Режа: Кириш Асосий қисм


Download 79 Kb.
bet1/5
Sana18.12.2022
Hajmi79 Kb.
#1031522
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ona tili darslarida interfaol usullardan foydalanish


Она тили дарсларида дидактик ўйинлардан фойдаланиш
Режа:
Кириш
Асосий қисм

  1. Дидактик ўйинлар

  2. Дидактик ўйинларнинг турлари ва ўтказиш йўллари

  3. Она тили дарсларида таълимий ўйинлар воситасида ўқувчилар нутқини бойитиш усуллари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

Kirish

Bugungi kunda jamiyatning shiddatli o’sishi, fan tеxnikaning rivojlanishi, amalga oshirilayotgan islohotlarning ijobiy natijalari barcha sohalar kabi ta'lim-tarbiya jarayonlariga ham o’z ta'sirini o’tkazmoqda.


Hozirgi sharoitda xalq ta'lim tizimi, uning barcha bo’g’inlarini yagona komplеks sifatida qarash talab etilmoqda. Bu bo’g’inlar bolalarning maktabgacha tarbiya olishini, umumiy va maxsus bilimga, profеssional tayyorgarlikka ega bo’lgan yoshlarning shaxs sifatida ma'naviy va axloqiy kamol topishini, ularning jismoniy rivojlanishini ta'minlaydi.
Maktab jamiyatning talablariga bo’ysunuvchi va uning ehtiyojlarini to’la qondirish uchun javobgar bo’lgan muhim bo’g’in hisoblanadi va bu dargoh insonni shakllantirish uchun mas'uldir.
Ma'lumki, shaxs bir butun shaklda rivojlanadi. Bir butun ta'lim-tarbiya jarayoniga xos vazifa insonda nafaqat aqliy, balki layoqat va malakani ham shakllantiradi. Bir butunlikda bo’lgan jarayon o’quvchida qiziqish hissini tarkib toptiradi.
Shaxsni shakllantirishdagi vazifalarning o’zaro birligini ta'minlashda, avvalo, maqsad, vosita va kuzatilgan natijalarning birligi ham nazarda tutiladi.
Kichik maktab o’quvchisini fikr doirasini kеngaytirishda, muloqot san'atining boshlang’ich savodini egallashda, komplеksli ta'lim jarayonini amalga oqhirishda o’quvchilarni nutqini shakllantirishga oid darslarning o’rni va ahamiyati kattadir.
Ҳозирги давр республикамиз ижтимоий ҳаётидаги туб ижобий ўзгаришлар бошланғич синфлар она тили таълимини олдига муҳим талаблар қўймоқда. Машғулотларни педагогик технологиялар асосида қуриш, давлат таълим стандартлари талабларини бажариш, болаларнинг фикрлаш даражасини мунтазам равишда ўстириб бориш, уқувчиларнинг нутқий ва имловий саводхонлигини тўла таъминлаш ана шу талаблар сирасига киради.
Она тили ўқитиш методикасида ўқувчиларнинг саводини чиқариш, грамматик тушунчаларини шакллантириш, уларнинг нутқий ва имловий саводхонлигини оширишда қўлланадиган усуллар, машқлар вариантлари кўп. Фонетик, грамматик, орфографик тушунчаларни мустаҳкамлаш, нутқий малакани мукаммал шакллантиришда методика фанидан белгиланган машқлар қаторида таълимий ўйинлар ҳам муҳим ўрин тутади. Таълимий ўйинларни бошқа машқ турларидан фарқи шуки, бунда бир тамондан, ўқувчиларнинг зерикиши, чарчоғига барҳам берилса, иккинчидан тамондан, болаларнинг фикрлаш жараёни тезлашади, муайян белгиланган малакаларнинг муфассал шаклланиши осонлашади.
Маълумки ўқувчи қанча ёш бўлса, дарсларда қўлланадиган қизиқарли ўйин элементлари шунчалик кўп бўлиши лозим. Чунки дарсда қўлланадиган дидактик ўйин, бир тамондан, айрим болалар табиатига хос бўлган қизиқувчанлик, шўхлик каби хусусиятларига мувофиқ келса, иккинчи тамондан, баъзи болалардаги одамовилик, индамаслик, уятчанлик каби жиҳатларини бартараф этиб боради. Демак, ўйин жараёни ўқувчи психологиясида кескин ўзгаришлар ясайди. Ўйин давомида ўқувчи мавҳум грамматик-орфограк тушунчалар моҳиятини англай бошлайди, унинг хотирасида кўпгина сўзлар учун умумий бўлган белгилар ўрин ола бошлайди, оғзаки ва ёзма нутқидаги орфоэпик – орфографик тушунчалар моҳиятини англай бошлайди, ёзма нутқидаги орфоэпик – орфографик нуқсонлар камаяди. Таълимий ўйинлар синф жамоасининг эркин тутишларини таъминлайди, дарснинг самарадорлиги ортади. Ўйинда кўпчилик ўқувчиларнинг фаол иштироки таъминланиб, рейтинг балларини қўйиб бориш имконияти туғилади.

Ўйинларнинг яна бир диққатга сазовор жойи шундаки, синфда иноқлик, шиддат ҳукм суради. Ўқувчилар бир-бирларига ёрдам бергилари келиб, синф жамоасининг жипслиги янада ортади.


Она тили мазмунига кўра таълимий ўйинлар қуйидагича тасниф қилинади:

  1. фонетик – график ўйинлар

  2. сўз ясалиши бўйича ўйинлар

  3. грамматик ўйинлар

  4. орфографик ўйинлар

  5. нутқ ўстириш тусидаги ўйинлар.

Таълимий ўйинлар ўтказилиш характерига кўра қуйидаги турларга ажралади:

  1. оғзаки ўйинлар

  2. индамас ўйинлар

  3. ёзма ўйинлар

таълимий ўйинлар ташкил қилиниши бўйича қуйидаги турларга ажралади:

  1. гурухлараро мусобақа тарзидаги ўйинлар

  2. тарқатма материаллар ёрдамида ўтказиладиган ўйинлар

  3. қўл бармоқлари ёрдамида ўтказиладиган ўйинлар

она тилидан таълимий ўйинлар, шунингдек, шеър, эртак, ҳикоя, топишмоқ, тез айтишлардан, турли ребус ва бошқотирма жадвалларидан ҳам унумли фойдаланиш мумкин.
Ўйинни ташкил қилишда ўқитувчи қуйидаги тамойилларга амал қилиши лозим:

  • ўйин қизиқарли, содда, тушунарли, аниқ бўлсин;

  • ўйин мавзуга мос, чуқур мазмунли бўлсин;


  • ўйинда иложи борича кўпроқ ўқувчи иштирок этсин;

  • ўйинда қизиқарли нарсалар кўп бўлсин;

  • ўйинни ўтказилиш муддати, тартиби аниқ бўлсин;

  • ўйин ўқувчиларни муайян кўникмалари ва малакаларини шакллантирсин;

  • ўйин ғолиблари рағбатлантириб борилсин.

Ўқитувчи ўйин турларини мустаҳкамланаётган мавзуга мувофиқ танлаб, белгиланган ўйин турига мос шаклни тузиб, ўйин тартибини аниқ белгилаб олиши лозим. Ўйин учун керакли материал эса имло луғати, ўқиш китоби, болалар журнали, турли бадиий асарлар тўпламларидан олинади.
Материални ўйин шаклига солишда қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим:

  • ўйин материалида мавзуга оид мисол иложиборичакўп бўлсин;

  • материал ва ўйин шакли ўқувчи ёшига мос, тушунарли, содда ва қизиқарли бўлсин;

  • ўйин шакли ва материал ҳажми дарс структурасига мувофиқ бўлсин;

  • материал ва ўйин шакли ўқувчи нутқини ўстириш, имловий саводхонлигини ошириш имконгиятини берсин;

  • материал ва ўйин шакли ўқувчи ақлий фаоллигини яхшиласин;

  • материал ва ўйин шакли ўқувчи дунёқарашини ўстирсин, тарбиявий элементларга бой бўлсин.

Бошланғич синф она тили дастуридаги ҳар бир мавзу бўйича муайян шаклдаги таълимий ўйинни ташкил қилиш мумкин. Ўқитувчи, аввало, таълимий ўйиннинг таълим-тарбиявий мақсадини белгилаб, ўйинга керакли материални тайёрлаб ўқувчиларга таълимий ўйинни ўтказиш тартибини аниқ
тушунтириб бериши, ўйинни ўзи бошқариб бориши, ўқувчиларниинг хатоларини йўл-йўлакай тузатиб бориши зарур. Ўйин охирида тегишли хулосалар чиқарилиб, баллар эълон қилинади.
Boshlang'ich ta'lim bosqichi-da asosiy e'tibor o'quvchilarning so'z boyligini oshirish, o'zbek tilidagi nutq tovushlarini to'g'ri talaffuz qilish ko'nikmalarini rivojlantirish orqali ularning og'zaki va yozma nutqini shakllantirishga qaratiladi. Shundan kelib chiqib, 2—4- sinflarda o'quvchilarni tabiat hodisalarini kuzatishga o'rgatish, narsa-buyumlar, o'simlik va hayvonot dunyosiga oid tushunchalarning nomlari, belgi, miqdor, harakat-holatni bildiruvchi so'zlar bilan ularni tanishtirish — o'zbek tili darslarining asosiy ta'limiy maqsadi hisoblanadi. Bunda o'quvchilarning so'zlarni imkon qadar ko'proq o'zlashtirishi hamda xotirasiga singdirib borishiga qaratilgan mashq turlaridan foydalanish dars samaradorligini belgilaydi. Maktabgacha va boshlang'ich ta'lim bosqichida didaktik o'yinlardan foydalanish, ayniqsa, muhimdir.
Didaktik o'yinlar o'quvchi­larning o'zaro va o'qituvchilar bilan hamkorligini mustahkamlashda beqiyos ahamiyat kasb etadi. Ta'limiy o'yinlar bilimlarni o'zlashtirish jarayonini yengillashtiradi, o'quvchilarni darsga to'liq jalb etishga yordam beradi, ularning ijodiy tafakkuri, faolligini o'stirishning asosiy vositasi hisoblanadi. Biroq ta'limiy o'yinlarni me'yorida qo'llash kerak, ularni haddan ziyod ko'paytirib yuborish o'quvchini dars maqsadidan chalg'itib qo'yishi mumkin.
Ta'lim boshqa tillarda olib boriladigan maktablarning boshlang'ich sinf o'quvchilari so'z boyligini oshirish uchun o'zbek tili darslarida quyidagi didaktik o'yinlardan foydalanish tavsiya etiladi.

Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling