Қ у в в а т.
Қувват деб вақт бирлиги ичидаги бажарилган ишга айтилади. Агар иш бир маромда олиб борилса, у ҳолда қувват N=A/t, бу ерда t - А ишни бажаришга кетган вақт.
Умумий ҳолда, қувват қуйидаги формула орқали аниқланади:
N=dA/dt=Fds/dt= Fv
Демак, қувват кучнинг уринма ўқдаги ташкил этувчисини тезликка бўлган кўпайтмасидан иборат экан.
Қувватнинг ўлчов бирлиги СИ системасида - 1 ватт (1Вт=1Дж/c), МКГСС системасида -1кГм/c. Техникада қувватнинг бирлиги сифатида 736 Вт ёки (75 кГм/c) га тенг бўлган 1 от кучи ишлатилади.
Машинанинг бажарган ишини, унинг қувватини вақтга бўлган кўпайтмаси орқали ўлчаш мумкин. Шу сабабли ишнинг техникада фойдаланиладиган киловаттсоат -дан иборат ўлчов бирлиги пайдо бўлди (1 кВтсоат=3,6106 Дж367100 кГм).
Такрорлаш учун саволлар: - Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори деб нимага айтилади?
- Куч импулси нима ва уни қандай ҳисобланади?
- Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори билан шу нуқтага таъсир этаётган кучларнинг импулслари орасидаги математик боғланишни айтиб беринг?
- Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдорини сақлаш учун қандай шарт бажарилиши лозим?
- Моддий нуқтанинг ҳаракат миқдори моменти деб нимага айтилади?
- Ҳаракат миқдори моментини ўзгартириш учун қандай шартлар бажарилиши лозим?
- Ҳаракат миқдори моментини ўзгармас ҳолда сақлаш учун, нималар бажарилиши лозим?
- Ишни бажариш учун нималар содир бўлиши шарт?
- Иш, скаляр қийматми ёки вектор қийматми?
- Қувват нимани билдиради?
- Икки хил куч бир хил ишни бажарса, уларни қандай фарқлаш мумкин?
Do'stlaringiz bilan baham: |