар учун устувор йўналишларда (инноватсион дастурлар асосида), шунингдек ижтимоий соҳаларда – тиббиёт, таълим, маданият, экология соҳаларида фанни ривожлантириш ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича халқаро келишилган чоралар қабул қилиш зарур. Ушбу дастурлар ЮНЕСКОнинг услубий раҳбарлиги остида амалга оширилиши керак. Бунда молиявий ёрдамни ҳукуматлар билан бир қаторда ЮНЕСКО қошида жаҳон молиявий жамоаси ажратмалари асосида ташкил этилиши фойдали бўлган Глобал ижтимоий-маданий жамғарма томонидан кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Ушбу жамғарма ҳисобига фан ва таълим соҳасида глобал ахборот дастурлари амалга оширилиши мумкин.
Олимлар, инженерлар, дастурчиларнинг ривожланган мамлакатларга мигратсиясида уларни тайёрлашга харажатларни қоплаш бўйича чораларни ўйлаб кўриш керак (спортчилар мигратсиясидаги каби). Ҳозирги вақтда АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари Россия ва бошқа ўтиш давридаги мамлакатлардан амалда дотатсия оладилар ва мутахассисларни тайёрлашга кетган харажатларни қопламайдилар.
Айни вақтда глобал инноватсион дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун халқаро олимлар, конструкторлар, мутахассислар жамоасини фаолроқ ташкил этиш зарур.
Иккинчидан, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ва технологияларни яратувчи инноватсиялар асоси сифатида техник ихтиролардан, интеллектуал мулкдан янада кенгроқ биргаликда фойдаланиш бўйича чоралар зарур. Ҳозирги пайтда патент ҳуқуқи кўпинча даромадларни ТМКлар ва бой мамлакатлар фойдасига қайта тақсимлаш қуроли бўлиб хизмат қилмоқда. 2000 йилда паст даромадли мамлакатларда норезидентлардан патентларга буюртмалар резидентларга нисбатан 288 марта кўпроқ тушган; литсензиялар учун тўловлар 2001 йилда уларнинг тушумларидан 10,5 марта ортиқ бўлди ва юқори даромадли мамлакатларга нисбатан 2641 марта камроқ бўлди. Юқори даромадли мамлакатлар умумжаҳон роялти миқдори ва литсензион тўловларнинг 98,5 %га эгалик қилмоқда (5.2-жадвал).
5.2-жадвал. Йетакчи мамлакатларнинг ихтирочилик салоҳияти
Манба: КузыкБ.Н., ЯковецЮ.В. Россия – 2050: стратегияинновационногопрорыва. М.: Экономика, 2004, с 170.
Юқори ривожланган мамлакатлар Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ёрдамида интеллектуал мулкни ҳимоялаш бўйича фаол кураш олиб бораётган бўлсада, амалда эса деярли бепул бошқа мамлакатларда яратилган интеллектуал мулкнинг катта қисмини ўзлаштириб олмоқда. Шу тарзда ихтироларгаасосланган ва шу сабабли юқори рақобатбардошлиги билан ажралиб турувчи инноватсиялар тор доирадаги бой мамлакатлар гуруҳида тўпланиб, уларнинг бойлигига бойлик қўшмоқда. Айни вақтда кўпчилик бошқа мамлакатлар ўз ихтиролари негизида рақобатбардош товарлар вахизматлар ишлаб чиқариш имкониятига деярли эга эмас.
Учинчидан, инноватсияларнинг глобал оқими бевоситахорижий инвеститсиялар ёрдамидаамалгаоширилмоқда. Уларнинг ҳажми йилданйилгаортиб бормоқда: 2001 йилда 746,5 млрд.долларни ташкил этди ва 1990 йилга нисбатан 3,7 мартаортди. Уларнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 12,6 %ни, ЯИМнинг шу даврда ўртача йиллик ўсиш суръати 2,7 %ни ташкил этди. Бироқ ушбу инвеститсияларнинг давлатлар ўртасида тақсимланиши глобаллашувнинг неолиберал моделигахос тенденсияни акс эттиради: инвеститсияларнинг 77,1 % юқори даромадли мамлакатларга ва атиги 1,2% паст даромадли мамлакатларга, Россияга – 0,3 % тўғри келади. Демак бой мамлакатларда тўпланган сармоялар камбағал мамлакатларда иқтисодиётни модернизатсиялашгахизмат қилади деб хулоса чиқариш қийин. Биринчи гуруҳ мамлакатларидахорижий сармоялар ЯИМнинг 2,3% ини, иккинчи гуруҳ мамлакатларида – 0,8 %ни ташкил этиб, бу улардаасосий капитални инноватсион жиддий янгилашга умуман йетарли эмас. Айни вақтда паст даромадли мамлакатларнинг аҳволи бевоситахорижий инвеститсиялардан 51 баробар ортиқ 457,3 млрд. долларлик узоқ муддатли қарзи билан янада мураккаблашади.
Инвеститсиялар ва қарзларнинг бундай нисбати билан камбағал мамлакатлар инноватсион модернизатсиялашни вааҳоли турмуш даражасини яхшилашни амалгаошираолиши даргумон. Бунинг учун йирик кўламли ташқи инноватсион инвеститсиялар талаб этиладики, улар БМТ раҳнамолигида амалгаошириладиган глобал инноватсион дастурлар – ва ушбу мақсадда ташкил этилган махсус ташкилот – БМТнинг Ривожланиш Дастури (ПРООН) асосидаолиб борилиши зарур.
Инноватсияларнинг глобаллашуви объйектив асосланган ва умуман илғор жараёндир. Лекин ундан шундай фойдаланиш муҳимки, тараққиёт мевалари асосан фақат бой мамлакатлар ва ТМКларга насиб этмасдан, балки инсоният ривожи, бой ва камбағал мамлакатлар ўртасидаги тафовутларни қисқартириш учун хизмат қилиши зарур. Ихтироларнинг барча турлари алоҳида эмас, улар кластерга чамбарчас боғланган, ҳар бир йирик ихтиро йирик ихтиролар кластерида амалга оширилади, ўртача ихтиролар тўлқинини ва кичик ҳамда майда ихтиролар оқимини келтириб чиқаради. Бу эса пировардида турли даражадаги инноватсиялар динамикасида акс этади.
6-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОСИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ МУАММОЛАРИНИНГ ХАЛ ЭТИШ Ё`ЛЛАРИ
РЕЖА
13.1. Ривожланган мамлакатларнинг инноватсион стратегияси
13.2. Технологик ривожланишнинг асосий истиқболли йўналишлари
13.3. Глобаллашув жараёнида ахборот ва коммуникатсион технологиялар
Таянч иборалар:
Инноватсия, техника, технология, илмий ғоя, эволютсион инноватсия, револютсион инноватсия, интегратсион ҳамкорлик, ишлаб чиқаришнинг постиндустриал усули, инноватсияларнинг глобаллашуви, технологик йўналишлар, ахборот ва коммуникатсион технологиялар, соғлиқни сақлаш ва ҳаёт ҳақидаги фанлар, атроф-муҳит, энергетика, ишлаб чиқариш тизимлари, транспорт, материаллар.
13.1. Ривожланган мамлакатларнинг инноватсион стратегияси
Сўнгги ўн йилликлар билимларни яратиш ва тарқатиш ҳамда инноватсион фаолиятни фаоллаштириш жараёнларини жадаллашуви билан боғлиқ бўлган фан таъсирининг ўсиши билан характерланади. Ушбу таъсир механизмлари кўп омилларга боғлиқ ваанча мураккаб характерга эга. Бундай шароитларда давлат фан-техника сиёсатининг самарадорлиги жиддий даражада миллий тараққиёт йўналишлари қанчалик тўғри танлангани, технологик устуворликларни танлаш механизмлари қандайлиги ва уларни амалгаоширилишида қандай қуроллардан фойдаланилиши каби омилларга боғлиқ.
Ривожланган мамлакатларда тизимли асосда узоқ муддатли инноватсион ривожланиш стратегиясини шакллантириш 1980-йилларнинг охирида бошланган. Бу вақтда билимларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштирилиши билан банд ташкилотлар тизимини, шунингдек илмий ташкилотлар, университетлар ва саноат корхоналарининг ўзаро муносабатларини таъминловчи ҳуқуқий, молиявий, ижтимоий ва бошқа институтларни қамраб олувчи ―миллий инноватсион тизим тушунчаси иқтисодий амалиётга кириб келди. Миллий инноватсион тизимларнинг самарадорлиги билимларни ишлаб чиқарувчи ва уларни инноватсион товарлар вахизматлар сифатида сотувчи ташкилотлар ўртасидаги ўзароалоқалар тизими, шунингдек юқори даражада миллий технологик устуворликлар тизими билан аниқланади. Кўрсатилган устуворликларнинг танлови – мураккаб масала бўлиб, уни ҳал этиш усуллари сўнгги ўн йилликларда фаол
ривожланиб келди.
Ривожланган мамлакатларда (Япония, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Франсия ва бошқа кўп мамлакатларда) фан ва технологияларнинг ривожланишини узоқ муддатли башорат қилиниши учун Форсайт методологияси фаол қўлланилади (инглизчадан таржима қилинганда Форесигҳт – олдиндан кўриш). Форсайт фан ва технологиялар соҳасида устуворликларни аниқлашда энг самарали усул сифатида эътибор қозонди.
Башоратлар натижаси йирик миллий вахалқаро тадқиқот дастурларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади (яққол мисол – ЙеИнинг 2002-2006 йиллар учун тадқиқотлар ва ишланмалар бўйичаолтинчи Доиравий дастури, буджети – 17 млрд.евродан ортиқ). Форсайт бўйича ишларга катта маъмурий ва молиявий ресурслар жалб қилинади. Масалан, оҳирги швед башорати буджети 3,6 млн. йеврони, турк башорати – 2 млн. йевродан ортиқ.
Умуман олганда Форсайт методологиясига замонавий ёндашувлар энг катта иқтисодий ва ижтимоий самара келтирувчи стратегик тадқиқотлар ва технологиялар соҳаларини аниқлаш мақсадида фан, технологиялар, иқтисодиёт ва жамиятнинг ривожланиш истиқболларини узоқ муддатли (30 йилгача) мунтазам баҳоланишини ташкил этишга қаратилган. Бунда асосий эътибор алоҳида башорат материалларини олишга қаратилмасдан, балки жамиятда ривожланишнинг стратегик йўналишлари бўйичаасосий иштирокчилар ўртасида мунтазам диалогни (ишчи гуруҳлар, семинарлар, анжуманлар) ўрнатиш орқали келишувга эришишга йўналтирилган.
Турли мамлакатларда олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижасида ахборотларнинг асосий манбалари сифатида йеттинчи япон технологик башорати, Британия ―Форсайт‖ дастури, Германиянинг ―Делфи ва ―Футур дастурлари, АҚШнинг танқидий технологиялари дастури, швед технологик башорати, ―Франсуз саноати учун 100 асосий технологиялар дастури,
―Технологик радар‖ дастури (Нидерландия) ҳамда юқорида келтирилган ва шунингдек Италия, Испанияда ва қатор халқаро ташкилотларда (ИҲРТ, ЮНИДО, ЙЕИ) олиб борилган бошқа изланишлар хизмат қилади.
Мутахассислар томонидан энг долзарб деб эътироф этилган технологик йўналишлар ичида қуйидагиларни ажратиш мумкин:
- ахборот ва коммуникатсия технологиялари;
- соғлиқни сақлаш ва ҳаёт ҳақидаги фанлар;
- атроф-муҳит;
- энергетика;
- ишлаб чиқариш тизимлари;
- транспорт;
- материаллар.
Барча кўрсатилган тадқиқотларда технологик ривожланишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида ахборот ва коммуникатсион технологиялар, биотехнологиялар ва ҳаёт ҳақидаги фанлар, шунингдек материаллар ва кимёвий маҳсулотлар ажратилади.
5.5. Технологик ривожланишнинг асосий истиқболли йўналишлари
Ахборот ва коммуникатсия технологиялари. Сўнгги икки ўн йилликда илмий-техник тараққиётнинг юқори суръатларини кўп жиҳатдан ахборот ва коммуникатсион технологиялар (АКТ) белгилаб берди. Ушбу йўналишнинг долзарблиги келажакда ҳам юқорилигича сақланиб қолади. Микроелектроникада нанотехнологиялар энг долзарб йўналишга айланмоқда. Бунда гап электронлар, атомлар ва молекулаларни ҳаракатлантириш ҳақида боради. Бу миниатюралаштириш жараёнларини давом эттириш имконини беради. Ушбу негизда интеграл схемаларнинг зичлиги ва тезлиги ортади, энергия жиҳатидан тежамкор юқори унумдорликка эга катта интеграл схемалар (КИС) пайдо бўлади. Юқори ҳароратли ўта ўтказувчанликнинг амалий қўлланиши, кремний ваарсений галлийга нисбатан анча самарали материаллардан фойдаланиш муҳим рол ўйнайди.
Нейрон чипларидан амалий фойдаланиш бошланади. Саноатнинг анъанавий тармоқларида ишлатиладиган технологияларда КИСларнинг роли ортади. Жойлашувидан қати назар инсонлар ўртасида юқори тезликда ваарзон ахборот алмашуви имконияти вужудга келади.
Оптоелектроника муҳим аҳамият касб этади, умумистеъмолдаги тармоқлар бўйича маълумотларни узатиш секундига бир неча терабит даражасига йетади. АКТ соҳасида янги технологиялар анчаарзон, тежамкор, кам чиқимли ва энергия харажатли бўлади.
Биотехнологиялардаги янги ютуқлар асосида молекуляр ва биоелектроника, шунингдек сенсор электроника фаол ривожланади. Юқори зичликка эга (1 квадрат дюймга бир неча терабит) хотира ускуналарининг янги технологиялари, ДНК функсияларига эга молекуляр даражадаги юқори зичликдаги хотира ускуналари вужудга келади. Янги технологиялар жорий этилиши натижасида дисплейлар тавсифлари анча яхшиланади, дисплейларнинг янги турлари (електрон қоғоз каби) пайдо бўлади.
Ишлаб чиқариш характеридаги ахборот ва билимларни акс эттириш учун ягона умумжаҳон тил (зарурий дастур таъминотини ўз ичига олувчи) ишлаб чиқилади ваамалиётга татбиқ этилади. Бу тил ва маданий тафовутлардан қати назар ―инсон-машина‖ ахборот тизими орқали ахборотни аниқ узатишга қодир интерфейс-технологияни ишлаб чиқишгаолиб келади.
Персонал компютерлар (ПК) ва ишчи стансияларнинг унумдорлиги кескин ортади. Мобил ускуналар жиддий равишда компютерлар функсияларини ўз ичигаолади, ПКларнинг уй шароитида қўлланиладиган бошқа ускуналар билан интегратсиялашуви содир бўлади. Глобал тармоқларнинг ишончлилигини ошириш, фойдаланувчиларни ташқи таъсирдан ҳимоялаш, йирик дастур тизимларини қисқа муддатда ишлаб чиқишни таъминловчи воситаларни, компютер вирусларини аниқлаш ва бартараф этиш тизимларини яратиш устувор йўналиш бўлади.
Биотехнологиялар, соғлиқни сақлаш ва ҳаёт ҳақидаги фанлар. Узоқ муддатли истиқболда тиббиёт фани, амалий соғлиқни сақлаш, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг ютуқлари кўп жиҳатдан биотехнологияларнинг ривожланиши билан аниқланади.
Тиббиёт соҳасида устувор йўналишлар сифатида нейрон тармоқларини шаклланиш механизмаларини ёритишни, руҳий касалликларни даволашни, сунъий онг соҳасидаамалий ишланмалар учун мия функсиялари тўғрисидаги билимларни қўллашни ўз ичигаолувчи тадқиқотлар мия тадқиқотлари бўлади.
Генетик ўзгартирилган ўсимликларни яратиш ва шу билан боғлиқ равишда вужудга келадиган муаммолар ҳам, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини ишалб чиқариш учун рекомбинант ДНКлардан фойдаланиш ва бу билан боғлиқ ижтимоий вааҳлоқий муаммолар диққатеътибор марказида туради.
Бошқа муҳим йўналиш эрта ривожланишнинг молекуляр механизмлари ва эмбрионлар табақаланиши таҳлили ва шу асосда клиник янгиликлар, шу жумладан органларни регенератсиялаш (тиклаш), биологик мос келувчи тўқималарни ишлаб чиқариш ва бошқаларни ўз ичигаолади.
Инсон геномини очилиши иммун тизимлар ҳақидаги янги билимлар асосида касалликларни даволашнинг янги воситаларини вужудга келишигаолиб келади.
Трансплантатсия қилинган органларнинг бирикиб кетмаслигига масъул иммунологик функсионал молекулаларнинг аниқланиши органлар трансплантатсиясини безарар амалгаошириш имконини яратади.
Ташхис қўйишнинг ва ирсий дориларга ва ирсий терапиягаасосланган даволашнинг янги усуллари ҳозирги вақтда шифо топиши қийин бўлган саратон,
атеросклероз, ақл заифлиги, юқумли касалликлар каби кўп касалликлардан самарали қутулишга ёрдам беради. Катта ёшдагилар учун кексалик касалликларини олдини олувчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимлари, парваришлаш учун ва ҳаётни таъминловчи ускуналар фаол ривожланади. Сунъий органларни ишлаб чиқариш ва уларни тиббиётда қўллашда жиддий ютуқларга эришилади.
Қишлоқ хўжалик соҳасидаатроф-муҳитнинг уйғун риваожланишини таъминловчи соғлом ва безарар озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият ривожланади. Энг муҳим ўсимликлар ва ҳайвонлар геномини юқори тезликли таҳлили технологияси ишлаб чиқилади. Бу фойдали генларни аниқлаш ва шу асосдаозиқ-овқат маҳсулотларини такомиллаштириш имконини беради. йетиштириладиган ҳайвон хужайраларини, шунингдек нсонлар ҳаётини узайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини қўллаш билан шифобахш моддалар ва дориворларни самарали ишлаб чиқариш учун технологиялар яратилади.
Микроорганизмлардан фойдаланган ҳолда донларнинг тупроқдан фосфорни ўзлаштириб олишини суюлтириш ва йенгиллаштириш технологиялари, шунингдек тупроқда микрофлорани назорат қилиш каби биологик усуллардан фойдаланган ҳолда янги экинларнинг нобуд бўлишини олдини олиш технологиялари кенг қўлланилади. Хосилни сақлаб қолишнинг биологик усулларидан (табиий биологик душманлардан, феромонлардан ва аллелохимикатлардан) устун фойдаланиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги химикатлари кескин камаяди.
Об-ҳавони локал мониторинги тизимларидан ва технологик тизимлардан кенг фойдаланиш хосилнинг совуқ ҳаво, тошқинлар, қурғоқчилик, шамол ва бошқалардан нобуд бўлишини камайтириш имконини беради.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигидаочиқ майдонларда деҳқончилик учун материаллар ва контейнерлар, шунингдек биологик йўл билан парчаланадиган материаллардан тайёрланган балиқ тутиш ускуналари кенг қўлланилади.
Ендокрин тизим бузилишигаолиб келувчи химикатлар заҳарлигини намоён бўлиш ва уларнинг насл қолдириш функсияларига, ҳулқ-атворга, мия функсияларига, иммунологик функсияларга таъсир этиш механизмларини аниқланиши инсон ва уй ҳайвонлари учун хавфсизлик чегараларини ўрнатиш имконини беради.
Атроф-муҳит. Атроф-муҳит соҳасидахавфли газ чиқиндилари камайишини таъминловчи технологиялар, автомобил тутунларидаазот газини кескин (бир неча ўн марта) камайтириш, йирик шаҳарларда электромобилларни жорий этиш, ёнувчи чиқиндилар миқдорини камайтириш. Барча турдаги чиқиндиларни жиддий қисқаришини таъминловчи оммавий саноат технологияларини яратиш, тупроқдаги мустаҳкам ифлослантирувчи моддаларни зарарсизлантириш бўйича технологиялар, сувни хавфли моддалардан тозалаш ва уларни бартараф этиш технологиялари, биопарчаланувчи пластикларнинг, атроф-муҳит ифлослантирувчиларини йўқотувчи (масалан нефтни парчаловчи) бактерияларнинг тез кўпайтириш технологияларининг кенг жорий этилиши, атроф-муҳит ифлосланиш омилларигааллергиянинг пайдо бўлиши тадқиқотлари, атроф-муҳитнинг глобал ўзгариш омилларини аниқлаш бўйича изланишлар ва бошқалар фаол ривожланади.
Юқори аниқликдаги масофавий ҳисоблаш, Жаҳон океанидаги ўзгаришларни, шу жумладан балиқ заҳираларини башорат қилувчи технологиялар соҳасидаги ютуқлар асосида қишлоқ хўжалик, ўрмон ва балиқчилик ресурслари ваатроф-муҳит аҳволининг ўзгаришини мунтазам глобал мониторинг тизимлари ривожланади. Атроф-муҳитда юқори мустаҳкамликка эга кимёвий моддалар характери ҳақидаги билимлар тўпланиши ҳисобига янги кимёвий моддалар келажагини башорат қилувчи технология ишлаб чиқилади. Об-ҳавони олдиндан (1-6 ой илгари) башорат қилишнинг динамик усулларининг яратилиши кутилмоқда.
Ўрмонлардан уларнинг функсияларини (биологик ранг-барангликни сақлаш, атроф-муҳитни тозалаш ва ўрмон ландшафти ва қулайлигини сақлаш) сақлаб қолган ҳолдаоптимал фойдаланиш учун технологик қурилмалар ва тизимлар ўзининг амалий қўлланилишини топади. Диоксинни парчаловчи бактерияларни ва бошқа эндокрин зараркунандаларини ютиш орқали дарё сувларини тозалашга қодир корхоналар ишлаб чиқилади.
Озиқ-овқат саноатида чиқиндисиз ёки иккиламчи қайта ишланадиган маҳсулотлар, шу жумладан ўраш материаллари ишлатилади. Биологик ифлосланишга қарши органик бирикмалар ўрнини босувчи арзон препаратлар, шунингдек саноат чиқиндиларини қайта ишлаш билан банд корхоналар ва атроф-муҳит ўртасида тўсиқларни яратиш мақсадида тозаловчи функсияларга композит материаллар ишлаб чиқилади.
Бир ёки бир гуруҳ компаниялар асосида эмас, балки умуман саноат миқёсида фойдаланилган маҳсулотларни хавфсиз ва самарали иккиламчи қайта ишланадиган тизимлар жорий этилади. Биотехнологиялар асосида оқава сувларни тозалаш тизимларини қўллаш билан қаттиқ вахавфли материалларга ишлов бериш учун юқори самарали жараёнлар кенг фойдаланилади.
Енергетика. Энергетика соҳасидаасосий устуворликлар энергияни ишлаб чиқариш, ўзгартириш, самарали ишлатиш, тўплаш, сақлаш, қайта тиклаш ва тақсимлаш йўналишларидан иборат. Асосий истиқболли технологиялар орасида – микротурбиналарни ишлаб чиқариш, янгиланадиган энергия манбалари (фотоелементлар, шу жумладан катта майдонли юпқа пленкали юқори ўзгариш коеффитсиентига эга қуёш элементлари, оқимлардан, шамолдан фойдаланиш ва бошқалар), ёқилғи элементлари, юқори ўтказгичлар, кам энергия сарфловчи ёруғлик манбалари, юқори радиоактив қаттиқ чиқиндиларни хавфсиз йўқотиш, шу жумладан уларни йер ости утилизатсияси хавфсизлигини баҳолаш усулини яратиш; водород ёнилғисидага транспорт воситалари, автомобилларда юқори энергетик зичликка эга иккиламчи батареяларнинг, қайта озиқлантирилувчи 500 Вт/л ҳажмли полимер батареяларининг қўлланилиши, уйларда энергия ишлаб чиқариш учун қаттиқ полимер электролитик ёқилғи элементларининг ишлатилиши, энергетик самарали уйларни яратиш ва бошқалар ўрин олган. 50%дан кўп ўзгаришлар коеффитсиентига эга кўпқаватли қуёш элементлари ва 20%дан ортиқ ўзгаришлар коеффитсиентига эга катта майдонли аморф силикон қуёш элементлари ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқариш тизимлари. Саноат ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий устуворликлар меҳнат унумдорлигини, ишлаб чиқариш қувватлари эгилувчанлигини жиддий оширувчи технологияларни яратиш, энергия ва ресурслар тежамкорлиги, чиқиндисиз ва камчиқиндили ишлаб чиқаришларни жорий этиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, зарарли чиқиндиларни камайтириш ва пировардида рақобатбардошликни оширишни таъминлаш билан боғлиқ. Ушбу вазифалар кўп жиҳатдан янги маҳсулотни яратиш вақтини жиддий қисқартириш, ишлаб чиқариш жараёнини, ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш имконини берувчи ахборот ва коммуникатсия технологияларидан фойдаланиш йўли билан ҳал этилади.
АКТдан фойдаланиш бизнеснинг янги моделларини яратиш ва корхонада тўпланган билимларни самарали қўллаш имкониятини беради. Ишлаб чиқариш технологиялари соҳасида энг истиқболли йўналишларга «чиқиндисиз жамиятни, шу жумладан лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, эксплуататсия, техник хизмат кўрсатиш ва чиқиндиларни йўқотиш каби ишлаб чиқариш фаолияти кўринишларини қўллаб-қувватловчи виртуал ишлаб чиқариш тизимларини яратиш; ноорганик энергетик ресурслардан (шамол, геотермал ресурслар, қуёш энергияси, иссиқлик чиқиндилари) фойдаланиш; қайт ишлаш саноатида комбинатсиялашган тизимлардан (ёқилғИ элементлари ва газли микротурбиналар) фойдаланиш; электроенергиянинг катта ҳажмларини сақлаш ҳисобига (юқори ўтказгичлар, конденсаторлар) ишлаб чиқариш жараёнларида энергия сарфини оптималлаштириш; ишлатилган материалларнинг камида 90 % иккиламчи қайта ишланадиган чиқиндиларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, тўплаш ва иккиламчи қайта ишлаш тизимлари; қуёш энеергиясини ва биологик тизимларни қўллаш ёрдамидаорганик моддаларни парчалаш йўли билан водородни оммавий ишлаб чиқариш киради.
Ишлаб чиқаришда саноат корхонаси, компания ва ишлаб чиқариш қувватлари учун потенсиал таваккалчиликни баҳолаш технологиялари кенг қўлланилиб, улар ходисалар занжирини башорат қилади, келтирилган зарарларни, шу жумладан атроф-муҳитга таъсирини баҳолайди. Амалиётга юқори аниқликка эга ишлаб чиқариш технологиялари, шу жумладан материал хусусиятларини молекуляр ваатом даражасида материаллар ишлаб чиқаришни бошқариш технологиялари ёрдамида ўзгартиришга қодир жараёнлар, нур технологияларида (ионлар, электронлар ва лазерлар) тараққиёт натижасида юқори аниқликдаги ишлов бериш технологиялари (механик ишлов, таҳлил, синовлар ва жойидаги мониторинг), назорат технологиялари ва сенсор технологиялар; ўта кичи портатив қурилмалар ишлаб чиқаришга қодир оптоелектроника, микроелектроника ва микромашиналар, ярим ўтказгичли микропротсессорли ва ўлчов технологияларини бирлаштирувчи бир неча микронлар даражасидаги монтаж технологиялари кириб келади.
Тажрибали ишлаб чиқариш жараёнисиз уч ўлчовли сонли моделли тасвирлар прототипларини ишлаб чиқарувчи ва сонли маълумотларни ишлаб чиқарувчи заводларга узатувчи локал ишлаб чиқариш тизимлари (шу жумладан узоқ жойлашган ҳудудларда) кенг қўлланилади. Ажратилган тавсифларни назорат қилиш учун ишлаб чиқариш технологиялари жойида кимёвий реаксиялар ва ишлаб чиқариш жараёнларда бошқаришнинг юқори мураккаб вааниқ тизимлари ёрдамида тескари алоқа мониторингини ўтказиш эвазига кейинги синовларни ортиқча қилиб қўяди. Сонли технологиялардаги тараққиёт ва саноат роботларини
такомиллаштирилиши қайта ишлаш саноати ходимларининг меҳнатидан фойдаланиш имкониятларида ва шаклларида туб ўзгаришларни келтириб чиқаради, хусусан, кекса ва ногирон тўсиқсиз ишлай олиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш тизимлари кенг ишлатилади.
Транспорт. Транспорт соҳасида келажакда энг истиқболли йўналишлар авиатсия ва йер усти транспорти аеродинамикаси, авиатсион электроника ва транспортни бошқариш воситалари, энергия таъминоти, шу жумладан авиатсион турбиналар ва космик энергия тизимларидан иборат. Двигателлар, шу жумладан электромобиллар учун янги технологиялар яратилади. Турли транспорт ктурларининг интегратсиялашув тизимлари каттааҳамиятга эга бўлади, юқори тезликли темир йўл транспорт турлари, инсон ва транспортнинг ўзаро таъсир тизимлари ривожланади.
Аниқ технологик ишланмалар сифатида ҳар бир йўналиш учун ташишларнинг керакли ҳажмини таъминловчи ва энергия тежамкорлиги ва атроф-муҳитга таъсири жиҳатидан оптимал оқим ҳажмига эришиш учун керакли тузатишларни киритувчи шаҳар йўл ҳаракатини бошқариш тизимлари кенг ишлатилади; кекса ва ногирон йўловчиларга йенгил вахавфсиз ҳаракатланиш имконини берувчи жамоат транспорт воситаларини ишлаб чиқилади.
Тўқнашувларни бартараф этувчи тизимларни қўллаш йўл-ҳаракати ходисаларини кескин камайтиришгаолиб келади. Чиқиндиларни иккиламчи қайта ишлаш технологиялари соҳасидаги тараққиёт эвазига эски автомобилларни утилизатсиялаш муаммолари ҳал этилади.
Космик технологиялардан фойдаланиш жиддий кўпаяди. Йўлдошларда глобал атроф-муҳит узлуксиз мониторингини олиб борувчи ва олинган маълумотларни дунёнинг исталган чеккасида бевосита ишлата олиш учун шу йернинг ўзидаёқ қайта ишловчи тизимлар ишлаб чиқилади. Ракета бошқарувида космик транспортировка қиймати бир неча ўн марта пасаяди.
Материаллар. Янги материалларни ва кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва қўллаш келажакдаги энг муҳим технологик йўналишлардан биридир. Янги материалларни қўллаш доираси ҳақиқатда жуда кенг ва чексиз.
Янги материаллар тиббиётда, шу жумладан ўсмахужайралар каби нишонларгааниқ йетиб боришга қодир организм ичида сигналларга қараб ҳаракатланувчи дори дозаларини қўллашда ва бошқаларда кенг фойдаланилади.
Янги материалларни ишлаб чиқишнинг энг истиқболли йўналишларидан бири наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳаси ҳисобланади. Ушбу соҳада 1 терабит ва ундан ортиқ ҳажмли хотира чиплари, ўз-ўзини ташкил этишгаасосланган нано-кўламли тузилма ва тавсифларни таъминловчи хотира материаллари; бир электрондан иборат хотира элементлари; алоҳида молекула/атомнинг ўзгариш функсиясини ишлатувчи қурилмалар; атом даражасида қаттиқ қопламалар ва ўзаро таъсирлар хусусиятлари ва тузилмаларини назорат қилувчи технологиялар; 1 нмга яқин аниқликда ўлчам ва шаклни назорат қилишга қодир онлайн қайта ишлаш тизимли технологиялар яратилади.
Янги материалларни қўллашнинг бошқа йўналишлари орасида анъанавий кимёвий нефткимё жараёнлар ўрнига тикланадиган ресурслардан фойдаланиш учун полимер синтез жараёнларининг қўлланилиши; иккиламчи қайта ишланган хомашё улушини жами маҳсулотнинг 30 %гача кўпайтириш имконини берувчи умумий истеъмолдаги пластик учун иккиламчи қайта ишлаш тизимлари; саноат гидрат метанни қазиб олиш технологиялари; метандан бевосита водород олиш учун пастҳароратли каталитик жараёнлар ва бошқалар мавжуд.
Шундай қилиб, технологик ривожланишнинг сифатли башорати нафақат алоҳида техонологик йўналишларнинг ривожланиш доирасини, балки глобал ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг мумкин бўлган йўналишларини баҳолаш имконини беради. Бундай таҳлил давлат илмий-техник, инноватсион ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling