Режа: Кириш. Иккиламчи


Download 0.87 Mb.
bet1/5
Sana02.06.2024
Hajmi0.87 Mb.
#1838189
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Саноат чиқиндилар



3



Саноат чиқиндилари асосидаги тўлдирувчилар


РЕЖА:
1.Кириш.
2. Иккиламчи тоғ жинслари асосидаги тўлдирувчилар.
3. Металлургия шлаки.
4. Ёқилғи шлаки.
5. Кул ва кулшлакли аралашмалар.
6. Ёғоч чиқиндилари ва бошқа саноат чиқиндилари асосидаги тўлдирувчилар.
Ўзбекистондаги қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи асосий корхоналари тўғрисидаги маълумотларга қарайдиган бўлсак, сунъий ғовак тўлдирувчи керамзит Республикадаги 8 та корхонада 64,3 млн. м3 ҳажмда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шу жумладан Қорақолпоғистон Республикасида 2та корхонада 14,3 млн. м3 , Навоийда 1,3 млн. м3 , Қашқадарёда 2та корхона – 17,8 млн. м3 , Сурхондарё вилоятида 1 та 26,2 млн. м3, Самарқанд вилоятида 1та корхона 3,7 млн. м3 ва Фарғона вилоятида 1 та корхона 1 млн. м3 керамзит ишлаб чиқаради.
Объектлар қурилишида сунъий ғовак тўлдирувчи-вермикулит маҳсулотининг қўлланилишини аълоҳида таъкидлаш лозим. Ўрта Осиёда ягона вермикулит рудалари Қорақалпоғистон Республикасининг Тебинбулоқ конида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Республикамизда ундан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўллаш йўлга қўйилди.
Шуни айтиш мумкинки, 20 см қалинликда тўкилган вермикулит иссиқлик ўтказиши бўйича 1,5 метр қалинликдаги ғиштли девор ёки 2 метр қалинликдаги бетон деворга эквивалентдир. Чердак ораёпмаларига 5 см қалинликда тўкилган вермикулит иссиқлик йўқотилишини 75% га, 10 см қалинликдагиси эса 92% га камайтиради.
Маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқарилган сунъий ғовак тўлдирувчилар ёки ғовак тоғ жинсларини майдалашда олинадиган енгил ғовак тўлдирувчилар келтириладиган оғир тўлдирувчиларга нисбатан арзон ҳисобланади. Уларни бетонда қўллаш яхши самара беради.
Шу сабабли ғовак тўлдирувчиларни қўллашнинг иқтисодий самадорлигини бошқа йўлларини кўриб ўтамиз.
Агар ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлар ташқи деворларни қуришда ишлатилса, у ҳолда унинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоби 1 м2 деворнинг иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларидан келиб чиқиб бажарилади. Шуни айтиш мумкинки, тўлдирувчи қанчалик енгил бўлса бундай тўлдирувчили енгил бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам кичик бўлиб, у асосидаги деворнинг қалинлиги юпқа ва арзон бўлади.
Ғовак тўлдирувчиларни конструкцион бетонларда қўллашда, улар асосида юк кўтарувчи конструкциялар олишда самарадорлик ҳисоби бажарилади.
Конструкциянинг массасини камайтириш орқали қуйидаги иқтисодий самадорлик йўналишлари очилади: транспорт ҳаражатлари камаяди; йиғма конструкцияларни монтаж қилишда ҳаражат камаяди; кран воситаларида ўрнатиладиган йиғма элементлар катталашади; пастки конструкцияларга тушадиган юк камаяди; конструкциянинг юк кўтариш қобилияти ортади; эгилувчан конструкцияларда керакли юк кўтариш қобилиятини сақлаган ҳолда арматура сарфи иқтисод қилинади ва бошқа.
Ўртача бетон зичлигининг 10% га камайиши конструкция таннархини 3% га арзонлаштиради. Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларнинг зичлиги 1700-1800 кг/м3 ,улар оддий оғир бетонларга нисбатан 25-30% енгил бўлади. Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонларни барча турдаги ғовак тўлдирувчилар асосида олиш мумкин.
Масалан, девор панеллари ишлаб чиқаришда керамзитни қўллаш ёки конструкцион бетонларда аглопоритни қўллаш яхши самара беради.
Керамзит мустаҳкамлигини ошириш учун кўпчиш коэффициентини камайтириш керак, фақат унинг таннархи ўзгаради. Агар уйма зичлиги 400 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархини 100% деб қабул қилсак, у ҳолда уйма зичлик 300 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га камаяди, агар уйма зичлик 500 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи тахминан 20% га ортади, уйма зичлик 700 кг/м3 бўлган 1 м3 керамзит шағалининг таннархи икки баробар ортади.
Керамзит қанчалик оғир бўлса, у шунчалик қимматга тушади. Буни шу билан тушунтириш мумкинки, бир хил сарф харажатда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажми кўпчиш коэффициентидан ҳам кичик бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг ҳажми камлиги сабабли 1м3 га сарфланган ҳаражат ҳам катта бўлади.
Керамзит ва бошқа сунъий ғовак тўлдирувчиларни кўпчитиш орқали ишлаб чиқаришда, бойитишда, хомашёни қайта ишлаш, қўшимчалар киритиш каби сарф харажатларни оқлайди, қачонки бу барча ишлар кўпчиш коэффициентини оширса.
Сунъий ғовак тўлдирувчиларнинг таннархини корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш орқали камайтириш мумкин.
Ғовак тўлдирувчиларни ташишдаги қийинчиликларни маҳаллий шароитдан (темир-йўл ёки автотранспорт, тарифлар ва бошқа) келиб чиқиб ўрганиш керак бўлади. Кўпинча узоқ масофадан тайёр маҳсулот эмас, балки хомашёни келтириш самарали ҳисобланади. Бу асосан ўта енгил ғовак тўлдирувчилар учун таалуқлидир. Масалан, 1м3 перлит ёки вермикулит тоғ жинсларини кўпчитишда 10 20 м3 тўлдирувчи чиқади, шу сабабли хомашёни ишлатиш жойига олиб келиш ва кўпчитиш арзонга тушади.
Сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш такомиллашгани билан бир қаторда керамзит шағалини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга бир томонлама ёндашилмоқда. Яъни кондицион гилли хомашёлар тақчил бўлиб, юқорида келтирилгани каби яхши кўпчийдиган хомашёни қўллаш керамзит олишда ҳаражатларни оқлайди.
Керамзит олишда катта ёқилғи сарфи кузатилади, ёқилғининг айланма печларда ишлатиш коэффициенти эса 30% дан ортмайди. Айланма печдан чиқадиган иссиқликни хом гранулаларни қуритишда ишлатиш ҳам кўпинча бу муаммони ечмайди. Керамзит ва бошқа ғовак тўлдирувчиларни олишда саноат чиқиндилари кам ишлатилади.
Шу сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар ишлаб чиқариш структурасини саноат чиқиндилари, айниқса ёқилғи таркибли хомашёлардан олинадиган аглопорит, шлакли пемза ва бошқа тўлдирувчилар ишлаб чиқариш орқали яхшилаш мумкин.
Саноат чиқиндиларидан унумли фойдаланишда қуйидагиларга эришилади: саноат чиқиндиларидан фойдаланмаслик уларни ташлаш, чуқурларга кўмишда катта харажатларга олиб келади; махсус чуқурларга кўмишда атроф муҳитга зарар етказилади; тўлдирувчилар олишда табиий хомашё заҳираси чегараланган; янги конларни ўзлаштириш қўшимча сарф-харажатларни талаб этади; саноат чиқиндилари табиий хомашёга нисбатан арзон; кўпинча уларни минимал қайта ишлаш орқали тўлдирувчи олиш мумкин; саноат чиқиндилари базасида олинадиган ғовак тўлдирувчилар иқтисодий самарали ҳисобланади.
Барча сунъий ғовак тўлдирувчилар ичида энг арзони бу шлакли пемза ҳисобланади. Ўртача унинг таннархи керамзит таннархига нисбатан 5 марта кам бўлади.
Шлакли пемза олишда қизиб турган суюқ ҳолатдаги домна печлари шлаклари ишлатилади. Натижада асосий металлургия маҳсулоти - чўян ва пўлатнинг таннархи арзонлашади.
Гилли жинслардан олинадиган аглопорит учун хомашёни қазиб олиш ва келтиришдаги сарф харажатлар маҳсулот таннархининг 20% ни ташкил этади. Қўлланадиган кўмир ҳам тахминан шунчани ташкил қилади. Шу сабабли аглопорит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида ёқилғи таркибли саноат чиқиндилари (кўмир қазиб олиш ва бойитиш, иссиқлик электростанция куллари) дан фойдаланиш тўлдирувчи таннархини пасайтиради ва аглопорит ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишда техник-иқтисодий самарадорликни оширади.
Барча тўлдирувчиларнинг сифатини яхшилаш ва турли бетонларда рационал қўллаш орқали бетон ва темир-бетон конструкциялар таннархи пасаяди ва сифатини оширишга эришилади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling