Ширинмия (Glycyrrhiza glabra L.) – умумий кўриниши; илдизи-хом-ашё
2. Озиқ-овқат ўсимликлари: 44 турдан иборат. Мазкур ўсимликлар озиқ-овқатларда зиравор ёки уларни тайёрлашда фойдаланилади. Озиқ-овқат ўсимликларини етакчи оилалари сифатида Rosaceae, Moraceae, Malvaceae, Asteraceae, Fabaceae, Juglandaceae, Brassicaeae ҳисобланади. Озиқ-овқат ўсимликлари кимёвий таркиби ва қўлланилиши жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - 2. Озиқ-овқат ўсимликлари: 44 турдан иборат. Мазкур ўсимликлар озиқ-овқатларда зиравор ёки уларни тайёрлашда фойдаланилади. Озиқ-овқат ўсимликларини етакчи оилалари сифатида Rosaceae, Moraceae, Malvaceae, Asteraceae, Fabaceae, Juglandaceae, Brassicaeae ҳисобланади. Озиқ-овқат ўсимликлари кимёвий таркиби ва қўлланилиши жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- а) крахмал сақловчилар: турли органларида сезиларли даражада крахмал сақловчилар (масалан, Agropyron repens, Phragmites communis, Typha angustifolia, Typha latifolia);
- б) шакар сақловчилар: булар энг камида 8-10% гача шакар сақловчилар ( булар ичида энг етакчилари - Saccharum spontaneum, Alhagi pseudalhagi, Alhagi persarum, Ferula assa-foetida, Ferula tadshikorum);
- в) ҳўл мевалилар: бу гуруҳга Berberis oblonga, Berberis nummularia, Perus communis, Malus sieversii, Crataegus pontica, Rosa canina, Rosa fedtschenkoana, Prunus sogdiana, Nitraria schoberii, Elaeagnus angustifolia;
- г) қуруқ ёки қаттиқ мевали ва қаттиқ уруғлилар: озиқ-овқат сифатида қуруқ меваси ёки уруғларидан фойдаланилади (буларга Juglans regia, Amygdalis communis, Amygdalis bucharica, Pistacia vera);
- д) ичимлик сифатида фойдаланиладиган: ичимлик сифатида фойдаланиладиган ёки ичимлик тайёрлашда қўлланиладиган (Ephedra distachya, Ephedra equisetina, Glycyrrhiza glabra, Hypericum perforatum, Polygonum coriarium, Calligonum leucocladum, Calligonum aphyllum, Eremurus olgae, Eremurus regelii);
- е) хушбўй таъм берувчи: Марказий Осиё давлатларида мазкур гуруҳ вакиллари қадимдан қўлланилиб келинади (буларга Ferula assa-foetida, Ferula tadshikorum, Salvia sclarea, Mentha asiatica, achillea millefolium, Artemisia dracunculus).
-
- Рис. Дўлана (меваси) (Crataegus pontica)
- Ботаник тавсифи. Баландлиги 10 метргача бўлган дарахт. Шохлари қора-жигарранг. Тиконсиз. Барглари ясси, тўқ яшил рангда, пасткилари тескари тухумсимон, юқоридагилари узунлиги ва эни 4.5-6.5 см, ромбсимон ёки тескри тухумсимон кўринишда. Гуллари 1.5-2 см диаметрли ўткир. Меваси 1-2 тагача, 15-28 мм диаметрда, сариқ рангда. Май-июль ойлари гуллаб, сентябрь ойларида мевалайди.
- Ўсимликнинг таркалиши. Тошли ва майда гилли қияликларда, қоялар орасида, гипсли қумда ҳамда жийдазорларда, дарё қирғоқ ва ирмоқларида, тоғолча-олмали, ёнғоқли ва зарангли ўрмонларда, қолдиқ тоғларда ўсади. Туркистон дўланаси Қизилқумда, Тяньшанда, Помиролойда, Копеттоғда тарқалган.
. Дўлана (меваси) (Crataegus pontica
Do'stlaringiz bilan baham: |