Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Интегратсион бирлашмаларнинг туркумланиши


Download 1.28 Mb.
bet7/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

5.2. Интегратсион бирлашмаларнинг туркумланиши
Интегратсион бирлашмаларнинг туркумланиши асосан иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётининг макро ва микродаражада ўзаро Яқинлашиш ва бир-бирига нақадар чуқур кириб боришлигини баҳолашда намоён бўлади. Бу мезонга интегратсиянинг тўрт кўринишини (еркин савдо ҳудуди, божхона иттифоқи, умумий бозор ва иқтисодий иттифоқларни) ажратиб кўрсатиш мумкин
Еркин савдо ҳудудлари (ЕШ) халқаро иқтисодий интегратсион жараёнларнинг бошланғич босқичи саналади. Эркин савдо ҳудуди замонавий талқинда преференсиал ҳудуд ҳисобланиб, унинг доирасида божхона ва миқдорий чекланишлардан ҳоли савдо тартибига риоя қилинади. ЭШ амалда икки ва ундан ортиқ давлатларнинг ўзаро савдосида божлар, литсензия ва квоталарни музлатиш ва аста-секин бекор қилиш тўғрисидаги битимларнинг имзоланиши натижасида шаклланади. Бунда ЙЕИ, НАФТА ва МЕРКОСУР тажрибасидан маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан савдо режимини эркинлаштириш чекланган тартибга эга, дастлаб божхона номенклатурасидаги баъзи позитсияларни қамраб олади.
Еркин савдо ҳудудларининг ижобий жиҳатларига келсак, иштирокчи мамлакатларнинг савдо сиёсатида барқарорликнинг ўрнатилишини киритиш мумкин. ЭШга аъзо – мамлакатларни халқаро иқтисодий муносабатларга жалб этиш жараёнини тезлашишига ёрдам беради, улар халқаро меҳнат тақсимотидан самарали фойдаланиш имконига эга бўлади. Эркин савдо ҳудудларининг салбий жиҳатларига келадиган бўлсак, улар ички бозорда рақобатнинг кучайиши билан белгиланади, чунки бу миллий ишлаб чиқарувчиларга салбий таъсир этиши ва банкротлик хавфини кучайтириши мумкин.
Бундан ташқари ЭШни яратиш миллатлараро тартибга солувчи органларни ташкил этиш ҳолатларида кузатилмайди, бу эса ўз навбатида қарорлар қабул қилишни секинлаштиради ва шунингдек қабул қилинган қарорларни бажарилишини назорат қилишни қийинлаштиради. Бироқ, интегратсиянинг бошланғич босқичидаги қийинчиликлар ва муаммоларга қарамасдан, эркин савдо ҳудудлари жаҳон иқтисодиётида кенг тарқалиши ҳам мумкин.
Божхона иттифоқи (БИ) ҳуқуқий нуқтаи назардан олганда икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида ўзаро ва учинчи бир мамлакатларга нисбатан соддалаштирилган солиқ сиёсатининг ўтказилишини англатади. Иқтисодий нуқтаи назардан олганда эса божхона иттифоқини ташкил этиш, бу ягона иқтисодий маконни шакллантириш ва бу макон доирасида эса ҳар қандай божхона чегараларини бартараф этишни англатади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлатлараро тартибга солишнинг бу кўриниши БИ қатнашчилари ўртасида божсиз савдонигина эмас, балки унинг ташқи чегараларида мувофиқлаштирилган тариф тизимини жорий қилишни ҳам назарда тутади. Божхона иттифоқининг эркин савдо ҳудудидан фарқи ҳам ана шундадир.
Божхона иттифоқларини яратиш ва уларнинг шаклланишининг конкрет натижалари унга аъзо - мамлакатларнинг ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳасида юз берадиган таркибий ўзгаришларда ўз аксини топади: талаб ва таклиф нисбий устунлик табиатига мос равишда ўзгаради. Бошқача қилиб айтганда, божхона иттифоқи савдонинг кенгайишига қараб аҳолининг турмуш фаровонлигини оширади, бироқ, айни бир пайтда ишлаб чиқарувчиларнинг арзон маҳсулотларидан қимматроқ товар ишлабчиқаришга мослашишлари натижасида эса, фаровонликни пасайтиради. Божхона иттифоқини шаклланиши жараёнида иккита ёндашув мавжудлигини қайд этиш керак. Бу ёндашувлар, товарларга белгиланган умумий ташқи тариф миқдорлари ўрнатилмасдан олдин иттифоқ аъзоси бўлган мамлакатларда амалда бўлган ўртача ўлчанган тариф миқдорига солиштириш орқали аниқланади. Агар янги тариф ундан олдинги миллий тарифдан юқори бўлса, божхона иттифоқи иштирокчиси бўлган мамлакат нисбатан арзон ташқи таъминлаш манбаларидан иттифоқ ичидаги ресурслар фойдасига воз кечишига тўғри келади. Тавсифланган ҳолатда ўхшаш вазият божхона иттифоқига аъзо мамлакатлар томонидан янги ёқилғи ресурслари, материаллар ва бошқаларни ишлаб чиқаришнинг бошланиши билан боғлиқ равишда кузатилиши мумкин.
Агар ўрнатилган тариф ундан олдин ўртача ўлчанган тарифдан паст бўлса, натижавий баҳоларни ҳисобга олганда ташқи савдонинг ўзгариш вектори учинчи мамлакатлар томон йўналади. Бундай ҳаракатлар одатда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва божхона иттифоқи иштирокчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини жадаллаштириш мақсадида олиб борилади.
Ташқи савдони давлатлараро тартибга солишнинг кенг тарқалган кўриниши сифатида божхона иттифоқи ҳақида гапирганда шуни эсдан чиқармаслик лозимки, унинг фаолияти узоқ вақт мобайнида алоҳида олинган мамлакатларнинг жами товарлар ва хизматлар номенклатурасига тарқалмаслиги мумкин. Божхона иттифоқларининг ривожланиш жараёни, биргаликда тартибга солиш соҳасининг аста-секин кенгайиб боришидан гувоҳлик беради. Яъни босқичма-босқич олиб бориладиган жараён охир-оқибат миллатлараро мувофиқлаштирувчи ташкилотлар ва институтларни ташкил этиш мақсадини кун тартибига қўяди.
Божхона иттифоқининг эркин савдо ҳудудидан асосий фарқи иттифоқ чегараларида мувофиқлаштирилган савдо-божхона режимини жорий этиш эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Интегратсион жараёнларнинг кейинги ривожланиши интегратсиянинг энг йетук кўринишларидан бири бўлган умумий бозор, иқтисодий иттифоқнинг шаклланишига олиб келади. Жаҳон иқтисодиётида кўплаб иқтисодий бирлашмаларнинг вужудга келиши ва тараққиётидан маълумки, айнан умумий бозор ва иқтисодий иттифоқ энг кўп диққатга сазовордир.
Жанубий Америка, Африка ва Осиёдаги бир қатор халқаро ташкилотлар товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг ягона умумий бозор кўринишидаги гуруҳларни ташкил этганлиги тўғрисидаги ўзининг шошилинч эълонларини тарқатган бўлсалар-да, ҳозирги пайтгача интегратсиянинг бу кўриниши амалда фақат Ғарбий Европада кенг амал қилаётганлигини кўришимиз мумкин. Умумий бозорлар қаторига қуйидаги халқаро ташкилотларни киритиш мумкин: - Жанубий Америка умумий бозори (МЕРКОСУР) – Аргентина, Бразилия, Парагвай ва Уругвай каби давлатларни бирлаштирган. - Марказий Америка умумий бозори – Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Никарагуа ва Салвадор каби давлатларни бирлаштирган.
- Шарқий ва Жанубий Африка умумий бозори (КОМЕСА), ўз таркибига Африканинг 19 та ривожланаётган давлатларини бирлаштирган.
- Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари Ассотсиатсияси (АСЕАН) –Тинч ва Хинд океани қирғоқларида жойлашган 10 та ривожланаётган мамлакатларни бирлаштирган.
Божхона иттифоқини умумий бозорга айлантириш жараёни нафақат савдони, балки иқтисодий сиёсатнинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олувчи катта миқдордаги қонуний меъёрларни уйғунлаштириш масалаларини ҳам ҳал этиш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ички божхона тўсиқлари ва бошқа чеклашларни бартараф этиш орқали учинчи дунё мамлакатлари билан савдода умумий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурки, бунинг натижасида миллий чегаралар орқали товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтишига шароит яратилади. Бундан ташқари умумий бозорни шакллантириш мобайнида ижтимоий ва ҳудудий ривожланиш учун замонавий фондларни яратишга зарурият туғилади. Умумий бозорни халқаро иқтисодий иттифоққа айлантириш жараёнида бу фондларнинг аҳамияти жуда катта бўлади. Бунда миллатлараро мувофиқлаштирувчи ташкилотлар муҳим аҳамият касб этади. Европа Иттифоқи тажрибасидан маълумки, бундай ташкилотларни ташкил этмасдан туриб миллий қоннчилик меъёрини соддалаштириш ва интегратсион бирлашма иштирокчиларининг умумий қарорларини бажарилишини назорат қилиш мумкин эмас.
Умумий бозорни иқтисодий иттифоққа айлантиришнинг замонавий босқичида ЙеИнинг аҳамияти каттадир. Чунки фақатгина ана шу ташкилот иқтисодий интегратсион жараёнларнинг энг юқори чўққисига интилишини яққол намойиш этмоқда. Маълумки Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ХХ–ХХИ асрлар бўсағасида ўз олдиларига қўйган мақсадларга эришишни режалаштирган эди. Ҳозирча якуний натижалар ҳақида гапиришга эрта бўлса-да, иқтисодий иттифоққа хос бир қатор хусусиятлар кўзга ташланиб турибди. Бу аломатлар қуйидагилар ҳисобланади: умумий қонунчилик меъёрларини яратиш, солиқ базасини соддалаштириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳада ягона стандартларни жорий этиш, мувофиқлаштирилган пул сиёсатини ўтказиш, ягона валутага ўтиш ва бошқалар.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling