Америкалик антрополог Лесли Уайт 1949 йилдаги мақолаларида ушбу терминни илмий ва методологик жиҳатлардан асослаб берган
Фақат XX асрнинг охирги чорагига келиб бу илм соҳаси алоҳида фан сифатида шаклланди, ўз категориялари ва қонуниятлари, ўз структураси ва функцияларига эга бўлди. Ўзбекистонда маданиятшунослик фани 90 – йиллардан кейин фаолият кўрсата бошлади
Маданият тушунчаси кенг ва тор маъноларда ишлатилади.
Кенг маънода: “маданият” тушунчаси – инсониятнинг бутун тарихий ривожланиш тенденцияси жараёнида яратган барча моддий ва маънавий бойликларининг йиғиндисини акс эттиради.
Тор маънода: маданият атамаси жамиятнинг маънавий ҳаётини кўрсатиш учун қўлланилади.
XVII-XIX
«Маданият» ва «Кулътур» атамалари мутахассислар фикрига кўра, лотинча «ишлов бериш», «парвариш қилиш» маъносини англатган.
Ўзбек тилида кенг ишлатиладиган «Маданият» атамаси арабча «маданий»-
«шаҳарлик» деган маънони билдиради.
Кейинчалик «маърифатли бўлиш», «тарбияли», «билимли бўлиш» мазмунида ишлатилган.
Америкалик маданиятшунос олимлар А. Кребер ва К. Клакхонларнинг 1952 йилдаги маълумотларига кўра маданият ҳодисасига берилган таъриф 164 та бўлса, сўнгги адабиётларда бу рақам 400 дан ортиқ
Лотин тилидан олинган “культура” атамаси эса “ерга ишлов бериш, парвариш қилиш, ўстириш, ер меҳнати” маъноларини англатиб, одатда хайвон ва ўсимликларга нисбатан ишлатилган.
Кўриниб турибдики “культура” атамаси инсонлар ҳаракатининг ўзгариши, ўсиши ва инсон меҳнати билан боғлиқ. Умуман олганда, “маданият” атамаси ҳам, “культура” атамаси ҳам бирон-бир нарса, жой, ер устида ишлаш уни парвариш қилиш, маданийлаштириш деган маъноларни билдиради. Бу жой ҳох бир парча ер бўлсин, ҳох бутун бошли шаҳар ва шаҳар ҳудуди бўлсин.
Ҳозирги кунда бу терминларнинг ҳар иккиси ҳам маърифатпарварли бўлиш, таълим-тарбия кўрганлик, билимли бўлиш, жамият ривожланиши йўлидаги кашфиётлар мазмунида ишлатилади.
Маданиятшунослик фанининг бўлимлари қуйидагича: (типалогияси)
Do'stlaringiz bilan baham: |