Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Глобал бозорларнинг шаклланиши ва уларнинг хусусиятлари


Download 1.28 Mb.
bet17/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.2. Глобал бозорларнинг шаклланиши ва уларнинг хусусиятлари
Ҳозирги шароитда глобаллашув жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдо ўсишининг муҳим рағбатлантирувчи омилига айланди. У шахсий мулоқот ҳамда инсон шахсининг ижодий салоҳияти намоён бўлиши учун қўшимча имкониятлар яратади. У объйектив характерга эга бўлиб, сайёрада инсон ҳамда табиий ресурсларнинг нотекис тақсимланиши билан асосланадики, улардан янада унумли фойдаланиш учун халқаро кооператсияни чуқурлаштириш заруриятини белгилаб беради.
Глобаллашувнинг иқтисодиёт либераллашувига таъсири давлатларни ўзаро боғлиқлиги ва халқаро ташкилотларда иштирокининг ортиб боришида намоён бўлди. Айнан халқаро ташкилотларда иштирок этиш давлатларнинг давлат ва нодавлат сегментларини қамраб олган институтсионал тузилмаларининг шаклланишига имконият яратади.
Замонавий глобаллашув жаҳон бозорлари ва инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги ҳудудий иқтисодиётларнинг тизимлашган интегратсияси билан тавсифланади, бунинг натижасида барқарор иқтисодий ўсиш, замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари татбиқ этилишининг тезлашиши юзага келади. Глобаллашув ривожланиши ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусияти шундаки, жаҳон хўжалиги мамлакатларининг нафақат ўзаро, балки жаҳон хўжалигининг яхлит тарздаги ҳолати ва ўсиш суръатларига боғлиқлиги ҳам тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати интегратсион жараёнлар ривожланиши ва бозор ўзгаришларига алоҳида аҳамият бераётган ва асосий устувор йўналиш - бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва кейинги иқтисодий либераллашув бўлиб қолаётган ҳозирги замонавий шароитларда ҳудудий ва жаҳон бозорларидаги талаблар ва рақобатнинг кескин шакллари ортиб боради, улар, ўз навбатида, навбатдаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш заруриятини объйектив ҳолда талаб этувчи омилларга айланади. Фақат барқарор иқтисодий ривожланиш ва тўлиқ қувватдаги бозор инфратузилмасини шакллантиришгина бизнинг мамлакатимизга глобал жаҳон хўжалиги тизимига самарали интегратсиялашиш имконини беради.
Иқтисодий фанда глобаллашув ривожланиш даврлари орқали белгиланувчи иқтисодий категория сифатида кўрилади. Биринчи давр ХИХ-ХХ аср оралиғи. Бу даврда ўзаро савдо ва инвеститсияларнинг телефон, пароход ва конвейерлар туфайли глобал миқёсда кенгайиши ҳисобига инсоният Яқинлашиш фазасига кирди. Глобаллашувнинг илк намоёндалари Р.Кобден ва Д.Брайт ушбу масалаларни илмий жиҳатдан эркин савдо фаол тарзда жаҳон иқтисодий ўсишига айланиши тўғрисидаги тезисида кўрсатиб бердилар.70-йиллар охири глобаллашувнинг информатика, транспорт ва телекоммуникатсия инқилобига асосланган иккинчи босқичини бошлаб берди. Глобаллашув иккинчи босқичининг ўзига хослиги трансмиллий корпоратсиялар ролининг бениҳоя ўсиши билан изоҳланди. 75 дан ортиқ мамлакатларда ўз ваколатхоналарига эга бўлган компаниялар ҳеч қандай муаммосиз миллий чегараларни кесиб ўтаоладилар ва ўз ҳукмини ривожланган давлатлар ҳукуматларига ўтказа оладилар. Замонавий дунёдаги ТМКларнинг яна бир хусусияти - товарларнинг асосий қисм иушбу ТМКлар хорижий фирмалари томонидан ишлаб чиқарилмоқда (мавжуд қоидага кўра, Осиё мамлакатларида). Кўп мамлакатларнинг глобаллашувнинг ушбу босқичидаги стратегиялари товарлар, хизматлар ва капитал кўчиши йўлидаги тўсиқларни тўлиқ олиб ташлашдан иборат бўлибқолмоқда.
―Иқтисодий глобаллашув тушунчаси мазмунидан келиб чиқиб, қуйидаги бир неча даражага ажратилади: умумжаҳон, давлат, тармоқ ва алоҳида компания даражаси. Уларнинг ҳар бири учун ўз мезонлари мавжуд. Умумжаҳон маъносида глобаллашув кўпинча турли мамлакатлар ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши сифатида белгиланади ҳамда товарлар, хизматлар, молиявий ресурслар ва технологияларни халқаро айирбошлашнинг ўсиши билан ифодаланади.
Алоҳида давлат даражасидаги глобаллашув давлат иқтисодиёти ва жаҳон хўжалиги муносабатларининг интенсивлиги сифатида тушунилади. Алоҳида мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига тортилиш даражаси турлича бўлиб қуйидаги кўрсаткичлар орқали баҳоланади – мамлакат ялпи миллий маҳсулотидаги экспорт ва импорт улуши, хорижий инвеститсиялар ҳажми, технологиялар алмашинувидан тўловлар келиши ва кетиши.
Тармоқ глобаллашуви асосий кўрсаткичлари ташқи бозорда сотилган маҳсулотнинг ушбу тармоқ маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши, шунингдек унга киритилган хорижий инвеститсияларнинг ушбу тармоққа киритилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмидаги улуши ҳисобланади. Аниқ бир компаниянинг жаҳон хўжалиги муносабатларига тортилганлиги унинг хориждан олаётган даромадлари ҳамда унинг жаҳоннинг турли ҳудудларидаги шохобчалари орқали ҳалқаро капитал, товар ва технологиялар айирбошлашдаги иштироки билан белгиланади.
Глобаллашувнинг қуйидаги белгилари ажратиб кўрсатилади: ахборот технологияларидаги инқилоб; иқтисодий инқилоб; либерал демократия ўрнатилиши; миллийлаштириш сиёсати сифатида - локаллашуви; горизонтал муносабатлар; қутблашиш (поларизатион).
Ҳозирги вақтда глобаллашув жаҳон иқтисодиёти вахалқаро иқтисодий муносабатлар ривожланишининг муҳим тенденсияси бўлиб, миллий хўжаликсубъйектлари манфаатларини давлат-миллий чегаралардан чиқиши, трансмиллийиқтисодий ва молиявий тузилмалар фаолият соҳалари яратилиши ва кенгайиши; хусусий, миллий иқтисодий муаммоларни йечиш учун жаҳонхўжалик манфаатлари ва жаҳон ресурслари мобилизатсиясини талаб этувчи, глобал, жаҳон даражасига кўтарилишини англатади.
Шуни айтиш мумкинки, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви жаҳон ҳамжамияти томонидан иқтисодий интегратсия ва капитал, товарлар, ишчи кучининг жаҳон бўйлаб кўчишининг ўсиб бораётганлиги; илмий коммуникатсион инқилоб туртки бўлган технологик интегратсия асосида эришилган иқтисодий ўзаро боғлиқликнинг критик даражасини акс эттиради.
Кўп давлатлар тобора яққолроқ тарзда жаҳон иқтисодиётининг ушбу феноменини, унинг ижобий ва салбий тарафларини иқтисодий ривожланишининг миллий консепсияларини ишлаб чиқишда ҳисобга олмоқдалар. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви интегратсияга нисбатан кенг тушунчадир, чунки иқтисодий глобаллашув тўғридан-тўғри бир-бири билан боғланмаган жаҳон хўжалиги қисмларининг ўзаро боғлиқлигини ҳам талаб этади. У ҳар қандай иқтисодиёт, ҳар қандай бозордаги муаммо жаҳон глобал муаммолари мақомига эга бўлиши ва нафақат кўп томонлама, балки умумий кучлар ҳисобига ҳал этилиши зарурлигини таъкидлайди.
Глобал бозорнинг шаклланиши, турли хил фирмалар ўртасидаги рақобатнинг кучайганлиги уларни капитални жамлаш, янада янги ишлаб чиқарувчиларни ўз доирасига жалб этиш, биргаликда ўз ўринларини сақлаб қолиш учун кучларни ўзаро бирлаштиришга ундайди. Европа Иқтисодий Ҳамжамиятининг яратилиши ҳам АҚШга иқтисодий қаршилик кўрсатиш, қудратли Америка саноат-молия корпоратсиялари билан рақобат курашида тирик қолиш усулидир. Шундай қилиб, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида миллий иқтисодиётларнинг ўзаро боғлиқлиги ортиб боради.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling