Режа: Монтажнинг ишончли маҳкамланганлигини ва ҳолатини текшириш
Аккумулятордаги кучланишини ўлчаш
Download 198.84 Kb.
|
5-amaliy mashg\'ulot (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишқорли аккумулятор холатини текшириш
Аккумулятордаги кучланишини ўлчаш
Кучланиш ўзгарувчан ток ўчирилган холда, юкламаси 12 А лик «Аккумулятор сингичи» билан ўлчанади. Аккумулятордаги кучланиш буфер тартибида 2,1-2,3 В бўлиши лозим. Зарядланган аккумуляторнинг кучланиши, юклама билан ўлчанганда, 2,0В кам бўлмаслиги лозим. Ўлчаш натижалари ШУ-63 карточкасига ёки ШУ-66 аккумулятор журналига ёзилади. Ишқорли аккумулятор холатини текшириш Электр механик икки ойда бир маротаба ишқорли аккумулятор батареялар ташқи кўринишини кўздан кечиради (никель-кадмийли). Кўздан кечириш жараёнида пластмассали идиши синмаганлиги, металл деталлар коррозиясига, корбанатларга, электролитни оқмаларига аҳамият беради. Коррозия излари хосил бўлган холларда металл деталларни тозалаш ва ингичка қатламда АКОР-1 ёки КОРМИН (ТУЗ 8.1611159- 88) турдаги мойларини ёки шунга ўхшаш, таркибида кислота бўлмаган бошқа мойлаш материалини, суртиш лозим бўлади. Аккумуляторнинг металл деталлари химоя қопламага эга бўлиши керак. Пластмассали сиртларда дарз, синиқ, бўртиб чиққан ва совуқ кавшарланган жойларни бўлиши мумкин эмас. Текширув вақтида зарурат бўлганда аккумуляторларни шиналарга чиқиш жойи, батарея чиқишлари, аккумулятор қопқоқлари қуруқ латта билан артиб, металл деталлар юбқа қатламда консервацион, таркибида кислота бўлмаган (АКОР, КОРМИН), материаллар билан мойлаш керак бўлади. Барча махкамлаш деталлари тортиб қўйилган, уларни ўз-ўзидан ечилишини олди олинган бўлиши даркор. Махкаланганлиги кўндаланг калитлар ёрдамида текширилади. Фойдаланиладиган ускуналар изоляцияланган бўлиши лозим. Аккумулятор батареяси кафолатланган ишлаш муддати, ишлаб чиқарилган кундан бошлаб, 5,5 йил. Аккумуляторнинг ишлаш имкониятилари кафолатланиш билан чегараланмайди. 5,5 йил ўтгандан сўнг, аккумуляторнинг ишлаш муддатини ошириш учун ёки узоқ муддатга зарядланган холда, 12 ойдан ошиқ, сақлаш учун батареяни техник хужжатлардаги талабларга мувофиқ тайёрлаш керак бўлади. Download 198.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling