Камерализм тарафдорлари йирик феодаллар хўжаликларини бошқариш масаласини юқори қўядилар ва буни идора доирасида ҳал қиладилар. Камерализм тарафдорлари йирик феодаллар хўжаликларини бошқариш масаласини юқори қўядилар ва буни идора доирасида ҳал қиладилар. Демак, янги таълимот бўйича иқтисодиётда давлат роли биринчи ўринга кўйилади. Амалда эса турли-туман фармон, фармойиш, қонунлар юзага келиб, эркин рақобатга йўл берилмас эди. Ҳунармандчилик буйича цех тизими, феодалларнинг имтиёзларини ҳимоя қилувчи қоидалар сақлаб қолинди.
Меркантилизм. Германия.
Камералистик чоралар қаторига миллий мануфактурани яратиш, айрим товарларни мамлакатга олиб кириш ва хом ашё экспортини чеклаш, айрим маҳсулотларга юқори импорт божларини қўллаш, сифатни назорат қилиш, мажбурий меҳнатдан фойдаланиш каби чоралар кирган.
Иоганн Генрих Готлиб фон Юсти (1717—1771) Камерализм вакилларидан бири, алоҳида шахс ва жамият фаровонлигини таъминлаш мақсадида давлатнинг бошқариш масалаларига бағишланган асрарлар муаллифи. Иқтисодий фаолият рақобатни келтириб чиқариши, одамларни бир-бирига қарши қилиб қўйиши боис давлат ижтимоий-сиёсий институт сифатида уларни муросага келтириш вазифасини бажариши зарур, деб ҳисоблайди.
Меркантилизм. Германия.
Камчиликлари:
Бир мамлакат бойиши бошқа мамлакатларнинг қашшоқлашиши ҳисобига амалга ошади, деб ҳисоблашгани.
Бундай ғояга амал қилиш жаҳон иқтисодиётида иқтисодий диспропорцияларга, иқтисодий вазиятнинг кескинлашувига, метрополияларнинг мустамлакалар ҳисобидан бойиши уларда ҳаддан зиёд олтин массасининг тўпланишига ва шу орқали гипер инфляцияга олиб келди.
Меркантилизмнинг тарихий аҳамияти меркантилистлар концепцияси деярли бутунлай муомала соҳасидаги хўжалик ҳаётининг амалиётига қаратилган бўлса-да, бу уларга кўплаб иқтисодий категорияларни илмий муомалалага киритиш, савдо соҳаси, ссуда операциялари ва пул муомаласининг муҳим қонуниятларини аниқлаб бериш имконини беради
меркантилизм классик сиёсий иқтисоднинг ўзига хос хусусиятларини келтириб чиқарди
Меркантилистлар халқаро савдонинг мамлакат иқтисодий ўсишидаги ўрнини биринчи бўлиб чуқур таҳлил қилдилар. Улар биринчи бўлиб замонавий иқтисодиётда тўлов баланси, деб аталадиган тушунчани таърифладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |