Reja: Kirish O’zbekistonning xom-ashyobop o’simliklarining umumiy tavsifi


Тожик ковраги (Ferula tadshikorum Pimenov). Мақоми 3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Қизил китобга киритган муаллиф А.В. Маҳмудов


Download 45.68 Kb.
bet7/8
Sana23.06.2023
Hajmi45.68 Kb.
#1652121
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1- maruzaXOM ASHYO SLAYD

Тожик ковраги (Ferula tadshikorum Pimenov). Мақоми 3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Қизил китобга киритган муаллиф А.В. Маҳмудов.

  • Тожик ковраги (Ferula tadshikorum Pimenov). Мақоми 3. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик. Қизил китобга киритган муаллиф А.В. Маҳмудов.
  • Қисқача тавсифи. Кўп йиллик монокарп ўсимлик бўлиб, бўйи 1,5–1,8 м, саримсоққа хос кучли ҳидга эга. Илдизи йўғон, вертикал илдизпояли. Оддий каудексли. Пояси якка, барглари юмшоқ, нозик, тезда сўлиб қолади, юқори қисми деярли туксиз. Тўпгули – кенг, шингилли. Соябонлари кўп, барчаси мева тугади. Соябончалари 10–15 гулли, ўрама баргчасиз. Гулбандлари қисқа, 0,5–0,8 см. Косачабаргларининг тишчалари майда, уч қиррали. Гултожибарглари сариқ, 2–2,5 см узунликда, чўзинчоқ-эллипссимон. Меваси 1,9–2,7 см узунликда, эни эса 0,9–1,2 см, тескари тухумсимон, чўзинчоқ-тухумсимон, овалсимон ёки эллипссимон, орқа томондан сиқилган, ясси, туксиз. Апрель-май ойларида гуллаб, июнь-июль ойларида мевалайди.
  • Тарқалиши. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасининг жанубиғарбий тармоқларида ва Боботоғда тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Тожикистон.
  • Ўсиш шароити. Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади.
  • Сони. Табиатда якка-якка ёки кичик-кичик популяцияларни ташкил қилган ҳолда ўсади. Умумий сони аниқланмаган.
  • Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
  • Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Сўнгги 20 йил мобайнида табиатдан фойдаланувчилар томонидан ўсимлик ширасининг режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралари ва популяцияларининг ўсиш майдонлари кескин қисқариши кузатилмоқда.
  • Маданийлаштирилиши. ЎзР ФА Ботаника институти мутахассислари томонидан хўжалик шартномалари асосида Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудларида сунъий плантациялари ташкил этилган.
  • Муҳофаза чоралари. Табиатда мавжуд популяциялари қатъий назоратга олиниши керак. Мазкур популяциялардан ўсимлик сунъий плантацияларини ташкил қилишда фойдаланиш лозим.

Download 45.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling