Қуйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган хом-ашёбоп ўсимликлар бўйича маълумотлар келтирилади: - Қуйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган хом-ашёбоп ўсимликлар бўйича маълумотлар келтирилади:
- 1. Качимсимон етмак (Allochrusa gypsophiloides (Regel) Schichk.). Мақоми 3. Марказий Осиё тоғларидаги ареали кескин қисқариб бораётган эндемик ўсимлик. Қизил китобга киритган муаллиф Ф.О. Хасанов.
- Қисқача тавсифи. Бўйи 30–60 см орасидаги кўп йиллик ўт. Пояси ингичка, кўп. Барглари 10–25 мм узунликда, ясси, қалами, тикансиз. Гуллари пушти ранг, поянинг тепасида ёйиқ рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси – кўсаксимон. Май–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.
- Тарқалиши. Тошкент, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Қашқа дарё ва Сурхондарё вилоятлари: Қурама, Чотқол, Молгузар, Нурота, Ҳисор, Кўҳитанг ва Зарафшон тизмаларида тарқалган. Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманис тонда ҳам учрайди.
- Ўсиш шароити. Денгиз сатҳидан 400–1400 м баландликда тошли ва шағалли ёнбағирларда ва баъзан ташландиқ ерларда ўсади.
- Сони. Якка-якка ҳолда ёки кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.
- Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
- Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Маҳаллий аҳоли томонидан саноат хомашёси ва доривор ўсимлик сифатида кўплаб йиғиб олинади. Етмакдан тўқимачилик, мўйначилик, қан долатчилик саноатида, табобатда ва кундалик ҳаётда кенг фойдаланилади. Шунинг учун у камайиб бормоқда.
- Маданийлаштирилиши. ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади. Муҳофаза чоралари. Сурхон, Китоб, Чотқол қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Саноат эҳтиёжи учун экиладиган майдонларни кенгайтириш керак. Табиатда етмакзорлар тикланганидан сўнг ҳам уни маъсул идоралар рухсати билан йиғиш лозим.
Угом бадани (Bergenia ugamica V.N.Pavlov). Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб, реликт тур. Қизил китобга киритган муаллиф К.Ш. Тожибаев. - Угом бадани (Bergenia ugamica V.N.Pavlov). Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб, реликт тур. Қизил китобга киритган муаллиф К.Ш. Тожибаев.
- Қисқача тавсифи. Бўйи 30 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Илдизпояси ва пояси йўғон. Ёпирма барглари бандли, қалин, узунлиги 15 см гача, эни 13 см, четлари кунгурали ёки қўшалоқ тишли. Тўпгули зич рўвак-қалқонсимон, безчасимон тукли. Гуллари тўқ пушти рангли. Чангчилари 10 та. Устунчаси 2 та. Июль–август ойларида гуллаб, меваси августда етилади.
- Тарқалиши. Тошкент вилояти: Угом ва Писком тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.
- Ўсиш шароити. Денгиз сатҳидан 2 300–2 500 м баландликда қояларнинг ёриқларида ўсади.
- Сони. Табиатда кичик тўплар ҳосил қилиб учрайди.
- Кўпайиши. Маълумотлар йўқ.
- Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.
- Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.
- Муҳофаза чоралари. Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида муҳофаза қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |