Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Халқаро савдони ривожланишида халқаро ташкилотларнинг роли


Download 1.28 Mb.
bet22/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.7. Халқаро савдони ривожланишида халқаро ташкилотларнинг роли
Халқаро савдодаги содир бўлаётган жараёнларни таҳлил қилар эканмиз эркинлаштириш унинг энг асосий йўналиши эканлигини таъкидлаш лозимдир. Бож тўловлари сезиларли камайтирилди, кўпгина чеклашлар, квоталар ва бошқа тўсиқлар бекор қилинди. Бироқ, халқаро савдода бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг энг асосийси – протексионизм сиёсатининг кўп соҳаларда, жумладан иқтисодий гуруҳлар ва мамлакатларнинг савдо-иқтисодий блоклари миқёсида ривож топишидир. Савдо-иқтисодий блокларнинг пайдо бўлишидаги дастлабки қадам бу эркин савдо ҳудудларининг (ЕШ) яратилишидир. Жаҳон банкининг маълумотларига қараганда 90-йилларнинг ўрталарида дунё савдосининг 42-45% худди шундай ҳудудлардаолиб борилган. Жаҳонда энг машҳур ЭШларга Европа эркин савдоассотсиатсияси (ЙЕАСТ), Европа Иттифоқи (ЙЕИ), Шимолий Америка эркин савдо зонаси (НАФТА), Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (АТЕС) ва бошқалар киради.
Жаҳон хўжалигида 9 та энг йирик халқаро ҳудудий савдо блокларнинг таркиби қуйидагича бўлган:
1. Европа Иттифоқи (ЙЕИ) – Австрия, Германия, Буюк Британия, Италия, Ирландия, Франсия, Испания, Португалия, Финляндия, Шветсия, Дания, Белгия, Люксембург, Нидерландлар, Гретсия. ЙеИга 2004 йил 1 майда Полша, Чехия, эстония, Литва, Латвия, Словения, Словакия, Венгрия, Кипр, Малта, 2007 йилда Болгария ва Руминия каби давлатлар аъзо бўлиб қўшилди.
2. Шимолий Америка эркин савдо келишуви (НАФТА) – АҚШ, Канада, Мексика.
3. Европа эркин савдо ассотсиатсияси (ЙЕАСТ) – Исландия, Норвегия, Швейсария, Лихтенштейн.
4. Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамкорлиги (АТЕС) – Австралия, Бруней, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Индонезия, Филлипин, Тайван, Гонконг, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Канада, АҚШ, Мексика, Чили, Россия, Перу, эквадор.
5. Жанубий Америка Умумий бозори (МЕРКОСУР) - Бразилия, Аргентина, Парагвай, Уругвай.
6. Жанубий Африка Тараққиёт қўмитаси (САДК) – Ангола, Ботсвана, Лесото, Малави, Мозамбик Маврикий, Намибия, ЖАР, Свазиленд, Танзания, Зимбабве.
7. Ғарбий Африка иқтисодий ва валута иттифоқи (ЮЕМОА) – Котд`Ивуар, Буркина-Фасо, Нигерия, Того, Сенегал, Бенин, Мали.
8. Жанубий Осиё ҳудудий ҳамкорлик ассотсиатсияси (СААРК) – Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка, Бангладеш, Малдив ороллари, Бутан, Непал.
9. Анд пакти давлатлари – Венесуела, Колумбия, Эквадор, Перу, Боливия.
Бундай блокларнинг тузилишига сиёсий, иқтисодий ва тарихий характерга эга бўлган объйектив жарёнлар сабаб бўлган эди. Бир томондан бундай жараёнларнинг кучайиши халқаро савдони кучайтирса (иқтисодий зона, блок ва иқтисодий ҳудудлар миқёсида), бошқа тарафдан эса ҳар қандай ёпиқ тузилма учун хос бўлган баъзи бир тўсиқлар яратилди. Савдо-иқтисодий гуруҳларнинг ўзароалоқалари натижасида глобал савдо бозори йўлида вужудга келиши мумкин бўлган кўплаб тўсиқ ва қарама-қаршиликлар мавжуд.
Халқаро савдони бошқариш, унинг тараққиётига бўлган тўсиқларни бартараф қилиш ва эркинлаштиришдахалқаро иқтисодий ташкилотлар муҳим аҳамият касб этади. Бундай ташкилотлар орасида Тарифлар ва савдо бош битими (ГАТТ) асосий ўринга эга. 1947 йилда 23 мамлакат тарафидан ГАТТ ташкилотини тузилиши ҳақидаги келишув имзоланди ва у 1948 йилда кучга кирди. 1995 йилнинг 31 декабрида ГАТТ ўз фаолиятини тугатди ва унинг ўрнига Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) барпо қилинди.
ГАТТ – бу кўп томонламахалқаро келишув бўлиб, у аъзо мамлакатларнинг ўзаро савдосига алоқадор кўпгина тамойиллар ва ҳуқуқий меъёрларни, шунингдек савдо ва давлат бошқарувига оид қоидаларни ўз ичигаолади. Жаҳон иқтисодиётида ГАТТ энг йирик халқаро иқтисодий ташкилотлардан бири бўлиб, унинг фаолият доираси дунё савдосининг 94-95 %ни қамраб олган. ГАТТнинг ҳуқуқий механизми бир қатор қонун-қоидаларга асосланган:
- савдода ҳуқуқий бузилишни олдини олиш учун биринчидан, экспорт, импорт ва транзит оператсияларни, улар билан боғлиқ бўлган бож ва тўловлар борасида энг қулай шарт-шароит яратиш, иккинчидан, импорт ва миллий товарлар учун ички солиқ ва тўловлар борасида, шунингдек ички савдони бошқарувчи қонун-қоидалар борасида тенг ҳуқуқлиликни таъминлайдиган миллий тартибларни яратиш;
- энг қулай режим (ЕҚР), яъни келишувга киришаётган тарафлар орасида улар тарафидан учинчи давлатларга берилаётган (ёки берилижак) барча имтиёз ва устунликлардан фойдаланиш ҳуқуқини яратиш. Бу қоида товарларнинг олиб кирилиши ваолиб чиқилиши, бож тўловлари, ишлаб чиқариш, денгизчилик, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатига тегишлидир;
- миллий бозорни ҳимоя қилишда кўпроқ тарифли воситалардан фойдаланиш, импорт ва бошқа нотариф чеклашлардан воз кечиш;
- кўп томонлама музокаралар олиб бориш йўли билан бож тарифларини пасайтириш;
- ривожланаётган мамлакатлар билан савдода преференсиал (имтиёз бериш) тизимни ўрнатиш;
- савдо борасида пайдо бўлган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш;
- бир-бирига савдо-сиёсий ён босишда ҳамкорлик қилиш.
ГАТТнинг фаолияти раундларга бирлашган кўп томонлама музокаралар йўли билан олиб борилган. ГАТТ ўз фаолиятини бошлаганидан бери 8 раунд ўтказилган бўлиб, бунинг натижасида ўртача бож миқдори ўн баробар камайган. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки йилларда 40 %ни ташкил қилган бўлса, 2000-йилларнинг бошида улар тахминан 4 %ни ташкил қилди. 1996 йилнинг январида ГАТТнинг ўрнини Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) эгаллади. Уни 81 та мамлакат таъсис этди. ЖСТни ташкил топишига 7 йиллик ―Уругвай раунди‖ музокаралари сабаб бўлди.
ЖСТнинг ГАТТдан фарқи нафақат аъзо мамлакатлар сонида (1994 йил якунида ГАТТда – 128та, ЖСТда эса 2003 йилда – 154 та), балки ЖСТ низомида қўлланиши кўрсатилган тижорат фаолияти ва савдо сиёсатини кенг қамраб олганлигида кўринади. ГАТТ фақат товарлар савдоси масалалари билан шуғулланган бўлса, ЖСТ хизматлар савдоси ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи савдосини ҳам қамраб олади.
Савдонинг энг йирик соҳаси бўлган товар ва хизматлар савдосини қамраб олувчи битимлар уч қисмдан иборат. Улар умумий режага асосланган, лекин тафсилотлар бўйича фарқланадилар:
 Улар учта кенг кўламли асосдан бошланади: Савдо ва тарифлар бўйича бош битим (ГАТТ), Хизматлар савдоси бўйича бош битим (ГАТС) ва Интеллектуал мулк савдоси бўйича бош битим (ТРИПС).
 Сўнг маълум соҳалар ёки масалалар билан боғлиқ бўлган қўшимча битимлар ва иловалар келади.
 Якуний қисмда мамлакатларнинг ўз бозорларига маълум хорижий маҳсулотларни ёки хизматларни кираолишини таъминловчи мажбуриятларининг жадвали берилган. ГАТТга нисбатан улар товарлар тарифи бўйича чегараланган мажбуриятлар шаклини ва баъзи бир қишлоқ хўжалиги мақсулотларига нисбатан турли комбинатсиядаги тарифлар ва квоталар шаклини олади. ГАТС доирасида мажбуриятлар хорижий хизмат кўрсатувчиларга бозорга қай даражада кираолишларига ижозат берилиши кўрсатилган ва баъзи мамлакатлар ЭҚРнинг камситмаслик тамойилини қўлламайдиган хизмат турлари рўйхати ҳам келтирилган.
Хизматлар савдоси бўйича бош битим (ГАТС) халқаро хизматлар савдосини қамраб олувчи кўптомонлама қоидалар пакетидир. Бу соҳа бўйича музокаралар Уругвай раундида бўлиб ўтди. ГАТТ каби ГАТС ҳам уч қисмдан иборат: умумий тамойиллар ва мажбуриятларни ўз ичига олган асосий матн; айрим соҳалар билан боғлиқ илова; айрим мамлакатларнинг ўз бозорларига кираолишни таъминлашлари борасидаги махсус мажбуриятлари. Бироқ у тўртинчи қисмга ҳам эга бўлиб, у мамлакатлар ЭҚРнинг камситмаслик тамойилини вақтинчалик қўлламайдиган соҳалар рўйхатидан иборат.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари савдоси бўйича ЖСТ битими – ТРИПС бу ҳуқуқларни бутун жаҳон бўйлаб ҳимоя қилиш ва уларни ягона халқаро қоидаларга бирлаштиришга уриниш ҳисобланади. Баҳслар туғилганда ЖСТнинг баҳсларни ҳал қилиш тизимидан фойдаланиш мумкин.
Битим бешта кенг масалани қамраб олади:
 Савдо тизимининг қайси асосий тамойилларини интеллектуал мулкка нисбатан қўллаш керак?
 Қай йўсинда интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини бир хилда таъминлаш керак?
 Қандай қилиб мамлакатлар бу ҳуқуқларни ўз ҳудудларида бир хилда амалгаоширишлари керак?
 Қандай қилиб ЖСТ аъзолари ўртасидаги интеллектуал мулк бўйича баҳсларни ҳал қилиш лозим?
 Янги тизимни жорий қилиш давридаги алоҳида ўтиш даври бўйича келишувлар.
Ҳозирги вақтда ушбу ташкилотга 150 дан ортиқ мамлакат, шу жумладан МДҲ мамлакатлари – Қирғизистон, Арманистон, Озарбайжон, Грузия ва Молдова давлатлари аъзо бўлиб кирган. Ўзбекистон Республикаси 1994 йилдан бери ЖСТда кузатувчи сифатида иштирок этиб келмоқда. Ҳозирги кунда ЖСТгааъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёни давом этмоқда.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling