Режа: Коллоид кимё. Фаннинг придмети, вазифаси, мақсади. Коллоид кимё фанининг ривожланиш тарихи


Киев университетининг профессори И.Г.Боршов (1869) ва рус олими П.П. Веймарнларнинг фикрича битта модда шароитга қараб ҳам коллоид, ҳам кристаллоид холатда бўла олади


Download 495.05 Kb.
bet3/11
Sana16.04.2023
Hajmi495.05 Kb.
#1360172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-2 маъруза адсорбция 2015 й13 97-2003 [восстановлен]

Киев университетининг профессори И.Г.Боршов (1869) ва рус олими П.П. Веймарнларнинг фикрича битта модда шароитга қараб ҳам коллоид, ҳам кристаллоид холатда бўла олади.

Масалан: совун ёки канифоль сувда коллоид эритма, спиртда эса чин эритма ҳосил қилади. Демак, коллоид модда йўқ, модданинг коллоид ҳолати мавжуд.

Худди шунингдек, коллоид системаларда 10 нм дан 10.000 нм ўлчамлик ҳам жоиз бўлиши мумкин. Расм 1.1 да кўрсатилгандек сув молекуласини ўлчами 0,18 нм деб қаралса, коллоидли сувда 10 нм бўлади. (а ҳолат). Эмульсиялар ҳосил бўлганда 10.000 нм га етади. Коллоид системалар ва сиртлар орасида боғлиқлик мавжуд. Масалан, силикогельда силикат кислота ва сув молекулаларининг структураси қуйидагича бўлиб жойлашиши расмда кўрсатилгандек (б ҳолат) бўлади. Система концентрацияси ва сиртдан узоқлик масофаси орасидаги боғланиш 1.1. б. да кўрсатилган. Суюқ-суюқ фазалар мисолида нефт ва сувни келтириш мумкин.

(Surfaces, Interfaces, and Colloids: Principles and Applications, Second Edition. Drew Myers Copyright 1999 John Wiley & Sons, Inc. Page 4-5)

Коллоид ҳолат - бу модданинг юқори дисперслик (кучли майдаланган) ҳолати бўлиб, заррачалар алоҳида молекулалар агрегатидан ташкил топади. Бу агрегатлар дисперс фаза, у тарқалган жой эса дисперс муҳит дейилади.

Коллоид ҳолат - бу модданинг юқори дисперслик (кучли майдаланган) ҳолати бўлиб, заррачалар алоҳида молекулалар агрегатидан ташкил топади. Бу агрегатлар дисперс фаза, у тарқалган жой эса дисперс муҳит дейилади.

Барча дисперс системалар учун 2та белги характерли:

1). Юқори дисперслик;

2). Гетерогенлик (кўп фазали)


Дисперс системалар деб – суюқ, қаттиқ ёки газ муҳитида жуда кўп майда заррачаларнинг тарқалишидан ҳосил бўлган системаларга айтилади.
Уларга – тупроқ, тоғ жинслари, кукунлар, ютувчи моддалар, катализаторлар, барча ғовак моддалар киради.

Download 495.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling