Дисперс системалар:
- дисперс фаза
- дисперс муҳитдан иборат бўлади.
Дисперс фаза – майда заррачалар; системанинг бутун ҳажмида тарқалган бўлади.
Коллоид кимё – юқори дисперсли гетероген системалар хоссалари ва уларда кетадиган жараёнларни ўрганувчи фандир.
Коллоид кимё бу тарихан, рамзий тарзда сақланиб қолган шартли терминдир. Аслида Ребиндер фикрича коллоид кимёни “Дисперс системаларнинг физик кимёси ва сатҳдаги ҳодисалар” деб атаган тўғрироқ бўларди.
Дисперс системалар ва сатҳдаги ходисалар хақидаги таълимот - техникада (саноат, қишлоқ хўжалиги, табиатни қўриқлаш, сувларни тозалаш ва х.к.), геология, тупроқшунослик, шунингдек биология, медицина ва фармацевтикада алоҳида аҳамият касб этади.
Энди коллоид кимё фанини ривожланиш тарихига ўтадиган бўлсак, коллоидлар тўғрисидаги маълумотлар алхимикларни, Аристотелнинг ишларида учрайди. Қадим замонлардаёқ коллоид-кимёвий процесслар Хитойда, Хиндистонда, Мисрда, Римда, Ўрта Осиёда овқат тайёрлаш, тери матоларини бўяш ва бошқа ишларда кўп қўлланиб келинган.
Коллоид кимё соҳасида Зигмонди, Зидентопф (ультрамикроскоп яратишган ва коллоид заррачаларни ўрганишган), Эйнштейн ва Смолуховский (коллоид заррачаларни ҳаракатланиш назариясини яратишган) В.Оствальд (коллоидларни дисперслик ҳолати ҳақидаги назариялар), Ленгмюр, Шишковский, Адам (сатҳдаги ҳодисалар физик кимёси) Россияда Ребиндер, Дерягин, Воюцкий, Фукс, Шукин коллоид кимё фани ривожига катта xисса қўшдилар.
Ўзбек олимларидан академиклар Усмонов Х.У., Ахмедов К.С. ва Арипов Э.А. лар жуда катта ишлар қилишган. Улар коллоид системаларни янги турларини яратишиб халқ хўжалигига тадбиқ қилиб, катта-катта фойдалар келтиришди.
Коллоид кимё соҳасида ҳозирда Ўзбекистонда қизиқарли ишлар олиб борилмоқда:
-Тошкент Давлат Миллий Университетининг кимё факультетида;
-Тошкент кимё-технология институтида;
-Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Умумий ва анорганик кимё” институтида бу соҳадаги илмий ишларга катта эътибор қаратилган.
Шуни айтиб ўтиш керакки, қарийб барча доривор моддалар-суртмалар, кукунлар, эмульсиялар, аэрозоль дорилар, шамча, глобула ва бошқалар дисперс системалар бўлиб, уларнинг олиниши, сақлаш усуллари коллоид кимё қонуниятлари асосида олиб борилади.
Бу соҳада Тошкент Фармацевтика институтида ҳам қизиқарли ишлар, изланишлар олиб борилмоқда.
Дисперс системаларнинг синфланиши
Дисперс системаларни –
-заррача ўлчами (дисперслиги) бўйича,
Do'stlaringiz bilan baham: |