Коллоид эритмаларда дисперс фаза заррачалари ўлчами 1нм – 100нм гача
(10-7-10-9м) бўлиши керак.
Бундай коллоид эритмалар олишнинг иккита муҳим шарти бор:
- дисперс фаза дисперс муҳитда мумкин қадар кам эрувчан бўлиши керак;
- системада дисперс фаза ва дисперс муҳитдан ташқари учинчи модда – яъни стабилизатор бўлиши керак.
Диспергация усулида коллоид эритма олишнинг бир неча усуллари мав жуд:
- Коллоид тегирмонлар ёки вибро-тегирмонлар ёрдамида майдалаш
- Металларни электр токи ёрдамида чанглатиш
- Ультратовуш ёрдамида майдалаш
- Пептизация
- Коллоид тегирмонлар ёрдамида майдалашда:
- тез-тез енгил зарбалар берилади
- зарбалар бевосита эмас, балки суюқлик орқали берилади.
Коллоид эритмаси тайёрланадиган модда - муҳит ва стабилизатор билан аралаштирилиб, тешик орқали тегирмонга солинади. Ўққа ўрнатилган куракча ёрдамида аралаштирилади. Куракча минутига 10.000 – 15.000 марта айланади. Суюқлик ва қаттиқ модда заррачалари жуда тез ҳаракатланади ва ҳаракатсиз тешикларга келиб урилади ва майдаланилади.
Тайёр бўлган коллоид эритма пастки тешикдан қуйиб олинади. Бу усулда бўёқ, олтингугурт, графит, кварц ва бошқа моддаларнинг коллоид эритмалари тайёрланади.
Коллоид тегирмон
Диспергация жараённини осонлаштириш учун жисм хўлланиб, қўшимча моддалар иштирокида кукун қилиб майдаланади. Қўшимча модда сифатида ишлатиладиган хар хил тузлар (NaCI, CaCI2, MgCI2, AICI3, Na2CO3, Na2SiO3) ишқорлар -NaOH, Ca(OH)2, совун ва баъзи сирт-фаол моддалар диспергация жараёнини осонлаштириш билан бирга, олинаётган коллоид системанинг барқарорлигини таъминлашда стабилизатор вазифасини ўтайди.
Академик Ребиндер таълимотига кўра қаттиқ жисмнинг кристаллик панжарасида дефектлар (заиф ва дарз кетган жойлар) мавжуд бўлиб, механик куч таъсирида микротирқишлар хосил қилади. Қўшимча моддалар эса дастлаб жисм юзасида ютилиб, сўнгра унинг микротирқишларига киради. Натижада, қарама-қарши турган адсорбцион қатламлар орасида электростатик итарилиш кучи таъсирида ёрувчи эффект хосил бўлиб, улар сирт энергиясини камайтириб, қаттиқ жисмнинг емирилишини осонлаштиради
Do'stlaringiz bilan baham: |