Режа: Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари
-савол. Кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити
Download 92.46 Kb.
|
2-савол. Кредит операциялари аудитинирасмийлаштириш ва ҳисобга олиш аудити
Кредитга эҳтиёж иқтисодий жиҳатдан етарлича асосланмаган ҳолда кредит берилиши, кейин у зарарни қоплашга жалб этилиши ва узоқ муддатли молиявий узилишлар сингари иллатларга йўл куйиб бўлмаслигига эътибор қаратилади. Маҳаллий бошқарув органларининг банк муассасалари фаолиятига Республика қонунлари, Республика Марказий банкининг Устави ва меъёрий ҳужжатларига мос келмайдиган кўрсатмалар ва талаблар орқали аралашуви ҳоллари бор-йўқлиги текширилади. Товар-моддий бойликларининг режадаги захиралари ва ишлаб чиқариш харажатлари ўсиши шароитларида банк муассасалари ўз оборот маблағлари ҳам ўсишини, уларнинг меъёрланувчи захиралар ва харажатлар шаклланишидаги улуши эса ортиб боришини қай тарзда назорат қилишларини текшириш зарур. Шу шарт бажарилмаган тақдирда кредит миқдори камайиши керак. Хизмат кўрсатилувчи корхоналар ва ташкилотларнинг назорат ва ҳисобот материаллари (баланслар ва бошқа хил ҳисобот маълумотлари, хажмларнинг назорат варақлари (даромад ва харажатлар баланси), ўз оборот маблағлари, кредитланадиган бойликлар, харажатлар ва ҳоказолар борлиги тўғрисидаги маълумотномалар), “Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги”, молия органларининг маълумотлари қарз операциялари турри амалга оширилаётганини текшириш учун асос бўлади. Шу мақсадларда ҳисоб-китоблар, хулосалар, хўжалик юритувчи субъектларининг ишлаб чиқариш-молиявий фаолиятининг кўрсаткичлари ҳамда хўжалик органларига кредит-ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш жараёнида банк муассасаси амал қиладиган бошқа ҳужжатлардан ҳам фойдаланилади. Хўжалик органларининг ссуда ҳисоб-варақлари бўйича ўтказилаётган операциялар тўғрилиги шахсий ҳисобварақлар, мемориал ҳужжатларнинг маълумотлари ва кредит бўлимларининг фармойишлари асосида текширилади. Кредит товар-моддий бойликлари билан таъминлангани устидан ўрнатилган назоратнинг аҳволини текширишда таъминланмаган кредитга қанчалик кўп ва қандай миқдорларда йўл қўйилгани, банк муассасалари раҳбарлари у вужудга келишининг сабабларини қанчалик мунтазамлик билан кўриб чиқаётгани, бу қарз ўз вақтида ва тўлиқ аниқлангани, ҳамда ундириб олиш чоралари кўрилгани, банк муассасаси келгусида таъминланмаган қарздорликка йўл қўймаслик учун кўраётган чоралар аниқланади. Таъминланмаган қарздорликни тўлиқ аниқлаш кўриб чиқилаётганида кредитланмаган моддий бойликлар, шу жумладан таъминотчиларда жавобгарлик остида сақлашга қолдирилган бойликлар, йўлдаги товарлар кўринишидаги дебеторлик қарзи, шунингдек, оддий шароитда кредитланишига йўл қўйилмайдиган бойликлар кредит таъминотига киритилмагани; кредит таъминотининг х;ажми тайёр маҳсулотга, якунланмаган ишлаб чиқаришга, жўнатилган товарларга тегишли бўлган таннарх қимматлашуви суммасига тенг даражада камаймаганини текшириш керак. Шунингдек, товар-моддий бойликларининг қолдиқлари ҳисобини юритишдаги аҳвол, уларни сақлаш шароитларига риоя этилиши тўғрисида хўжалик субъектлари тақдим этган маълумотлар тўғрилиги юзасидан жойларда текширишлар ўтказилган-ўтказилмаганига эътиборни каратиш зарур. Бош бошқармадаги иқтисодий ва назорат ишларининг аҳволи текширилиши шарт. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади: - кредитланувчи корхоналар маҳсулотни шартнома (буюртманома)ларга, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган чиқимлар ва йўқотишларга йўл қўймаслик ишларига, ресурсни тежашга доир чоралар қурилишига мувофиқ тарзда етказиб бериши; • товар-моддий бойликлари захираларининг аҳволи, оборот маблағларининг айланишини тезлаштириш; • иқтисодиёт ва молия ишларида кечаётган ўзгаришлар. Корхоналар билан кредит-ҳисоб-китоб муносабатларида улар ҳисобга олинган-олинмаётгани; • иқтисодий ишнинг махсулдорлиги, таҳлил ўрнига кўплаб далиллар ва мисолларни етарлича умумлаштириб ўтирмай, юзаки тавсифлаш ҳолларига йўл қўйилиши, аниқ хулосалар ва таклифлар тайёрлаш, таҳлил натижалари юзасидан банк ходимлари билдирган таклифлар ва тавсияларни хўжалик субъектлари қандай бажарётганларини банк муассасалари назорат қилишининг ташкил этилиши; - молия органлари, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат арбитраж органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян соҳада таҳлил ўтказиш ёки бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг хўжалик-молия фаолиятини ялпи текширувдан ўтказиш; • кредитларни қайтариш юзасидан мажбуриятларини бажармаётган корхоналарга нисбатан иқтисодий таъсир чораларини ўз вақтида ва тўғри қўллаш (фоиз ставкаларини ошириш, туриб колган бойликларни сотиш, кредитларни муддатидан олдин ундириб олиш чораларни кўриш, кафолат остида кредит бериш, корхоноларни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш, уларни тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш). Иш жараёнида текширув режаларини ва улар амалда бажарилишини танкидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш (хўжалик органларини текширув доирасига қамраб олиш, текширувларнинг белгиланган даврийлигига риоя қилиш), шунингдек, ўтказилган текширувларнинг сифатини, уларга тегишли материаллар юзасидан кўрилган чора-тадбирларнинг етарли ва самарадорлигини баҳолаш керак. Зарурат туғилганда, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ айрим масалалар, айниқса амалга оширилаётган кредит-ҳисоб-китоб операциялари ёки хўжалик юритувчи субъектларни кредитлаш ва ҳисоб-китоблар учун тақдим этган маълумотларнинг ишончлилиги аудиторда шубҳа уйғотган ҳолларда шу масалалар ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзига бориб текширилиши керак. Download 92.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling