Reja: Kirish O’zbekistonning xom-ashyobop o’simliklarining umumiy tavsifi


Download 45.68 Kb.
bet4/8
Sana23.06.2023
Hajmi45.68 Kb.
#1652121
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- maruzaXOM ASHYO SLAYD

3. Ем-хашак ўсимликлари. 107 турдан иборат. Қимматли ем-хашак ўсимликлари сифатида Carex pachytylis, Carex physodes, Aellenia subaphylla, Salsola orientalis, Kochia prostrata ва Artemisia, Salsola туркумларининг Aeluropes litoralis, Gamanthus gamocarpus, Halimocnemus longifolia турлари киради.

  • 3. Ем-хашак ўсимликлари. 107 турдан иборат. Қимматли ем-хашак ўсимликлари сифатида Carex pachytylis, Carex physodes, Aellenia subaphylla, Salsola orientalis, Kochia prostrata ва Artemisia, Salsola туркумларининг Aeluropes litoralis, Gamanthus gamocarpus, Halimocnemus longifolia турлари киради.
  • Адир зонасида: Artemisia sogdiana, Artemisia tenusecta, Agropyron trichophorum, Carex pachystalis, Poa bulbosa, Hordeum bulbosum;
  • Тоғ зонасида: Agrostis turkestanica, Lathyrus pratensis, Atraphaxis spinosa, Aegilops triunciali.
  • Эдификаторлари: Cobresia capilliformi, Poa alpine, Festuca valesiaca, Festuca rubra, Carex pseudofoetida, Carex stenocarpa, Carex stenophylla ва бошқалар юқори тоғ тизмаларида катта популяциялардан иборат яйловлар ҳосил қилади.

Ўзбекистоннинг эндем ва Қизил китобга киритилган хом-ашёбоп ўсимликлари

  • Ўзбекистоннинг эндем ва Қизил китобга киритилган хом-ашёбоп ўсимликлари
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳозирда 4 400 га яқин олий ёввойи ўсимлик ва 2 000 дан зиёд замбуруғ турлари мавжуд. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўплаб кам ёб эндемик ва реликт турлар ҳам бор. Бундай турларнинг сони 300 дан ортиқ бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10–12 фоизини ташкил этади.
  • Республика қўриқхоналарида муҳофаза қилинаётган ўсимликларнинг умумий ҳолати нисбатан яхши бўлишига қарамай, кўплаб ёввойи турларнинг табиий захиралари кескин камайиб кетмоқда. Дунёга донғи кетган лола ва саллагуллар, қимматбаҳо ўсимлик – етмак, доривор ўсимлик – бозулбанг кабилар ке йинги йилларда кескин камайиб кетди. Бир қанча турлар йўқолиб кетиш ҳолатига келиб қолди. Аҳолининг табиатга нотўғри муносабати ҳам ўсимликларнинг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, шаҳар ва қишлоқлар атрофида қизил лола, саллагул, ширач ва шунга ўхшаш нафис гулли ўсимликлар жуда камайиб кетган.
  • Табиатга, ўсимликлар дунёсига нисбатан беписанд муносабатда бўлишга чек қўйиш, табиат бойликларини муҳофаза қилиш ва кўпайтириш ҳаммамизнинг асосий бурчимиздир. Ўзбекистон Республикаси мустақиллик ка эришгач, атрофмуҳитни, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини муҳофаза қи лишга алоҳида эътибор қаратилди. 1992 йил 9 декабр да "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, 2004 йил 3 декабр да "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги қонунлар, 2016 йил 21 сентябрда "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", 2018 йил 16 апрелда эса "Ўрмон ҳақида"ги қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди. Бу қонунлар барча ўсимлик турларини caқлаб қолиш, уларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қи лишда муҳим ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистонда Қизил китоб илк бор 1979 йилда таъсис этилган. Мазкур Қизил китоб га наботот оламининг камёб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари ҳақида маълумотлар киритилган. Бундан кўзланган мақсад, жамоатчилик ва давлат идоралари эътиборини табиат муҳофазаси масалаларига жалб этишдан ва турлар генофондини сақлаб қолишга кўмаклашишдан иборат эди. Қизил китобнинг 1984 йилги нашрига Ўзбекистон флорасининг йўқолиб кетиш хавфи остида қолган 163 та тури киритилган. Бу турларнинг тақдири билан республика мутахассислари, олимлари муттасил шуғулланиб келмоқда. Ўтган йиллар мобайнида олиб борилган кузатишлар айрим ўсимлик турларининг сони ва майдони анча кенгайганлигини кўрсатмоқда. Масалан, анзур ва Суворов пиёзлари олдинги ҳолатига келмаган бўлса-да, маълум даражада кўпайди. Энг камёб ўсимликлардан саналган Минквиц тезиуми турларининг сони 7 тадан 17 тага ортди. Қурама тизмаси камёб ўсимликларидан ҳисобланган Коровин шираси ўсимлигининг мавжудлиги аниқланди. Айни вақтда айрим ўсимлик турларининг сони кескин қисқариб кетган. Омонқора ўсимлиги, Пском пиёзи, Маргарита мармараги кабилар шулар жумласидандир.
  • Кейинги йилларда олиб борилган изланишлар ўлкамиз флорасига мансуб яна 138 турдаги ўсимликни Қизил китобга киритиш лозимлигини кўрсатмоқда. 1998 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистон Респуб ликасининг Қизил китобига киритилган ўсимлик турларининг сони 301 тани ташкил этган бўлса, янги нашрдан 48 оилага мансуб 314 турдаги ўсимлик ўрин олди. Қизил китобга киритилган ўсимлик турларига Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг томонидан ишлаб чиқилган таснифга биноан камёблик даражасига кўра 4 та мақом (статус) берилди.

Download 45.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling