3. Fanlar tizimida kasb psixologiyasi, kasb psixologiyasi mutaxassislik fani haqida tushuncha va ilmiy tasavvur hosil qilish - Кенг тарқалган таърифларга кўра психология-психик фактлар уларнинг қонуниятлари ва механизмларини ўрганади. Шунингдек психология инсон фаолияти ва хулқ-атворида объектив реалликнинг акс этиши қонуниятлари ҳақидаги фан. Психология соҳасида амалга оширилган илмий тадқиқотлар ва ўрганилган назарий манбалар, шунингдек фанлараро ўзаро интеграция жараёнлар психология тармоғида кўпгина ўз предметига эга бўлган соҳаларни ажралиб чиқишига туртки бўлди. Улар жумласига касб психологиясини киритишимиз мумкин.
- Касб психологияси - бу шахсда касбий мақсадларни танлаш, касб эгаллаш, мутахассиснинг касбий ривожланишига доир қонуниятларини, шунингдек шахснинг меҳнатга лаёқатлилик даражаларини ўрганувчи психология фанининг соҳаларидан биридир.
Касб психологиясининг асосий концептуал қоидалари: - Касбий шаклланиш
Касбий шаклланиш – бу шахснинг касб танлаш жараёнидаги касбий таълимга тайёрланиш, шунингдек касбий фаолият жараёнидаги ривожланиш ҳисобланади . - Касбий шаклланиш босқичлари
Касбий шаклланиш-гетрохрон жараён бўлиб, айрим пайтларда пасайиш ва сакраш хусусиятига эга. Индивиднинг шахсий ва касбий ривожланиш омилларининг ўзаро алоқаларига кўра келишмовчилик ва инқирозлар киритилади. Бу индивидуал тўлақонли жараёнини ижтимоий вазият ва асосий фаолият билан боғлиқ босқичларга ажратиш мумкин. Улар сирасига касбий тайёргарлик, касбий адаптация, бирламчи ва иккиламчи профессионализация ва касбий маҳоратлар киради. - Касбий шаклланиш турлари
Касбий шаклланиш йўли ва тезлиги бир гуруҳ омиллар билан белгиланади. Уларга ёш, индивидуал-психологик, касбий технологик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни киритиш мумкин. - Касбий ривожланиш
Касбий ривожланиш – бу йўналиш салоҳият ва муҳим касбий сифатларнинг бойиб бориши, меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириб бориш билан белгиланади. - Касбий шаклланишининг психологик жиҳати .
Do'stlaringiz bilan baham: |