Режа: кириш I боб бюджет ташкилотларида назорат ва тафтишнинг назарий ҳУҚУҚий асослари
-расм. Давлат молиявий назоратининг принциплари
Download 115.61 Kb.
|
Абдугаффаров Абдумурод
2-расм. Давлат молиявий назоратининг принциплари
Молиявий фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган бюджет назоратига қонунийлик, режалилик, тизимлилик, узлуксизлик, самаралилик, ошкоралик, мустақиллик, объективлик ва лаёқатлилик принциплари хосдир. Қонунийлик принципи Конституция билан белгиланган бўлиб, давлат ва унинг барча органлари (шу жумладан назорат органлари) қонунга мувофиқ фаолият юритишини, жамият ва фуқарорларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишиини таъминлашини назарда тутади ва пул маблағлари жамғармаларининг яратилиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланиш жараёни молия ва бюджет қонунчилиги нормалари билан муфассал тартибга солинишида намоён бўлади. Режалилик принципи давлатнинг молиявий фаолияти молия-режа ҳужжатлари (давлат бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бюджетлари, бюджет ташкилотлари сметалари, давлат корхоналарининг даромадлар ва харажатлар баланси) тизимига асосланганини англатади, уларни тузиш, тасдиқлаш, ижро этиш тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Тизимлилик принципи назорат тадбирларини ўтказишда назорат объек-тининг барча томонлари ва унинг ўзаро алоқалари вертикал ва горизонтал бошқарув тизимлари бўйича кўриб чиқилишини назарда тутади. Узлуксизлик принципи барча назорат объектлари (бошқариладиган тизим) назорат субъектлари (тизимни бошқарувчилар) томонидан доимий равишда амалга ошириладиган дастлабки оператив ва даврий назорат, уларнинг фаолиятлари шартлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланган муддатларда назорат остида бўлишини англатади. Бу режалар ва вазифаларнинг бажарилиши устидан доимий кузатишни, белгиланган кўрсаткичлардан оғишлар аниқланганда фаолиятга тузатишлар киритиш чоралари кўрилишини таъминлайди. Назоратнинг самаралилиги принципи молия-хўжалик фаолиятидаги меъёрдан оғишларни ва уларнинг сабабларини ўз вақтида ва тўлиқ аниқлашда, шунингдек юз берган салбий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш ва этказилган моддий зарарни ўз вақтида қоплашда намоён бўлади. Ошкоралик принципи жамият эътиборига оммавий ахборот агентлиги орқали турли молиявий-режа ҳужжатлари лойиҳаларини, уларнинг ижроси бўйича берилган ҳисоботларни, молиявий фаолиятни текшириш ва тафтиш қилиш натижалари мазмунини этказишда намоён бўлади. Мустақиллик принципи назорат қилувчи органнинг молиявий мустақиллигини, назорат органлари раҳбарларининг ваколат муддатлари парламентникига нисбатан узунлигини, уларнинг мақоми Конституция билан белгиланганлигини кўрсатади. Объективлик ва лаёқатлилик (компетентлик) принципи назорат натижалари, текширилган фактларнинг мазмуни қонунлар, йўриқномалар ва мансабдор шахсларнинг фаолиятини назорат қилишни тартибга солувчи бошқарув органларининг фармойишлари билан солиштириш асосида тўғри, тўлиқ ва объектив тушунтирилишини назарда тутади. Бу принцип назоратчи-тафтишчилар касбий маҳоратининг юқорилигини ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилишларини тақозо этади. Download 115.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling