Умар Хайём нафосат фалсафасида гўзалликка муносабат (1048-1123). - Машшоиййунлик нафосат фалсафасининг яна бир намояндаси шоир ва файласуф Умар Хайёмдир (1048-1123). Машшоиййун-мутафаккирлар ичида у алоҳида ажралиб туради. Хайём Форобий ва Ибн Сино изидан бориб, фалсафа, мантиқ, астрономия ва бошқа фан соҳаларига доир йирик асарлар яратди. Унинг эстетик қарашлари кўпроқ рубоийлари ва «Наврўзнома» асаридан жой олган. Хайём қарашлари, бир томондан, чан-буддҳачилик эстетикасига яқин бўлса, иккинчи томондан, уларни экзистенциячиликнинг ибтидоси дейиш мумкин.
Имом Ғаззолийнинг санъат ва гўзалликка манфаатсиз муносабат ҳақидаги қарашлари (1058 – 1111). - Ўрта асрлар мусулмон Шарқ эстетикасида машшоиййўнлик йўналиши билан бирга тасаввуфий йўналиш ҳам вужудга келди. Унинг буюк вакили тасаввуф фалсафаси асосчиси, тенги кам файласуф-илоҳиётчи Имом Ғаззолийдир (1058 – 1111). Мутасаввиф-файласуфнинг «Иҳё улум ад дин» («Дин ҳақидаги илмларнинг жонлантириши») асарида эстетикага кенг ўрин берилган.
- Аллома ўз асарларида ички ва ташқи ғўзаллик ғоясини илгари суради. Алломанинг”Ҳамса” сидаги бош қаҳрамонлар ана шундай комил ғўзаллик эгалари. Умуман, Навоий ҳам, бошқа кўпгина Шарқ мутафаккирлари каби инсоний гўзалликни ички гўзалликда, хулқий гўзалликда кўради.
- Навоий сўзга алоҳида эътибор беради, уни кўнгил қутиси ичидаги гавҳар деб атайди, ҳатто фалак жисмининг жони дейди:
- ЭДМУНД БЁРК (1729-1797) қандайдир даражада даҳшатли бўлган ёки даҳшат уйғотган нарса-ҳодиса улуғворликнинг асосий манбаидир.
- Гўзалликни ижтимоийлик билан боғлайди: гўзаллик ҳисси, ёқимлилик туйғусига боғлиқ ҳолда, одамларнинг бирлашувига, уларда ижтимоий-аҳлоқий фазилатларнинг шаклланишига олиб келади.
- Инсонда икки хил асосий интилиш бор:
- - ўзини асрашга. Бу улуғворликнинг манбаи;
- - алоқага интилиш. Бу гўзалликнинг манбаи.
Do'stlaringiz bilan baham: |