Режа: Монтажнинг ишончли маҳкамланганлигини ва ҳолатини текшириш
Электролит зичлиги ва даражасини текшириш
Download 198.84 Kb.
|
5-amaliy mashg\'ulot (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аккумулятор кучланишини ўлчаш
- — тўғрилагичнинг максимал ток билан зарядлаш
Электролит зичлиги ва даражасини текшириш
Олти ойда бир маротаба электр механик аккумулятор батареяси электролити зичлиги ва даражасини ўлчайди. Текшириш учун аккумулятор қопқоғири очилади ва электролит ойнаси борлигига ишонч хосил қилади. Ишқорли аккумуляторларда электролит даражаси контактли планкадан 25-30 мм юқори бўлиши лозим. Зарурат бўлганда, ушбу даражага чиқариш учун, дистирланган сув қуйилади. Электролит аралаштирилгандан сўнг зичлиги 1,19 — 1,21 г/см3 бўлиши лозим. Аккумуляторда зичлик тушиб ёки кўтарилиб кетиши нуқсон хисобланмайди. Бу зичликни ростлаш учун сигналдир. Электролит зичлиги ареометр АЭ-1 ёрдамида ўлчанади. Текширув тугагандан сўнг қопқоғирини ёпиб қўйилади. Аккумулятор кучланишини ўлчаш Электр механик икки ойда бир маротаба, токни автоматик ростловчи РТА (РТА1) доимий зарядлаш тартибида турганига ишонч хосил қилгандан сўнг, батарея кучланишини ўлчайди. Бу кучланиш ўнта аккумулятордан ташкил топган батареяларда (15,2 ± 0,05) В, ўн битта аккумулятордан ташкил топган батареяда (16,7 ± 0,06) В бўлиши лозим. Батарея кучланишини ўлчаш учун РТА нинг 3-4 клеммаларига ўзгармас токда ишловчи вольтметр уланади. Сўнгра ўзгарувчан ток ўчирилади, батарея зарядланиши тўхтайди. Батарея кучланиши ўта зарядланиш кучланишигача тушганда, ўзгарувчан ток уланади ва зарядлаш қурилмасини ўта зарядлаш тартибида ишлаши текширилади. Зарядлаш қурилма ишлаши светодиодни ёниши билан (РТА нинг юқоридаги платасида ўзгарувчан резистор ёнида жойлашган) текширилади. Жадвал 1
ФЗ 1 — тўғрилагичнинг максимал ток билан зарядлаш ПЗ"-доимий зарядлаш тартибида. Батарея сиғими тикланиши билан кучланиш кўтарилади, заряд токи пасаяди. Батарея кучланиши ўта зарядлашни ўчириш даражасига етганда светодиод буткул ўчиши лозим. РТА ростлагичлар жадвал 1 да келтирилган параметрларга эга бўлиши керак. 5 КПЛ70П (5НКЛБ-70м) турдаги аккумулятор батареяси, бешта КПЛ70П (НКЛБ-70м) ишқорий аккумулятор блокларидан ташкил топган. Шундай батареяларни кетма-кет уланган иккитаси, олтита АБН-72 ташкил топган батарея ўрнига ишлатилади. Еттита кислотали аккумуляторларни алмаштириш зарурати бўлиб қолса, иккита 5КПЛ70П (5НКЛБ-70) батареяларига битта КПЛ70П (НКЛБ-70м) аккумулятори қўшилади. Батарея номинал кучланиши 6,0 В, аккумуляторники эса 1,2 В бўлиши лозим. Аккумулятор батареясидан 5,5 йил ичида доимий зарядланиш тартибида фойдаланилганда, унинг сиғими 15% пасайишига рухсат этилади. Батареянинг миниал сиғими 70 а-с. Ишқорли аккумулятор чуқур зарядсизланганда (кучланиш минималдан кам) ишдан чиқмайди. Зарядсизланганда аккумуляторнинг минимал кучланиши 1,08 В паст бўлмаслиги лозим. Кучланиш ва электролит зичлигини ўлчаш натижалари ШУ-63 карточкасига ёки ШУ-66 аккумулятор журналига ёзиб қўйилади. Download 198.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling