Reja: Kirish O’zbekistonning xom-ashyobop o’simliklarining umumiy tavsifi


Download 45.68 Kb.
bet1/8
Sana23.06.2023
Hajmi45.68 Kb.
#1652121
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- maruzaXOM ASHYO SLAYD

1- Ma’ruza Mavzu:O’zbekistonning xom-ashyobop o’simliklarining umumiy tavsifi

REJA:

1.Kirish

2.O’zbekistonning xom-ashyobop o’simliklarining umumiy tavsifi.

3.Dorivor o’simliklar

4.Oziq- ovqat o’simliklari

5.Yem- xashak o’simliklari.

  • Ўзбекистон флораси доривор, озиқ-овқат, ем-хашак ва толали ўсимликлар билан бойдир. Маҳаллий флорада қоқиўтдошлар, раъногулдошлар ва дуккакдошлар оилалари етакчилик қилиб, саноат аҳамиятига эга асосий турлар бўйича маълумотлар мазкур мажмуада келтирилади.
  • Ўсимликларнинг қурғоқчил шароитларга мослашиши, мослашиш хусусиятларининг аҳамияти, турларнинг полиморфизми ва партикуляция сабаблари тўлиқ ўрганилмаган. Айни пайтда барқарор хом-ашё базасини яратиш ўсимликларинг гуллаш ва мева ҳосил қилиш биологияси, меваларнинг тузилиши, униб чиқиш биологияси, ўсимликларнинг тез илдиз отиш қобилияти, уларнинг ксеморфизм даражаси тўғрисидаги билимларни талаб қилади.
  • Барча суғориладиган ерлардан пахта ва озиқ-овқат экинлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистон шароитида, шўрланган ерларни хом-ашё экинлари учун ишлатиш масаласи туғилади. Шу нуқтаи назардан, шўрланган тупроқларнинг фойдали ўсимликларнинг морфогенези ва тузилишига таъсирини ўрганиш зарур.
  • Ўсимликларнинг морфобиологик жараёнларни ўрганиш, уларнинг эмбрионал ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини белгилайдиган хусусиятларни аниқлаштиришга замин яратади. Ўз навбатида, эмбрионал тузилиш ҳақидаги билимлар, уруғлик фонди муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради, олинган материаллардан генетик селекция ишлари амалиётида фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
  • Табиий равишда ўсадиган озиқ-овқат ўсимликлар айрим турларини маданийлаштириш, Ўзбекистонда микроспорогенезни, эркак ва урғочи гаметофитларнинг ривожланиши, чангланиши ва уруғланишини ўрганишни талаб этади. Буларнинг барчаси ўсимликларнинг ҳосилдорлик даражасига қараб тавсифлашга ва бу жараёнларда анамалияни аниқлашга имкон беради.
  • Биологик ва эмбриологик хусусиятлардан турлар ўртасида тизимли ва филогенетик алоқаларни ўрнатиш учун фойдаланиш мумкин.
  • Ўзбекистонда чорвачилик асосан табиий яйловларга асосланган бўлиб, деярли бутун йил давомида фойдаланишга яроқли ва арзон ем-хашак билан таъминланган. Лекин, чўл ва ярим чўл ҳудудларининг яйловлари кам ҳосил беради ва кўпайиб бораётган чорва моллари эҳтиёжларини қондирмайди. Биргина, Фарғона водийсининг зич чорвачилик ҳўжаликлари ем-хашак етишмаслигидан зарар кўрмоқда. Мазкур ҳудудда озиқа ишлаб чиқаришни Фарғона водийсини ўраб турган ва куз-қиш-баҳор яйловлари сифатида фойдаланиладиган кам ҳосилли адир ерларини тубдан фитомелиорация қилиш йўли билан ошириш мумкин.
  • Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ушбу курснинг мақсади, Ўзбекистондаги хом-ашёбоп ўсимликларни номенклатураси, ботаник тавсифи, аҳамияти (доривор ўсимликларни учун – расмий ва ҳалқ табобатида қўлланилиши), кимёвий таркиби ва бошқаларни ўрганишдан иборат.
  • “Ўзбекистоннинг хом-ашёбоп ўсимликлари” курсининг мақсади – ўсимликларни тегишли оилалар кесимида ўрганиш, тарқалиш ҳудудлари миллий флора кесимида ўрганиш, ҳаётий шакллари, расмий ва ҳалқ табобатида қўлланилиши, кимёвий таркиби ва бошқаларни ўрганиш.

Download 45.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling