Йўқолган ёки йўқолиб кетганлиги эҳтимолдан йироқ эмас. Бир неча йиллар давомида табиатда учратилмаган, лекин йиғиб олиш қийин бўлган айрим жойлардагина ёки маданий шароитда сақлаб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлган турлар. IUCN Red List нинг тахминан EX (Extinct – Йўқолган) ва EW (Extinct in the wild – Ёввойи табиатда йўқолган) тоифаларига мувофиқ келади. - Йўқолган ёки йўқолиб кетганлиги эҳтимолдан йироқ эмас. Бир неча йиллар давомида табиатда учратилмаган, лекин йиғиб олиш қийин бўлган айрим жойлардагина ёки маданий шароитда сақлаб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлган турлар. IUCN Red List нинг тахминан EX (Extinct – Йўқолган) ва EW (Extinct in the wild – Ёввойи табиатда йўқолган) тоифаларига мувофиқ келади.
. Йўқолиб кетиш арафасида турган. Йўқо либ кетиш хавфи остида қолган, сақлаб қолиниши учун махсус муҳофазани талаб этадиган турлар. IUCN Red List нинг тахминан CR (Critically Endangered – Бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган) и EN (Endangered – йўқолиб бораётган) тоифаларига тўғри келади. - . Йўқолиб кетиш арафасида турган. Йўқо либ кетиш хавфи остида қолган, сақлаб қолиниши учун махсус муҳофазани талаб этадиган турлар. IUCN Red List нинг тахминан CR (Critically Endangered – Бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган) и EN (Endangered – йўқолиб бораётган) тоифаларига тўғри келади.
- 2. Камёб. Маълум кичик майдонлардагина ўзига хос шароитларда сақлаб қолинган, аммо тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб этувчи турлар. IUCN Red List нинг тахминан EN и VU (Vulnerable – Заиф) тоифаларига тўғри келади.
Сон жиҳатдан камайиб бораётган. Сони ва тарқалган майдонлари маълум вақт ичида табиий сабабларга кўра ёки инсон омили таъсири остида кама йиб кетаётган турлар. IUCN Red List нинг тахминан VU и NT (Near Threatened, Йўқолиб кетиш хавфи яқин) тоифаларига тўғри келади. Айни вақтда, бундай ўсимликларни ҳар томонлама назоратга олиш талаб этилади. - Сон жиҳатдан камайиб бораётган. Сони ва тарқалган майдонлари маълум вақт ичида табиий сабабларга кўра ёки инсон омили таъсири остида кама йиб кетаётган турлар. IUCN Red List нинг тахминан VU и NT (Near Threatened, Йўқолиб кетиш хавфи яқин) тоифаларига тўғри келади. Айни вақтда, бундай ўсимликларни ҳар томонлама назоратга олиш талаб этилади.
- Ўсимликларнинг мақоми турғун эмас, балки ўзгарувчандир, яъни, вақт ўтиши билан муайян ўсимлик бутунлай йўқолиши ёки кўпайиб, муҳофаза қилиш даражасидан чиқиб кетиши мумкин. Қизил китобда ҳар бир турнинг ўзбекча, русча, лотинча номлари ва уларнинг қайси оила ҳамда туркумга мансублиги кўрсатилган. Шунингдек, турларнинг қисқача тавсифи (ҳаётий шакли, бўйи, шох-шаббаси, барги, гули, меваси ва фенология си), тарқалиши ва чизма харитада учрайдиган жойлари келтирилган. Табиий шароитда ўстириш усулларига ҳам тўхталиб ўтилган. Баъзи ўринларда муайян турни тажриба майдонларида ёки саноат асосида етиштириш имкониятлари баён этилган. Муҳофаза чоралари масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Турларга тавсиф берилар экан, соҳага доир адабиётлар ва гербарий маълумотларидан, шунингдек, кўп йиллик кузатишлар натижаларидан ҳам фойдаланилди.
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиси Ботаника институти (аввалги Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди инс титути) илмий ходимларининг кейинги йиллар ичида вилоятлар бўйича олиб борган илмий-тадқиқот ишларининг самараси ўлароқ, Қизил китобнинг аввалги (2009) нашридаги маълумотлар янгиланди, яъни, Қизил китобнинг янги нашрига айрим ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистонда кам учраши, тарқалиш ҳудудлари, яъни ареаллари, асосан бошқа мамлакатлар (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқалар)га тўғри келганлиги сабабли ботқоқ тошёрари, кечки ллойдия Мартиус қиличўти, Олтой троллиуси, юмалоқ парпи, Тожикистон етмаги ва бошқа бир қанча турлар Қизил китобдан чиқариб ташланди. Улуғбек скабиозаси, Ольга сорбарияси, Олой наталиелласи ҳам Қизил китобдаги турлар рўйхатидан чиқарилди. Сабаби, ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, уларнинг ареаллари Ўзбекистон ҳудудига тегишли эмаслиги аниқланди.
- Бундан ташқари, сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотлар Келлер астрагали, Олатоғ заъфарони, Ольга сохта клаусияси, Северцов муғултови, Липская чандири сингари турларнинг кенг тарқалганини, ортиқ уларнинг йўқолиб кетиш хавфи йўқлигини кўрсатди. Шунга асосланган ҳолда, мазкур турлар Қизил китобдан чиқарилди. Мақоми 0 га тенглаштирилган, яъни йўқолиб кетган деб ҳисобланувчи турлар сони 19 тадан 10 тага қисқарди. Шунингдек, 15 та ноёб ва эндемик тур ҳам Қизил китобга киритилди, улар орасида сўнгги бир неча йилда аниқланган ва ҳали фанга номаълум бўлганлари ҳам бор. Қизил китобнинг аввалги нашри билан янги нашрини таққослайдиган бўлсак, эндиликда 157 та турнинг мақоми ўзгарди. Шунингдек, аввалги нашр чоп этилганидан бери номенклатурага киритилган кўп сонли ўзгаришлар туфайли, шу жумладан, ДНК-таҳлиллаш усулидан кенг фойдаланилиши муносабати билан узоқ вақт давомида махсус адабиётларда қўлланилиб келинган кўплаб таксонлар (турлар, туркумлар, оилалар)нинг илмий номлари ҳам ўзгарди. Бу флорамизга антропоген омиллар таъсири кучли эканлигидан далолат беради. Қизил китобнинг мазкур янги нашри мутахассислар, давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари олдига қўриқхоналар ва буюртмахоналарни кенгайтириш, ёввойи ўсимликлар сотишни тақиқлаш, хомашё учун йиғиладиган ўсимликларни териш учун лицензиялар жорий этиш каби бир қанча долзарб масалаларни қўяди. Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этган тақдирдагина ижобий самара беради. Барча якдиллик билан ҳаракат қилсагина, наботот оламининг бебаҳо бойликларини сақлаб қолишга, уларни асраб-авайлаб, муносиб равишда келгуси авлодларга қолдиришга эриша оламиз.
- Қуйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган хом-ашёбоп ўсимликлар бўйича маълумотлар келтирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |