Режа: Кредит операциялари аудитинининг мақсади, вазифалари ва манбаалари
-савол. Муаммоли кредитларнинг аудити
Download 92.46 Kb.
|
3-савол. Муаммоли кредитларнинг аудити
Кредит ҳисоб-китоб операциялари текширилаётган хўжалик органларида ссуда қарздорлиги банк маълумотларига мос келиши балансларда тўғри акс эттирилгани, кредитлаш объектлари бўйича ҳисоби тўғри юритилиши танлаб аниқланади, фарқ чиққанида унинг сабабларини топиб, банк муассасаларига шу камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш вазифаси топширилади. Ҳисоб-китоб операцияларини текширишдан мақсад уларни ташкил атишда камчиликлар бор-йўқлигини, шунингдек банк муассасалари Ўзбекистан Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя килаётганларини аниқлашдан иборат. Бунда корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларнинг ҳисобварақларидан тўловлар ўтказишнинг қонунларда белгиланган навбатига риоя этилишига эътибор қаратилади. Ҳисоб-китоб операцияларини текшириш жараёнида қуйидагиларни кўриб чиқиш керак: • банк муассасаларининг дебеторлик ва кредиторлик қарзи • таркибини таҳлил қилишга доир ишини кўриб чиқиш. Бунда банк муассасалари товарлар ва хизматлар учун олдиндан ҳақ тўлаш кўринишида буюртмачилардан мунтазам суратда маблағ олиб турувчи корхоналарда кредиторлик қарзини, ҳамда олдиндан ҳақ тўловчи корхоналарда дебеторлик қарзининг аҳволини таҳлил қилишлари шарт эканлигидан келиб чиқиш зарур; • банк муассасалари ўтказадиган текширишларнинг сифатини ҳисоб-китоб масалалари бўйича бевосита хўжалик органига бориб кўриб чиқиш. Юқорида қайд қилинганларни аудит қилиш жараёнида Бош бошқарма томонидан тижорат банкларига берилган марказлашган кредигларни аудит қилишда Марказий банкнинг 1996 йил 18 майдаги 261-сонли йўриқнома ва ҳисоб-касса Марказлари томонидан ўз мижозларига берган қисқа муддатли кредитлар берилишини аудит қилишда 1996 йил 3 октябрдаги 260-сонли йўриқномасида белгилаб қўйилган тартибларга риоя қилиншпига ҳам этибор бериш лозим. Муайян объектдан корхонага уни ишга тушириш учун ажратилган кредит тўғри берилгани ва ўз вақтида қайта расмийлаштирилгани текширилади. Бунда корхона ишга туширилганидан кейин ищ бир меъёрда боришини таъминлаш учун зарур бўлган товар-моддий бойликларига мос равишда берилган кредит бўйича қарзнинг ишлаб тўрган корхонадан унинг учун ўз оборот маблағлари меъёрида белгиланган миқдорига тенг қисмини, ҳисоб-китоб варағида маблағлари бўлмаган тақдирда эса корхонага кафиллик берган ташкилотдан ундириб олиш тўғрисидаги кўрсатмалар бажарилишига эътибор қаратилади. Тижорат банклари ва улар томонидан хизмат кўрсатилаётган хўжалик субъектларига иш ҳақи учун ажратилган маблағлар харажатини аудит қилишда Ўзмарказбанкнинг иш ҳақига тегишли директив ҳужжатларининг жойларга етказилиши, бўлим иш режасига (чораклик, йиллик) мувофиқ текширилиши керак, бўлган тижорат банклари ва хўжалик субъектларини текширилиши, аниқланган хато ва камчиликлар бўйича эътироз хатларининг юборилиши, текшириш натижаларини банклар кенгашида кўриб чиқилганлигига қаратилади. Бундан ташқари қуйидагилар ҳам текширилади: 3-илова (маълумотнома) билан 4-карточканинг ўзаро мослиги; 4-карточканинг ҳар чоракда очилиб борилиши, яъни олдинги чорак ёпилмай, кейинги чорак учун иш ҳақи маблағлари берилганлиги; - ҳақиқатда бажарилган ишларнинг юқори размерда қилиб кўрсатилганлиги, бу эса ўз навбатида чорак бўйича иш ҳақини кўпайиб кетиши, ҳамда 3-4 кварталларнинг узоқ муддат ёпилмаслигига олиб келиши; - йил якуни бўйича 2-а илова (тақсимот билан) бор йўқлиги; - 1-т ҳисобот билан 3-маълумотномаиинг ўзаро мос келиши. Ўқув топшириқ: Мустақил ишлаш учун назорат саволлар: Кредитнинг кандай шаклларини биласиз? Кредит деб нимага айтилади? Кредитлаш тамойилларини санаб беринг? Банк кредитингнг кандай турларини биласиз? Ломбар кредитининг деб кандай кредитга айтилади? Контокоррент кредитининг мазмуни нимадан иборат? Кредит линиясини очиб кредит бериш тартибини тушунтириб беринг? Кредит линиясини очмасдан кредит бериш тартибини тушунтириб беринг? Кредит шартномасининг мазмуни нимадан иборат? Кредит бўлими ҳисоб-операцион бўлимга кредит берилиши бўйича кандай ҳужжат тақдим этиши лозим? Кредит беришда банкда кандай буҳгалтерия проводкаси бажарилади? Ҳусусий корҳонага кредит беришда ва қайтаришда кандай буҳгалтерия проводкалари бажарилади? Давлат корҳоналарига-чи? Кредит учун ôоизлар кандай тартибда ва кандай проводкалар орқали ундирилади? Уз вақтида қайтарилмаган ссудалар бўйича кандай проводкалар бажарилади? Download 92.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling