Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари
Эндоцитоз, фагоцитоз ва экзоцитоз
Download 437.43 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- (эндоцитоз
Эндоцитоз, фагоцитоз ва экзоцитоз. Кўп ҳужайрали организмда ҳар бир ҳужайра ўзининг модда алмашинуви даражаси билан фарқланиб туради. Ташқи муҳитдан ҳужайрага, ҳужайра ичи тузилмаларини ҳосил қилишда иштирок этадиган пластик ҳамда ҳужайрада парчаланиб энергия берувчи моддалар ва кислород киради. Юқорида айтилган моддалар ҳамда сув, ионлар витаминлар, гормонлар (ҳужайра функциясини бошқариб турувчи) ҳужайрани ташқи муҳитдан ажратиб турувчи плазматик мембрана орқали актив ва пассив транспорт йўли билан ҳужайрага киради. Худди шу йўл билан ҳужайра метаболизми маҳсулотлари ҳужайрадан ташқарига чиқарилади. Моддаларнинг ҳужайрага ичига актив кириши (эндоцитоз) ва ташқарига чиқарилиши (экзоцитоз) энергия сарф бўлиши билан кечади. Кўпгина ҳужайра мембраналарида шу жараённи таъминловчи АТФ-аза системаси яхши ривожланган бўлади. Моддаларнинг ҳужайра ичига киришида ҳужайра органоидлари, ҳусусан эндоплазматик тўр, Гольжи комплекси ҳам иштирок этади.
Фагоцитоз. Кўп ҳужайрали организмларнинг ҳужайралари зарур моддаларни эритмалар ҳолида олади. Плазматик мембрана орқали ҳатто йирик молекулаларнинг ҳужайралар ичига кириши ҳам электрон микроскопда кўрилган. Баъзи бир ҳужайралар эса каттик моддаларни ҳам ютиш қобилиятига эга. Бу жараён фагоцитоз деб номланади, буни биринчи марта Н.Н. Мечников томонидан томонидан ўтган аср охирида аниқланган. Фагоцитоз қобилияти бириктирувчи тўқима ҳужайралари макрофагаларида, жигар синусоид капиллярнинг эндотелила ҳужайраларида, буйрак усти бези, гипофиз, қон ишловчи органларнинг ретикуляр ҳужайраларида (суяк кўмиги, талоқ, лимфа тугуни) ҳам бор. Бу ҳужайраларнинг ҳаммаси ретикулоэндотелиал системага киради. Фагоцитоз кетма-кет бўладиган 4 фазадан иборат: 1) фагоцит ва фагоцитоз қилинувчи модданинг ўзаро яқинлашиши. Бу-фагоцитознинг моддага нисбатан хемотаксиси билан белгаланади: 2) фагоцит ва фацитоз қилинувчи модданинг жуда ҳам яқинлашиши (атракция даври): 3) модданинг ютилиши: 4) ҳазм қилиниши. Моддаларнинг фагоцитоз қилиниши фагоцит плазматик мембранасининг инвагинацияси орқали рўй беради. Ютилган моддалар гидролитик ферментларга бой лизосомаларда парчаланади. Download 437.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling