Hindiston - Qadimgi Hindiston falsafiy-estetik, diniy-axloqiy tafakkurida upanishadlarning ahamiyati beqiyos. «Upanishad» sо‘zi tо‘g‘ridan-tо‘g‘ri «davra», «davra olmoq» (ustoz atrofida) demakdir. Lekin uning ikkinchi botiniy ma’nosi – «sirli bilim», «yashirin bilim». Upanishadlar vedalarga borib taqaladigan, ularning sirlarini tushuntiradigan diniy-falsafiy tabiatga ega ta’limotdir.
Xitoy - qadimgi Xitoy xalqi tarixini kо‘pgina tarixiy, etnografik va boshqa yodgorliklarga nisbatan tо‘laroq, chuqurroq aks ettiradi, desak yanglishmaymiz. «Shiszin» 305 she’riy asarni о‘z ichiga oladi. Ular tо‘rt qismga bо‘lingan: «Gofun» («Saltanatlar odatlari»), «Syao ya» («Kichik qasidalar»), «Da ya» («Ulkan qasidalar») va «Sun» («Alqovlar»), «Shiszin»dagi she’riy asarlar asosan xalq og‘zaki ijodining yozib olingan variantlaridir, tо‘g‘rirog‘i, musiqaga solingan she’rlardir.
Ўрта асрлар Мусулмон Шарқи эстетикаси. - Антик дунё мумтоз эстетикаси ёъналишлари ва ғояларини Ўрта асрлар Мусулмон Шарқи мутафаккирлари давим эттирдилар. Улар қадимги Юнон файласуфлари ва олимлари асарларини шарҳладилар, танқидий ўргандилар, таржима қилдилар. Арастуни эса улар “Биринчи муаллим” деб атадилар.
Абу Наср ал Форобий (873-950) - Форобийнинг қарашларида эзгулик билан гўзаллик маълум маънода айнанлаштирилади, бири иккинчисида яшовчи ҳодисалар сифатида талқин этилади. Шунинг учун унинг асарларида «гўзал хатти-ҳаракатлар», «гўзал қилмишлар» деган ибораларни кўп учратиш мумкин.
Ибн Сино нафосат фалсафасида шеър санъати (980 – 1037) - Ўрта асрлар эстетикасида Ибн Синонинг «Фан аш-шеър» - «Шеър санъати» асари ўзига хос ўрин эгаллайди. Унда қомусий аллома, Арастунинг «Шеърият санъати» рисоласини шарҳлар экан, ўзига хос янгиликлар киритади ва шеърнинг кейинчалик машҳур бўлиб кетган мана бу қоидасини келтиради: «Шеър деб образли сўзлардан иборат бўлган ритмли, бир-бирига мувофиқ иборалардан таркиб топган ҳамда ҳижолар бир-бирига тенг, вазнлари қайтариладиган, охирги товушлари бир-бирига ўхшаш сатрларга айтилади».
Do'stlaringiz bilan baham: |