Режа-конспект мавзу: Миллий ғоя ва мафкуранинг назарий концептуал асослари
Download 89.5 Kb.
|
1 2
Bog'liq4-MAVZU TAYYOR MILLIY G\'OYA
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Ислом Каримов – Миллий ғоя ва мафкура концепцияси асосчиси.
- ЯКУНИЙ ҚИСМИ 5 дақиқа
- Машғулот рахбари: Маънавият бўйича услубчи: ______ Н.Тошпўлатов
2.МИЛЛИЙ МАФКУРА — муайян миллатнинг этноижтимоий бирлик сифатида мавжуд бўлиши ва ривожланишини асослаб берувчи ғоялар ва қарашлар тизими. Кўп ҳолларда Миллий мафкурани битта миллат ёки халқнинг мафкураси деб тушунилмайди, у муайян давлат ёки жамиятнинг умумий мафкураси маъ-носини ҳам англатади. Чунки «миллий» сифати «миллат» сўзидан келиб чиққан бўлиб, фақат муайян этник бирликни эмас, балки муайян «жамият» ёки «давлат» маъносини ҳам ифодалаши мумкин. Миллий мафкура тушунчаси ҳам Узбекистонда яшаб, фаолият кўрсатаётган барча миллат вакилларига тегишлидир. Миллий мафкуранинг ўзагини Ўзбекистондаги турли миллат ва элат, дин ва эътиқод вакилларини мамлакатимизда озод ва обод ватан барпо этиш учун бирлаштириш, халқларни ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка чорлаш, олижаноб мақсадларни кўзлаш каби умуминсоний тамойилларга айланган ғоялар ташкил этади. Миллий мафкура ўзлигимизни, муқаддас анъ-аналаримизни англаш туйғуларини, ха-лқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вази-фаларни ифода этади. Миллий мафкура ҳар қандай миллатчиликдан, бошқа элат ва халқларни менсимаслик, уларни камситиш кайфияти ва қарашлардан холидир. У жамиятимиздаги ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатьи назар, уларнинг барчасини ягона мақсад атрофида бирлаштирадиган; халқимиз ва давлатимиз дахлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни буюк истиқбол сари чорлайдиган маънавий омилдир. Миллий мафкура ҳақида гапирганда яна шуни ҳам назарда тутиш керакки, ЎзР Конститу-цияси плюрализм, фикр ва қарашлар эркинлиги тамойилларини тўлиқ таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 12-моддасида «Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас», дейилган. Мафкурада бўшлиққа йўл қўймай, Миллий мафкурани халқимиз онгига сингдириш замон талабидир дейиилган.
3. Ислом Каримов – Миллий ғоя ва мафкура концепцияси асосчиси. Миллий истиқлол мафкураси давлатимиз фуқароларини улуғ мақсад йўлида қалбан бирлаштиришга кўмаклашиши керак. Ислом Каримов Мустақил Ўзбекистон тараққиётининг узлуксизлигини таъминлаш учун халқни бир мақсад йўлида бирлаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан собиқ советлар тузумининг мафкуравий ақидаларидан воз кечиш лозим эди. Совет мафкураси коммунистик партиянинг ғояларига таянувчи ва совет тоталитар режимининг ғоявий таянчи функциясини бажарар эди. Бу мафкура қадимий ва бой тарихий маънавий қадриятларга эга халқнинг манфаатларига мос келмайдиган мафкура эди. Шу сабабли ундан воз кечилди. Мустақиллик мафкурасининг концептуал асослари ҳали яратилмаган. Бунинг устига халқимизнинг миллий менталитети мустамлакачилик даврларида жиддий деформацияга учраганди. Бундай шароитда, яъни амалдаги мафкурадан воз кечилган, янги мафкуранинг концептуал тамойиллари ишлаб чиқилмаган бир шароитда изчил оилавий тарбия кўрмаган, ўзлигини англаб олишга улгурмаган айрим ёшларимиз онгида мафкуравий бўшлиқ (вакуум) ҳукм сурарди. Бундай ёшларни бегона мафкуралар таъсиридан ҳимоялаш ҳам долзарб вазифа бўлиб қолди. Мустақиллик арафасида (ошкоралик даврида) ва мустақилликнинг илк даврида турли экстремистик оқимлар ва диний-конфессионал йўналишдаги миссионерлик ташкилотлари мафкуравий қадриятлари шаклланмаган соддадил ёшларимизни ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. Бу мамлакатимиз мафкуравий мустақиллигини сақлашга, мамлакатда барқарор тинчликни таъминлашга қарши катта хавф эди. Айниқса, кўп миллатлар ва элат вакиллари яшайдиган, турли дин ва диний конфессияларга эътиқод қиладиган бизнинг юртимизда миллатлараро, динлараро можаролар бошланиб кетиш хавфи кескинлашиши мумкин эди. Бунинг устига халқимиз 70 йиллик курашчан атеизм ҳукмронлиги даврида мусулмончилик анъаналаридан ҳам бирмунча бегоналашган эди. Мустақиллик муносабати билан мамлакатимизда диний эътиқод эркинлигига кенг йўл очилди. Бу масалада Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов 1992 йил 2 июлда сўзлаган нутқида шундай деган эди: “Динга, диний ташкилотларга кенг йўл очиб берилди. Буюк ҳажга илгари нари борса беш-олти киши борарди. Энди ҳар йили минглаб одамлар муқаддас жойларга эмин-эркин зиёратга боришяпти. Дин одамзодни ҳеч қачон ёмон йўлга бошламайди. Дин бу дунёнинг ўткинчи эканини, охиратни эслатиб туради, одам боласини ҳушёр бўлишга, ҳаром йўллардан узоқ юришга, яхши бўлишга, яхши из қолдиришга ундаб туради. Биз динга бундан кейин ҳам барча шарт-шароитларни яратиб берамиз. Диний расм-русумларга, байрамларга, диний тарбия ва таълимга доимо жиддий эътибор берилади”. (Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти илгари сурган бу ғоялар бугунги кунда Ш.М.Мирзиёев муваффақиятли равишда амалиётга тадбиқ этмоқда). Динга бундай демократик ёндашувни ўша даврда ҳамма ҳам тўғри қабул қилмасди. Юртимизда эътиқод эркинлиги қарор топиши билан халқимиз эмин-эркин ибодатларини давом эттира бошлашди, аммо, анъанавий диний ибодатлар билан фундаменталистик ғояларни ажрата олмайдиган баъзи ёшлар ва соддадил катталар динни бирёқлама тушуна бошлади. Бундай кишилар онгига диний қадриятлар сифатида турли хил диний ақидапарастлик ғоялари билан мутаассиблашган оқимларнинг бузғунчи ғоялар ҳам суқилиб кира бошлади. Бундай вазиятда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг концептуал асосларини ишлаб чиқиш ҳаётий заруриятга айланди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ бу масалага алоҳида эътиборни қаратди. Ислом Каримовнинг жамоатчилик олдидаги чиқишларида миллий манфаатлар, миллий истиқлол, ватанпарварлик, миллий қадриятлар ва миллий менталитет масалаларига асосий эътибор қаратилган эди. Буни айрим сиёсатдонлар Ислом Каримовнинг миллатчиликка йўл очиши деб талқин эта бошлашди. Аммо ўзбек халқининг асрлар давомидаги эзгу нияти мустақил давлатчилигимизни ривожлантириш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш йўли билан амалга ошиши оддий ҳақиқат эди. Халқни миллий манфаатлар ҳимояси йўлида бирлаштириш учун халқнинг мафкуравий концепциясини ишлаб чиқиши лозим эди. Бу ҳаётий заруриятни чуқур англаган И.А.Каримов ўзининг асарлар тўпламининг 1-жилдини “Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура” деб атади. Бу китобда Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги миллий манфаатлари ўз ифодасини топган эди. И.Каримов миллий мафкуранинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш лозимлигига алоҳида эътибор бериб, Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинган куннинг бир йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали мажлисда шундай деди: “Асосий қонунимизда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривож-ланади, дейилган. Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси мақомига кўтарилиши мумкин эмас. Бу конституциявий қоида бизнинг олдимизга миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини қўяди. Миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдиришга хизмат қилиши лозимлигини ҳеч қачон унутмайлик“. Ҳақиқатдан ҳам бу масала ниҳоятда долзарб масала эди. И.Каримовнинг кейинги мақолаларида, айниқса, “Тафаккур” журнали бош муҳаррири Эркин Аъзамов билан суҳбатда миллий мафкура масаласи бош мавзу сифатида муҳокама қилинди. Бу суҳбатда мафкуранинг моҳияти, унинг асосий вазифалари, тоталитар мафкуранинг оқибатлари. Жаҳондаги мафкуравий жараёнлар, мафкуравий полигоннинг ҳар қандай ҳарбий полигонлардан хатарли эканлиги. Миллий мафкуранинг хусусиятлари ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни, мафкуравий бўшлиқнинг вужудга келиш сабаблари, мафкуравий иммунитет ва унинг жамият барқарорлигини таъминлашдаги ўрни, миллий мафкурани ёшлар онгига сингдириш йўллари, мафкурасизлик, мафкуравий нигилизм ва бошқа масалалар бу суҳбатда муҳокама қилинган. ЯКУНИЙ ҚИСМИ 5 дақиқа Машғулот иштирокчиларига яна бир бор бугунги ўтказилган машғулотимизнинг асл мақсадини эслатиб ўтаман; машғулот мобайнида фаол иштирок этган тингловчиларни қолганларга намуна қилиб курсатаман; шунинг билан бугунги машгулотимизнинг асосий қисмига якун ясайман. Машғулот рахбари: Маънавият бўйича услубчи: ______ Н.Тошпўлатов Download 89.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling