Reja: Кириш: 3


Download 51.82 Kb.
bet1/6
Sana05.04.2023
Hajmi51.82 Kb.
#1274536
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kurs ishi 2 Farxod aka



КУРС ИШИ


Мавзу:Иқтисодиётга давлат аралашувининг чегаралари

Бажарди:________________________


Тикширди:_______________________

Тошкент 2023 й


Reja:
1.Кириш: ------------------------------------------------------------------------------------3
2. Дискрецион фискал сиёсат-------------------------------------------------------------7
3. Давлатнинг Иқтисодий функциялари----------------------------------------------15
4. Давлатнинг бозор иқтисодиёти ривожланишига аралашувининг чегаралари-----------------------------------------------------------------------------------18
5. Жамият иқтисодий ҳаётини эркинлаштириш ва демократлаштириш-------23
6. Хулоса:-----------------------------------------------------------------------------------31
7.Фойдаланилган адабиётлар:--------------------------------------------------------32

Kириш:
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган оқилона ва изчил иқтисодий сиёсат орқали катта муваффақият ва натижаларга эришилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида миллий хўжалигимиз иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб, маъмурий-буйруқбозлик тизимидан мерос бўлиб қолган бир томонламалик ва инқироз ҳолатидан чиқарилди; иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт ва унинг айрим соҳаларидаги мутаносиблик кучайди; бозор механизмининг таркибий қисмлари қарор топди ва унинг инфратузилмалари вужудга келтирилиб, ривожлантирилди. Маънавий жабҳада ҳам туб ўзгаришлар қилиниб, жамият аъзолари онгида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шакллантирилди.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Бугунги кундa мaмлaкaтимизни, aввaлo, иқтисoдиётимизни ислoҳ этиш, эркинлaштириш вa мoдeрнизaция қилиш, унинг тaркибий тузилишини дивeрсификaция қилиш бoрaсидa aмaлгa oширилaётгaн, ҳaр тoмoнлaмa aсoсли вa чуқур ўйлaнгaн сиёсaт бизни инқирoзлaр вa бoшқa тaҳдидлaрнинг сaлбий тaъсиридaн ҳимoя қилaдигaн кучли тўсиқ, aйтиш мумкинки, мустaҳкaм вa ишoнчли ҳимoя вoситaсини ярaтди».
Жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни беришда «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.
Айни пайтда Президентимизнинг маъруза ва асарларидан, хусусан, «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асаридан бизга шу нарса маълум бўлиб турибдики, эришилган ютуқлар билан бир қаторда бугунги кунда ўз ечимини топмаган муаммолар, ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжуд. Мамлакатимиз баъзи вилоятлари ва қишлоқ туманлари бюджетларининг ҳалигача дотацияда қолиб кетаётгани, уларда замонавий корхоналар, кичик бизнес соҳаси, савдо тармоқларини, бозор инфратузилмасини ривожлантиришга етарли эътибор берилмаётгани, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тадбирларининг сустлиги, баъзи янги мулкдорларнинг хусусийлаштирилган мулкдан оқилона фойдаланмаслиги, оқибатда уларнинг банкротликка юз тутиши, айрим тармоқларда иқтисодиётнинг монополлашуви асоссиз равишда юқори даражада сақланиб қолаётгани, қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерлар анчагина қисмининг мелиоратив ҳолати қониқарсизлиги туфайли фойдаланишга яроқсизлиги ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ушбу ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини ва хусусиятларини тушуниш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айниқса, бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига боғлиқдир. Иқтисодиёт назарияси фани иқтисодиёт тушунчаларини, унинг қонун-қоидаларини, тежамли хўжалик юритиш сирларини, турли кишилар ва хўжаликларнинг бир-бирлари билан манфаатли иқтисодий алоқада бўлиб, унумли меҳнат қилиш йўлларини ва шаклларини ўргатади. Иқтисодиёт назарияси фани мамлакатимизда яшаётган ҳамма кишиларнинг даромадлари, уларнинг турмуш даражаси фақат миллий иқтисодиёт тараққиётига боғлиқлигини, шу юртда меҳнат қилаётган кишиларнинг ижодий меҳнати билан вужудга келган миллий маҳсулотнинг кўпайиши, унинг тўғри тақсимланиши ва фойдаланилиши, миллий пул барқарорлиги билан боғлиқлигини ҳам ўргатади ва миллий истиқлол мафкурасининг одамлар онгида шаклланишига, уларнинг интеллектуал камолотга эришувида муҳим роль ўйнайди.
Ҳар қандай жамиятнинг базиси, яъни «пойдевори» ни иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Ушбу «пойдевор» шу даврдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиш даражасига қанчалик тўғри ва мос шакллантирилган бўлса, у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун шу қадар кенг имкон ва рағбат яратади.
Иқтисодий муносабатларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амал қилиш қонун ва қонуниятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишда энг аввало «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. У мазкур вазифани ўзининг юксак маънавиятли шахсда иқтисодий билим ва маданиятни шакллантириш, назарий билим ва қоидаларни амалиётга жорий этиш, ғоявий-тарбиявий, методологик функциялари орқали амалга оширади.
Инсон маънавияти унинг эҳтиёжлари ва манфаатларини белгилайдиган ва англаб етадиган, уларни ҳимоя қилиш ёки қондириш йўлида амалга оширадиган фаолиятининг мазмун-моҳиятини намоён этувчи энг асосий мезондир. Айнан шу сабабли баркамол шахсни шакллантиришда унинг маънавияти, эҳтиёжлари ва манфаатлари ўртасидаги муҳим тўғри баҳолай олиш ҳамда шахснинг моддий эҳтиёжлари ва манфаатларини юксак маънавият меъёрлари орқали мушоҳада этиш ниҳоятда зарурдир. Бу жараённи Президентимиз қуйидагича ифодалайдилар: «Инсонга хос орзуинтилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак... ўринли бўлади».
Биз орзу қилган юксак маънавиятли шахснинг белги ва жиҳатлари таркибида унинг иқтисодий билим ва маданиятини белгиловчи фазилатлар алоҳида ўрин тутади. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, ундаги жамият аъзоларининг фаровонлиги ва турмуш даражаси, турли иқтисодий манфаатларнинг ўзаро муштараклиги энг аввало иқтисодий муносабатлар ва қонунларни билиш ҳамда уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишга бевосита боғлиқ. Шунга кўра, «Иқтисодиёт назарияси» фани иқтисодий тизимга оид тушунчаларни, унинг қонун-қоидаларини ўргатиш орқали шахснинг иқтисодий жиҳатдан билимдон, мушоҳадали ва онгли бўлишини таъминлайди. Доимий ўзгариб турувчи ички ва ташқи иқтисодий муҳит ва унинг инсонлар, корхоналар, мамлакатлар ва бутун дунёга кучайиб борувчи таъсирини кузатиб, амалга оширилиши зарур бўлган хатти-ҳаракатлар ва иқтисодий фаолият жараёнларини олдиндан сезиш ва кўра билиш, қисқача қилиб айтганда, иқтисодий зийраклик – юксак маънавиятли шахс фазилатларидан бири бўлиб, уни чуқур иқтисодий билим ва кўникмаларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Шунингдек, «Иқтисодиёт назарияси» фани кишиларнинг жамият иқтисодий ҳаётини ташкил этиш, унда фаол иштирок этиш ва янада ривожлантириш борасида жамият ва давлат олдидаги жавобгарликлари, яъни иқтисодий масъулиятларини тарбиялашда етакчи ўрин эгаллайди. Биз қураётган эркин, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик фуқаролик жамиятига барча жамият аъзоларида иқтисодий маданиятлиликни шакллантириш орқали эришишимиз мумкин. Бу эса амалдаги иқтисодий қонунлар, қоидалар тўғрисидаги билим ва кўникмаларга эгалик, ўзлаштирилган билимлар асосида меҳнат ва ишлаб чиқариш фаолиятларини ташкил эта олиш хусусиятини намоён этиб, уни фақат мазкур фан хизматлари орқали таъминлаш мумкин.
Юртбошимиз айтганларидек: «биринчи галда, тараққиётимизнинг ҳар бир йўналиши жамиятимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий муносабатларнинг ривожи ҳақида махсус дарсликлар, қўлланмалар, оммабоп адабиётлар яратиш зарур». Дарсликлар ва ўқув қўлланмалари етишмаслиги бўйича олий ўқув юртлари ва коллежлардаги аҳвол, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳамда Президентимиз И.А.Каримовнинг «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида қўйилган муҳим вазифалар ҳисобга олиниб, иқтисодиёт назарияси фани бўйича мазкур дарслик қайта тайёрланди. Албатта, бу вазифанинг уддасидан чиқиш осон иш эмас. Қўйилган вазифанинг мураккаблиги шундан иборатки, шу давргача дунёдаги ҳеч бир мамлакат иқтисодий жараёнларни бошқариш ва уйғунлаштиришнинг бир механизмидан бутунлай бошқасига бирданига ўтган эмас. Бу узоқ даврни талаб қиладиган жараён бўлиб, алоҳида ўтиш даврини тақозо қилади. Унинг ҳамма учун бир хил бўлган ўлчами ва нусхалари ҳам йўқ.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республикамиз иқтисодий тараққиётининг муаммолари, айниқса Президентимиз китобларида, маъруза ва нутқларида, қабул қилинган қонун ва қарорларда баён этилган тамойиллар, хусусиятлар ҳам қамраб олинган ҳамда назарияни амалиётга яқинлаштириш мақсадида бозор иқтисодиётининг кўпгина умумий қонун-қоидалари бевосита Ўзбекистон ҳаёти мисолида ёритилган. Дарсликни тайёрлашда диалектик, илмий асбтракция, таҳлил ва синтез, тарихийлик ва мантиқийликнинг бирлиги ва бошқа қатор илмий усуллардан фойдаланилган. Бунда, айниқса ҳар бир иқтисодий воқеа, ҳодиса, жараён тушунчалар бир-бирига қарама-қарши бўлган икки томон бирлигидан иборат деб қаралиб, икки томонлама таҳлил усули кенгроқ қўлланилган ва шу йўл билан ёритилаётган масаланинг асл моҳиятини тушуниш осонлаштирилган. Асосий иқтисодий тушунчаларни соддароқ қилиб, оддий тилда мисоллар, жадваллар, графиклар асосида тушунтиришга ҳаракат қилинган. Ушбу дарслик янги давлат стандарти талаблари бўйича тузилган ва Республика мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тавсия этилган янги дастур асосида ёзилган. Унда дастурдаги барча мавзулар қамраб олинган, лекин ҳажми чекланган бўлганлиги учун кўпгина материаллар иложи борича қисқартириб берилган. Шунинг учун матнда камчилик ва мунозарали жиҳатлар ҳам бўлиши мумкин.


Download 51.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling