Режа: Кириш. Иккиламчи


Тўлдирувчиларнинг уйилма зичлиги


Download 0.87 Mb.
bet2/5
Sana02.06.2024
Hajmi0.87 Mb.
#1838189
1   2   3   4   5
Bog'liq
Саноат чиқиндилар

Тўлдирувчиларнинг уйилма зичлиги.
Тўлдирувчилар уйилма зичлиги деб, тўлдиргич массасининг у эгаллаган ҳажмга нисбатига айтилади (заррачалар орасидаги бўшлиқ ҳисобга олинади).
Ғовак тўлдирувчининг уйилма зичлиги ўлчамли идишда аниқланади, унинг ўлчами тўлдирувчининг йириклигига боғлиқ равишда жадвал-2.3.дан қабул қилинади.
Доимий массагача қуритилган тўлдирувчи тарозида тортилиб, 100-150мм баландликдан цилиндр шаклидаги ўлчов идишига эркин тўкилади ва ортиқчаси металл чизғич билан сидириб ташланади. Кейин ўлчов идиши торозида тортилади ва ўртача натижаси арифметик усулда аниқланади.

Тўлдирувчилар йириклиги бўйича ўлчов идишларининг ўлчамлари:



жадвал-2.3

Тўлдирувчи доналарининг энг катта йириклиги, (мм)

Ўлчов
идишининг
сиғими,
(Л)

Ўлчов идишининг ички ўлчамлари, мм

Диаметри

Баландлиги

5 ва ундан кам

1

108

108,5

10

2

137

136,5

20

5

185

186,5

40

10

234

233,8




Ўйма зичлик қўйидаги формула бўйича ҳисобланади:


  кг/ 
Бу ерда : m1-ўлчов идишининг массаси, кг
m2-ўлчов идишининг тўлдирувчи билан биргаликдаги массаси, кг. V- ўлчов идишининг ҳажми,  
Шуни таъкидлаш керакки, тўлдирувчилар ўйма зичлигини аниқлаш ўлчов идиши шакли ва сиғимига, ўлчов идиши ўлчамларига, тўлдирувчилар доналарига боғлиқ. Берилган йирикликдаги тўлдирувчилар доналари учун, идиш ўлчами қанча керак бўлса, тўлдиргич ҳолати нисбатан донадор материал ҳажми кичик бўлади. Шу сабабли ЎзРСТ 720-96 “Зичликни аниқлаш усули” бўйича стандарт ўлчов идишлар (жадвал-2.3) ғовак тўлдирувчилар учун қўлланилади.
Стандарт бўйича шағал ва чақиқ тош учун йириклигидан келиб чиқиб 2­-5 л сиғимли ўлчов идишлар, қум учун 1литрли ўлчов идиши ишлатилади. Ғовак тўлдирувчиларнинг маркаси уларнинг мос ўйма зичлиги бўйича ўрнатилади. Тўлдирувчиларнинг ўйма зичлигини аниқлаш тўлдирувчилар масса улушини ҳисоблашга (агар ҳажми малум бўлса), корхона таркибидаги омборлари сиғимини, бункерлар сиғимини, бетон таркибини ҳисоблашда, тўлдирувчиларни бетонда тўғри тақсимлашда зарурдир.
Шу нарса маълумки, СИ ўлчов системага асосан материалнинг зичлиги унинг солиштирма оғирлигига тенг бўлади, бироқ солиштирма оғирлик ўлчовсиз катталик бўлиб, ўз навбатида зичлик г/см3 бирлиги билан белгиланади. Инглиз ва америка ўлчов системасига асосан зичлик фунт/фут3билан белгиланади, ҳамда зичликни материалнинг солиштирма оғирлигини сувнинг ҳажмий оғирлигига бўлиб аниқланади (бунда 62,4 фунт/фут ).
Шуни таъкидлаш лозимки, бундай усулда фақат тўлдирувчининг алоҳида доналари зичлиги аниқланади. Тўлдирувчини ҳажми бўйича дозировкасида, ҳамда материалнинг массаси бўйича сарфини ҳисоблашда тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий оғирлигини билиш зарур ҳисобланади, бунда тўлдирувчининг барча ҳажми ўйилма ҳолатида бўлади(бўшлиқлари билан биргаликда). Тўлдирувчиларнинг ўйилма ҳажмий оғирлигини аниқлаш тўлдирувчилар масса улушини ҳисоблашга (агар ҳажми малум бўлса), корхона таркибидаги омборлари сиғимини, бункерлар сиғимини, бетон таркибини ҳисоблашда, тўлдирувчиларни бетонда тўғри тақсимлашда зарурдир.
Тўлдирувчининг ўйилма хажмий оғирлиги катталиги, массада унинг доналари қанчалик зич жойлашувига боғлиқдир. Демак, белгилан ган ҳажмий оғирликдаги тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий оғирлиги тўлдирувчининг дона шакли ва донадорлик таркибига боғлиқ бўлади. Тўлдирувчи ўйилма ҳажмий оғирлигининг катта бўлиши, йирик тўлдирувчилар орасидаги бўшлиқнинг нисбатан кичик доналар билан тўлишини англатади. Тўлдирувчилар массасидаги доналарнинг жойлашуви зичлигига катта таъсир кўрсатади.
Белгиланган солиштирма оғирликдаги йирик тўлдирувчилар учун шуни айтиш мумкинки, унинг ўйилма ҳажмий оғирлиги қанчалик катта бўлса, унинг кам бўшлиқлари цемент-қумли қоришма билан тўлади. Бир вақтнинг ўзида ўйилма ҳажмий оғирликни аниқлаш бўйича бажарилган тадқиқот ишлари бетон таркибини танлашда хам керак бўлади.
Тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий оғирлигини аниқлаш бўйича тадқиқот натижаси нафақат материалнинг турли хусусиятларига, балки тўлдирувчининг аниқлаш мумкин бўлган бўшлиқлигига, ҳар бир алоҳида ҳолат учун фактик зичлашишига боғлик бўлади. Масалан, агар тўлдирувчининг барча доналари бир хил ўлчамда ва сферик шаклга эга бўлса, у ҳолда ўта зичлашув доналарнинг марказий жойлашувида тэтраэдр кўринишида юзага келади. Бу ҳолатда тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий оғирлиги унинг доналари солиштирма оғирлигининг 0,74  ни ташкил этади. Тўлдирувчи доналарини эркин жойлашувида марказ тасаввур қилинадиган кубларнинг четида жойлашади, бу ҳолатда ўйилма ҳажмий оғирлик унинг доналари солиштирма оғирлигининг 0.52  ни ташкил этади
Шундай қилиб тадқиқот ишларида тўлдирувчининг зичлашиш даражаси техник шартларда келтирилган ҳолатда бўлиши лозим. Британия стандарти BS812: 2: 1995га кўра тўлдирувчилар устида тадқиқот ишлари тўлдирувчининг зичланмаган ва зичланган ҳолатида бажариш мумкин. Тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий оғирлиги тўлдирувчилар йириклигига боғлиқ ҳолда танланган махсус металл цилиндр ўлчов асбоби ёрдамида аниқланди.
Қум учун цилиндр идиш ҳажми 2,8 л, энг катта йириклиги 38,1 мм бўлган йирик тўлдирувчилар учун сиғими 14,1 л ўлчов цилиндр идиш қўлланилади.
Шуни таъкидлаш керакки, тўлдирувчилар ўйилма ҳажмий оғирлик аниқлаш ўлчов идиши шакли ва сиғимига, ўлчов идиши ўлчамларига, тўлдирувчилар доналарига боғлиқ. Берилган йирикликдаги тўлдирувчилар доналари учун, идиш ўлчами қанча керак бўлса, тўлдиргич ҳолати нисбатан донадор материал ҳажми кичик бўлади. Шу сабабли Британия стандарти BS812:2: 1995 га кўра тадқиқот ишлари учун ўлчов идишлар қўлланилади.
Тўлдирувчининг ўйилма ҳажмий массасини аниқлаш учун домий массагача қуритилган зичланмаган ҳолатдаги тўлдирувчи намунаси ўлчов цилиндр идишга эркин тўкилади, сўнгра цилиндр устида ҳосил бўлган конус металл чизғич ёрдамида олиб ташланади, сўнгра идиш ва тўлдирувчининг биргаликдаги массаси аниқланади. Тўлдирувчини зичланган ҳолдаги ўйилма ҳажмий оғирлигини аниқлашда ўлчов идиши уч босқичда тўлдирилади. Ҳар бир жараёнда ўлчов цилиндр идиши материалнинг 1/3 қисм массасигача солинади, сўнгра 25 марта диаметри 15,9 мм бўлган айланали стержен ёрдамида зичланади. Тўлдирувчиларнинг ортиқчаси металл чизғич ёрдамида олиб ташланади.
Тўлдирувчининг сувга солинган ва юзаси-қуруқ ҳолатидаги нисбий солиштирма оғирлиги-р маълум бўлса, у ҳолда тўлдирувчи бўшлиқлиги қўйидаги формула бўйича аникланади:
 ;

Агар тўлдирувчи юзасида сув плёнкаси мавжуд бўлса, у ҳолда унинг ҳажмини ортиши туфайли кичик зичликда солинади. Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, тажриба шароитида аниқланган ўйилма ҳажмий оғирлик дала шароитида аниқланган ўйилма ҳажмий оғирликдан фарқ қилиши мумкин.


Тўлдирувчиларнинг дона ва модда зичлиги.
Тўлдирувчилар доналари зичлиги, бу қуруқ шағал ёки чақиқ тош намунаси массасининг унинг доналари ҳажми йиғиндисига нисбатига айтилади. Тўлдирувчилар доналари ҳажми, тўлдирувчилардан олинган намуналарни сувда ва хавода массасини ўлчашдаги фарқ билан аниқланади. Бунинг учун тўлдирувчилар намунасини сувда ўлчашда ундаги ғоваклар сув билан тўлади, шу сабабли тўлдирувчилар намунаси олдиндан сувга солиб қўйилади. Тўлдирувчилар доналари зичлиги (г/см3) қўйидаги формула орқали аниқланади:
 ; кг/ ;
Бу ерда: m 1 - тўлдирувчи намунасининг қуруқ ҳолатдаги массаси, г. m2 - тўлдирувчи намунасининг сув шимгандан сўнг, хавода ўлчанган массаси, г. m3 - тўлдирувчи намунасининг сув шимгандан сўнг, сувли муҳитда ўлчанган массаси, г

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling