Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари
Плазматик мембрана орқали моддаларнинг ҳаракатланиши
Download 437.43 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Плазмолемма ҳосилалари.
Плазматик мембрана орқали моддаларнинг ҳаракатланиши.
Плазмолемма ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг юзасидан турли катталикдаги молекулалар турли тезликда ҳаракат қилади.Ҳужайра ва атроф-муҳит ўртасидаги моддалар алмашинуви плазматик мембрананинг моддаларни танлаб ўтказиши билан рўй беради. Бу мембрана ҳужайра таркибининг тургунлигини тартибга солиб туришда ўта муҳим роль ўйнайди. Чунки ҳужайра пардаси орқали унга барча тўйимли моддалар киради ва ҳужайранинг фаолияти натижасида ҳосил бўлган маҳсулот ( масалан, секректор киритмалар) ҳамда чиқинди моддалар чиқарилади. Ҳужайра мембранаси айрим моддаларнинг киришига монелик қилиш билан бир қаторда бошқаларига тўсқинлик қилмайди.Моддалар ҳужайрага диффуз йўли билан кириши мумкин. Маълумки диффузия ходисаси-бу модданинг юқори концентрацияли жойдан паст концентрацияли ўринга тарқалишидир. Шунга, биноан осмос ҳодисаси яъни эритувчи модда молекулаларининг ярим ўтказувчи мембрана (масалан, ҳужайра плазматик мембранаси) орқали диффузияси рўй беради. Эриган молекулаларнинг (ёки ионларнинг) концентрацияси қанчалик катта бўлса, тўқнашув эҳтимоли шунчалик катта бўлади. Бинобарин, маълум бир нарса ичидаги молекулалар макон вақт ўтиши билан тенг тақсимланишга мойилдир. Уларнинг тасодифий аралашиши туфайли молекулалардан бир текис тарқалиши оддий диффузия (diffusere "тарқалиш" деган маънони англатади).2 Ярим ўтказувчи мембраналар орқали сувнинг ҳаракати осмос дейилади. Моддаларнинг бундай транспорти пассив транспорт бўлиб, модда концентрацияси градиенти бўйлаб, яъни кам томондан кўп томонга ҳаракат қилади. Лекин мембранада модда концентрациясига қарши транспорт ҳам мавжуд бўлиб у актив транспорт дейилади, чунки энергия сарфи - аденозинтрифосфат (АТФ) иштироки билан боради. Бу йўл билан 2-расм. Диффузия ҳодисаси. мембранадан органик молекулалар ўтади. Шунга кўра ҳужайра ўз цитоплазмасида ионлар концентрациясини маълум даражада сақлаб туради. Ҳужайрада мунтазам равишда бир қанча катта-кичик молекулалар, турли органик бирикмалар ҳамда калий, магний, фосфат, натрий, хлор ионлар бўлади. ҳужайрадаги натрий ионнинг концентрациясини пазматик мембрана шу ионларни чиқариб туриш ёки қабул қилиш билан бошқариб туради. Демак, ҳужайрадаги натрий иони концентрациясининг ошиб кетмаслиги шу ионларни ҳужайрадан чиқариб турувчи механизм орқали бажарилади. Шу механизм ҳужайрада Na+ йиғилиб ҳужайранинг босимини ортиб кетишидан ва пировардида, ҳужайрани нобуд бўлиш (шишиб, ёрилиб кетиш) дан асрайди. Модомики, натрий иони ҳужайрага диффуз йўли билан кириб, унда концентрациясини оширса, ҳужайранинг плазматик мембранасидаги ферментлар ҳамда энергия сарфи (ионларни фаол ташқарига чиқариш) билан шу ион концентрациясининг ҳужайрадаги тургунлигини таъминлайди. Ионнинг ҳужайрага кириши ва чиқарилиши мутаносиблигидаги ўзгариш ҳужайра мембранасининг функционал ҳолатини ўзгартиради (нерв ҳужайраларидаги қўзғалиш импульсини айрим ҳужайраларда секреция жараёнини юзага келтиради) ҳамда ҳужайра ичи ва уни ўраган муҳитдаги бошқа ионларнинг ҳолатига таъсир этади. Шу “насос” нинг мавжудлиги ўсимлик ҳужайраларининг тарангли-босимини юзага келтиради ва ўсимликларнинг яшаш шароитига қараб, унинг сўлиб қолиш ва қайта олдинги ҳолатга қайтишини таъминлайди. Ҳужайраларга турли ионларнинг кириши ва чиқиши юқорида баён этилган “насос” жараёни орқали юз берса, айрим органик моддалар (глюкоза) нинг кириб чиқиши эса фаол ўтказиш жараёни билан амалга ошади. Агар ҳужайрада органик молекула кам бўлса, у модда диффузия йўли билан ҳужайрага киришни давом эттиради. Ҳужайрада шу модданинг конценрацияси ортиб кетсада, унинг нормал фаолияти шуни тақоза этса шу модда ҳужайрага киришни давом эттиради. Модда шу ҳужайранинг плазматик мембранасидаги “ташувчи” модда билан бирикиб, концентрация оқимига қарши ҳаракат қилади. Бу “кучли” оқимини енгиш учун энергия сарфланади. Мембрана энергияси туфайлигина бу модда юқори концентрацияли муҳитга ўтиб олади. Демак, бу модданинг киришида икки нарса: моддани бириктириб олувчи яъни фермент ва энергия сарфи муҳим роль ўйнайди. Ҳужайра мембранаси модда ва ионлар ҳаракатида барьер (тўсиқ) вазифасини бажаради. Ҳужайранинг ички муҳити ҳужайра атроф- муҳитидан фарқ қилади. Масалан, эритроцит атрофидаги К+ концентрацияси юқори, цитоплазмада эса Na+,Са + насоси тушунчаси асосида ҳужайрадаги қўзғалиш (нерв ҳужайраси ўсимтаси бўйича қўзғалишнинг узатилиши ҳамда мушакдаги қисқариш жараёнлари) изоҳланади. Na+/К+ насоси жараёни амалга ошиши учун ҳужайра ичида Na + зарур. Ҳужайрага К+нинг кириши цитоплазмадан Na+ чиқарилишини тақоза қилади. Бу икки жараён ўзаро боғланган бўлиб, иккала ион насоси бирга ишлайди. Ҳужайрага кирган К+ ионнинг миқдори ҳужайрадан чиқарилаётган Na + миқдорига тенг бўлмайди. Ҳужайрадан чиқарилаётган 3 та натрий ионига битта К ионнинг кириши тўғри келади. Бунда бир молекула АТФ парчаланиб ҳосил бўлган энергия юқоридаги ионлар алмашинуви жараёнини таъминлайди. Сув диффузия йўли билан мембранадан ўтади. Ионлар, қандлар, аминокислота, нуклеотидлар каби эриган моддалар маҳсус мембрана ташувчилари- оқсиллар ёрдамида ўтказилади. Бу оқсиллар ҳар бир ташилувчи учун махсусдир. Ҳужайралардан чиқадиган модда мембранасининг икки томонидаги концентрацияси фарқ (концентрация градиенти) билан аниқланади. Чиқадиган модда зарядланган бўлса, унинг транспортига концентрация градиенти ҳамда мембрананинг умумий электрик градиенти-мембрана потенциали таъсир қилади. Концентрация градиенти мембрана потенциали билан биргаликда ҳужайра мембранасининг электроқимёвий градиентини ҳосил қилади. Мембранадаги ташувчи оқсил эриган моддани электроқимёвий градиентга қарши фаол транспорт этиб, уни суриб ўтказади. Айрим, пассив ташишни амалга оширувчи оқсиллар ҳужайра мембранасида найчалар ҳосил қилувчи оқсилларни ташкил этиб, маълум катталик ва зарядга эга бўлган, эриган молекулаларининг диффузия йўли билан ўтишини таъминловчи найчаларни шакллантиради. Айрим оқсиллар ташилувчи моддани бириктириб олиб, мембранадан ўтказади. Бундай ўтиш жараёни енгиллашган диффузия ҳисобланади. Плазмолемма ҳосилалари. Адгезия ҳодисаси. Плазмолемма ҳосилалари: микротукчалар, киприкчалар, хивчинлар. Download 437.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling