Режа: Минераллар хакида умумий тушунча


Download 0.61 Mb.
bet1/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1013656
  1   2   3
Bog'liq
Hasanov Asliddin 21-21 (2)


O‘zbekiston respublikasi qurilish vazirligi toshkent arxitektura-qurilish institute bino va inshootlar qurilishi fakulteti kafedrasi Injenerlik geologiyasi Mustaqil ish
Bajardi: Xasanov Asliddin Gurux: 21-21 Qabul qildi: Sodiqov Atxam
РЕЖА:
 
  • Минераллар хакида умумий тушунча.
  • Минералларнинг асосий хоссалари.

  • 3. Минералларнинг турлари.

Литосфера тоғ жинсларидан ташкил топган бўлиб, тоғ жинслари ўз навбатида минераллардан ташкил топган.
Минерал деб - бир ёки бир неча химиявий элементлар бирикмасидан ташкил топган ер қаърида бўладиган физикавий ва химиявий жараёнлар натижасида ҳосил бўлган табиий бирикмага айтилади.
Минералларнинг пайдо бўлиш жараёнини, тузилишини, таркибини, хоссаларини, хусусиятларини ва халқ хўжалигида ишлатилишини ўрганувчи фан минералогиядир.
Табиатда минераллар 3 хил ҳолатда учрайди.
1. Қаттиқ ҳолатда - кварц, топаз, олмос, гранит ва бошқалар.
2. Суюқ ҳолатдаги - симоб, сув, неть.
3. Газ ҳолатдаги - метан, пропан, бутан,карбонат ангидрит, олтингугурт, сульфат ангидрит.
Минераллар тузилиши бўйича иккига бўлинада: кристалл ва аморф.
Кўпчилик минераллар кристал ҳолда, жуда оз қисмигина аморф ҳолда учрайди.
Кристал минераллар, уларни ташкил этувчи атомлар маълум тартибда ва масофада жойлашиб, фазовий панжарани ҳосил қилади. Шунинг учун уларнинг ташқи кўриниши тўғри кўп бурчакли геометрик шаклларга эга бўлади. Масалан кварц, олмос, флюорит, ош тузи (галит) куб шаклида кристалланади ва ўзига хос кристал панжараларга эга.
Аморф минераллар кристал панжарага эга бўлмайди, уни ташкил этувчи атомлар тартибсиз жойлашган бўлади. Масалан: фосфорит, вулқон шишаси ва бошқалар.
Табиатда шу пайтгача 7000 дан ортиқ минералларнинг номи маълум, лекин шуларданг 3000 га яқини табиатда соф ҳолда учрайди, қолганлари уларнинг
бирикмалари ёки сунъийдир. Лекин минералларнинг ҳаммаси ҳам бир хил ҳолда учрамайди, шунинг учун ҳам минераллар табиатда тарқалишига қараб 2 гурухга бўлинади.
  • Табиатда кам учрайдиган минераллар.
  • Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллар. Бу минераллар 100 га яқин бўлиб, табиатда кенг тарқалгандир.

Ер пўстинининг минералогик таркиби (А.Е. Ферсман бўйича ) оғирлигига нисбатан фойиз ҳисобида қуйидагичадир:
Дала шпати- 55%
Пироксен, амфибол – 15 %
Кварц – 12 %
Сув – 8.25 %
Оксидлар ва сувли оксидлар -3.0 %
Гилли минераллар – 1.5 %
Маъданлар – 1.5 %
Фосфатлар- 0.75 %
Шунинг учун ҳам энг кўп учрайдиган минераллар – тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллар деб аталади.
Минераллар бирламчи ва иккиламчи бўлади. Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минерллар бирламчи ва кейинги жараёнлар натижасида ҳосил бўлган минераллар иккиламчи деб аталади.
Бирламчи минераллар эндоген (ички) жараёнлар асосида содир бўлади. Иккиламчи минераллар эса асосан экзоген (ташқи) жараёнлар асосида ҳосил бўлади.
Бирламчи минералларга -кварц, дала шпати, алдамчи муғуз, апатит каби минераллар кирса, иккиламчи минералларга бирламчи минералларнинг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган гилли минераллар, уларга: каолинит, монтмориллонит, гипс ва органик минераллар киради.
Тоғ жинсларини ҳосил қилувчи минераллар бир-биридан физик хоссаси ва кимёвий таркиби бўйича фарқ қилади.
Ҳар бир минераллар ўзига хос кимёвий таркиби ички тузилиши ташқи шакли ва хосслари билан бир-биридан фарқ қилади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling