Режа: Коллоид кимё. Фаннинг придмети, вазифаси, мақсади. Коллоид кимё фанининг ривожланиш тарихи


Download 495.05 Kb.
bet1/11
Sana16.04.2023
Hajmi495.05 Kb.
#1360172
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1-2 маъруза адсорбция 2015 й13 97-2003 [восстановлен]

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

«физикавий кимё кафедраси»


Мавзу: “Коллоид кимё” ФАНИ.
Режа:
  • Коллоид кимё. Фаннинг придмети, вазифаси, мақсади. 2.Коллоид кимё фанининг ривожланиш тарихи.

  • 3. Дисперс системалар ва уларни синфланиши.

1 - маъруза

Мавзуни асослаш


Коллоид кимё фани гетероген технологик жараёнларнинг назарий асоси бўлиб, бу жараёнларда сирт ходисалар ва дисперс системалар хал қилувчи роль ўйнайди. Хозирги пайтда бирорта кимёвий технология йўқки дисперс системалар ишлатилмасин. Хаётимизда атрофимизни ўраб олган хаводан тортиб то сувгача дисперс системалардан иборат.
Коллоид кимё фанини ўқитишдан мақсад - бизни ўраб турган борлиқнинг асосий қисми коллоид системалардан иборат деб қараб, унда борувчи жараёнларни коллоид кимё қонуниятларига асосланган холда тушунтириш ва ўргатишдан иборат.

Коллоид кимё предмети

Коллоид системалар билан инсон жуда қадим замонлардан бери таниш. (бўёқлар олишда, керамика, глазурь, мато тўқишда, пахта, шерстларга ишлов беришда,терига ишлов беришда, виночиликда ва х.к.) Бироқ бу системалар, нисбатан, кейинги вақтда илмий жиҳатдан ўрганила бошланди.

Коллоид системаларга - булут ва тупроқ, қоғоз ёки лок-бўёқ, нон, ёғ, сут маxсулотлари, қарийиб барча дори-дармонлар, ҳатто инсон танаси ҳам материянинг коллоид кўринишидир.

Коллоид кимё тарихига бир назар солсак, 1845 йилда италян кимёгари Франческо Сельми турли эритмалар хоссаларини ўрганиб, қон зардоби ва плазмаси каби баъзи бир эритмалар алоҳида ўзига хос хоссага эга эканлигини кузатди. Бундай эритмаларни Сельми “псевдоэритмалар” деб атади.

«Псевдоэритма»ларнинг ўзига хослиги - улар ёруғликни яхши тарқатади, уларда эриган моддалар озгина туз таъсирида чўкади.


Download 495.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling