Режа: Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар


Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар


Download 0.78 Mb.
bet3/3
Sana08.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1249983
1   2   3
Bog'liq
8-маъруза

Нитрификация жараёнини пасайтирувчи омиллар

  • Маълум бир шароитда тупроқда фаол ривожланиб келаётган нитрификация жараёни пасайтириш, фойдасиз минераллаш жараёнини тўхтатишда катта аҳамият касб этади. Тупроқга солинган нитрофикацияни пасайтиривчилар, шу жараённи олиб борувчи нитрификация қилувчи микроорганизмларни фаолиятини бўғиш орқали, азотни аммиак формада тўпланишига олиб келади. Бундай шароитда нитритларни нитратларга оксидланиш жараёни пасаяди, нитритларнинг ювилиши ва уларнинг газсимон моддаларга айлантирувчи денитрификация жараёни пасаяди, тупроқни нитрификациялаш қобилияти тўхтайди ёки жуда ҳам пасаяди.

Ризосферадаги микроорганизмларнинг ўсимликлар учун аҳамияти.

  • Ўсимликлар илдизлари ва ер устки қисмлари юзасида ўсимлик организмлари томонидан синтез қилинган органик моддалар ажарлиб чиқади. Бу ходисани экзосмос дейилади. Ўсимлик ҳаёти давомида ўз массасининг 10% га яқинига шундай модда ажратиб чиқаради. Илдиздан ажраладиган моддаларнинг кўпчилигини физиологик актив моддалар (витаминлар, стимуляторлар, баъзан алколоидлар), органик кислоталар, қанд аминокислоталар бўлиши мумкин. Шунинг учун илдизга яқин турган тупроқда (ризосферада) ва илдизнинг юзасида хилма-хил микроорганизмлар ривожланадилар.

Ризосфера

Микробиологик препаратларни қўллаш самарадорлиги

  • Ўсимликларни озиқлантиришда минерал ва органик ўгитлар билан бирга микробиологик препаратлардан аниқроги микроорганизмлар фаолиятидан фойдаланиш ҳам яхши самара беради.
  • Азотобактериялар яшаш шароити ва фаолияти ўрганилганидан кейин, азотобактериялар культураси сақлаган препаратларни ерга киритишни академик С.П.Костичев 30-йилларда тавсия қилган эди. Азотобактерияни қўллашда ўсимликлар илдизига юқтириш йўли, тупроқга киритиш йўли тадқиқ этилган ва яхши натижалар олингандир.
  • Фосфорнинг органик шаклларини парчалаб уни ўсимлик ўзлаштирадиган ҳолатга ўтказувчи спора ҳосил қилувчи бактериялар (Бациллус мегатериум) экилаётган уруглар билан аралаштирилиб тупроққа киритилганда ўсимлик ҳосилдорлигини 10%дан ортиқ кўпайиши мумкин. Бу бактерия илдиз ўсимликни яхшилайди, чунки Бац.мегатериум тиамин, биотин, пиридоксин, пантотен кислотаси, никотин кислотаси, витамин В12 каби физиологик актив моддаларни ишлаб чиқаради.
  • Ўсимликлар азотлик озиқланишини яхшилаш мақсадида кўк-яшил сув ўтларидан фойдаланиш ҳам кўп мамлакатларда ўрганилган. Бу микроорганизм культурасини тупроққа киритишни альголизация деб номланган. Ҳозирги кунда молекуляр азотни ўзлаштирадиган 130 турдан ортиқ кўк-яшил сув ўти аниқланган. Бу усулдан Ўзбекистонда ҳам галла, пахта, помидор, бодринг экилган жойларда (қатор районларда) Ўзбекистон Фанлар Академияси микробиология институти ходимларидан алоҳида бир гурухи самарали ишлар олиб боришган ва олиб боришмоқда.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling